Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

IХ БОБ. 1946–1990 ЙИЛЛАРДА
ҚУРОЛЛАНИШ ПОЙГАСИ
1- §. Қуролланиш пойгаси қандай бошланди?
ХХ асрнинг энг аянчли саҳифаларидан бири “совуқ уруш”, энг 
аввало, кишиларнинг номукаммалиги ва мафкуравий бидъатлар-
нинг ҳосиласи бўлганлигини тан олади. Агар одамларнинг хатти-
ҳаракатлари ва давлатларнинг фаолиятлари ҳамма вақт ва ҳамма 
нарсада сўзлари ва баёнотларига мос келганда, у бўлмас эди. Шун-
дай бўлса-да, “совуқ уруш” инсоният бошига тушди. Иккинчи жаҳон 
урушида фашизм тор-мор килингандан кейин, кўплаб авлодлар учун 
мустаҳкам тинчликни таъминлашнинг, ҳақиқатан, ноёб имкониятла-
ри қўлдан бой берилди. Эҳтимол, Гитлерга қарши коалиция мамла-
катлари ўз имкониятларини ортиқча баҳолашдими? Ёки мустаҳкам 
тинчлик йўлида кутилмаганда улар учун Теҳрон, Ялта ва Потсдамда 
СССР, АҚШ ва Англия давлатлари билмаган вазиятда пайдо бўлдими? 
Бу ва бунга ўхшаш саволларнинг барчасига аниқ жавоб тайёр: бу 
“совуқ уруш” бўлиб, уни Ер куррасининг, ҳеч бўлмаганда, 85 фои-
зини (Г. Трумэннинг ибораси) Америка эталонига ўхшаш қилмоқчи 
бўлганлар хоҳладилар ва бошладилар. Шундай қилиб, “совуқ уруш” 
атамаси 1946 йилда муомалага киритилди. “Совуқ уруш” деб ном 
олган бу сиёсий йўлни У. Черчилл АҚШ Президенти Г. Трумэн иш-
тирокида 1946 йил 5 мартда Фултон шаҳрида “расман” эълон қилган 
эди. Вашингтоннинг ўша пайтдаги ҳукумат ҳужжатларининг бири-
да бундай ёзилган эди: “Совуқ уруш” моҳиятан “чинакам уруш”, 
бунда асосий эътибор “озод дунёнинг яшаб қолишига қаратилади”. 
СССР парчалангандан кейин Трумэн ҳукумати қадаган ва кўплаб 
заҳарли кўкатлар ўстириб чиқарган “совуқ уруш” уруғи селекцияси 
хронологиясини тиклаш имконияти туғилди. АҚШ маъмурияти асл 
ҳужжатларига, Президент Г. Трумэн кундаликларига, Ж. Кеннеди-
нинг Вашингтондан Москвага йўллаган узундан-узоқ телеграмма-
ларига, Бирлашган Штаблар Бошқармаси бошлиғи (БШББ) ва улар-


417
нинг бўлинмалари, Бирлашган разведка Бошқармаси (БРБ), Бир-
лашган Ҳарбий Планлаштириш Комитети (БҲПК), шунингдек, 1947 
йилда таъсис этилган Миллий Хавфсизлик Кенгаши (МХК)нинг 
ҳужжатларига диққат билан эътибор қилинса, “совуқ уруш” қандай 
бошланганлиги ойдинлашади. “СССРнинг урушдан кейинги давр-
даги имкониятлари ва мўлжаллари” (БРБ 80, 1945 йил 6 январ) деб 
номланган ҳужжатда шундай дейилади: “СССР иқтисодий жиҳатдан 
қайта тикланиб олишни ўзи учун зарур деб билади ва халқаро мо-
жаролардан ўзини четга олган ҳолда ўз чегаралари атрофида “хавф-
сизлик минтақаси яратишни” “асосий мақсади” деб билади. Бу баҳо 
БРБнинг 1945 йил 31 январ 250 – 1- сонли фундаментал ҳужжатида 
ҳам такрорланади. СССР “камида 1952 йилгача Буюк Британия ва 
АҚШ билан низолардан қочиш йўлини тутади ва у шундай қилади, 
чунки Европада ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлганидан кейин СССРда 
на маблағлар ва на авантюристик ташқи сиёсат олиб бориш учун ҳал 
қилувчи иқтисодий омиллар мавжуд эди. Мазкур ҳужжат муаллиф-
лари СССРнинг “кучсизлигига” ва ўзини иқтисодий жиҳатдан тиклаб 
олишнинг анча йилларга чўзилиб кетишига қуйидагича урғу берди-
лар:
А) Издан чиққан ишлаб чиқаришни тиклаш учун, йўқотилган 
одам сонининг ўрнини тўлдириш учун ва орқага кетган ривожла-
нишни ўз ўрнига келтириш учун 15 йил.
Б) Ривожланган техник кучларнинг қайта тикланишига 10 й.
В) Стратегик ҲҲК яратиш учун 10 й.
Г) Стратегик ҲДФ яратиш учун 15–20 й.
Д) Ёмон аҳволда бўлган темир йўллар, ҳарбий транспорт тизим-
лари ва асбоб-ускуналарни тиклаш учун 10 й.
Ё) Нефть манбалари, ҳаётий муҳим саноат марказларининг 
узоққа учадиган бомбардимончи самолётлар томонидан осонгина 
ҳужумга учраши.
Г) Атом бомбасининг йўқлиги (8–10й.).
Ж) Босиб олинган мамлакатларда қаршилик кўрсаташ ҳаракати 
мавжудлиги (5 й).
БШББнинг 1945 йил 19 сентябр 1496/2- сонли Қарорида: “Душ-
ман қўшинларининг бизга қарши ҳаракатлари сезилиши билан, биз 
уларга биринчи зарба беришига имкон бермаймиз”. “Шундай экан, 
агар зарур бўлса, (АҚШнинг) биринчи зарба бериш учун барча тай-
ёргарлик чораларини кўриш керак”, – дейилган эди. Зарба ҳалокатли 


418
бўлиши учун атом, радиологик, кимёвий, бактериологик қуролларни 
бир вақтнинг ўзида қўллашнинг маккорона усуллари тузиб чиқилди.
БРБнинг 329- сон Меморандуми бевосита СССРга қарши 
қаратилган ишланмалар туркумидаги биринчи ҳужжат бўлади. У 
1945 йил 4 сентябрда, яъни Иккинчи жаҳон уруши расман тугаган 
куннинг эртасига ишлаб чиқилганди ва қуйидаги вазифалар белги-
ланганди:
“СССРдан ва у назорат қиладиган ҳудудлардан атом бомба-
си ёғдиришимиз учун тахминан 20 та энг муҳим нишон танлаб 
олинсин”; мўлжалланган нишонлар “илмий тадқиқот ўчоқлари, 
ҳукуматнинг асосий бошқарув марказалари, олий даражада жамлан-
ган бир қатор индустриал ҳудудлардан иборат бўлиши керак, бундай 
танлаш атом қуроли имкониятларидан самарали даражада фойда-
ланиш имконини беради”. Сўнгра ҳужжатда Москва, Горький, Куй-
бишев, Свердловск, Новосибирск, Омск, Пермь, Тбилиси, Грозний, 
Иркутск, Ярославия шаҳарлари санаб ўтилади.
АҚШ томонидан СССР ва унинг назоратидаги ҳудудларга ҳужум 
қилиш режалари ишлаб чиқилди: “Пинчер” (1946 й.), “Бройлер” 
(1947 й.), “Габбер”, “Фролик” (1948 й.), “Дропшот” ва “Оффтэкл” 
(1949 й.). Уларнинг айримлари ҳақида маълумотлар берамиз. “Пин-
чер” синов режаси бўлиб, унда СССРга ҳужум учинчи мамлакат-
лар: Туркия, Италия, Хитойдаги базалардан фойдаланилган ҳолда 
амалга оширилиши керак эди. “Бройлер” операциясида агрессия 
кўламлари кенгаяди ва шунга мувофиқ бу операцияга Англия, Миср, 
Ҳиндистон, Рек ороларидан базалар жалб қилинади. “Дропшот” ре-
жасида бутун сайёра жанг майдонига айланади. “Дропшот” режаси-
га кўра, бир вақтнинг ўзида 300 та атом бомбаси ва 19 минг тонна 
“оддий бомбалар совет саноатининг 85 фоизини кулга айлантириши, 
100 та шаҳардаги 200 та нишонга 75–100 атом бомбаси ташлани-
ши ва аэродромлардаги совет ҳарбий кучларини сафдан чиқариш 
режалаштирилди. Умуман, 1948–1949 йилларда атом бомбалари би-
лан СССРнинг 70 та шаҳри ва индустриал марказларини йўқ қилиш 
мўлжалланган эди. 1954 йил март ойида АҚШ стратегик Ҳарбий-ҳаво 
кучлари қўмондонлиги ўзини куч-қудрат чўққисида деб ҳис қилди. 
Зарурат туғилганда, у дунёнинг турли бурчакларидан СССРга 750 та 
бомба ташлаб, 2 соат ичида уни “тутаб ётган радиоактив вайронага 
айлантирмоқчи эди; бу сценарийга кўра, АҚШ мутлақо зарар кўрмас 
эди.” “Коммунизмни улоқтириб ташлаш”, шунчаки, Пентагоннинг 
шўхлиги эмасди. “Улоқтириб ташлаш” АҚШ “миллий сиёсати”нинг 


419
асоси бўлди. АҚШ армияси штабининг бошлиғи генерал М. Тей-
лар кейинчалик ўша даврдаги АҚШ сиёсатининг моҳиятини шун-
дай ифодалаб берганди: “Атом бомбаларининг вайрон қилувчи 
даҳшатли кучи мавжуд бўлган Ҳарбий-ҳаво кучларимиз бундан буён 
Қўшма Штатларга бутун дунё устидан назорат ўрнатишини қабул 
қилдириш, “Пакс Американа” (“Америкача тинчлик”)ни зўрлаб 
қабул қилдириш имконияти, деган нуқтаи назарни вужудга келтир-
ган эди”.
Урушдан мақсад СССР ва унинг иттифоқчиларини тор-мор 
этиш орқали “большевизм илдизларини йўқ қилишдир”. Урушнинг 
якунловчи босқичи СССР ҳудудини босиб олишни ва бошқариш 
марказлари Москва, Киев, Омск ва Хабаровск шаҳарларида бўлган 
тўртта назорат ҳудудига бўлиб юборишни кўзда тутган эди. Бошқа 
социалистик давлатлар алоҳида “назорат туманлари”га айланиши 
керак эди. Истилочиларнинг дивизияларини СССРнинг Москва, 
Ленинград, Минск, Таллин, Мурманск, Владивосток ва 18 та бошқа 
шаҳарида, шунингдек, Берлин, Гданьск, Варшава, Прага, Будапешт, 
Белград, Тирана, Сеул шаҳарларида жойлаштириш мўлжалланган 
эди. “Зарурат туғилган пайтда кучни қўллашга бўлган ирода бу 
кучга эга бўлишдек муҳимдир”, – деб таъкидлади Жон Фастер 
Даллас 1954 йил 23 апрелда НАТОнинг Париждаги сессиясида 
сўзлаган нутқида. Даф қилиб бўлмайдиган “устунликка” ишонч 
узоқ вақт АҚШ маъмуриятини гипноз қилиб қўйди. Пентагон экс-
пертлари ҳатто совет халқининг қаршилик кўрсатиш иродасини 
синдириш учун урушнинг биринчи ярим соатида 65 млн киши 
сафдан чиқарилиши кераклигини ҳам ҳисоблаб чиқишган эдилар. 
Шу тариқа АҚШ “совуқ уруш”ни биринчи бўлиб бошлади ва унга 
СССРни тортишга муваффақ бўлди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish