Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Кўп қутбли дунёнинг кўринишлари



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

3- §. Кўп қутбли дунёнинг кўринишлари
Икки қутбли дунёнинг тугаши АҚШнинг жаҳон сиёсатида якка 
ҳукмронлигини билдирадими? “Совуқ уруш” сиёсатининг тугаши 
кун тартибига геосиёсий кучларнинг янги конфигурацияси (қиёфа, 
кўриниш) масаласини қўйди. Бу эса, ўз навбатида, икки қутбли дунё 
тузилишининг ўзгартирилишини билдирар эди. «Дунё халқаро сиё-
сий саҳнасидан қудратли икки давлатлардан бирининг чиқиб кети-
ши АҚШнинг якка ҳукмронлигига олиб келиши мумкинми?», деган 
савол муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ, шу ҳолатни ҳам эъти-
борга олиш керакки, юзага келган жараёнлар Россия ва АҚШнинг 
геосиёсий мавқеини кескин ўзгартириб юборди. “Совуқ уруш” дав-
рининг бошланғич ўлчовлари янги шароитга мос келмай қолди. Ҳар 
бир давлат янги геосиёсий кенгликда ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат 
қилмоқда.
Ғарбнинг баъзи бир ҳукмрон доиралари ҳозирги даврда АҚШ 
учун якка ҳукмронликка эришиш ўта муҳим эмас, деб ҳисобламоқда. 


469
Аммо яна бошқа бир ҳукмрон доиралари бу фикрга қарши чиқмоқда. 
АҚШнинг жаҳонда якка ҳокимлигини ҳаётга татбиқ қилиш 
мақсадида баъзи бир ҳукмрон доиралар НАТОдан фойдаланишга 
ҳаракат қилишмоқда.
НАТО, биринчи навбатда, икки қутбли сиёсий тизим даврида 
ҳарбий-сиёсий иттифоқ сифатида ташкил топган эди. “Совуқ уруш” 
ва Совет Иттифоқининг таназзулга юз тутиши оқибатида НАТО-
нинг асосий вазифалари ўз аҳамиятини йўқотди. Бироқ ғарбий дав-
латларнинг раҳбарлари ва, биринчи галда, АҚШ Ҳукумати НАТО-
ни кенгайтириш ва ҳарбий куч-қудратини янада оширишга ҳаракат 
қилмоқда. 
АҚШнинг дунёда етакчиликни сақлаб қолишга интилиши, 
халқаро ташкилотларга ўз тазйиқини ўтказишга ҳаракат қилиши 
жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Лекин ҳозирги “Америка 
омили”нинг кучайишига бошқа сабаб ҳам бор. Кўп асрлар давомда 
Америка мўъжизавий мамлакат мисоли озодлик ва эркинлик равнақ 
топган давлат сифатида одамларни ўзига оҳанрабодай тортиб келган. 
Шимолий Америка қитъасининг тез ўзлаштирилиши, илғор индус-
трия ва қишлоқ хўжалигининг юксалиши, аҳолининг тўкин-сочин 
ҳаёт кечириши, кишилар наздида, бошқа халқ ва давлатлардан устун-
лигини кўрсатиб турар эди. Американинг эртами-кечми бошқа буюк 
давлатлар каби таназзулга юз тутиши, барча миллатларга тенглашиш 
фикрини америкаликларнинг ўзи ҳазм қилолмайди. Ҳар қандай ғоя 
каби Америка ғояси ҳам ўз тараққиёт ва таназзул босқичларига эга. 
АҚШ “совуқ уруш” даврида ўзининг энг юлдузли даврини бошидан 
кечирган эди. Вашингтон учун тарих дарсларидан хулоса чиқариш, 
яккаҳокимликнинг заифлашувига қарши кескин чора-тадбирлар 
кўриш учун бир қатор ҳаракатлар қилинмоқда. Таниқли сиёсатшу-
нос С. Хантингтон: “ХХ аср Америка асри эди, ХХI аср ҳам Амери-
ка асри бўлади”, – деб, бу идеологиянинг базасини белгилаб берди. 
Бу масаланинг моддий, ғоявий, психологик ва геосиёсий пой-
деворга эга эканлигини америкаликлар қатъий ишонч билан бил-
диради. АҚШ нинг собиқ рақиби СССР таназзулга юз тутиб, тарих 
саҳнасидан йўқолиб кетган бўлса, АҚШ эса ўз тараққиётининг юк-
сак чўққисига чиқди. АҚШ ҳозирги даврда иқтисодий ва ҳарбий-
сиёсий жиҳатдан энг қудратли давлат ҳисобланади ва бу ўринни 
ҳали-бери биронта давлатга топшириш нияти йўқ. Аммо реал ва-
зиятни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, бир давлат, у қанчалик 
қудратли бўлмасин, муаммо ва низоларга тўла дунёни якка ўзи 


470
бошқара олмаслиги маълум бўлиб қолмоқда. АҚШнинг жаҳондаги 
жараёнларни якка ўзи идора эта олишига қарши чиқадиган ўнлаб 
омиллар кўзга ташланиб турибди. Бундан ташқари, ҳозирги давр-
га келиб «буюк давлат» тушунчасининг моҳияти ўз аҳамиятини 
йўқотиб бормоқда. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish