Кўп қутбли жаҳон сиёсий тизимининг
бошланғич нуқталари
Ҳозир юзага келган сиёсий вазиятда икки қутбли тизимга альтер-
натив сифатида уч марказ: АҚШ, Ғарбий Европа ва Япониядан ибо-
рат геосиёсий кучларнинг учбурчакли конфигурацияси (қиёфаси,
кўриниши), ғояси баъзи давлат бошлиқлари ва назариётчилари томо-
нидан илгари сурилмоқда. Аммо дунёнинг бу уч индустриал марказ-
лари ўртасидаги иқтисодий ва бошқа зиддиятли низоларни янгилик
сифатида қабул қилиш керак эмас. “Совуқ уруш”нинг тугаши билан
бу зиддият ва низолар янги ўлчов ва сифатни келтириб чиқармоқда.
Бу ҳозирги даврда шаклланаётган кўп қутбли тизимнинг табиати-
дан келиб чиқмоқда. “Совуқ уруш” сиёсати даврида анъанавий
ҳисобланган АҚШ ва СССР давлатлари атрофида икки қутбга аж-
ралиб гуруҳланган давлатларнинг иерархик структурасида сифат
жиҳатидан янги конфигурациялар тенденцияси кўзга ташланмоқда.
АҚШнинг Иттифоқдошлари ўртасидаги муносабатларда ҳам
сифат жиҳатидан ўзгаришлар амалга ошди. Аста-секинлик билан
Иттифоқдошлар АҚШга нисбатан “кичик оға”лик уйғунлигидан қутула
бордилар. Урушдан кейинги даврда АҚШ ҳамон иттифоқдошлари
учун хаёлан тўқиб чиқарилган совет хавфидан ҳимоя қилувчи гарант
деб қабул қилинганди. Ғарб ва Шарқ ўртасида ғоявий ва тизимлара-
ро низога барҳам берилгач, давлатнинг нуфузини белгилашда муҳим
ўрин тутган ҳарбий-сиёсий ёки ҳарбий куч аҳамияти бироз бўлса-да
заифлашди.
Ҳозирги даврга келиб давлатларнинг нуфузи ва қудратини бел-
гиловчи омилларга, биринчи навбатда, иқтисодий, илмий-техноло-
гик имкониятлар кирмоқда. Ҳарбий имкониятларнинг таъсири би-
роз бўлса-да заифлашиш тенденциясини ўз бошидан кечирмоқда.
Шуниси эътиборлики, баъзан АҚШ мана шу жабҳаларда динамик
жиҳатдан бирмунча тез ривожланаётган Япония ва ЕИҲга аъзо ин-
476
дустриал давлатларга қарши рақобатда мағлубият аламини тортиб
кўрмоқда. Америка ғоясига қарши иккинчи марта қайта туғилаётган
Европа ғояси, Япон ва Хитой моделлари (Жануби-Шарқий Осиё-
нинг “кичик аждарҳолари”) рақобат қила бошлади.
Дунё сиёсатида Европа нуфузи ортишининг асосида шу
минтақада интеграциявий жараёнларда эришилган ютуқлар ҳамда
иқтисодий ва илмий-технологик имкониятларнинг кучайиши билан
белгиланади. Агар 70- йилларда Ғарбнинг интеллектуал доирала-
рида Европанинг таназзулга юз тутаётганлиги ҳақидаги тезислар
ниҳоятда машҳур бўлган бўлса, 1990 йилга келиб 344,6 млн аҳолига
эга бўлган Европа Ҳамжамияти 5,53 трлн долларлик маҳсулот иш-
лаб чиқарган Ҳамжамиятга айланди. АҚШда эса бу кўрсаткич 5,47
трлн долларни ташкил этди. 80- йилларнинг бошларига келиб Евро-
панинг геосиёсий ва руҳий жиҳатдан қайта уйғониш даврини боши-
дан кечираётганлиги кўзга ташлана бошлади. Бу ҳолатлар АҚШга
“катта” ва “кичик оға”чилик сиёсатидан воз кечиб, Европа давлатла-
ри билан тенг шерикчилик муносабатларини ўрнатишни бошлашга
мажбур қилди.
Европа давлатларнинг “европалаштириш” сиёсати, яъни мустақил
ташқи сиёсат юритишда кўпроқ имкониятларга эга бўлишга ин-
тилиш ҳаракати 80- йилларнинг бошларига келиб яққол кўриниб
қолди. Бу даврга келганда баъзи Европа давлатлари АҚШнинг
СССРга нисбатан қатъийлик билан олиб бораётган сиёсатидан но-
рози бўлди. “Совуқ уруш”нинг тугаши билан эса бу тенденция ку-
чайди. Европаликлар эндиликда Вашингтон тазйиқидан чиқишга
қатъий чоралар кўра бошлади. Улар НАТО ва халқаро муносабатлар
майдонида ўз мавқеини янада кучайтиришга ҳаракат қила бошлади.
Шу билан бир қаторда, Ғарбий Европа давлатлари низоларни бар-
тараф этишда фаол қатнашмоқчи эканликларини билдирдилар. Ев-
ропа давлатларининг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузининг ортиши-
да Ғарбий Европанинг ҳарбий-сиёсий альянси ҳисобланган Ғарбий
Европа Иттифоқи (ҒЕИ) муҳим аҳамият касб этди. Ғарбий Европа
Иттифоқи тузилмавий автоном жамоани ташкил этиш режаларини
ишлаб чиқа бошлади. Бундай шароитда НАТО Европа хавфсизлиги-
ни таъминлайдиган ягона гарант мавқеидан маҳрум бўлиши мумкин
эди. СССРнинг емирилиши ва Европа қитъаси сиёсий харитасидаги
ўзгаришлар туфайли собиқ социалистик тизимдаги давлатларнинг
Европа Иттифоқига интилиши кучайди. Марказий ва Шарқий Ев-
477
ропа давлатлари, том маънода, Европага қайта қўшилди. “Шарқий
Европа” ва “Марказий Европа” тушунчалари эса геосиёсий ва сиё-
сий-географик жиҳатдан дастлабки аҳамиятига қайта бошлади. То-
талитар тизимнинг емирилишини бошидан кечирган халқлар учун
“Ягона Европа” “адир тепасидаги шаҳар” вазифасини ўтади. Қўшма
Штатлар бир неча ўн йиллар давомида шу вазифага номзодлик
қилаётган эди.
Европа марказидан ташқари, ҳозирги дунёнинг тақдирида Осиё-
Тинч океани минтақасининг таъсири катта бўлди. ХIХ асрнинг
охирларида АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби Ж. Хей: “Ўрта ер
денгизи – ўтмишда қолган океан, Атлантика океани – ҳозирги давр
океани, Тинч океани келажак океани бўлади”, – деган тезисни илга-
ри сурган эди.
Ривожланаётган Осиё (асосан, Шарқий Осиё)ни йирик учбурчак
шаклида тасаввур қилиш мумкин. Шимоли-шарқда Россиянинг Узоқ
Шарқ ҳудудлари ва Кореядан жанубда Австралиягача ва ғарбда По-
кистон ҳудудларигача бўлган катта минтақа шу учбурчак ичига жой-
лашган. Бу учбурчакда Ер шари аҳолисининг деярли ярми истиқомат
қилиб, давлатлардан Япония, Хитой, Австралия, Янги Зеландия,
Тайвань, Жанубий Корея, Гонгконг, Сингапур ва бошқалар киради.
ХХ аср мобайнида бу давлатларда иқтисодиётнинг тараққиёт дара-
жаси юқори суръатларда ўсиши билан характерланади. Агар 1960
йилларда бу давлатларнинг Ялпи иқтисодий маҳсулоти (ЯИМ) бир-
галикда ҳисоблаганда 7,8% ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич
1982 йилда икки бараварга ортиб, жаҳон ЯИМнинг 16,4% ини таш-
кил этди. 2000 йилга келиб эса бу рақам жаҳон ЯИМнинг 20% ини
ташкил қилиб, бу жиҳатдан АҚШ ва Европага етиб олди. Шундай
қилиб, Осиё-Тинч океани ҳудуди дунёнинг етакчи иқтисодий мар-
казларидан бирига айланди.
Осиё-Тинч океани ҳудудида интеграция жараёни жадаллик би-
лан тараққий этиб бормоқда. Минтақада бир қатор нуфузли халқаро
ташкилотлар тузила бошлади. Шулар жумласига, Осиё-Тинч океа-
ни минтақасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро Кон-
ференция – АРЕС (1989 йилда Осиё ва Шимолий Америка давлат-
лари томонидан тузилган Форум); РЕСС – Тинч океани Иқтисодий
Ҳамкорлик Кенгаши; РВЕС – Тинч океани ҳавзаси Итисодий Кенга-
ши; АТЭС – Тинч океани Иқтисодий Кенгаши ва бошқалар киради.
1967 йилда ташкил этилган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ас-
478
социацияси (АСЕАН) субрегионал сиёсий-иқтисодий ташкилотнинг
нуфузи кундан-кунга ортиб бормоқда. Дастлаб бу Ташкилотга Ин-
донезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин ва Бруней дав-
латлари кирган эди. Бу ташкилотнинг асосий мақсадлари сирасига
аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа
соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва Жануби-Шарқий Осиё-
да тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаб туриш кабилар киради.
Бу ташкилот шу минтақадаги давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан юксалиши ва сиёсий нуфузининг ошишига ўз ҳиссасини
қўшди. Кейинги даврларда АСЕАНнинг ривожланиш тенденцияси
кучайиб бормоқда.
Минтақадаги сиёсий иқлимнинг соғайиш тенденцияси яққол
намоён бўлиб бормоқда. Бу минтақада Россия–Хитой, Хитой–
Ҳиндистон, Хитой–Вьетнам муносабатлари ва Корея давлатлари
ўртасидаги мулоқотлар фаол олиб борилмоқда. АСЕАНга аъзо дав-
латларнинг Вьетнам билан яқинлашиш тенденцияси кўзга ташла-
на бошлади. Осиё ва Тинч океани минтақасида “совуқ уруш” сиё-
сатининг тугаши ва Совет Иттифоқининг таназзулга юз тутиши
Япония ва Хитойнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва ўрнининг
ошиши ва яна бир қатор янги индустриал давлатларнинг пайдо
бўлиш даврига тўғри келиб қолди. Бу давлатлар минтақадаги сиё-
сий вазиятга таъсир кўрсата олар эди. “Совуқ уруш” даври туга-
ши арафасида Япония иқтисодий жиҳатдан Европадаги исталган
давлатдан устун бўлиб, АҚШга рақобатлаша оладиган даражага
етди. Шуниси диққатга сазоворки, Япониянинг ташқи капиталлари
яқин йилларда 1 трлн долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич бўйича
АҚШдан ҳам ошиб кетди.
Япония изидан яна бир қатор янги индустриал давлатлар ҳам
пайдо бўлди. Бу давлатлар ҳозирги даврда дунё бозорларида ўз
ўрнига эга бўлиб, иқтисодий соҳада кўзга кўринарли ғалабаларга
эришди. Хитой бир қатор иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб,
жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қудратини
оширган давлатга айланди. Хитой улкан аҳоли, табиий ва иқтисодий
захираларга ҳамда мустақил марказ сифатида фаолият кўрсатишга
қодир бўлган технологик ва ҳарбий-стратегик кучга ҳам эгадир.
Хитой мустақил бир марказ сифатида Шарқий ва Жануби-Шарқий
Осиёнинг бир қатор қондош халқлари ва давлатларини ҳам ўз атро-
фида тўплай олади. Шу нуқтаи назардан, Хитой Осиё-Тинч океани
479
минтақасининг қиёфаси ва контурларини белгилашда муҳим роль
ўйнамоқда.
Ҳозирги вақтга келиб Хитой, Гонгконг, Макао, Тайвань, Синга-
пурни ўз ичига олувчи “Катта Хитой” деб номланаётган иқтисодий
ҳудуднинг шаклланиши жараёни жадал бормоқда. Уларнинг
ҳамкорликдаги экспорт потенциали Японияникидан ошади. Жаҳон
Банкининг 2002 йилдаги маълумотига қараганда, Хитой, Гонгконг
ва Тайваннинг хусусий импорти 639 млрд долларни, Японияда эса бу
кўрсаткич 521 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бир қаторда,
2002 йилда “Катта Хитой”нинг ЯИМи 9,8 трлн долларни, АҚШда
эса 9,7 трлн долларни ташкил этди.
Хитой ҳарбий соҳада ҳам кўзга кўринарли ютуқларга эришди.
Яқин келажакда Хитой иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли
ядровий давлатга айланади. Бундан ташқари, Хитой деярли чексиз
ишчи ва аҳоли захирасига эгадир. Мана шу ҳолатларнинг барчаси
Хитойнинг жаҳон ҳамжамиятида катта нуфузга эга бўлган энг йирик
қутбга айланиб бораётганини кўрсатиб турибди. Хитойликлар шу
мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилаётганларини яшираётгани
ҳам йўқ. Уларнинг фикрига кўра, ХХI аср “Хитой цивилизацияси
асри” бўлишига катта имкониятлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |