Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Бешинчидан,
Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги энергетика 
хавфсизлигини мустаҳкамлаш масаласини глобал хавфсизликнинг 
муҳим омили сифатида эътироф этади. Нефть ва газ ресурсларининг 
ривожланиши туфайли Марказий Осиёнинг энергия ишлаб чиқарувчи 
ва газ қувурларини транзит қилувчи соҳадаги аҳамияти ошиб 


494
бормоқда. Нефть ва газ конлари сонининг ўсиши ушбу минтақадаги 
давлатларнинг жаҳон бозорига чиқишига, иқтисодиётнинг диверси-
фикацияланишига олиб келади;
Олтинчидан,
бугунги кунда чегаралар дахлсизлигини таъмин-
лаш, минтақадаги уюшган жиноятчилик, хусусан, гиёҳванд модда-
ларнинг савдоси каби муаммоларнинг олдини олиш муҳим аҳамият 
касб этмоқда;
Еттинчидан,
диний эътиқод эркинлиги, асрлар оша шаклланиб 
келаётган тинчлик ва бағрикенглик анъаналари Марказий Осиё 
минтақаси учун олий қадрият ҳисобланади. Шунга асосан, Европа 
Иттифоқи фуқаролик жамиятида ўзаро мулоқот ва эркин эътиқодга 
нисбатан ҳурматни ривожлантиришни давом эттиради. 
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги му-
носабатлар тарихи узоқ қадимга бориб тақалади. Бу муносабатлар-
нинг шаклланиши ва ривожланиши ўзига хос бўлиб, аввало, Турон 
заминидан чиққан кўплаб буюк шахсларнинг Европа Иттифоқи ва 
барқарорлигига қўшган ҳиссаси билан баҳоланади. Бундан ташқари, 
Ўзбекистон Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг деярли барчаси 
билан бугун дипломатик муносабатлар олиб бормоқда. 
Юртбошимиз Ислом Каримов 1996 йил 22 июнда Флоренция-
да Европа Иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошлиқлари 
Кенгашида сўзлаган нутқида: “Биз ўзбекистонликлар мамлакати-
мизда халқимизнинг муносиб ҳаётини таъминлайдиган эркин бо-
зор иқтисодиётига эга демократик очиқ давлатни шакллантириш 
ва оёққа турғизиш учун Европа Иттифоқи ва Европа мамлакатлари 
кўрсатаётган ёрдам ҳамда мададни юксак баҳолаймиз ва миннатдор-
лик билан қабул қиламиз”, – деб таъкидлади. 
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаат-
ли алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини қуйидаги ҳужжатларда кўриш 
мумкин:
– 1992 йилнинг 15 апрелида Ўзбекистон Республикаси ва Евро-
па Иттифоқи ўртасида “ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи 
Комиссияси ҳукуматлари ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш 
тўғрисида”ги Меморандум имзоланди;
– Дипломатик муносабатлар 1994 йил 16 ноябрдан йўлга қўйилган. 
1995 йил январдан Брюсселда Ўзбекистон Республикасининг Евро-
па Иттифоқидаги миссияси ўз фаолиятини бошлади;
– 1996 йилнинг 21 июнида Ўзбекистон Республикаси ва Европа 


495
Иттифоқи ўртасида “Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги Кели-
шув имзоланди ва у 1999 йил 1 июлдан кучга кирди;
– 1996 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Европа 
Иттифоқи ўртасида келишув имзоланди;
– 2003 йилнинг 6 октябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 
ва Европа Иттифоқи ўртасида “Атом энергиясидан тинч мақсадларда 
фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Келишув имзоланди. 
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи мам-
лакатлари товар айланмасининг миқдори 1,3 млрд доллардан ошди. 
Жаҳонда рўй бераётган молиявий-иқтисодий инқироз бу борада 
ҳам ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатди. Жумладан, 2009 йилда 
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари экспорти 2007 йил-
га нисбатан қарийб 1,4 млрд долларга тўғри келди. Бугунги кунда 
дунёга ҳали ўз таъсирини ўтказаётган молиявий-иқтисодий инқироз 
қийинчиликларига қарамай, Ўзбекистон Республикасида ва Евро-
па Иттифоқига аъзо мамлакатлар инвесторлари капитали асоси-
да 700 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Ташқи савдо 
ҳақида гапирганда, алоҳида қайд этиш лозимки, 2009 йил 1 июлда-
ги маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи 
ўртасидаги товар айланмаси 1,5 млрд 501 млн дан ортиқ АҚШ дол-
ларини ташкил этади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги асо-
сий савдо шериклари: Германия (473,7 млн АҚШ долл (2008 й.)), 
Франция (281,9 млн АҚШ долл (2008 й.)), Буюк Британия, Италия, 
Литва, Польша, Австрия каби мамлакатлардир. 
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг икки томонлама ҳамкорлиги 
қуйидаги устувор йўналишларда яққол намоён бўлмоқда:
Биринчидан,
Европа давлатларининг мамлакатимизда етиш-
тириладиган пахта ва толани қайта ишлаш саноатига қизиқиши 
ниҳоятда баланд ва бу ўз-ўзидан қулай инвестицион шароитни юза-
га келтиради. Шунинг учун ҳам тўқимачилик саноатини ривожлан-
тириш, ўзаро фойдали битимлар тузиш, пахта экспорти ва импорти 
юзасидан келишувларга эришиш ҳар икки томон учун истиқболли 
ҳисобланади. 
Иккинчидан,
Ўзбекистоннинг ер ости ва ер усти бойликлари бе-
восита Европа Иттифоқи давлатлари учун ҳам муҳимлигини ҳисобга 
оладиган бўлсак, бу борадаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим 
стратегик аҳамиятга эга. Хусусан, углеводород захиралари Евро-
па Иттифоқи давлатларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу борада 


496
мамлакатимиздаги мавжуд нефть ва газ конларини ўзлаштиришда 
ҳамкорлик қилинмоқда. 
Учинчидан,
инвестицион, саноат, ишлаб чиқариш соҳалари ҳам 
ҳар икки томон учун фойдали бўлиб, бунда Ўзбекистоннинг инсо-
ний салоҳияти ва захира имкониятлари Европа Иттифоқи давлатла-
рининг юртимизда корхоналар ва ишлаб чиқариш фабрикалари таш-
кил қилишига ёрдам беради. Республикамизда хорижий инвести-
цияларни жалб қилишнинг ўта самарали ва фойдали тизими ишлаб 
чиқилиб, ҳаётга жорий қилинмоқдаки, шундан Европа Иттифоқига 
аъзо давлатлар ўз манфаатлари йўлида кенг фойдаланиши мумкин. 
Тўртинчидан,
илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик, 
яъни илмий салоҳиятга эга кадрларнинг кашфиётларидан Европа 
Иттифоқи давлатлари ва Ўзбекистон ҳам бирдек манфаатдор. 
Бешинчидан,
маданият ва санъат, туризм соҳасида ҳамкорлик 
қилишда ҳам кўплаб натижаларга эришилмоқда. Туризм бугунги 
кунда жаҳон миқёсидаги энг даромадли соҳалардан бирига айланиб 
улгурганлиги ҳам барчамизга маълум. Ҳозирда Ўзбекистонга зиёрат, 
тарихий осори-атиқаларни томоша қилишга келаётган сайёҳларнинг 
аксарияти Европа Иттифоқининг ривожланган давлатлари вакил-
лари ҳисобланади. Келгусида бу соҳада истиқболли лойиҳаларни 
амалга ошириш икки томон учун ҳам манфаатлидир. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish