422
“Дженерал дайнемикс” корпорацияси 1976–1977 йилларда Пен-
тагон буюртмаларини бажариш бўйича 7- ва 8- ўринларда эди.
1978 йилда эса биринчи ўринга чиқиб олди. 1981 йилда бу корпо-
рация буюртмалари 200%, яъни 4,2 млрд долларга ўсди. Бу Мудо-
фаа вазирлиги буюртмаларининг 7% ини ташкил этади. “Женерал
дайнемикс”нинг муваффақияти ҳозирги замон дастурларини бажа-
риш билан белгиланади. Масалан, бу фирма “Трайдент”
сув ости
кемалари, “Лос-Анжелес”
типидаги сув ости кемалари, “F–16”
қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришда етакчи мавқени эгаллар-
ди. Фирма “МХ” дастурида, яъни қитъалараро баллистик ракеталар
ишлаб чиқаришда ҳам муҳим роль ўйнайди (“МХ” системасининг
минимал баҳоси 33 млрд долларни ташкил этди.
Пентагоннинг 2- буюртмачиси “Макдонал-Дуглас” бўлиб, унинг
буюртмаси 2,9 млрд доллар эди. “Макдонал-Дуглас”, асосан, “F–15”
қирувчи-бомбардимончи самолётлар “F–18”, “F/Н–18”, “ДС–10”,
“Харриер” типидаги турли хилдаги ҳарбий самолётларни ишлаб
чиқариш билан шуғулланди. Шунингдек, бу фирма сув ва сув ости
кемаларига қарши “Гарпун” ракетаси, танкларга қарши “Аждарҳо”
ракеталари ва “Фантан”, “Скайхок” типидаги қирувчи қуролларни
ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.
“Юнайтед техноложиз” 1977 йилдан бошлаб 3- ўринда мустаҳкам
ўрнашиб олган эди. 1978 йил унинг ҳарбий буюртмалари ўтган йил-
лардагига қараганда 51% (815 млн доллар) ўсган бўлса, 1979 йилда
буюртмалар ҳажми 2 млн 554 минг долларни ташкил этди. “Пратт
энд Уитни” бўлими “F–14” қирувчи-бомбардимончи самолётлар
учун
моторлар, “Ф–15”, “Ф–16”, “Авакс”лар учун эҳтиёт қисмлар
тайёрлади. “Локхид” 1977 йилги 2- ўринни 1979 йилга келиб 5-
ўринга алмаштирди. 1979 йилги ҳарбий буюртмалари ҳажми 1,8
млрд долларни ташкил этди. Унинг
асосий буюртмаларига жосус
“ТР–1” самолётлари, кемаларга қарши учувчи “Р–3 с” самолётлари,
“СХ” транспорт самолёти, “С–5” ва “Трайдент” ракеталари ва ней-
трон қуроллар кирар эди. 1977 йилдан бошлаб “Грумман” фирмаси-
нинг ҳарбий буюртмалари 1,2 млрд доллардан ошиб кетди. Фирма,
асосан, “F–14” қирувчи-бомбардимончи, “ЕА–68”, “ЕГ–3” самолёт-
ларини, электрон урушларни олиб бориш учун мўлжалланган “А–6”
самолётларини ишлаб чиқарар эди.
“Рейтеон” эса 1980 йилда буюртмалар ҳажми бўйича 9- ўринда
бўлиб “Ер-ер”, “Ер-ҳаво”, “Ҳаво-ҳаво”, “Петриот” ракеталарини
ишлаб чиқаришга мўлжалланган фирма саналди. АҚШ корпора-
423
циялари қурол-яроғларни нафақат ўз эҳтиёжлари учун, балки экс-
порт учун ҳам кўплаб ишлаб чиқарар эди. Буни қуйидаги жадвалда
кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: