Ядровий қурол турлари
АҚШ
СССР
Қитъалараро баллистик ракеталар
1018
1398
Сув ости баллистик ракеталарни учирувчи мосламалар
672
922
Оғир бомбардимончи самолётлар
518
160
Жами учирувчи самолётлар ва механизмлар
2208
2480
Ядро зарядлар сони
14800
10000
АҚШ стратегиясида биринчи бўлиб ҳужум қилиш режаси кўп
йиллар давомида ўзгармасдан қолди. Ҳатто АҚШ Конгрессида ҳам
ядровий қуролни биринчи бўлиб қўллаш очиқ-ойдин айтилди. Ядро
қуролини биринчи бўлиб қўллаймиз деган фикрларни АҚШ Пре-
зидентлари ҳам айтишганди. Д. Эйзенхауэр Корея билан уруш дав-
рида ва Тайван инқирозида Ж. Кеннеди, Кариб инқирози ва Ғарбий
Берлин воқеалари даврида Л. Жонсон ва Р. Никсон, Вьетнам уруши
даврида, Ж. Картер, 1980 йил январида. Президент Р. Рейган даврида
ҳам ядровий уруш хавфи ҳеч озаймади. АҚШнинг бу ҳаракатларига
жавобан СССР ҳам бу борада жавоб чораларини кўрди. Вазирлар
муҳокамаси қарорига мувофиқ, 1959 йил декабрида Қуролли Куч-
ларнинг янги стратегик ракета қўшинлари тури тузилди (РВСН).
Стратегик ядровий қуроллар совет давлатининг асосий қудратига
айланди. 1970 йилларда СССРда қитъалараро баллистик ракеталар
1600 та, ҳарбий флотда қитъалараро баллистик ракеталар сони 700
тага етди. 1970 йиллардан бошлаб АҚШда сифат жиҳатидан тако-
миллаштирилган 10 та “Трайдент” сув ости кемалари қурилиши
бошланди. Янги стратегик тизимларга эга бўлган қанотли ракеталар
ишлаб чиқарила бошланди. “МХ” номли янги ракета сиситемаси иш-
426
лаб чиқилди. АҚШ учирувчи мосламалар сонини кўпайтирмасдан
туриб, ҳужум қилиш кучини 2 бараварга оширишга муваффақ бўлди.
Бир ракета ичидаги ядровий каллакларини кўпайтириш ҳисобига 10
йил ичида АҚШ ўз ядро арсеналини 3950 тадан 10000 тагача етказ-
ди. “МК–12” каллаклари ўрнига куч ва нишонга тегиши жиҳатидан
2 карра аниқ “МК–12 А” каллаклари қўйилган янги қурол ишлаб
чиқилди. “Минитмен–3” ракеталарига қўйилган бу каллаклар совет
давлати учун катта хавф ҳисобланиб қолди. Сувда қўлланиладиган
ядровий қуроллар ҳам АҚШ Қуролли Кучларида асосий ўрин тутар-
ди.
1967 йилдан 1981 йилгача атом сув ости кемалари сони 41 тадан
ошмаган бўлса-да, ядровий зарядлар сони ошиб борди. Бу зарядлар
сонининг ошиши 1970 йилда “Посейдон–3” ракеталарини мустақил
ажралувчи каллаклар билан жиҳозланганда юз берди. Агар 1967
йилда 656 та ракетада 1552 та заряд бўлган бўлса, 1970 йилда ра-
кеталар сони ўзгармаган ҳолда ядро зарядлари 2048 та, 1975 йилда
4536 та, 1980 йилда 6000 тага етди. 1979–1983 йилларда АҚШнинг
12 та сув ости кемасидаги “Посейдон – С–3” ракеталари “Трай-
дент–1” ракеталари билан алмаштирилди. 1981 йилда “Трайдент–1”
ракетаси билан қуролланган “Огайо” типидаги янги атом сув ости
кемалари ишлаб чиқилди; ҳар бир кемасида 24 тадан ракета бўлиб,
ҳар бир ракетада 150 килотонна қувватга эга 3 та ажралувчи каллак-
лар бор эди. Бу кема ўзининг имкониятлари билан 160 та “Поларис
А–3” ракеталари билан қуролланган 10 та атом сув ости кемасидан
устун эди. 1988 йилда АҚШ сув ости кемаларидаги 640 та баллис-
тик ракеталарда 5632 та ядро каллаклари мавжуд эди. Булардан 384
та ракета – “Трайдент–1” (3072 каллак), 256 таси “Посейдон–3”
(2560 каллак) ракеталари эди. 1989 йил АҚШ янада кучлироқ ракета
“Трайдент–2”ни ишлаб чиқаришни бошлаб юборди. Бу ракета ҳар
бирининг қуввати 200–600 кт дан бўлган 7 тадан 14 тагача ажралув-
чи каллакларни олиб юриш қудратига эга эди. “Трайдент–1” раке-
тасига нисбатан (7,4 минг км) 1,5 баробар узоққа (11 минг км) уча
олар, нишонни мўлжаллаш аниқлиги 5 баробар устун эди.
1989 йил бошида АҚШ “Посейдон” ва “Огайо” типидаги 34 та
стратегик атом сув ости кемасига эга эди. АҚШнинг иттифоқчиси
Англия давлати 80- йиллар охирида ҳар бири 1287 та каллакка эга
(6 та “Поларис – А3 – ТК”) ракета билан жиҳозланган 4 та ядровий
сув ости кемасига эга эди. 90- йил ўрталарида Англия Ҳукумати ҳам
“Трайдент–2” ракеталари билан қуроланишни мўлжал қилиб қўйди.
427
Стратегик тийиб туришнинг ўзига хос режасига мувофиқ, 80- йил-
ларда ҳар бири 16 та “М–20” каллаклари билан қуролланган 6 та,
“М–4” каллаклар билан қуролланган 1 та ядровий сув ости кемала-
рига эга эди. 1986 йил ноябрида қабул қилинган навбатдаги дастурда
“Редутабль” типидаги 4 та сув ости кемасига кўп зарядга эга бўлган
“М–4” ва “М–5” ракеталарини ўрнатиш мўлжалланди. 90- йиллар-
га бориб Франция ҳам ўз ядровий кемалари сонини 3 баравар оши-
ришни мақсад қилди. Франция Президенти Ф. Миттеран 1986 йил
“Энфлексбль” сув ости кемасининг сувга туширилиши муносабати
билан ўтказилган йиғинда: “Франция атом сув ости флоти 1 дақиқа
ичида 60 млн кишини йўқ қилиб юбориш қудратига эга”, – деб айт-
ди.
Совет Иттифоқида стратегик ядровий қуролларнинг қуруқликка
мўжалланган ҚБР катта ўрин эгаллаганлиги сабабли, сув ости ядро-
вий қуроллари АҚШ ва унинг ҳарбий иттифоқчилариникига нис-
батан камроқ эди. 1989 йилда СССР сув ости ядровий қуролларида
3400 та каллаклар бор эди. Ядро каллаклари 1975 йил 724 та, 1981
йилда 2000 та, 1984 йилда 2500 та бўлиб, АҚШга нисбатан икки ба-
робар кам эди. Совет Иттифоқида ядро қуроллари таший оладиган
61 та сув ости кемаси бўлиб, 922 та ракетада 3434 та каллаклар бор
эди. Бу ҳисобга “Стэржен”, “Скиф” типидаги 144 та ракета ҳам ки-
ритилди. “Тайфун”, “Дельта–4” типидаги кемалар СССР сув ости
кемаларининг энг қудратлиси ҳисобланган. 20 та “Тайфун” кемасида
ракеталар учиришга мўлжалланган 20 та учирувчи мослама бор эди.
Бу кемалар Арктика ҳудудларида ҳам ҳаракатланиш имкониятига эга
эди. “Дельта–4” ядровий каллаклар билан қуролланган 23 та ракета-
ларни олиб юра оларди.
Халқаро манбалар Совет Иттифоқида олдин мавжуд бўлган сув
ости кемаларига “Янки”, “Дельта–2”, “Дельта–3” типидаги кемалар-
ни ҳам киритади. “Дельта” типидаги кемаларнинг ҳар бири 6 тадан
каллакка эга бўлиб, 6500 км масофага учириладиган 16 та “SS – N–18”
ракеталарини олиб юра оларди. “SS – N–19” ракетаси 7800 км учиш
масофасига, “SS – N–20” ракеталари эса 8300 км учиш масофасига
эга эди.
Сувга мўлжалланган ядровий ракета қуролларининг такомиллаш-
тирилиши билан биргаликда, сувга мўлжалланган қанотли ракета-
ларга ҳам катта аҳамият берилди. Америка ҲДФга бу қурол турлари
1983 йилдан бошлаб кириб келди. АҚШ 90- йилларнинг ўрталарида
198 та кемани шундай ракеталар билан қуроллантиришни режалаш-
428
тирганди. Жумладан, ядровий ракеталарни 91 та сув ости кемасига,
4 та “Линкор”га, 5 та атом ракета крейсерига, 22 та ракета крейсе-
рига, 60 та эсминецга ва 107 та сув ости кемасига жойлаштириш
мўлжалланган эди.
1987–1988 молия йилида “Томагавк” ядровий ракеталар билан 8
та сув усти, 15 та сув ости кемалари қуроллантирилиши натижасида,
АҚШнинг бу турдаги қуроллари 2 баравар ошди. АҚШ 90- йил бош-
ларида эса 800 та ядровий каллакли, 2600 та оддий каллакли, 600 та
кемаларга қарши оддий зарядли, умумий сони 4000 дан ортиқ “То-
магавк” ракеталари билан қуроланди. Қанотли ракеталар комплекси
дастури раҳбари контр-адмирал Хостетлер: “Томагавк” ракеталари
СССР ҳудудидаги нишонга олиш объектларимизни яксон қилишга
ўз ҳиссасини қўшади”, – деган эди.
Ядро қуролларига эса бўлган давлатлар Ҳарбий-денгиз кучла-
рига қарши ишлатиладиган 6000 га яқин ядровий қуроллар ишлаб
чиқдилар. 1981 йил июнида Рейган администрацияси 1980 йилда
Президент Картер томонидан ишлаб чиқилган “чекланган ядро уру-
ши” номи билан машҳур бўлган 59- рақамли директивани қўллаб-
қувватлаб, 80- йилларга мўлжалланган янги стратегияни эълон
қилди. Бу стратегия АҚШ Қуролли Кучларининг асосий доктри-
наси бўлди. 1981 йил октябрда Рейган администрацияси стратегик
қуролларни ривожлантириш учун 1983 йил давлат бюджетидан
қўшимча 180 млрд доллар ажратди. Президент 1982 йил 8 февралда
(1982–86- й. й.) мўлжалланган ҳарбий дастурни эълон қилди. Бу да-
стур қисқача қуйидагилардан иборат эди:
– ядровий уруш даврида кўпга чидайдиган алоқа ва бошқариш
сиситемасини вужудга келтириш;
– 1980 йил ўрталарида “В–13” бобардимончи самолётларни иш-
лаб чиқариш;
– 90- йилларда “Стелс” бомбардимончи самолётларни модерни-
зация қилиш;
– “Трайдент–2” баллистик ракеталарни ҳарбий кучлар сафига ки-
ритиш;
– “МХ” типидаги ракеталарнинг ҳарбий жиҳатларини ривожлан-
тириб бориш;
– “ПВОГ–15” типидаги ракетага қарши мудофаа тизимини ри-
вожлантириш.
Ҳарбий кучларни кўпайтириш учун ажратилган маблағнинг 63
млрд доллари – янги типдаги “В–13”, “В–52” бомбардимончи само-
429
лётларни, “кўринмас самолёт” деб ном олган “Стелс” типидаги са-
молётларни ишлаб чиқариш учун, 34 млрд доллар МХ, ҚБР учун,
23 млрд доллари – стратегик мудофаа учун, 18 млрд доллар страте-
гик кучларни бошқари ва назорат қилиш учун мўлжалланди. Рейган
1982 йил июлида Конгресс аъзоларига ёзган хатида қуролланиш дас-
турлари юқори суръат билан бораётганлигини таъкидлайди. Шундай
бўлса-да, “Стратегик қуролларни модернизация қилиш” Дастури-
нинг баъзи бўлимларида турғунлик сезилиб турди. Бу қитъалараро
баллистик ракеталарнинг қуруқликка мўлжалланган “МХ” типидаги
қуролларни ишлаб чиқаришда кузатилди. Дастурни амалга ошириш
учун 1981 йили 1000 га яқин компаниялар 2 млрд доллар маблағ
сарфлади. 1981–84 йили бу тип ракеталарини мудофаага қўйишга
10 млрд доллар ажратилган бўлса-да, уни сарфлаш орқага сурил-
ди. Чунки ўша вақтда қуруқликка мўлжалланган стратегик ракета-
лар ниҳоятда кўп эди. 1979 йилдан бошланган 300 га яқин “Минит-
мэн–3” ҚБРларини ҳар бир каллаклар қуввати 350 кт (олдингиси 170
кт) бўлган янги “МК–12 А” ядровий каллаклари билан ўзгартириш
дастури ниҳоясига етаётганди. “Минитмэн–3” ракеталарига янги
электрон ускуна ўрнатилган бўлиб, ускуна нишонни автоматик тарз-
да белгилар эди. Олдин бу ишга бир ҳафта кетган бўлса, энди 25
дақиқа кифоя эди. Америка сиёсий шарҳловчиси Жек Андерсоннинг
таъкидлашича, модерназация қилинган “Минитмэн–3” ракеталари
АҚШ стратегик кучларининг энг яхшиси ҳисобланган. Лекин шун-
дай бўлса-да, Пентагон тезлик билан янги типдаги “МХ” ракеталари
ишлаб чиқаришга урғу берди. Чунки бу ракета жуда катта имконият-
ларга эга эди. Старт вазни – 87 тонна, учиш масофаси – 11 минг км,
ҳар бир ажралувчи каллак қуввати 600 кт га эга бўлган 10 та каллак,
нишон аниқлиги – 90 м. Объектларни вайрон қилиш имкониятига
кўра, 1 та “МХ” 15–20 та “Минитмэн–3” ракеталари ўрнини босар
эди. Бу даҳшатни кўрган машҳур Америка мутахассиси Г. Сковсен
“МХ” дастурини “кулфат келтирадиган рецепт” деб атади.
Стратегик авиация бўйича ишларни икки йўналишда олиб бо-
риш мўлжалланди: биринчидан, самолёт паркини модернизация
қилиш; иккинчидан, ҳаво кучларидаги ракета қуролларини тако-
миллаштириш. Ҳозирги “В–52” самолётлари ўзи билан 1 мегатон-
на қувватдаги 4 та авиабомбани олиб юриш қудратига эга (1 мега-
тонна – 100 килотонна, 1 киллотонна 1000 тонна портловчи модда
қувватига тенг). Янги ҳарбий дастурларга кўра, “В–52” самолётла-
ри қанотли ракеталар билан қуроллантирилди. 1982 йил охирида
430
Гриффитс авиабазасида 16 та “В–52” бомбардимончи самолётла-
рига “АДМ–86 – В” қанотли ракеталар ўрнатилиб, биринчи ави-
аэскадрилья тузилди. Бу самолётларнинг ҳар бири 12 та қанотли
ракеталар билан қуролланди. 1983 йилда “В–52 С” типидаги са-
молётларнинг иккинчи авиа эскадрильяси тузилди. 1984 йилда 4
та эскадрильядаги 96 та самолётда 1150 та қанотли ракеталар мав-
жуд эди. 80- йилларнинг охирларида эса қанотли ракеталар билан
қуроллантирилган самолётлар сони 268 тага етди. 1981 йилнинг 2
октябрида Р. Рейган 100 та “В–1” самолётларини ишлаб чиқаришга
қарор қилганлигини эълон қилди. Самолёт модификациясига баъ-
зи ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли унга “В–1 В” номи
қўйилди. Учиш вазни–217 тонна, ҳарбий вазни–56 т, экипаж–4
киши, учиш масофаси–1600 км. Бу турдаги самолётнинг биринчи
серияси 1984 йил апрелида ишлаб чиқарилди ва 1985 йил майида
Ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрига берилди. 1986 йилда эса 15 та са-
молётдан иборат биринчи авиаэскадрилья тузилди. 1988–89- йил-
ларда 100 га яқин “В–1 В” самолётлари ишлаб чиқарилди.
Пентагон буюртмасига биноан, “Рокуэлл интернейшнл” корпора-
цияси ишлаб чиқарган “В–1 В” самолётлари 22 тадан қанотли ра-
кеталарни олиб юриш қувватига эга бўлди. Шу билан бир вақтда,
“Стелс” (АТВ) номли стратегик бомбардимончи самолётларини
қуриш ишлари давом эттирилди. Бу лойиҳага асосан, 90- йиллар
ўрталарида “Стельс” самолётлари сони 100–110 тага етиши ке-
рак эди. Лойиҳага 56 млрд доллар ажратилди. Лойиҳага мувофиқ,
“Огайо” типидаги сув ости кемаларига “Трайдент–1”, “С–4” ва 1989
йилда “Трайдент–2” ракеталари жойлаштирилди. Узоқ масофага
учувчи қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш тез суръатлар билан
олиб борилди. Бу қанотли ракеталарнинг учиш узоқлиги 4250 км дан
11000 км гачадир. 1986 йилда бу турдаги ракеталарнинг биринчи се-
рияси ишлаб чиқилди. 90- йилларга келиб АҚШда 7000 та қанотли
ракета ишлаб чиқарилди. 80- йилнинг охирида АҚШ стратегик
қанотли ракеталарнинг уч типини ишлаб чиқарар эди: “В–52” само-
лётларига мўлжалланган “АЛЕМ–В”, “Томагавк ВСМ–109” ва “То-
магавк ВСМ–109 А”. Бу типдаги қанотли ракеталар 2500 км га учуш
имкониятига эга бўлиб, ҳар бири 200 кт га тенг ядровий зарядларга
эга эди. 1984 йил ҳар ойда Ҳарбий-денгиз флотига мўлжалланган
124 қанотли ракеталар конвейрдан чиқарилди. Қуруқликка
мўлжалланган қанотли ракета мосламага 4 тадан жойлаштирилади-
ган бўлди. АҚШ Европада 464 қанотли ракета жойлаштириш ишини
431
бошлаб юборди. “Томагавк” қанотли ракетаси билан 190 та сув ости
ва сув усти кемасини қуроллантириш амалга оширилди. 1989 йилга
келиб АҚШ ҳарбий кемаларида ядровий ва оддий зарядли 4000 та
қанотли ракеталари бор эди. Бутун қўшинларда эса қанотли ракета-
лар сони 12000–13000 тага етди.
АҚШ ўзининг 14 та авианосец (ҳар бирида 40–50 та самолёт), Ев-
ропага ўрнатган 108 та “Першинг–2” баллистик ракеталари билан
тўғридан-тўғри СССРнинг Европа қисмига хавф солиб турарди. Шу
билан бирга, НАТО давлатлари ядровий қуролларнинг
¼
қисмига
эга бўлган Англия, Франция давлатлари ҳам катта куч ҳисобланарди.
Уларнинг ядро зарядлари 80- йилларда 400 та, 1990 йилда 1200 та
бўлган бўлса, 90- йилларнинг охирида 2000 га етиши Ғарб эксперт-
лари томонидан ҳисоблаб чиқилди. Шу борада НАТО блокига бир на-
зар ташлайлик. НАТО блоки жуда кўп йиллар давомида қуролланиш
пойгасининг генератори ҳисобланиб келди. Буни НАТО блокига аъзо
бўлган давлатларнинг ҳарбий харажатларидан ҳам билиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |