Ядро қуроли – аср муаммоси
Ядро қуролини ишлаб чиқиш билан боғлиқ даслабки ҳаракатлар
Иккинчи жаҳон уруши даврида, аниқроғи, 1942 йили АҚШда Ман-
хэттен лойиҳаси асосида бошланган эди. Пентагон ушбу лойиҳа
учун 100 минг одам ва 2 млрд доллар (ўша пайтдаги нархда) ажрат-
ган. 1945 йил 16 июлда Нью-Мексика штатида “Trinity” операцияси
давомида 20 кт қувватга эга бўлган биринчи “Gadjet” плутоний заря-
ди синовдан ўтказилган эди. Америка Қўшма Штатлари бу қуролни
1945 йилнинг 6 ва 9 август кунлари Япониянинг Хиросима ва На-
гасаки шаҳарларида илк бор қўллади. Оқибатда юз минглаб киши-
лар ҳаётдан кўз юмдилар. АҚШ эса ўз ҳаракатини “урушни ортиқча
талофатларсиз, тезроқ тугатиш” мақсади билан оқлади.
Иккинчи жаҳон урушидан деярли талофатсиз чиққан Америка
ҳарбий-сиёсий жиҳатдан жаҳонда мутлоқ устунликка эришди. Ора-
дан роса тўрт йил ўтгач, яъни 1949 йилнинг 29 августида АҚШнинг
ядро қуролига бўлган монополиясига барҳам берилди: кучли илмий
497
ва ҳарбий салоҳият эвазига СССР ҳам ядровий мамлакатга айланди.
Шу тариқа, икки қудратли давлат ўртасида қуролланиш пойгаси
авж олди. 1953 йил Иттифоқда биринчи бўлиб термоядро қуроли –
водород бомбаси ишлаб чиқилди. Кейинчалик, бошқа йирик дав-
латлар ҳам уран устидаги тадқиқотларни давом эттириб, ўз ядровий
қуролларига эга бўла бошладилар. Албатта, рўйхат бошида АҚШ
турар эди.
СССР ҳам ундан қолишмаслик учун қуролланиш пойгасини да-
вом эттирди. Ваҳоланки, ўша пайтда яратилган қуролларнинг ўзиёқ
Ер шарини бир неча марта парчалаб ташлашга қодир эди.
Инсоният нақадар даҳшатли фожеа олдида тургани 60- йилларда
юзага келган Кариб инқирози жараёнида аниқ-равшан бўлиб қолди.
Қуролланиш пойгасини тўхтатиш бўйича қатъий ҳаракат бошланди.
1963 йили АҚШ ва СССР ўртасида имзоланган “Атмосфера, фазо ва
сув остида ядро қуроли синовини таъқиқлаш тўғрисида”ги Битим
ана шу хайрли саъй-ҳаракатларнинг дастлабки мевасидир. 1970 йил-
да дунё мамлакатлари “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида”ги
Битим (ЯҲТБ)га имзо чекдилар. Шу тариқа ядро қуролига эга дав-
латлар уни тарқатмаслик ва ялпи қуролсизланиш бўйича ўз зиммала-
рига аниқ мажбуриятлар олдилар. Исроил, Покистон ва Ҳиндистон
эса бу ҳужжатни имзоламади. 1972 йили АҚШ ва СССР ракетага
қарши мудофаа (РҚМ) тизимини ва Стратегик ҳужумкор қуролларни
чеклашга оид Муваққат Битимни (кейинчалик “СҲЧ–1” номини
олди) имзоладилар. Аммо бу борадаги саъй-ҳаракатлар кутилган на-
тижани бермади.
1987 йилда АҚШ билан СССР ўртасида ўрта (1000–5500 км) ва
яқин (500–1000 км) масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича ўзаро
Келишувга эришилди. Бу ядровий қуролсизланиш борасидаги илк
амалий қадам эди. Унга кўра, 1991 йилга қадар СССР 1846 та, АҚШ
эса 846 та ракетасини йўқ қилди. Ҳозирда Россияда ҳам, АҚШда
ҳам ўрта ва яқин масофадаги ракеталар йўқ. Бугунги кунга қадар ҳар
икки томон (АҚШ ва Россия) ўртасида стратегик қуролларни чеклаш
бўйича (START) жами тўртта Битим имзоланган. Соғлом фикрловчи
кишилар ядро қуролининг даҳшатли оқибатини яхши тушунадилар.
Шу сабабли кўплаб давлатлар ўз ҳудудларини ядро қуролидан холи
қилиш йўлида қатъий саъй-ҳаракат кўрсатдилар. Бунинг натижаси
ўлароқ 1966 йилда Рора-Тонга Битими имзоланди. Дастлаб, Лотин
Америкасига, кейинчалик дунёнинг уч ҳудудига ядро қуролидан
холи ҳудуд мақоми берилди.
498
СССР парчалангач, Украина, Белорусь ва Қозоғистонда мавжуд
бўлган ядро арсенали олиб чиқиб кетилди. Марказий Осиё давлатла-
ри барқарорлик тараққиётининг асосий омили эканлигини ва ядро-
вий хавфсизлик бу борада ҳал қилувчи аҳамият касб этишини ўз
вақтида тушуниб етдилар. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов
1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида
минтақани ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш ташаббуси би-
лан чиқди. Бу ташаббус қудратли давлатлар, халқаро ташкилотлар
томонидан мамнуният билан кутиб олинди. 1997 йилнинг сентябри-
да Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ядро қуролидан ҳоли
зона” мавзуидаги Халқаро конференция ҳам ана шу масала ечими ва
истиқболларига бағишланди.
Ҳозирги кунда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий
аъзоси: АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитой расман ядро
қуролига эга бўлган давлатлар сирасига киради. Шунингдек, Исроил,
Покистон ва Ҳиндистонда ҳам ядро қуроли мавжуд. Яна бир маълу-
мот, Буюк Британия Куролли Кучлари таркибидаги “Трайдент–II” ру-
сумли 48 та ракетанинг ядро зарядлари АҚШдан келтирилган бўлиб,
улар мамлакат флотида жойлаштирилган. Франция ядро дас-тури
эса кенгроқ қамровга эга. 60 га яқин радиусли ракеталар “Мираж”
қирувчи самолётларига жойлаштирилган. 2008 йилга қадар 8–10 минг
км масофагача парвоз қила оладиган “М–51” ракеталарини ишлаб
чиқариш режалаштирилди. Хитой Халқ Республикасининг қирувчи
самолётлари, маълумотларга қараганда, 120 тагача ядро бомбалари
билан “жиҳозланган”. Шунингдек, Хитойда 13 минг км гача учиб
борадиган ракета тури мавжуд. 1998 йили Ҳиндистон ва Покистонда
ядро қуроллари синовдан ўтказилди. Ҳиндистоннинг ядро арсенали
ривожланишда давом этмоқда. Покистонга тегишли бўлган 1600–
2000 км масофали “Гаури–1” ва “Гаури–2” ракеталари “F–16” қирувчи
самолётларига жойлаштирилган.
Маълумотларга қараганда, Исроилда 200 га яқин ядро зарядла-
ри бор. Шунингдек, Жанубий Африка Республикаси ва Шимолий
Корея ҳам шундай қуролга эга эканлиги тахмин қилинади. Арген-
тина ва Бразилия, Жанубий Корея, Жазоир, Ливия, Тайвань, Эрон
ва Швеция каби давлатлар эса ядровий мамлакатга “айланиш” вас-
васасидан ҳамон воз кечишгани йўқ, уларда уранни бойитишга их-
тисослашган муассаса ёки атом электростанциялари мавжуд. Агар
салоҳият жиҳатдан оладиган бўлса, Германия, Япония, Австралия,
499
Канада каби давлатлар ҳам эҳтиёж туғилганда ядро қуролини ишлаб
чиқаришга қодирдирлар.
Маълумки, ҳозирги кунда Шимолий Корея ва Эрон Ислом Респуб-
ликасида ишлаб чиқилган ядро дастурлари халқаро ҳамжамиятнинг
ҳақли хавотирига сабаб бўляпти. Аввало, АҚШ буни ўз хавфсизли-
ги учун таҳдид деб ҳисобламоқда. Бунга асосий сабаб шуки, Оқ уй
олиб бораётган ташқи сиёсат иккала давлатга ҳам маъқул эмас.
“Совуқ уруш” давридаги машҳур иборани эслайлик: “Агар Учин-
чи жаҳон уруши рўй берадиган бўлса, тўртинчисида одамлар қўлда
болта ва найза билан курашишдан бошқа илож тополмайдилар”.
Бу – ядро қуролининг Ер юзидаги жонли ҳаётни супуриб ташлашга
қодирлигига очиқ ишора. Хуллас, ХХI асрда инсоният, биринчи нав-
батда, ҳал қилиши лозим бўлган хавфсизлик масалалари қаторида
ҳамон ядровий хавфсизликни таъминлаш муаммоси ҳам сақланиб
қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |