Абу Муслим. Андалусия



Download 406,77 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/37
Sana15.06.2022
Hajmi406,77 Kb.
#672312
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
2 5215565485466190946

Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
тор-мор этилди. 
Тарихда бу жанг дорул-ҳарбнинг хислати ва жуда кўп тўкилган қон туфайли “Заллак”
(сирпанувчи) номи остида қолди. Мусулмонлар зафар қозониб жуда катта ўлжаларга эга
бўлдилар, Юсуф ўлжанинг ҳаммасини маҳаллий андалусликларга қолдирди. Ушбу жанг
пайтида Юсуф 79 ёшда эди. У Африкага қайтганида андалусликлар яна ўлжа ва янги
ҳудудлар илинжида ўзаро урушларни бошладилар ва натижада кўпчилик уламолар
Юсуфнинг олдига келиб ундан ушбу бошбошдоқликларга чек қўйишни сўрадилар.
Уламолар мусулмонларни куч ишлатиб бўлса ҳам бирлаштириш лозим деган мазмунда
фатво чиқардилар. Юсуф ибн Тишин тўрт йил ўтиб 483 йилда яна Гибралтарни кесиб
ўтади, бироқ бу сафар унга андалусликларнинг ўзлари қаршилик кўрсатадилар, ҳолбуки
яқин ўтмишда Юсуф уларга насронийларга қарши урушда ёрдам берганди. Бироқ
андалусликлар мағлуб бўлдилар ва Юсуф бутун Андалусни ўзига бўйсундирди ҳамда
Испаниядан Марказий Африкагача бўлган улкан ҳудудни бошқара бошлади.
 МУРОБИЙЛАР ВА МУВАҲҲИДЛАР ДАВЛАТИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ (500 – 541)
Алфонсо VI “Заллак” ғазотидан сўнг икки ой ўтиб вафот этади ва унинг ўрнига ўғли
тахтга ўтиради. Шу билан бирга, Юсуфнинг ўрнини унинг ўғли Али ибн Юсуф ибн Тишин
эгаллайди.
501 йилда салбчилар ва мусулмонлар ўртасида яна уруш бошланиб, мусулмонларнинг
қўли баланд келади. Жанг Али ибн Юсуф саркардалиги остида ўтади ва бу олишувда
насронийлардан 23 минг киши ҳалок бўлади. 
509 йилда мусулмонлар Балеар оролларини қайта ишғол қиладилар. 
512 йилда Шимолий Африкадаги муробийлар давлатида исён кўтарилади. Оқибатда
мусулмонлар Андалусдаги иккита жангда мағлуб бўладилар. Таназзулга бу дунё
зийнатларига кўнгил қўйиш, мусулмонларни йўлдан адаштирувчи маъсият уммонига ғарқ
бўлишлари сабаб бўлди.
Бунинг устига улкан иқтисодий инқироз содир бўлди, йиллар давомида ёғингарчилик
бўлмади ва шу важдан ҳосил нобуд бўлиб қишлоқ хўжалиги синди. 
Шуларнинг бари сабабли мусулмонлар 514 йилда “Катанда” ва 523 йилда “Қулейа”
ғазотларида салбчилардан мағлуб бўлдилар. Ўша вақт барбар-масмудлар қабиласидан
Муҳаммад ибн Тумирт исмли одам пайдо бўлди. У диндорлар оиласида туғилган,
Қуртубада, Искандарияда, Маккада, Шомда ва Боғдодда таҳсил олган ва ҳижратнинг
512 йилида 39 ёшида Мағрибга (Марокашга) қайтганди. У билимни фарқи-сарига
қарамай ҳаммадан – аҳли суннати вал-жамоа уламоларидан ҳам, адашган оқимлар
алломаларидан ҳам, файласуфлардан ҳам ва бошқа турдаги одамлардан ҳам олаверган.
У шунингдек, Абу Ҳамид Ғаззолийдан ҳам таҳсил олган. 
Тарихчи ибн Халдун у ҳақда шундай деб ёзганди: “Муҳаммад ибн Тумирт ўз даврида илм
уммонига айланди”. Муҳаммад Мағрибга қайтаётганида у Искандарияда тўхтаб, амри
маъруф ва наҳъий мункар бошлади ва у ўз даъватида жуда қаттиққўллик билан турди.
Одамлар аввалига сабр қилдилар, бироқ кейин Тунисга кетаётган кемага ўтқазиб,
шаҳардан ҳайдадилар. У кемада ҳам тинч турмай одамларни ҳаромдан қайтара бошлади:
25 / 37



Download 406,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish