Бошқалар кутяпти, жанубий кореяда эса бир миллион абонент



Download 17,51 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,51 Kb.
#68628
Bog'liq
5G


5G
БОШҚАЛАР КУТЯПТИ, ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ЭСА БИР МИЛЛИОН АБОНЕНТ...
Жанубий Кореяда 5G тармоғи абонентлари сони ярим миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Mail Business Newspaper ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Демак, шу манбаларда айтилишича, “бешинчи авлод” хизматини кўрсатиш бошланганидан кейин, орадан 50 кун ўтиб, абонентлар сони 500 минг нафардан ошди, яъни ҳар куни ўртача 10 000 киши хизматга уланяпти. Бундан билиш қийинмаски, 2019 йилнинг июн ойидаёқ 5G да илк миллионлик довон босиб ўтилади.
Хизматларни сотишга расман 5 апрелдан киришилганди, орадан тўрт кун ўтиб 100 мингинчи, май ойи бошига келиб 400 мингинчи абонент рўйхатга олинди. Ҳозир эса Корея Республикасида қарийб 600 минг киши 5G дан фойдаланяпти.
Шу саноат вакилларининг айтишларича, агарда 2019 июнида Samsung Galaxy Folder смартфони бозор пештахталари юзини кўришга улгурса, 5G старт олганидан сўнг уч ой ичида 1 миллион абонентли бўлади.
СИЁСАТ
HUAWEI АСОСЧИСИ: “ҚАНОТЛАРНИ ЯМАБ”, СЎНГ ЯНА “УЧАМИЗ”
АҚШ ҳукумати таъсири остида Океанортининг йирик ахборот технологиялари компаниялари Huawei билан орани узмоқда. Энг қизиғи, Huawei раҳбарияти Хитой ҳукумати “жавоб зарбаси” беришига, масалан, Apple сиқувга олинишига қарши. Huawei Technologies асосчиси Жэн Чжэнфэй бу ҳақда Bloomberg учун интервюсида тўхталиб ўтди.
“Биринчидан, бундай бўлмайди. Иккинчидан, шундай бўлган тақдирда, мен биринчи бўлиб норозилик билдираман”, — деди у.
Huawei бош директори таъкидлашича, Apple жаҳондаги етакчи компания, у бўлмаса мобил интернет ҳам бўлмасди.
“Нега устозимга қарши чиқишим керак. Ҳеч қачон бундай қилмайман” — таъкидлади Жэн Чжэнфэй.
Бироқ у америкаликларнинг санкциялари Huaweiнинг 5G технологиясини ривожлантиришда бошқалардан ортда қолиши учун етарли эканини ҳам яширмади.

“Самолётимизнинг қанотида тирқишлар бор экан, секинлашишимиз тайин. Биз секин, бошқалар тез учса, албатта ўтиб кетишади. Бироқ биз ямоқларни солиш билан бандмиз, қачон тирқишлар қолмаса яна тез учишни бошлаймиз”, — деди Huawei етакчиси образли қилиб.


ХАВФСИЗЛИК
ЭНГ ХАВФЛИ ОЛТИ ВИРУС ЮКЛАНГАН НОУТБУК СОТИЛМОҚДА
Хитойлик рассом Гуо О Донг ўзининг Samsung ноутбугига олтита энг хавфли компютер вирусини юқтирди ва бу “асар”ни “Хаоснинг доимийлиги” (Persistence of Chaos) деб атади. Аукционга қўйилган ноутбук учун охирги таклиф этилган ставка — 1,2 миллион доллар, деб ёзмоқда Kp.ru.
Харидорлар нима мақсадда бу ноутбукни сотиб олишмоқчи — бизга қоронғу. Рассомнинг таъкидлашича, токи интернетга ёки бошқа қурилмага USB орқали уланмас экан, ноутбук безарар. Агар акси бўлса-чи?! Унда етказилиши мумкин бўлган зарар миқдори — қарийб 95 миллиард доллар...
Кимошди савдоси сайтида аниқлик киритилишича, ноутбукка энг хавфли олтита вирус юкланган. Булар: WannaCry, ILOVEYOU, MyDoom, SoBig, DarkTequila ҳамда BlackEnergy.
СМАРТФОНЛАР
XIAOMI “ФЛАГМАНЛАР ҚОТИЛИ”НИ ЧИҚАРМОҚДА
Xiaomi компанияси янги смартфонларини тақдим этяпти. Уларнинг бирига “флагманлар қотили” деб ном берилди.
“Хитойча Apple” 28 май куни Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонларини намойиш қилганди. Булардан иккинчиси AnTuTu бенчмаркида Xiaomi Mi 9 флагманидан ҳам юқори — салкам 390 000 балл олди.
Компания 29 май куни эълон қилган тизерга кўра, энди тез кунларда Mi туркумида ҳам янги моделлар пайдо бўлади. Қизиғи — унда тасвирланган смартфоннинг орт панели Xiaomi Mi 9 моделига ўхшаш, олди эса Redmi K20ларга ўхшаб тирқишсиз ва кемтиксиз тўлиқ экрандан иборат.

Ҳиндистонлик инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилишича, унинг манбалари ҳам аввал аниқланган бир маълумотни тасдиқлашган. Яъни, Xiaomi албатта Mi 9T ҳамда Mi 9T Pro смартфонларини чиқаради ва улар тегишлича Redmi K20 ҳамда K20 Pro моделларининг жаҳон бозорига мўлжалланган версиялари бўлади.


Айни дамда янги смартфоннинг бозорга қандай ном остида тақдим этилиши аниқ эмас, айрим маълумотларга кўра, унинг стандарт ва илғор версиялари тегишлича Mi 9K ҳамда Mi 9K Pro тарзида ёки бўлмаса Mi 9I ва Mi 9I Pro шаклида номланиши ҳам мумкин.
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
СМАРТФОНЛАР УЧУН 10 БАРОБАР КУЧЛИ ҚУВВАТЛАНТИРУВЧИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Samsung компанияси қисқа вақт ичида смартфонлар, планшет ва ноутбукларни қувватлантиришга қодир янги қурилмани тақдим этди. Бу турдаги стандарт қурилмаларнинг қуввати — 10 Ватга тенг бўлса, Samsung компаниясининг янги қурилмаси улардан 10 баробар кучли, деб хабар беради “Ведомости”.
Ҳозирда мазкур ихтирони ишлаб чиқарувчилар қувватлантириш қурилмасини турли мобил қурилмаларга, шунингдек, бошқа электрон воситаларга ўрнатиш ҳақида бош қотилмоқда. Қурилма батареяларни тез ёки секин қувватлантиргани сабаб уларнинг тезда ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли Samsung қувватлантириш қурилмаларига янги авлод USB-контроллерлари (СЕ8А ва МM101), атроф-муҳитнинг намлигини аниқловчи ҳамда қурилма ва қувват олаётган гаджет ўртасида маълумотларнинг алмашинишини таъминловчи датчиклар ўрнатилади.
Бундан ташқари янги қувватлантириш қурилмасига қўшимча ҳимоя элементлари ҳам ўрнатилган — хавфсизлик калитини сақловчи, шахсий маълумотларни кодлаш ва коддан чиқариш функцияга эга чип.
Таъкидлаш керакки, Samsungнинг асосий рақиби Apple компаниясига тегишли iPhone сериясидаги телефонларга ўрнатилган USB қувват олгичларининг қуввати 5 Ватни ташкил этади.

МАРКЕТИНГ


ЭНГ ҚИММАТ БРЕНД
Apple корпорацияси бренди 226 млрд. долларга баҳоланди ва Forbes журнали томонидан тузиладиган, дунёнинг энг қиммат брендлари анъанавий йиллик рейтингида 1-ўринни эгаллади.
Иккинчи ва учинчи ўринларни 136 млрд. ва 110 млрд. доллар даромад билан Google ва Microsoft банд этди. Етакчи ўнликка, шунингдек, Amazon, Facebook, Coca-Cola, Samsung, Disney, Toyota ва McDonald’s компаниялари кирган.
Дунё брендлари етакчи юзталигининг умумий қиймати ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошиб, 2,33 триллион долларни ташкил қилди. Энг тез ўсишни ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ брендлар кўрсатди. Мисол учун, Amazon компаниясининг нархи 37 фоизга ўсиб, 97 млрд. долларни ташкил этган.
Кескин ўсишни Netflix, Google ва Adobeда ҳам кўриш мумкин — мос равишда 34, 27 ва 27 фоизлик ўсиш.
Етакчи юзталикка АҚШнинг 56та бренди кирган. Германия 11та бренд билан 2-ўринда, 3-ўринда Франция (7та компания), тўртинчи — Япония (6та компания).
Download 17,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish