4- §. Қуролланиш пойгасининг иқтисодий
оқибатлари
Фақат 30 йил ичида (1950 йилдан 1980 йилгача) АҚШ 26800 са-
молёт ва вертолёт, 32300 танк, 50000 та бронетранспортёр ва броне-
машина, 29700 танкка қарши артиллерия, 240 минг турли русумдаги
ракета ва 31900 та ҳарбий кема экспорт қилган. 1960 йили АҚШда
ҳарбий муассасаларнинг хусусий мулки 155 млрд долларни ташкил
этган бўлса, 1973 йилга келиб 220 млрд долларга етди.
Пентагон миллионлаб кишиларни боқиш қудратига эга ер май-
донини турли қирғин қуролларининг синов майдонига айлантирди.
Пентагоннинг ихтиёрида Американинг 22 штатида ястаниб ётган 65
млн гектарга яқин ер майдони бор эди. Булардан ташқари, АҚШнинг
50 та штати Пентагонга ажал уруғларини ундириш учун 1 млн
515 минг гектар ерни “ҳадя” қилганди. АҚШ аэрокосмик саноа-
435
ти маҳсулотларининг 80 фоизига яқини Калифорния штатида иш-
лаб чиқарилди. Калифорния штатининг 8,5 мингдан зиёд фирмаси
ҳарбий корхоналар учун маҳсулот етиштириб берди. Пентагоннинг
20% маҳсулоти шу ерда тайёрланди. АҚШ ядро арсеналининг 40%
дан ортиғини етиштириш ҳам Калифорния штатининг зиммасида
эди. Бу штатдаги Саменон водийси (кремний водийси) АҚШнинг
электрон ва аэрокосмик саноатининг маркази ҳисобланди ва бу во-
дийдаги салкам 600 та фирма ҳарбий буюртмаларни бажарди.
Оқибатини ўйламай, қирғин қуролларининг янги турларини
яратаётган Калифорния штатининг бошқа бир маркази Э. Лоуренц
номидаги ядро тадқиқотлари лабораториясидир. Маълумки, бу ла-
боратория 1952 йил Пентагоннинг буюртмаси билан очилган эди.
Лабораториянинг асосчилари циклатроннинг ихтирочиси Эрнест
Лоуренц ва Ғарбда “водород бомбасининг отаси” деб ном чиқарган
Эдвард Теллер эди. Теллер бир вақтлар: “Фақат Оллоҳгина бизни-
кидан афзал ядро каллакларини ато этишга қодир”, – деб мақтанган
эди.
Дунёни 70 йил давомида ўзининг “тинчликсевар” сиёсати ва
ҳарбий қудрати билан зир-зир титратиб келган СССР парчаланиб
кетишининг сабабларидан бири ҳам қуроланиш пойгаси эди. Совет
давлати 1970 йили АҚШ билан ҳарбий стратегик тенгликка эришди.
1975–80 йилларда ҳарбий харажатлар йилига 100 млрд сўмдан ошиб
кетди. 1980 йиллар охирига бориб ҳарбий харажатлар миқдори 170
млрд сўмдан ошди (ўша вақтда 1 долларнинг қиймати 60–62 тийин
эканлигини ҳисобга олсак, бу катта маблағдир). Бундан ташқари,
СССР Осиё ва Африкадаги учинчи дунё мамлакатларига ҳам катта
маблағ сарфлади. СССР ривожланиб бораётган мамлакатларга 3000
дан зиёд саноат корхоналари, электростанциялар ва бошқа халқ
хўжалиги объектлари қуриб берди, яна 1660 дан зиёд ана шундай
объектларни қуриш мўлжалланган эди. Бу мамлакатларга 1,7 млн
инженер, малакали техник мутахассисларни тайёрлаб берди. Ста-
тистик маълумотларга кўра, АҚШ 124 та давлатга қурол-яроғ сот-
ган бўлса, СССР эса 150 та давлатга қурол-яроғ сотишга эришди.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, дунёда ҳарбий харажатларнинг
умумий миқдори атроф-муҳитни сақлаш учун зарур бўлган харжга
нисбатан 5 баравар кўп бўлди. ХХ аср 80- йиллари охирида ҳарбий
харажатлар миқдори дунё бўйича йилига 1 триллион доллардан ош-
ган эди.
436
ХХ асрнинг буюк олими Альберт Эйнштейндан “3- жаҳон уру-
шида қандай қурол қўлланилади?” деб сўраганларида: “Билмадим,
лекин Тўртинчи жаҳон урушида ягона восита тошдан ясалган болта
бўлади”, – деб жавоб берган экан. Бу билан ХХ асрнинг буюк физиги
агар ядро замонасида 3- жаҳон уруши содир бўлса, унинг оқибатида
инсониятнинг ҳалокатга учраши ва Ерда ҳаётнинг сўниши об-
разли қилиб айтилган эди. Инсониятни огоҳлантириб айтилган бу
сўзлардан сўнг, ўтган давр мобайнида оммавий қирғин қуроллари
янада кўплаб ишлаб чиқарилди ва такомиллаштирилди. Натижада
ХХ аср 80- йиллари охирига келиб тўпланган ядро қуролларининг
захираси 50 минг мегатон тринитритолдан ошиб кетдики, бу дега-
ни Иккинчи жаҳон урушида қўлланган барча турдаги портловчи
қуроллардан 10 минг марта кўп демакдир ёки бошқача айтганда
мавжуд бўлган 65 мингдан зиёд ядро портлагичлари билан ер юзи
аҳолисини 50 марта йўқ қилиб ташлаш мумкин бўлади. Ёки сайёра-
миздаги ҳар бир киши бошига 3,5 тоннадан портловчи модда тўғри
келади.
Маълумки, тўплар тилга кирганда одамларни ўлдиради, жим тур-
ганда эса, ўз яратувчисини хонавайрон қилади. Иқтисодий нуқтаи
назардан олиб қараганда, қурол ҳеч қачон ҳаракатсиз бўлмайди.
Ҳатто тинчлик даврида ҳам вайрон қилиш учун яратилган қурол
дунёга келиши биланоқ, иқтисодиётни, яъни бой, фаровон турмуш
кечиришга бўлган умидни яксон қилади. Маълумки, ХХ асрнинг
кейинги ўн йилликларида ядровий қуролланиш пойгасининг авж
олдирилиши туфайли, дунё порох тўлдирган бочкага ўхшаб қолди.
Булар, албатта, катта-катта маблағлар сарфлаш эвазига амалга оши-
рилди. Агар ўтган асрнинг 80- йиллари бошларида бир йилда дунё
бўйича қуролланишга 600–700 млрд доллар маблағ сарфланган
бўлса, шунинг тахминан 450–500 млрд доллари АҚШ билан СССР
ҳиссасига тўғри келганлигини айтиб ўтишнинг ўзи кифоядир. Ик-
кинчи жаҳон уруши туфайли дунё олтин захирасининг 72% ини
ўз қўлида тўплаб олган АҚШ атом монополиясига эгалик қилган
ҳолда қуролланиш пойгасини бошлаб берди. Унинг мақсади маз-
кур қуролланиш пойгасига СССРни жалб қилиш ва уни келажакда
иқтисодий жиҳатдан ҳалокатга учратиш эди. СССР олдида 2 та йўл
турарди: бири АҚШнинг жаҳонда энг қудратли мамлакат эканлиги-
ни тан олиш; иккинчи йўл иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлишига
қарамай, қуролланиш пойгасига қўшилиши ва ўзини жаҳон со-
циализм системасини ҳимоя қилувчи бирдан-бир қудратли давлат
437
сифатида кўрсатиб, ҳукмронликка даъвогарлик қилиш эди. СССР
раҳбарияти иккинчи йўлни танлади. Қуролланиш пойгасининг
авж олдирилиши дунё бўйича бир қанча муаммоларни қелтириб
чиқардики, буларнинг ижобий ечимини топиш инсоният олдидаги
қийин масалалардан бири бўлиб қолди. Жумладан, саводсизлик,
экологиянинг бузилиши, уй-жой танқислиги, озиқ-овқат етишмас-
лиги ва бошқа муаммолар келиб чиқди. ХХ асрнинг 90- йилларига
келиб сайёрамизда 960–980 млн киши саводсиз, 2 млрд киши тўйиб
овқат емади, 2 млрд киши касалликларга чалинди, 1 млрд киши
бошпанасиз эди. Очлик ва яланғочлик сабабли кунига 40 минг бола
ҳаётдан кўз юмди. Агар ишлаб чиқарилган ядровий қуролларнинг
баъзи бирларини пулга чақадиган бўлсак, қуйидаги рақамлар келиб
чиқади: 1 та қирувчи “F–14” самолётини ишлаб чиқаришга кетган
маблағга 9 та мактаб, 1 та “МХ” стратегик баллистик ракетасини
ишлаб чиқаришга кетган маблағга ўртача катталикдаги бешта касал-
хона, замонавий танк маблағига 36 оилага ҳар бири 3 хонадан иборат
тураржой қуриб бериш мумкин. 1 та “Трайдент–2” типидаги страте-
гик баллистик ракетанинг пулига 16 млн болани бир йил давомида
ўқитиш ва овқатлантириш, 1 та стратегик бомбардимончи самолёт-
нинг пулига 100 минг тонна шакар сотиб олиш мумкин эди. Ёки бит-
та атом крейсерининг пулига битта шаҳарни электр энергияси билан
таъминлаб туриш, 1 та авианосец пулига 1 та ГЭС қуриш мумкин.
1989 йилнинг охирида СССР Қуролли Кучларининг умумий сони
4,5 млн киши эди. Бу борада Хитойдан (4,1 млн) ҳам ўзиб кетган
эди. Хитойда ҳар 1000 кишига 3,8 ҳарбий, СССРда 1000 кишига
15,6 ҳарбий тўғри келди. АҚШда 8,9; Буюк Британияда 5,5; Кана-
дада 3,0; Японияда 2,0. Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра,
СССР 1990 йилнинг 1 январигача 1398 та қитъалараро баллистик
ракеталарни ҳамда 924 та сув ости баллистик ракеталарни учирувчи
мосламаларга эга эди.
1991 йилнинг 1 январида 63900 та танк ва 76520 та бронетран-
спортёр СССР халқларининг “тинч ҳаётини” қўриқлаб турган. Хўш,
76520 та бронетранспортёрнинг нима кераги бор эди? Буларнинг
ҳаммаси лоақал 100 км юриши учун йилига қанча ёнилғи сарфлар-
ди? Далаларда нима учун 100 минглаб тракторлар ва комбайнлар-
нинг ишлаш ўрнига ғўддайиб тургани, СССРнинг ўша пайтларда
АҚШ, Канада ва Австралиядан буғдой сотиб олгани ҳам юқоридаги
омиллар туфайли эди.
438
СССР кимё саноати корхоналари 1990 йилнинг бошигача 50
минг тонна заҳарловчи моддалар ишлаб чиқарган. Ваҳоланки, бу-
тун инсониятни заҳарлаш учун 100 тонна иприт ёки люизитнинг ўзи
етарли. Ҳарбий кимёгарларнинг таъкидлашича, кимёвий қуролнинг
бу улкан захирасини йўқотиш учун Россия ўнлаб йиллар ва милли-
ардлаб мабла сарфлашига тўғри келади. 1990 йилгача Америкада 5
марта нашр этилган “Шўроларнинг ҳарбий қудрати” китобида қайд
қилинишича, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг асо-
сий турларини ишлаб чиқаришда СССР америкаликларни ортда
қолдириб кетган экан. 1989 йилнинг апрелигача хориждаги ҳарбий
базаларда: Мўғулистон, Польша, Венгрия, Чехословакия ва Гер-
манияда 672 минг шўро аскари ва зобити бўлган. Худди шу пайт-
да АҚШнинг хориждаги ҳарбий базаларига 305 минг америкалик
ҳарбий хизматчи жойлаштирилганди. Венгрияда 50 минг совет
ҳарбий хизматчиси, улар билан бирга 860 та танк, 600 та ўзи юрувчи
тўп, 1500 та БТР, 560 минг тонна ўқ-дори бор эди. Венгриядаги янги
ҳукумат талабига кўра, уларнинг ҳаммасини 1991 йилнинг 30 июни-
га қадар СССР олиб кетиши керак эди.
Варшава Шартномасига аъзо мамлакатлар ҳудудидаги
қўшинларни жойлаштириш учун қурилган турар-жой фондининг
ўзи 4,0 млрд сўмдан ортиқ эди. Жумладан, ғарбий гуруҳ қўшинлари
(ГДР) – 2,3 млрд, шимолий гуруҳ қўшинлари (Польша) – 0,6 млрд сўм,
марказий гуруҳ қўшинлари (Чехия) – 0,3 млрд сўм, жанубий гуруҳ
қўшинлари (Венгрия) – 0,8 млрд сўм. Аэродромлар, хизмат бинола-
ри, мудофаа иншоотлари, ҳужумдан яшириниш жойлари, омборлар,
машиналар турадиган жойлар, тўсиқлар, миноралар, сигнализация
ва ҳоказоларнинг нархини ким билади? МРБ маълумотларига кўра,
СССР ҳар йили Афғонистон, Куба, Ангола, Эфиопия, Вьетнамдаги
тузумларни ушлаб туриш учун 15 млрд сўмлик бепул ҳарбий ёрдам
берган. Бу халқ учун турган-битгани зарар эди. Бу ўринда шуни
эътироф этиш керакки, бепул ёрдамлар ташқи сиёсатда кутилган
натижани бермади. Миср, Сомали, Гана “социалистик йўналиш”да
бироз юришгач, буткул капиталистик тараққиёт томон бурилишди.
1990 йил февралда ўтган умумий эркин сайловларда сандиночилар-
нинг мағлубиятга учраши натижасида Никарагуа ҳам бошқа йўлга
бурилди. Афғонистон, Ангола, Эфиопия, Мозамбик, Кампучия ҳам
“ўз” йўлини топиб олди. СССР эса чув тушиб қолаверди. Бироқ
бепул ҳарбий ёрдамдан ташқари, қурол сотиш ҳам бор. СССР ХХ
асрнинг 70–90- йиллари ичида бу соҳада дунёда биринчи ўринни
439
эгаллаб келди. СССР ҳар йили 12 млрд сўмлик қурол-яроғ сотди. 80-
йилларнинг бошида СССРда ишлаб чиқарилган барча қурол-яроғ ва
жанговар техниканинг 25 фоизи хорижга сотилганди.
Америкаликларнинг маълумотларига кўра, СССР 80- йиллар да-
вомида “учинчи дунё” мамлакатларига 7925 та танк ва САУ, 20470 та
тўп, 17 та сув ости кемаси, 2620 та самолёт, 1705 та вертолёт, 32210
та “Ер-ҳаво” ракетаси етказиб берган. СССР, ТИВнинг маълумот-
ларига кўра, харажатларнинг айнан шу банди бўйича 1989 йилда
чет давлатларга 12 млрд сўмлик ҳарбий ёрдам кўрсатган. Шўролар
Иттифоқи “учинчи дунё” мамлакатларига ҳарбий ёрдам беришдан
ташқари, улар учун улкан ҳарбий объектлар ва ва иншоотлар қурди.
Ўнлаб йиллар давомида шўро халқига мудофаа учун ҳар йили
“роппа-роса” 20,2 млрд сўм сарфланади деб келинди. Кейин эса
1989 йилда ҳарбий харажатлар 77,3 млрд сўм бўлган дейишди. Энг
оддий ҳисоб-китобларга қараганда, 1965–1990 йиллар давомида
СССР халқларидан 1,5 триллион сўм уриб қолинган. Инсоннинг
кўнгилдагидек яшаши учун камида 20 кв метр турар-жой зарур. 1990
йилда бундай турар-жойнинг 1 кв метри учун 200 сўм сарфланди. Де-
мак, 1 киши учун 4000 сўм, 100 млн киши учун 400 млрд сўм кетади.
Шундай қилиб, ўша уриб қолинган 1,5 триллион сўмнинг 800 млрд
ига 200 млн киши учун яхши уйлар қуриш, қолган 700 млрд ини эса
яхши яшаш, яхши овқатланиш, яхши кийиниш, яхши ўқиш ва яхши
ҳордиқ чиқариш учун сарфлаш мумкин эди. 1989 йилда СССРда аж-
ратилган фондга биноан, ҳарбий авиация фақатгина машқ учишла-
рида ҳамма фуқаро авиациясидан ҳам 3 баравар кўпроқ ёнилғини
ёқиб юборган.
Агарда СССРда ўша йилларда дунёдаги ҳамма мамлакатларни
қўшиб ҳисоблагандагидан ҳам кўпроқ танк бўлган бўлса, агарда бро-
нетранспортёрлар... агарда генераллар... Ўз-ўзидан савол туғилади:
қандай қилиб халқ фаровон яшаш мумкин эди, Халқ бойлигининг
ярми қуролланишнинг тубсиз ўпқонига ёнаётган бўлса? Юқоридаги
таҳлиллар шуни кўрсатиб турибдики, СССРни иқтисодий жиҳатдан
ҳалокатга олиб келган ва СССР халқларининг ночор аҳволда яша-
шининг асосий сабаби қуролланиш пойгаси бўлган. Иккинчи жаҳон
урушининг энг авжига чиққан ва энг оғир палласи бўлган 1942–1943
йилларда давлат бюджетининг 52% и ҳарбий ҳаракатларга сарфлан-
ган бўлса, тинчлик даври – 70–90- йилларда йилига давлат бюджети-
нинг 42–45% и ҳарбий харажатларга сарфланганди.
440
Do'stlaringiz bilan baham: |