Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Россия–Ўзбекистон муносабатлари



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. Россия–Ўзбекистон муносабатлари
 
Россия Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 20 мартда тан 
олди ва ўша куни дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Икки мам-
лакат ўртасидаги олий ва юқори даражадаги мунтазам учрашув-
лар Ўзбекистон–Россия муносабатларининг бугунги суръатини 
яққол ифода қилади. Ҳукуматлар, Парламентлар ва идоралараро 
мулоқотлар ҳамда ишбилармон доира вакиллари форумлари анъан-
вий характер касб этган. Тенг ҳуқуқлиликка асосланган кўп қиррали 
ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий-сиёсий, илмий ва мада-
ний йўналишларда икки томонлама тажриба алмашув самарали да-
вом этаётир.
Ўзбекистон–Россия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий 
асосини 270 дан зиёд икки томонлама ҳужжатлар ташкил қилади. 
Давлатлараро муносабатлар асослари, Дўстлик ва ҳамкорлик 
тўғрисидаги, Стратегик шериклик тўғрисидаги, Иттифоқчилик му-
носабатлари тўғрисидаги Шартномалар, шунингдек, Иқтисодий 
ҳамкорлик Дастури шулар жумласидандир.
Икки томонлама муносабатларнинг энг муҳим йўналиши 
иқтисодий соҳадаги ҳамкорликдир. Россия Ўзбекистоннинг йирик 
ташқи савдо ҳамкори саналади. Ўзбекистоннинг умумий ташқи 
товар айланмасининг бешдан бир қисми Россия ҳиссасига тўғри 
келади. Агар 2003 йил Россия–Ўзбекистон ташқи савдо айланма-
си 1 млрд 150 млн долларни ташкил этган бўлса, 2009 йилда икки 
мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 4,5 миллиард АҚШ 
долларидан ошиб кетди. Бу 2008 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 4,9 
фоиз кўп демакдир. Экспортнинг асосий йўналишларини табиий 
газ (39,2 фоиз), мева-сабзавот ҳамда қайта ишланган мева ва сабза-
вот маҳсулотлари (22,9 фоиз), транспорт ва коммуникация хизмат-
лари (13,8 фоиз) транспорт воситалари (10,3 фоиз), тўқимачилик 
маҳсулотлари (8,7 фоиз), электр ва механик асбоб-ускуналар (1,7 
фоиз) ва бошқалар ташкил этди.
Импорт таркиби эса, асосан, қора ва рангли металл (32,8 фоиз), 
электр ва механик асбоб-ускуналар (21 фоиз), ёғоч ва ундан тайёр-
ланган буюмлар (14,3 фоиз), хизматлар (5,6 фоиз), транспорт восита-
ларидан (4,4 фоиз) иборат бўлди.
Республикамизда Россиянинг “Зарубежнефтгаз” очиқ акция-
дорлик жамияти (“Газпром” очиқ акциядорлик жамияти шўъба 
корхонаси), “Лукойл” очиқ акциядорлик жамияти, “Союзнефтгаз” 


414
давлатлараро нефть компанияси ва бошқа шу каби ташкилотлари 
муваффақиятли сармоявий фаолият юритиб келаётир.
Савдо-иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожи ёқилғи-энергетика, 
ахборот-коммуникация технологиялари, самолётсозлик ва темир йўл 
транспорти соҳаларида, айниқса, яққол кўзга ташланмоқда.
2010 йилда Ўзбекистон–Россия капитали иштирокидаги 843 та 
корхона фаолият кўрсатди. Уларнинг салкам ярми (353 та корхона) 
2007–2010 йилларда ташкил этилган. Биргина 2009 йилнинг ўзида 
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 101 корхона иш бошлади 
ва уларнинг 84 таси қўшма корхона сифатида, 17 таси эса тўлалигича 
Россия капитали асосида фаолият юритди. Мазкур корхоналарнинг 
таъсис жамғармаларига Россия томонидан йўналтирилган сармоя-
ларнинг умумий ҳажми 500 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
2010 йилда Ўзбекистонда Россиянинг 132 та фирма ва ком-
панияси ваколатлари аккредитациядан ўтди. Ўз навбатида, Рос-
сияда Ўзбекистон капитали иштирокида 395 та корхона фаолият 
кўрсатмоқди.
Таъкидлаш жоизки, Россия томони Марказий Осиёдаги трансче-
гаравий дарёларнинг юқори оқимларида гидроэнергетика иншоот-
ларини қуриш билан боғлиқ масалалар минтақадаги барча томон-
ларнинг ўзаро келишуви асосида бўлиши керак, деб ҳисоблайди. 
Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев 2009 йил январ 
ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида айни шу масала хусу-
сида тўхталар экан: “Марказий Осиё минтақасида гидроэнергетика 
станцияларини қуриш масаласида барча қўшни давлатларнинг ман-
фаатлари эътиборга олиниши зарур”, – дея Баёнот берган эди. Ушбу 
нуқтаи назар Россия Ташқи ишлар вазири С. Лавровнинг 2009 йил 
декабр ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида яна бир карра эътироф 
этилди.
Ўзбекистон ва Россия минтақада тинчлик ва барқарорликни 
таъминлаш ва мустаҳкамлаш, халқаро терроризм ва экстремизмга, 
шунингдек, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва нарко-
трафикка қарши кураш борасида ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаш-
тириш муҳимлигини эътироф этишади.
Шунингдек, мамлакатларимиз тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли 
ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиёдаги барча долзарб масалаларда 
аниқ ва принципиал нуқтаи назарни ишлаб чиқиш тарафдоридир.
Томонларнинг якдил фикрига кўра, Афғонистонда тинчлик 
ва барқарорликка эришиш умумминтақавий хавфсизликни таъ-


415
минлашнинг муҳим омилидир. Шунингдек, томонлар ўз миллий 
манфаатлари ва минтақавий тараққиётнинг узоқ муддатли усту-
вор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, Афғонистонда тур-
ли иқтисодий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш орқали 
халқаро ҳамжамиятнинг мазкур мамлакатдаги саъй-ҳаракатларини 
қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар 
ва бошқа хавф ҳамда таҳдидларга қарши курашиш соҳасида икки 
мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг яқин ҳамкорлигини ҳам 
таъкидлаб ўтиш жоиз.
Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида таълим, соғлиқни 
сақлаш, фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам самарали 
ривожланмоқда. Ўзбекистонда анча йиллардан буён Г. Плеханов 
номидаги Россия иқтисодиёт академияси филиали фаолият юритиб 
келмоқда. 2006 йил сентябр ойида эса Тошкентда М. Ломоносов 
номидаги Москва Давлат университети филиали очилди. 2007 йил-
нинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тош-
кент шаҳрида И. М. Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ 
университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул 
қилинди.


416

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish