Бозор шароитида аграр муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари Тайёрлади: Каримов Охунжон Абдуллаев Мақсудхўжа Аминов Достон Режа: 1. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида аграр қонунчилик. 2. Ерга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. 3. Озиқ-овқат бозорини ҳуқуқий тартибга солиш. 4. Қишлоқ хўжалигида хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Аграр ҳуқуқи соҳаси
Аграр ҳуқуқини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган ер, мулкий, меҳнат, ташкилий-бошқарув муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар ва институтларни жамловчи мажмуавий ҳуқуқ соҳаси сифатида тавсифланади.
Аграр ҳуқуқининг предмети
Аграр ҳуқуқ предмети бўлиб, яъни у томонидан тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар бўлиб, биринчидан, ер-ҳуқуқий муносабатлар; иккинчидан, меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар; учинчидан, мулкий-ҳуқуқий муносабатлар; тўртинчидан, ташкилий-бошқарув муносабатлари ҳисобланади.
- иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги.
- ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги мустакиллигини таъминлаш
- ишлаб чиқаришининг турли хил мулкчилик ва турли хил хўжалик юритиш шаклини жорий этиш
- давлатнинг тартибга солиш функциясини мустаҳкамланиши
- ерларга нисбатан давлат мулкчилигини сақлаб қолиш тамойили
- демократия ва қонунчиликни таъминлаш тамойили
Ўзбекистон Республикасида бозор ислоҳотларига ўтиш уч босқичда амалга оширилди:
Илк босқич: Бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки асослари яратилди.
Иккинчи босқич: Қонунлар ва тегишли Ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди
Учинчи босқич: Ислоҳотларнинг учинчи босқичи 2000 йилдан бошланди.
Ислоҳотларнинг биринчи босқичи - Бу босқичда устувор йўналиш қилиб шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш белгиланган эди. Улар ихтиёридаги ер майдонлари 1989-1995 йилларда икки баробарга кўпайди.
- Тармоқда мулкни давлат тасарруфидан чиқаришга ва хусусийлаштиришга муҳим аҳамият берилди.
Ислоҳотларнинг иккинчи босқичи - «Ер кодекси», «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ва тегишли Ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди.
- Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг халқаро андозалар ва халқимиз турмуш тарзига мос келадиган ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан иборат модели танланди.
Ислоҳотларнинг учинчи босқичи - Товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий эркинлигини янада кенгайтириш ва давлат буюртмаси бўйича етиштирилаётган маҳсу-лотларга баҳо белгилашда дунё бозори нархларига мос келувчи тизимни шакллантириш;
- Ширкат хўжаликларини, биринчи навбатда паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни фермер хўжаликларига айлантириш асосида қайта ташкил этиш механизми жорий этилиши;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи замонавий инфратузилма тизимининг барпо этилиши билан характерланади.
Аграр ҳуқуқи усули
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |