Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё
ХХI аср бошида умумжаҳон глобаллашув шароитини ҳисобга ол-
ган ҳолда, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида 
сифат жиҳатидан янгича шериклик ва ҳамкорликка эҳтиёж сезил-
ди. Хавфсизлик ва ўзаро тинчлик йўлидаги ҳамкорликнинг умумий 
мақсадлари Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари фаолиятида 
истиқболли йўналишларни намоён эта бошлади. 
Барқарорлик, очиқ жамият тараққиёти ҳамда халқаро меъёр-
ларга риоя этиш Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари 
ўртасида тўлақонли ҳамкорликни амалга оширишда туртки бўлиб 
хизмат қилади. Давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, инсон 
ҳуқуқлари, давлатни демократлаштириш, таълим соҳалари Европа 
Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигининг 
муҳим жиҳатлари ҳисобланади. 
2007 йил 21–22 июн кунлари Европа Иттифоқи томонидан 
2007–2013 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган янги стратегияда 
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги икки то-
монлама ва умумминтақавий шаклларда намоён бўлди. Масалан, 
гиёҳвандликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ёки таълим соҳаси 
йўналишларини олиб кўрайлик. Ушбу янги стратегияни амалга оши-
ришда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 6 йил давомида 750 млн 
евро ажратиши белгиланган. Бу илгари, яъни 2002–2006 йилда қабул 
қилган стратегияга нисбатан икки баравар кўп демакдир. 
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги стратегик 
мақсадлари устувор йўналишлари қуйидагича:
Биринчидан,
мазкур стратегия Европа Иттифоқи ва Марказий 
Осиёнинг умумий манфаатларига асосланади. Минтақаларнинг 
ўзаро яқинлашуви уларнинг тенг манфаатли ривожланиш жараёнла-
рини ўзида акс эттиради. Европа Иттифоқи манфаатлари, хусусан, 
хавфсизлик ва барқарорлик соҳаларида, қолаверса, минтақада ин-
сон ҳуқуқлари, фуқаролик жамиятининг шаклланишида яққол кўзга 
ташланади;
Иккинчидан,
минтақавий икки томонлама алоқаларни кенгайти-
риш. Минтақавий ҳамкорлик умумий муаммоларни ҳал қилишга 


493
йўналтирилган. Булар: уюшган жиноятчилик, одам савдоси, терро-
ризм, ядро қуролини тарқатмаслик, маданиятлараро мулоқот, энер-
гетика, атроф-муҳитни ифлосланишдан асраш, сув ресурсларидан 
фойдаланиш, иммиграция, чегаралар дахлсизлиги, транспорт ин-
фратузилмаси каби йўналишлардир. Шу нуқтаи назардан, Европа 
Иттифоқи халқаро молия институтлари, минтақавий ташкилотлар ва 
муассасалар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Ҳамкорлик 
Марказий Осиёдаги давлатларнинг таклифи асосида шаклланади. 
Айниқса, қуйидаги соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ри-
вожланиши жуда муҳим: инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, иқтисодий 
диверсификация, энергетика, ёшлар ва таълим соҳалари. Ушбу 
ҳамкорликнинг кенгайиши ҳар бир мамлакатда ислоҳотларнинг 
олиб борилиши ва тадрижий ривожланиши билан боғлиқ;
Учинчидан,
Европа Иттифоқи таълим соҳасида “Электрон ипак 
йўли” Дастури доирасида Марказий Осиё давлатларида Европа 
Иттифоқи электрон тармоғи ва минтақавий таълим лойиҳаларини 
амалга оширишни кўзда тутади;
Тўртинчидан,
иқтисодий ўсишни таъминлашда савдо-иқтисодий 
ҳамкорлик борасида Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги бозор 
иқтисодиётини ривожлантириш тизимини қўллаб-қувватлашни 
давом эттиради. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан 
ҳамкорлик қилишдан манфаатдор компаниялари бозор иқтисодиёти 
шароитида давлат ва нодавлат секторларида ҳамкорлик дастур-
ларига алоҳида эътибор қаратади. Иттифоқ Марказий Осиёдаги 
ҳамкорларига амалиёт дастурлари ва техник ёрдам беришни таклиф 
этади. Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларининг тизим-
ли бозор иқтисодиёти қуришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини 
юқори баҳолайди ва маъқуллайди. Европа Иттифоқининг Марказий 
Осиё давлатлари билан ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан 
бири ушбу минтақадаги мамлакатлар иқтисодиётини диверсифика-
циялаш, инвестициялар ва савдо кўламини ошириш, кичик ва ўрта 
бизнесни қўллаб-қквватлаш ҳамда уларнинг инновацион фаолияти-
ни ривожлантириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш;

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish