Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Учинчи дунё мамлакатлари – халқаро муносабатлар



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Учинчи дунё мамлакатлари – халқаро муносабатлар
тизимининг “совуқ уруши” даврида
Иккинчи жаҳон уруши Африка ва Осиё давлатларининг ички 
тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Биринчи жаҳон уруши даври-
да бўлгани каби, бу давлатларнинг халқлари ўз хоҳиш-истакларига 
қарши
бўлган ҳолда бир-бирига қарши кураш олиб бораётган томон-
ларнинг уруш ҳаракатларида қатнашишга мажбур бўлишди. Маса-
лан, Ҳинд дивизиялари Иттифоқчи қўшинларнинг Яқин Шарқдаги 
йирик плацдармида фаолият олиб борганликлари туфайли Бирма, 
Шимолий ва Шарқий Африкадаги уруш ҳаракатларида иштирок 
этди. Уруш ҳаракатлари туфайли мустамлака ва ярим мустамлака 
давлатлар катта талофат кўрдилар. Масалан, Япония билан олиб 
борилган 8 йиллик кураш давомида Хитой учун ҳалок бўлганлар 
ва ярадорлар сони 18 млн ни ташкил этди. 1943 йилда Ҳиндистон 
провинцияларидан бири – Бенгалияда юз берган очарчилик 43 млн 
киши ҳаётини олиб кетди. Япон оккупацияси даврида оғир меҳнат 
ва азоб-уқубатлар туфайли Индонезияликлардан 4 млн га яқин киши 
ҳаётдан кўз юмди. 
Шу билан бир қаторда, Иккинчи жаҳон уруши ҳамма мамлакат-
ларда капитализмнинг тараққий этишига ва мустамлака давлатлар 
халқлари миллий онгининг ўсишига имкон берди. Биринчи жаҳон 
урушига нисбатан Иккинчи жаҳон уруши даврида метрополиялар 
ва колониялар ўртасидаги зиддиятлар кучайди, бу эса, ўз навбати-
да, миллий озодлик ҳаракатларининг юксалишига ҳам сабаб бўлди. 
Уруш оғирликлари кенг халқ оммаси кайфиятларининг радикалла-
шишига олиб келди. Уруш қатнашчилари урушдан кейинги даврда 
олиб борилган миллий-озодлик ҳаракатларида акс этган ҳарбий тех-
ник ва ташкилотчилик тажрибасига эга бўлишган эди. 
Уруш натижаларига кўра, Япония қақшатқич мағлубиятга учраб, 
нафақат ўз мустамлакаларидан ажралган эди, бундан ташқари, Япо-
ния АҚШ оккупацион ҳудудига айланиб, буюк давлат статусидан 
вақтинча бўлса-да ажралган эди. Япония оккупациясидан қутилган 
Корея ўз мустақиллигига эришди. Бироқ 1950–1953 йилларда икки 
қудратли давлат билвосита иштирок этган ҳарбий тўқнашувлар нати-
жасида, Кореяда бир-бирига қарама-қарши иккита мустақил давлат 
пайдо бўлди. Булар шимолда ташкил топган Корея Халқ Демократик 
Республикаси ва жанубда ташкил топган Корея Республикалари эди. 


452
Индонезия ва Ҳиндихитой халқлари ҳам узоқ вақт давомида фран-
цуз ва голланд колонизаторларига қарши қонли кураш олиб бориб, 
ўз мустақилликларини сақлаб қолишга тўғри келди. 
Хитой иккита жаҳон уруши орасидаги даврда ярим мустамлака 
давлатдан 1945 йилга келиб БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий 
аъзоси ва буюк давлат статусига эга бўлишгача бўлган катта тари-
хий йўлни босиб ўтди. Бироқ 40- йилларнинг иккинчи ярмига кел-
ганда бу давлат фуқаролар урушига тортилди ва бунинг натижаси-
да 1949 йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топди. Осиёнинг 
яна бир буюк давлатларидан Ҳиндистон Иккинчи жаҳон уруши 
охирларида ҳам инглизларнинг мустамлакаси бўлиб қолаётган эди. 
Аммо бу давлатдаги халқларнинг озодликка чиқиш иштиёқлари шу 
даражада юқори эдики, 1947 йилга келиб бу ҳудудларда Покистон 
ва Ҳиндистон Иттифоқи номли иккита мустақил давлатлар ташкил 
топган эди. 
Жаҳонда ўрнатилган икки қутблилик сиёсати пойдеворига 50- 
йилларнинг охирларида Совет–Хитой муносабатлари ўртасида ке-
либ чиққан келишмовчиликлар туфайли дарз кетди. Дастлабки йил-
ларда ХХР СССР ва бошқа социалистик давлатлар ҳамдўстлигидан 
андоза олиб сиёсат юргизаётган эди. 50- йилларнинг охирлари-
га келиб СССР ва ХХР раҳбарияти ўртасида бир қатор сиёсий ва 
ғоявий келишмовчиликлар пайдо бўлганлиги туфайли, бу давлатлар 
ўртасида бир-биридан очиқчасига узоқлашиш рўй берди. Бу ажра-
лиш халқаро муносабатларда янги унсурнинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Хитой Коммунистик Партияси Марказий Қўмитасининг Раи-
си Мао Цзедун бошчилигида Хитой Совет Иттифоқи билан муно-
сабатларни бутунлай узиб, Москвадан тўла мустақил бўлган ўз сиё-
сатларини юргиза бошлаган эди. Хитой бундан кейинги сиёсатида 
АҚШ ва СССР ўртасидаги кучлар балансидан келиб чиқиб, ўзининг 
ташқи ва мудофаа сиёсатини белгилаб боришга ҳаракат қилди. Хи-
той учун кучлар баланси асосий омил вазифасини ўтар эди. 
Ҳиндихитой халқларининг мустақилликка эришиш йўлларида 
1964 йилда АҚШ Ҳукуматининг Вьетнамга қарши бошланган адо-
латсиз, мустамлакачилик уруши катта турткилардан бири бўлди. 
Вьетнам Қуролли Кучлари 50- йилларда Француз мустамлакачила-
рига қарши олиб борган антиколониал уруш ҳаракатлари туфайли 
Дьенбенфуда мустамлакачилар Қуролли Кучларини мағлубиятга 
учратдилар. Аммо мамлакат икки қарама-қарши бўлакка ажралиб 


453
кетди. Шимолда Вьетнам Демократик Республикаси (ВДР) ташкил 
топган бўлса, жанубда АҚШ кўмагида Жанубий Вьетнам Республи-
каси ташкил топди. Бироқ тез орада Сайгон режимининг заифлиги 
яққол кўриниб қолди. Улар мамлакатни бирлаштиришга ҳаракат 
қилаётган ватанпарвар кучлардан бирин-кетин мағлубиятга учра-
дилар. Бу режимни сақлаб қолиш учун АҚШ Ҳукумати раҳбарлари 
Вьетнам халқига қарши ҳарбий агрессия уюштирдилар. Бу уруш 
АҚШга жуда қимматга тушди. АҚШ Қуролли Кучларининг умумий 
сони бу давлатда 1965 йилдаги 185 мингдан 1969 йилга келиб 543,4 
минг кишига оширилди. Умуман, уруш даврида АҚШ 141 млрд дол-
лар харажат қилди, 56,5 минг киши ҳалок бўлди, 303,6 минг зобит ва 
аскарлар ярадор бўлди. Шунча харажат ва йўқотишлар билан ҳам бу 
урушда АҚШ шармандаларча мағлубиятга учради. 
1972 йил январига келганда АҚШ Президенти Р. Никсон маъму-
рияти мағлубиятни тан олишга мажбур бўлгач, Вьетнамда урушни 
тўхтатиб, тинчлик ўрнатиш ҳақидаги Шартномани имзоладилар. 
Тўғрисини айтганда,бу вьетнамликларнинг агрессорлар устидан 
қилган ғалабасини билдириб турар эди. Юқорида имзоланган Шарт-
нома мамлакатнинг бирикишига замин яратди. 1975 йил апрелида 
ВДР ва Жанубий Вьетнам ватанпарварларининг Бирлашган Қуролли 
Кучлари Жанубий Вьетнамнинг пойтахти Сайгонни қўлга киритиш-
ди. Бу воқеа Вьетнам халқининг миллий мустақиллик ва мамлакат 
бирлиги йўлида олиб борган курашларининг хотимасини билдириб 
турар эди. 
Урушдан кейинги даврдаги халқаро муносабатларни тартибга 
солишда энг муҳим масалалардан бири Яқин Шарқ муаммоси эди. 
Уруш тугаши биланоқ бошланган бу низонинг диққат марказида 
мустақил Фаластин давлатини тузиш йўлидаги зиддиятлар турар эди. 
Бу муаммонинг ечими сифатида илгари Буюк Британия мандатлари 
ҳисобланган ҳудудда Яҳудий ва Фаластин янги мустақил давлатла-
рини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Агар яҳудийларнинг Исроил 
деб номланган давлати 1948 йил 14 майда ташкил топган бўлса, фа-
ластинликларга эса ўз давлатларини тузиш ҳуқуқидан фойдаланиш-
га имкон берилмади. Ўша даврдан буён Яқин Шарқ минтақасида бу 
муаммо чуқур илдиз отиб турибди. Фаластинликларнинг мустақил 
давлат тузиш учун қилаётган саъй-ҳаракатлари ҳали ҳам давом 
этмоқда. Бу масалани ечишда ижобий силжишлар йўқлиги бир неча 
маротаба Араб–Исроил урушларини келтириб чиқарди. 


454
1967 йилги уруш чоғида Исроил Фаластиннинг (Иордан дарё-
сининг ғарбий қирғоғи ва Ғазо сектори) ва уни қўллаб-қувватлаб 
турган Сурия ва Мисрнинг салмоқли ҳудудларини босиб олди. 
Фақатгина Фаластин Озодлик ҳаракати (ФОҲ) бошчилигида олиб 
борилган курашлар туфайли, Исроил 90- йилларга келиб Фаластинга 
автономия беришга мажбур бўлди. Аммо ҳозирги даврда ҳам Яқин 
Шарқда аҳвол кескинлигича қолмоқда. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish