424
Ракета двигателлари такомиллаштирилди, натажада енгил, кич-
кина ҳажмдаги юқори сифатли двигателлар ишлаб чиқарила бош-
ланди. Бу эса, ўз
навбатида, ракеталардаги
ядровий каллаклар со-
нини кўпайтириш ва учиш масофасини узайтириш имконини берди.
Микроэлектроника соҳасидаги ўзгаришлар натижасида ракеталарни
назорат қилиш ва бошқариш сифати яхшиланди ва нишонга тегиш
самарадорлиги ошди. Бу эса, ўз навбатида, Пентагонга янги типда-
ги қанотли ракеталар яратишга замин тайёрлади. Р. Рейган ҳукумати
10 йил ичида ядровий қуроллар миқдори бўйича СССРдан ўзиб ке-
тиш стратегиясини ишлаб чиқди. Бу устунликдан биринчи бўлиб
ҳужум бошлашда фойдаланмоқчи эди. АҚШнинг стратегик ҳужум
қуроллари, асосан, 3 та йўналишда ташкил этилиб, булар стратегик
авиация, қитъалараро баллистик ракеталар ва сув ости атом кемала-
ридан иборат эди. Бу 3 та йўналиш АҚШ ҳарбий қудрати ва ядровий
потенциалини ташкил этарди. АҚШ ядровий қуроллар арсеналига
қитъалараро баллистик ракеталар комплекси (МБР), сув ости атом
кемалари (ПЛАРБ), узоқ масофага мўлжалланган ракеталарни та-
шувчи сув ости кемалари (БРПЛ), стратегик авиацияга қарашли оғир
бомбардимончи самолётлар (СА), авиабомбалар, “Ҳаво-ер”типидаги
ракеталардан иборат эди. Стратегик
авиация ядровий типдаги
қуролларнинг энг эски турларидан ҳисобланарди. 40–50-
йиллар-
да Америка авиацияси дунёдаги энг кучли авиация ҳисобланиб,
ядровий қуролларни нишонга элтувчи ягона восита ҳисобланарди.
Ядровий қуролларнинг бошқа турлари
ривожланиши натижаси-
да унинг иш фаолияти қисқартиб борилди. Масалан: СА 1960 йил
97%, 1965 йилда 66%, 1970 йилда 44%, 1975 йилда 33%, 1980 йилда
23%, 1985 йилда эса 27–28% га тушиб қолди. АҚШ ҳарбий кучлари-
да қитъалараро баллистик ракеталар 60- йилларда пайдо бўлди. Бу
қуролларнинг умумий ядровий арсеналдаги фоизи қуйидагича эди:
1960 йилда 2%, 1965 йилда 17%, 70- йил 20%, 75- йил 22%, 80- йил
19%, 85- йилда 20–23% ни ташкил этди. 1- атом сув ости кемалари
(ПЛАРБ), баллистик ракеталарни ташувчи атом сув ости кемалари
(БРПЛ) (“Полорис” тизими) 50- йиллар охири–60- йиллар бошида
пайдо бўлди. Бу қуролларнинг умумий ядровий қуроллар ичидаги
ўрни қўйидагича эди: 1960 йил 1%, 1965 йил 17%, 1970 йил 36%,
1975 йил 45%, 1980 йил 58%, 1985 йил 50–52% ни ташкил этди.
АҚШ 50- йилларда стратегик атом бомбардимончи самолётларни
ишлаб чиқаришни бошлаб юборди. 60- йилларда эса “ядровий ра-
кеталар бўйича орқадамиз” деган баҳонада қитаълараро баллистик
425
ракеталар (ҚБР) ишлаб чиқаришни 15–20 баробарга оширди. Ўша
вақтнинг ўзида АҚШ 41 ПЛАРБ қурилишларини бошлаб юборди.
60- йилларнинг ўрталарида атом сув ости кемаларига ҚБРлар ва бир
нечта каллакларга ажралувчи ракеталар (РГЧ) жойлаштирилди. 1967
йилда АҚШда стратегик қуролларни
элтувчи механизмлар сони
2325 та бўлган бўлса, СССРда 600 та эди.
АҚШ ва СССР давлатлари халқаро
муносабатларнинг ри-
вожланишида асосий роль ўйнашди. Худди шу икки давлат дунё
тақдирини ҳар дақиқада ҳал қилиб қўйиш қудратига эга эди. Дунёда
мавжуд 65 минг (1989 йил) ядровий қуролларнинг 60 мингтаси, яъни
92 фоизи шу икки давлат қўлида эди. Қуйидаги жадвалда ядровий
қуролларнинг сони келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: