“Совуқ уруш” даврида халқаро муносабатларнинг
характери
50- йилларнинг бошларида дунё ғоявий-сиёсий ва ҳарбий-сиёсий
жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши бўлган икки лагерга айланиб ул-
гурган эди. Бунинг устига, ҳар икки тизим ҳам ўзларини халқларнинг
орзу-истаклари ҳимоячиси ва амалга оширувчиси деб ҳисоблар
ва ғалаба улар тарафда эканлигини таъкидлаб, қарши томоннинг
ҳалокати муқаррар эканлигини айтишдан чарчамас эди. Ўзларининг
ғоявий асосномаларини ишлаб чиқиб, АҚШ ўзини эркин дунёнинг
ҳимоячиси, СССР эса, ўз навбатида, социализм, демократия ва тинч-
ликнинг таянчидир, деб эълон қилдилар.
“Совуқ уруш” сиёсатининг характери қудратли давлатлар ўртасида
ўзаро ишончнинг йўқолганлиги, қуролланиш пойгасининг кучайи-
ши, ҳарбий блоклар ташкил топиши, ўзаро муносабатларда ҳарбий
кучлардан фойдаланишга интилишнинг ортиши, баҳсли масалалар-
ни ҳал этишда музокаралар йўлидан бош тортилиши ва бошқаларда
кўриниб қолди. СССР ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликлар гло-
бал ташқи сиёсий стратегиянинг асосини ташкил қилар эди. Икки
450
қудратли давлатнинг “ҳаётий манфаатлари” икки қутбга бўлинган
дунёни доимо кескинликда тутиб турар эди. Жаҳон ҳамжамиятида
икки қутбли иерархик тузилиш вужудга келиб, унга кўра, бу икки
қудратли давлат пирамиданинг юқорисини эгаллаган эдилар. Улар-
нинг изидан эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари
ҳисобланган буюк давлатлар, ундан кейин жаҳон саҳнасида халқаро
муаммоларни бартараф этишда пастроқ имкониятларга эга бўлган
давлатлар борар эди.
Бундай геосиёсий манфаатлар ўйинида Ер куррасининг хоҳлаган
нуқтасидаги низо икки қудратли томон тортишувининг таркибий
қисми сифатида қабул қилинар эди. Бу икки томоннинг кўзи олди-
да ҳар бир уруш (ёки низо) аниқ бир тортишувни бартараф этиш-
ни кўзда тутмас эди. Ҳар бир келишмовчиликка Шарқ ва Ғарб
ўртасидаги низо деб қаралар эди. Шу нуқтаи назардан дунёнинг
қайси бир бурчагидаги низода ютуққа эришиш бир томоннинг
ютуғи, иккинчи томоннинг эса мағлубияти деб қаралар эди. Ха-
рактерли томони шундаки, ҳар икки давлат ва улар етакчилигидаги
блокларнинг бош ҳаракатланувчи омиллари ўзаро қўрқув ва шахсий
хавфсизликларини сақлаб қолишга интилиш бўлган. Шу сабабдан
ҳам ҳар икки томоннинг диққат марказида ҳарбий куч-қудратни
ошириш масаласи биринчи ўринда турган. Халқаро муносабатлар-
нинг тараққиёти қуролланиш пойгасининг тез суръатлар билан ўсиб
бораётган даврига тўғри келди. Бу эса, ўз навбатида, инсониятнинг
кейинги тақдирига катта хавф сола бошлаган эди.
Бироқ бир-бирига душман бу икки қудратли давлат халқаро муно-
сабатларда катта нуфузга эга бўлиб, ташқи сиёсатдаги барча муҳим
масалаларда бутун назоратни ўз қўлларида тутиб туришга ҳаракат
қилган бўлсалар-да, бу вазифани тўла уддалай олишмади. Жаҳонда
юзага келган икки қутблилик жуда мўрт бўлиб, бу сиёсат оз вақт
соф ҳолатда мавжуд бўлди. Урушдан кейинги ўтган вақт давомида,
айниқса, 60- йилларда икки қутблиликни жуда кўп омиллар буза
бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлакачилик сиёса-
тининг таназзулга юз тутиш жараёнлари, ғоявий ва сиёсий жиҳатдан
турли ривожланиш йўлларини танлаган мустақил давлатларнинг
ташкил топиши ҳам муҳим аҳамият касб этди. Ҳақиқатда эса, дунё
бир-биридан иқтисодий тараққиёти, турмуш тарзи ва дунёқарашлари
жиҳатидан тубдан фарқ қиладиган уч бўлакка: капиталистик, социа-
листик ва ривожланаётган давлатлар гуруҳларига ажралган эди.
451
Do'stlaringiz bilan baham: |