Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- § Қуролланиш пойгасининг авж олиши



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

2- § Қуролланиш пойгасининг авж олиши
АҚШнинг “совуқ уруш”ва қуролланиш сиёсатига қарши СССР 
1947 йил ноябрида расмий равишда атом қуроли сири очилганини 
эълон қилди. Аммо АҚШ Ҳукумати бу хабарга 1949 йил 25 сен-
тябргача ишонмай келди. ТАСС совет давлати биринчи марта ядро 
синовларини ўтказганини хабар қилди. Бу хабар АҚШ Ҳукуматига 
салбий таъсир кўрсатди ва Президент Трумэн 1950 йил январида 
водород бомбасини яратиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. 1952 


420
йилда Англия ўз атом бомбасини синаб кўрди. 1960 йили Франция 
биринчи плутоний бомбасини синаб кўрди. ХХР 1964 йил октябри-
да ўз ядровий қуролига эга бўлди. АҚШ 1950 йил биринчи бўлиб 
термоядро синовларини ўтказди. 50- йилларнинг ўрталарида эса 
баллистик ракеталар билан жиҳозланган биринчи сув ости кемасини 
қурди. АҚШ 60- йилларнинг охирларида кўп каллакли қитъалараро 
баллистик ракеталарни ишлаб чиқарди.
70- йиллар охири–80- йиллар бошларида биринчи нейтрон бом-
басини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 1981 йил 6 августда Хиро-
сима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланганлигининг 
36 йиллиги муносабати билан АҚШ Президенти Р. Рейган нейтрон 
бомбасини кўплаб ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. 
Ядровий қуроллар пойгасига Франция ҳам фаол қўшилиб борди. 
Франция Ҳукумати 1954 йил декабрида француз ҳарбий атом дасту-
рига (“Планк–103” код) ўзгартишлар киритди. 1958 йил 11 апрел-
да Франция Бош Вазири ҳукумат талаб қилганда, ҳар дақиқада 
атом қуролининг қўлланилишига тайёр туриш лозимлиги ҳақидаги 
буйруққа имзо қўйди. Англия 1956 йил ўзининг биринчи термоядро 
қуролини синовдан ўтказди.
АҚШ жуда кўп йиллар давомида қуролланиш пойгасининг фаол 
ташкилотчиларидан бўлди. АҚШ Ҳукумати ҳамма ишда биринчи 
бўлишга интилар ва кўпинча шундай бўлиб чиқар эди. АҚШ бирин-
чи бўлиб атом бомбардимончи самолётларидан 1000 га яқинини иш-
лаб чиқарди. Атом қуролини биринчи бўлиб синаб кўрди, ядровий 
ракета қуролларига ҳам биринчи бўлиб эришди. Ҳаттоки халқаро 
муносабатлар бироз юмшаган вақтда ҳам, Вашингтон қурол иш-
лаб чиқариш суръатини пасайтирмади, аксинча, ядровий зараядлар 
миқдорини кўпайтириб борди. АҚШ давлат бюджети бир неча баро-
вар ўсди, унинг ҳарбий мақсадларга ажратилган қисми ошиб борди. 
1946–1980 йиллардаги ҳарбий харажатлари 2 трлн доллардан ошиб 
кетди. Икки жаҳон уруши оралиғидаги йилларда АҚШ ҳар йили 
ҳарбий харажатларга ўртача млрд доллар сарфлаган бўлса, 50- йил-
ларда бу кўрсаткич 40–50 млрд, 60- йилларда 50–80 млрд, 70- йил-
ларда 100 млрд, 80- йилларда 200 млрд долларга етди. Агар АҚШ 
ҳарбий харажатлари 1986 йили 300 млрд долларни ташкил қилган 
бўлса, шу йили СССРнинг ҳарбий харажатлари 170,06 млрд сўмни 
ташкил этди (ўша вақтда 1 доллар қиймати 60 тийинга тенг эди). 
Иккинчи жаҳон уруши арафасида АҚШда армия 139 минг кишини 
ташкил қилган бўлса. 1973 йил келиб бу рақам 3 млнга, СССРда эса 


421
4,5 млнга етди. АҚШ ҳарбий саноатида ниҳоятда кўплаб фирмалар-
нинг қатнашганини кўрамиз. Қуйидаги жадвал бунга яққол мисол-
дир.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish