Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. Халқаро муносабатлар тизими
ривожланишининг истиқболлари
Барча далиллар шундан далолат берадики, Европа ва Шимо-
лий Америкадаги иқтисодий-сиёсий марказлар ёнида ҳокимият ва 
таъсир доираларни бўлишга қодир бўлган янги марказлар вужудга 
кела бошлади. 80- йилларнинг бошларига келганда дунёнинг икки 
қутбли модели ўрнида СССР, АҚШ, Ғарбий Европа, Япония ва Хи-
той давлатларини ўз ичига олган дунёнинг беш қутбли модели юзага 
келди. Айниқса, бу тенденция Япония ва Германия давлатларининг 
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сафига қўшилиш 
даъвоси билан чиққанларида яққол намоён бўлди. Агар Хитой ва 
Ҳиндистон давлатлари демографик жиҳатдан етакчилик статусини 
сақлаб қолаётганларини эътиборга олсак, уларнинг халқаро муноса-
батлардаги муаммоларнинг ечимини топишдаги иштирокини юқори 


480
баҳолашга тўғри келади. Яқин Шарқ ва Жанубий Африка ҳудудлари 
стратегик захиралар соҳасида ўз мавқеларини сақлаб қолмоқда.
Шу билан бир қаторда, Россиянинг жаҳон ҳамжамиятидаги 
ўрнини ҳеч вақт эсдан чиқармаслигимиз керак. Чунки, Россия ке-
йинги йилларда умумбашарий масштабдаги ўзгаришлар юз бер-
ган ҳудуднинг эпицентри сифатида беқарор ва нотинч зоналардан 
бирига айланиб қолди. Ҳозирги даврда Россия сиёсий-иқтисодий 
жиҳатдан катта қийинчиликларни ўз бошидан кечираётган бўлса-да, 
бу давлатнинг инқирозлар гирдобидан чиқиб кетиш вазифасини уд-
далашга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. 
Йирик захираларга эга бўлган Марказий Осиё ҳудуди яқин ке-
лажакда геосиёсий нуқтаи назардан муҳим минтақага айланиш 
истиқболларини очиб бермоқда. Шу ва шунга ўхшаш минтақаларда 
(масалан, Кавказ) Россияга яқинлашиш тенденцияси сезилиб 
турибди. Бу эса, ўз навбатида, бошқа илғор Марказлар билан 
рақобатбардош ва ҳамкорлик қилишга қодир бўлган геоиқтисодий 
ва геосиёсий куч-қудратга эга бўлган мустақил Марказнинг пайдо 
бўлиш истиқболи борлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим. Шун-
дай қилиб, икки қутбли бошқарув тизимининг таъсир этиш доира-
си ва имкониятлари торайиб борди. Ўрнига эса кўп қутбли халқаро 
муносабатлар тизимининг ривожланиш истиқболи яққол кўриниб 
қолди. Халқаро муносабатларнинг бундай модели бир ёки икки 
буюк давлатнинг халқаро муносабатларни назорат қила олиш им-
кониятларини чеклайди. Дунёда баъзи соҳаларда бир хиллик, баъзи 
соҳаларда турли хиллик ўз ўрнини эгалламоқда. Миллий, гуруҳий ва 
индивидуал танлаш имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юқорида 
эслатиб ўтилган Марказларнинг кўпчилиги алоҳида ёки бошқа Мар-
казлар билан биргаликда у ёки бу давлатларнинг диктатини рад эти-
ши ёки тўсиб қўйиш имкониятига эгадир. Ҳозирги даврда ҳудудий 
жиҳатдан кичик бўлса-да, илмий-техник ва молиявий жиҳатдан кат-
та қудратга эга бўлган давлатлар обрўсининг ошиб бориш тенденци-
яси яққол кўзга ташланиб қолмоқда. 
Бир вақтлар буюк давлатлар томонидан уюштирилган анъана-
вий саҳналарда статистик жиҳатдангина пассив қатнашган давлат-
лар дунёнинг таъсир доирасида бўлишдаги геосиёсий ўйинларда 
фаол қатнашчиларга айланиб бормоқда. Яқин йилларгача геосиё-
сий ўйинларда иккинчи даражали давлат сифатида жаҳон сиёсий 
харитасида сон жиҳатидангина мавжуд бўлган давлатлар орасидан 


481
ўзларининг собиқ раҳнамолари стратегияларига баъзида зид бўган 
мустақил сиёсатларини юргизиш қобилиятларига эга бўлган давлат-
ларнинг сони кўпайиб бормоқда. Жаҳон ҳамжамиятини уч дунёга 
ажратиш ва “учинчи дунё давлатлари” каби анъанага айланиб улгур-
ган атамалар эндиликда эскириб қолди. Янги индустриал давлатлар-
нинг сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Биринчилардан бўлиб 
индустриал давлатларга айланган янги давлатларнинг баъзилари 
эски индустриал давлатлар клубининг ҳақиқий аъзоларига ҳам ай-
ланиб улгуришди. 
Шу билан бир қаторда, баъзи жанубий давлатларда қурол-
яроғларнинг янги тизимларига қизиқиш ғоясига тобе бўлган жан-
гари давлат раҳбарларининг ҳокимият тепасига келиб қолиши, 
зўракилик билан қуролланишга ҳаракат қилиши халқаро сиёсий 
тангликни янада чигаллаштирмоқда. Бу ҳолат эса, ўз навбатида, 
яқин келажакда учинчи дунё давлатларининг баъзиларида ядровий 
қуролларнинг пайдо бўлиб қолиш хавфини янада оширмоқда. Бу 
дунё ҳамжамияти тараққиётининг ривожланиш истиқболларига 
жиддий ўзгаришлар киргизиши мумкинлигини кўрсатиб туриб-
ди. Икки қутбли дунё халқаро тизимида икки блок ёки икки қутб 
ўртасидаги чегаралар аниқ, қатъий ва ўтиб бўлмайдиган даражада 
мустаҳкам эди. Улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар аниқ ва од-
дий бўлиб, “мана душман, мана биз, бу эса икки дунё орасидаги 
чегаралар” қабилида эди. Шунинг учун ҳар иккала томон у ёки бу 
даражада қаердан ва қандай хавф бўлишини билар эди. Энди эса 
вазият тубдан ўзгарди. Урушдан кейинги даврнинг дастлабки ўн 
йилликларида шаклланган халқаро муносабатлардаги қатъийлик 
ўрнини ноаниқлик, ҳаракатчанлик ва ўзгарувчанлик эгаллади. 
Ҳокимият ва мавқе манбаси аноним ҳолатга ўтди. Давлатларни 
блоклар, иттифоқлар ва минтақаларга ажратиб ташлаётган чегара-
лар эндиликда нисбатан очиқроқ, ўзгарувчан ва ўтказувчан бўлиб 
қолди. 
ХХ асрнинг 50–80- йилларида давлатлар олдида халқаро муно-
сабатларни олиб бориш ва қарор қабул қилишда икки қатъий ва аниқ 
ечимдан бирини танлаш мажбурияти турган бўлса, ҳозирги даврга 
келиб бу масалаларда бироз бўлса-да эркинлик юзага келди. Энди-
ликда давлатлар ташқи сиёсатда қайси сиёсий блокка аъзоликларига 
қараб эмас, балки ўзларининг реал миллий давлат манфаатларидан 
келиб чиқиб, у ёки бу қарорни қабул қила олади. 


482
Халқаро муносабатларда кўп қутбли тизимнинг шакллани-
ши жаҳон ҳамжамиятидаги давлатлар ташқи сиёсатининг устивор 
йўналишларида ҳам бир қатор жиддий ўзгаришларни келтириб 
чиқарди. Жаҳон ҳамжамиятида ягона ўқнинг нураш жараёни юза-
га келди. Янгилик шунда кўринадики, барча етакчи иштирокчи-
ларнинг ташқи сиёсати бутун дунё масштабидаги кўп векторли 
мўлжалга йўналтирилган бўлади. Эндиликда у ёки бу давлатлар-
нинг бир вақтнинг ўзида турли хил коалициялар ва иттифоқларда 
иштирок этиш имкониятлари пайдо бўлди. Масалан, Шарқий Осиё 
минтақасида буюк давлатларнинг жуфтлик дасталари мустақил ва 
муҳим аҳамият касб этди ёки этмоқда. Бундай жуфтлик дасталарига 
АҚШ–Япония, АҚШ–Хитой, АҚШ–Россия, Япония–Хитой, Япо-
ния–Россия, Россия–Хитой муносабатларини мисол қилиб келтири-
шимиз мумкин. 
Ҳозирги вазиятнинг аҳамиятли томони шундаки, дунёвий сиёсат-
нинг фаол аъзолари сони янги илғор давлатлар, минтақавий гуруҳлар, 
халқаро ташкилотлар ва трансмиллий корпорациялар ҳисобига яна 
ҳам кўпайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, халқаро сиёсатнинг 
янада мураккаблашиб кетишига олиб келмоқда. Чегараларнинг 
нисбатан очиқлиги ва эркинлиги минтақалар, давлатлар ўртасида 
тузилган блоклар, минтақалар ўртасидаги бевосита алоқаларни ри-
вожлантиришнинг янги йўлларини очиб бермоқда. Алоқалардаги 
тартиб-интизом ва изчилликнинг йўқолиб кетишига ҳам сабаб 
бўлмоқда. Икки блок доирасида олиб борилган вертикал ўзаро му-
носабатлар ўрнини давлатларнинг очиқлик ва ўзгарувчанликни ха-
рактерлайдиган горизонтал ўзаро муносабатлари етакчиликни ўз 
қўлига олмоқда. Минтақавий бирлашмалар берк блоклардан энди-
ликда очиқ ва эркин ташкилотларга айланиб қолмоқда. 
Мана шундай бир вазиятда халқаро майдонда узоқ муд-
дат ҳукмронлик қилиш имкониятини берадиган ташқи сиёсий 
йўналишларни ажратиб кўрсатиш, геосиёсий кучларнинг нисбати-
ни бир маромда тутиб туриш каби масалалар ҳақида аниқ фикр ай-
тиш ниҳоятда қийин. Шу нарсани кутиш мумкинки, бундай ҳолатда 
давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, минтақалар ва сиёсий-
иқтисодий блокларга аъзо давлатлар ўртасидаги алоқалар изчил 
бўлмай, доимо ўзгаришда бўлиб туради.
Вазиятнинг мана шундай тус олиши натижасида икки қутбли 
халқаро тизимдаги тийилиб туриш сиёсати бузилиши, тартибсиз ва 
назоратсиз тийилиб туриш сиёсатига айланиб қолиши ва бу эса, ўз 


483
навбатида, давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ти-
зимида ядровий қуролларни ишлатиш хавфи билан қўрқитиш сиёса-
ти доимий белги сифатида тус олиши мумкин. 
Уруш ва қонли низолардан холи бўлган дунё инсониятнинг 
энг ақлли намояндалари илгари сурган ғояларда идеал дунё 
ҳисобланар эди. Бироқ, тарихий тажрибанинг кўрсатишича, инсо-
ният ҳамжамияти ҳар доим ҳам тинчликни энг олий бахт-саодат 
деб ҳисоблашмаган. Бир хиллари бошқа давлат ва халқларни 
ўзларига бўйсундириб, ҳукмронлик ўрнатмоқчи ва бойликларига эга 
бўлмоқчи бўлсалар (СССРнинг 1979 йил декабрида Афғонистонга 
бостириб кириши, АҚШнинг Б. Ладенни рўкач қилиб 2001 йили 
Афғонистонга қўшин киритиши, 2003 йили оммавий қирғин қуроли 
бор деган баҳона билан Ироқни оккупация қилиши, миллий манфа-
атларини ҳимоя қилиш ниқоби остида дунёнинг исталган жойида 
зўравонлик қилиши ва ҳ. к.), бошқалари ҳарбий шон-шуҳратга бур-
канишни исташар, учинчилари эса тиз чўкиб яшагандан кўра, тик 
туриб ўлишни афзал кўришар эди. 
ХХ асрда инсоният миллионлаб кишиларнинг ҳаётини олиб кет-
ган ва шафқатсиз вайронгарчиликларни келтириб чиқарган икки 
жаҳон урушини ўз бошидан кечирган бўлса-да, юқоридаги жангари 
ва реакцион ғоялар ҳозирги даврда ҳам ўз тарафдорлари ва ривож-
лантирувчиларига эга. 
Ҳозирги даврда давлатлар ўртасидаги халқаро муносабатлар-
да чиқиши мумкин бўлган зиддиятларни “ҳаммага қарши ҳамма” 
қабилидаги урушлар сифатида тасаввур қилиб бўлмайди. Юзага кел-
ган вазиятни худди давлатлар ва халқлар боши узра зўравонлик ёки 
зўравонлик хавфи айланиб юргандай қилиб тасвирлашимиз нотўғри. 
Аммо, шу билан бир қаторда, уруш ва низоларнинг шафқатсиз 
мавжудлигини ҳам тан олиш шарт. Ҳозирги вақтга келиб жаҳон 
ҳамжамияти ўзига хос тизимни вужудга келтирувчи структуравий 
таркибий қисмлари ва функциялари билан ягона тизимни ташкил 
этади. Маълум бир минтақада кучнинг баланси ва бўлиниши Ер ша-
рининг бошқа минтақасидаги маълум бир нарсаларнинг ҳолатига ўз 
таъсирини кўрсатади. Ҳар қандай давлат ўзининг реал кучи ва таъ-
сир доирасидан қатъи назар, жаҳон ҳамжамиятининг бутун жараё-
нига у ёки бу тарзда жалб қилинади. 
Иқтисодиётдаги тараққиёт ва ўзгаришлар натижасида миллий 
хавфсизликни таъминлашда мавжуд бўлган геосиёсий масалалар-
нинг бутун комплекси янги талқинда намоён бўла бошлади. Агар 


484
соддалаштириб айтадиган бўлсак, олдинлари жаҳон саҳнасида 
давлатлар ўртасида ҳукмронлик ва таъсир доираларига эга бўлиш 
учун курашда Қуролли Кучлар ва мафкура каби воситалардан кенг 
фойдаланилган бўлса, ҳозирги даврда бу кураш валюта курслари 
ва фоиз ставкалари, бозорнинг самарадорлиги ва бошқа ҳолатларда 
кўринади. Бошқача қилиб айтганда, “совуқ уруш” даврида ҳарбий 
ҳақиқат умумбашарий стратегияни ва иқтисодий ҳолатни на-
зорат қилиб турган бўлса, эндиликда иқтисодий ҳақиқат жаҳон 
тараққиётини белгилаб беради. Бу ўзгаришнинг моҳиятида шу 
нарса муҳим аҳамиятни касб этадики, ўз майдонини кенгайтириш 
мақсадида давлатлар “кучлар ўйини”дан фойдаланган бўлсалар, 
эндиликда иқтисодиётни юксалтириш вазифасини амалга ошириш 
учун “тўкин-сочинлик ўйинлари”дан унумли фойдаланиш йўлига 
ўта бошладилар. 
ХХ асрнинг 70–90- йиллари Ер куррасининг барча халқлари, 
минтақалар ва давлатлари ўртасида иқтисодий тараққиёт, экологик, 
сиёсий ва маданий ҳамкорликнинг кенгайиши ва чуқурлашишида 
муҳим даврлардан бири бўлди. Бу эса, ўз навбатида, бирон-бир дав-
лат мавжуд муаммоларни алоҳида еча олмаслигини англашига олиб 
келди. Халқаро майдонда мавжуд бўлган умумбашарий муаммолар-
нинг ечимини топиш барча халқлардан ҳамжиҳатликни ва халқаро 
ҳамкорликни амалий жиҳатдан сидқидилдан кучайтиришни талаб 
этади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish