Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Ядросиз дунё учун кураш
Икки қарама-қарши қутбдан бири барҳам топди, инсони-
ят энди хавф-хатардан холи яшаймиз, қуролланишга ажратила-
ётган маблағларни соғлиқни сақлаш, саводсизликни тугатиш, 
қашшоқликни бартараф этишга сарфлаймиз, дея ниятлар қилганди. 
Аммо...
Халқаро кузатувчиларнинг эътироф этишларича, жаҳонни аста-
секин ўз домига тортиб бораётган глобал молиявий ва иқтисодий 
инқирозга қарамай, айрим давлатлар мудофаага ажратилиши кўзда 
тутилган харажатларнинг камаймаслиги ҳақида баёнот беришда 
давом этмоқдалар. Аммо аҳолиси қашшоқ, ижтимоий аҳволи бир-
мунча танг мамлакатларнинг ҳам қуролланиш пойгасига зўр бераёт-
гани маҳаллий низолар келиб чиқиш эҳтимолини оширишга хизмат 
қилмоқда, холос. Мудофаага сарфланаётган харажатлари 550 млрд 
долларга (2008 йил) яқинлашиб қолган АҚШ ортидан дунёнинг 
қолган геосиёсий ўйинчилари ҳам мудофаа харажатларини ошириш-
га интилаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Стокгольм институти маъру-
засида қайд этилишича, Пентагонга Осиё-Тинч океани минтақасида 
муносиб рақиб дея аталаётган Хитой айрим давлатларнинг тинчи-
ни бузаётган кўринади. Осмоности мамлакати норозилигига сабаб 
бўлган Пентагоннинг “ХХР ҳарбий қудрати” деб номланган маъру-


500
засида Пекин ўзининг мудофаа харажатларини яшираётган мазкур 
мақсадлар учун расмий кўрсаткичлардан анча кўпроқ маблағ сарф-
ланаётгани айтилади. Унда келтирилишича, Хитой гўёки мудофаага 
150 млрд долларгача маблағ йўналтирмоқда. Маърузага зудлик би-
лан жавоб қайтарган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Цинь 
Ган америкаликлар айблови асоссизлигига ва ҳужжат “совуқ уруш” 
нафасини акс эттириши хусусида Баёнот берди. Аслида, АҚШнинг 
қуролланишга тобора зўр бераётгани ва жаҳон уммонларида тўла 
устунликни қўлга олишга уринишлари, Тайваннинг ички ишлари-
га аралашишга қаратилган ҳаракатлари халқаро майдондаги йирик 
ўйинчилардан бирига айланган Пекинни ҳам мудофаа қуролларини 
такомиллаштиришга ундаётгани ҳарбий экспертлар томонидан бе-
жиз эътироф этилмаяпти. Маълумки, Хитойнинг расмий ҳарбий 
бюджети 2008 йилда 18% га кўпайиб, 30 млрд доллардан ошган 
бўлишига қарамай, Пентагон Пекин ҳарбий қудрати ошиб бораётга-
нидан ташвишда эканини яширмаяпти. Кунчиқар мамлакат – Япония-
нинг Иккинчи жаҳон уруши якунларини қайта кўриб чиқиш нияти ҳам 
минтақавий етакчилик учун кураш давом этаётганидан далолат бера-
ди. 1946 йилда имзоланган сулҳ шартларига кўра, Япония тўлақонли 
армия сақлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган, бунинг ўрнига, 42–44 млрд 
долларлик бюджетга эга мудофаа қилиш кучларини сақлаб туриш 
шартига кўнган эди. Аммо 2008 йили Синзо Абэ ҳукумати Мудофаа 
вазирлигини ташкил этиш қарорини расман эълон қилди. Шимолий 
Кореянинг ядровий заряд синовини ўтказиши ҳам Осиё-Тинч океани 
минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликка путур етказяпти.
Таъкидлаш керакки, 2001 йилнинг 11 сентябридаги террорчилик 
ҳужумларидан кейин Афғонистон ва Ироқдаги жанговар ҳаракатлар 
АҚШ мудофаа саноати айланмасининг ўсишига сабаб бўлди ва бу 
икки урушга ҳукумат 600 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади. 
Унга минглаб уруш фахрийларини даволаш учун сарфланаётган тиб-
биёт харажатларини ҳам қўшсак, экспертларнинг ҳисобича, солиқ 
тўловчилар чўнтаги камида 3 трлн доллар миқдоридаги маблағни 
йўқотгани аёнлашади. Хуллас, Ироқ уруши ёки сайёрамизнинг 
бошқа нуқталаридаги можаролар эртанги кунидан ташвишга тушган, 
дунёда ўз эрки ва ўрнини сақлаб қолиш илинжидаги кўплаб мамла-
катларни ижтимоий харажатларини қисқартиришга ва маблағларни 
мудофаага йўналтиришга мажбур этмоқда. 
АҚШда Президентликка ўтказилган сайловда демократлар ваки-
ли Барак Обама ғалабасидан кейин мамлакатнинг нафақат сиёсий 


501
йўналиши таҳрир қилинади, балки Пентагоннинг истеъмол “саватча-
си” ҳам қисқаради деган умид туғилганди. Билл Клинтон маъмури-
ятида Мудофаа вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган страте-
гик ва халқаро тадқиқотлар бўйича марказ эксперти Жон Хамри 2004 
йилдаёқ Вашингтоннинг “Washington Times” газетасига берган ин-
тервьюсида: “Ўйлайманки, ҳарбий харажатлар ўсиши билан боғлиқ 
чўққига чиқдик. Бюджет тақчиллиги ҳажми ва мудофаа ҳаражатлари 
шу қадар юксакликка кўтарилдики, энди унинг ошишини бирон-бир 
сиёсатчи кўтара олмайди”, – деганди. Аммо ана шундай фикрларга 
қарамай, Пентагон бюджети ўсиш динамикасини сақлаб қолмоқда. 
Шарқий Европада жойлаштирилиши кутилаётган ва Россиянинг ха-
вотирларини ошириб, керакли чораларни кўришга мажбур этаётган 
Ракета ҳужумидан мудофаа тизимларининг самарасизлиги мутахас-
сислар томонидан эътироф этилаётганлигига қарамай, Пентагон ўз 
мақсадидан қайтмаяпти. Ҳатто АҚШга иттифоқчи мамлакатларнинг 
сиёсатлари Европада янги қуролланиш пойгасини авж олдириш 
лойиҳасига йўл бермаслик кераклигини, Пентагоннинг Россияни ҳар 
томонлама ўраб олишга қаратилган режаси иккинчи томонни янги-
дан-янги қирғинбарот қуролларни ишлаб чиқаришга мажбур этибги-
на қолмай, НАТОдаги иттифоқчиларни ҳам иккига бўлиб юбориши 
мумкинлигини бежиз эътироф этмаяптилар. Хуллас, Оқ уйга Жорж 
Буш маъмурияти келган 2001 йилдан бери Пентагоннинг йиллик ха-
ражатлари 300 млрд доллардан ошди. Бугунга келиб бу рақамлар бе-
жиз тилга олинаётгани йўқ. Чунки дунё аҳли жаҳонда 34 та қуролли 
можаро тинчимаётганига гувоҳ бўлиб турибди. Ҳарбий харажат-
ларнинг ўсиб бориши эса бундан буён уларни барқарорлаштиришга 
эмас, аксинча, оловли нуқталарнинг кўпайишига олиб келади, холос. 
Бир сўз билан айтганда, айрим йирик давлатларнинг дунёда жан-
дарм вазифасини ўташ, ўз мафкураси ва ғоясини ўзгаларга мажбуран 
тиқиштириш, халқаро ҳамжамиятнинг фикрини инобатга олмаслик 
сиёсати туфайли “совуқ уруш” аллақачон тугаганига қарамай, жаҳон 
осмони қора қуюнлардан халос бўлмаяпти.
Маълумотларга қараганда, 1990 йилларда умумдунё миқёсида 
ҳарбий харажатлар 500 млн доллардан сал ошган эди. Орадан 15 
йиллик танаффусдан кейин – 2006 йилга келиб у яна 1 трлн доллар-
лик маррадан ўтди. 2008 йил кўрсаткичлари эса 1 300 млрд дол-
ларлик чизиқдан ошганини кўрсатди. Мудофаа харажатларининг 
46% и – АҚШ, 20% и эса унинг НАТОдаги асосий иттифоқчилари 
ҳиссасига тўғри келиши айтилаётир. Кузатувчиларнинг фикри-


502
ча, этник низолар уларга қўшни давлатларни ўз суверенитетини 
ҳимоялаш учун Қуролли Кучлар қудратини оширишга мажбур этяп-
ти. Бошқа томондан, халқаро кескинликнинг ошиши, демократияни 
тарқатиш бўйича “таянч” нуқталарини ташкил этиш, назорат ости-
даги режимларни оммавий қуролланишга ундаш, уларнинг ҳарбий 
қудратини оширишга ёрдам бериш каби ҳолатлар ҳам миллиардлаб 
маблағларнинг бесамар сарфланишига сабаб бўляпти. Яқин Шарқ, 
Осиё-Тинч океани минтақасида ўтган ўн йилда ҳарбий харажатлар 
юқори суръатлар билан ошганлигининг боиси ҳам шунда. Ҳатто ай-
рим кузатувчилар МДҲнинг баъзи мамлакатларида ҳарбий харажат-
лар деярли 50 фоизга кўпайганини таъкидламоқдалар. Жумладан, 
Грузиянинг 2008 йилда Жанубий Осетияга амалга оширган қуролли 
ҳужумидан илгарироқ қуролланишга сарфлаган маблағи деярли 3 
баробар ортган. Грузия–Жанубий Осетия уруши якунланганидан 
сўнг олиб борилган текширувлар Тбилиси режимига Украина, Тур-
кия ва НАТОга аъзо айрим давлатлар томонидан халқаро қонунларга 
зид равишда қурол-яроғ етказиб берилганини кўрсатди. Тинчлик 
муаммоларини ўрганиш Стокгольм институти маълумотларига 
кўра, қуролланиш бобида пешқадамлик қилаётган Грузия Эдуард 
Шеварднадзе давридаёқ бу масалага алоҳида эътибор қарата бошла-
ганди. Худди ўша вақтдан бошлаб Грузиялик генераллар АҚШ му-
дофаа муассасаси билан ҳамкорликда мамлакат арсеналларини Ғарб 
намунасидаги қуроллар билан тўлдирдилар. 2004 йилги “атиргул 
инқилоби”дан кейин эса мамлакатнинг Қуролли Кучларига ажрата-
ётган маблағи ўн баробарга ошган. Бу ҳолат, шубҳасиз, солиқларнинг 
оғир юкидан азият чекаётган оддий халқнинг амалдаги Саакашвили 
ҳукуматига нисбатан норозилигини янада ошириб юборди. Тоғли 
Қорабоғ мақомининг ҳануз ечилмаётгани эса иқтисодий жиҳатдан 
гуркираб ўсаётган Озарбайжонни ҳам қуролланишга ундаётгани 
ҳам таъкидланяпти.
Маълумотларга қараганда, дунёдаги ҳарбий харажатлар сайёра-
миздаги барча мамлакатлар Ялпи ички маҳсулотининг 2,5 фоизини 
ташкил этар экан. Бу аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 173 доллардан 
тўғри келяпти, деганидир. 
Агар бу маблағнинг 1 фоизи қашшоқ ва саводсиз Африка қитъаси 
ёки бошқа бир уруш олови сўнмаётган ҳудуд фаровонлигига сарф-
ланганида эди, вазият умуман бошқача тус олган, дунёда маҳаллий 
ҳамда минтақавий можаролар сони камайган бўлар эди. Бироқ йирик 
давлатлар сиёсатчиларининг онгу шуурига ўрнашиб олган манфа-


503
ат тушунчаси Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ер юзида рўй берган 
100 дан ортиқ катта-кичик урушларда 25 млн дан ортиқ одамнинг 
қурбон бўлишига сабаб бўлгани, аччиқ бўлса-да, ҳақиқат. Шун-
ча жабру алам, кулфатларга қарамай, одамзод бир аччиқ ҳақиқатга 
гувоҳ бўлиб яшамоқда. Яъни уруш оловини ёқиш, қуролланиш 
ҳамон кимларнингдир чўнтагини тўлдиришга, муайян гуруҳларнинг 
манфаатларига хизмат қилаётгани учун ҳам бу хатарли пойга ҳали-
бери барҳам топмаслиги аниқ. 
Машҳур инглиз дипломатларидан бири, Британия собиқ Ташқи 
ишлар вазири Коллагэн бугунги дунё ҳақида фикр юритиб: “Шу кун-
ларда инсониятга учта нарса катта хавф солиб турибди, булар: ядро 
қуроллари, маҳаллий низолар ва табиат экологиясининг бузили-
ши”, – деган эди. Дарҳақиқат, ўта даҳшатли оммавий қирғин қуроли 
ҳисобланмиш ядро қуролларининг яратилиши 1945 йилдан бош-
лаб дунёда қуролланиш пойгасини бошлаб берганди. Бугун еттита 
давлат расман ядро қуролига эга бўлса-да, уни яратиш устида бош 
қотираётган давлатлар сони ортса ортмоқдаки, камаймаяпти. Ядро 
қуролларининг яратилиши, умуман, Ер юзидаги ҳаётни хавф ости-
да қолдирганиини унинг яратувчилари ҳам идрок этишгани боис, 
бир қатор олимлар ҳам кейинчалик дунёда бошланган антиядровий 
ҳаракатларга бошчилик қилганлар. Шу ўринда, Хиросима ва Нагаса-
кига атом бомбаси ташланганидан қаттиқ азоб чеккан Альберт Эйн-
штейн радио орқали сўзлаган нутқида: “Олмонлар атом бомбасини 
ярата олмасликларини билганимда, умуман бу ишга бош қўшмаган 
бўлардим”, – деганини эсга олиш ўринлидек туюлади. 
Шу нуқтаи назардан олганда, ялпи тинчликни сақлаб қолишнинг 
асосий йўлларидан бири – бу ядровий қуролсизланишни тезроқ 
амалга оширишдир. Бу олижаноб ишга биринчи галда буюк ядровий 
давлатлар карвонбошилик қилишлари керак. Тўғри, ҳозиргача бу бо-
рада муҳим ҳужжатлар, келишувлар имзоланган. Хусусан, 2010 йил-
нинг декабр ойида АҚШ ва Россия давлатлари ўртасида стратегик 
қуролларни қисқартириш бўйича “СҚЧ–3”
Шартномаси имзоланди. 
Бу Шартнома АҚШ Сенати ва Россия Давлат Думаси томонидан 
2011 йил февралида ратификация қилинди. Бунга кўра, ҳар иккала 
томон ўз ихтиёридаги ядро қуролларини 1/3 га қисқартиришга кели-
шиб олдилар. Табиийки, ядросиз дунёнинг вужудга келишида ядро-
сиз ҳудудларни яратиш муҳим роль ўйнайди. Шу вақтгача Лотин 
Америкаси, Африка, Тинч океани минтақаси ҳамда Жануби-Шарқий 
Осиёда юздан ортиқ мамлакатни қамраб олган ядро қуролидан холи 


504
ҳудудлар мавжуд бўлиб келган. 2009 йилнинг 21 мартидан бош-
лаб эса расмий равишда “Марказий Осиёни ядро қуролидан холи 
ҳудудга айлантириш тўғрисида” Шартнома кучга кирди. Маълумки, 
мазкур ташаббусни илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ислом Каримов 1993 йили БМТ Бош Ассамблеясининг 48- сесси-
ясида илгари сурган эди. Кузатувчилар ва шарҳловчилар эътироф 
этаётганларидек, Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи ҳудудга 
айланиши глобал ва минтақавий тинчлик ҳамда хавфсизликни сези-
ларли даражада мустаҳкамлайди

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish