Х БОБ. ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ–ХХI АСР
БОШЛАРИДА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР
1- §. “Совуқ уруш” даврининг бошланиши ва 50–70-
йилларнинг биринчи ярмида икки қутбли дунё
Нюрнбергдаги суд жараёни
Иккинчи жаҳон уруши айбдорлари – нацистларни жазолаш учун
1945 йил 8 августда Лондон шаҳрида СССР, АҚШ, Англия ва Фран-
ция вакилларининг конференцияси бўлиб, унда Халқаро ҳарбий
трибунал тузиш ва унинг Низомини ишлаб чиқиш масаласи кўрилди
ҳамда фашистик ҳарбий жиноятчилар устидан суд жараёнини олиб
борадиган Халқаро ҳарбий трибунал тузилганлиги тўғрисида Битим
туздилар.
Қисқа вақт ичида бу Битимга 19 та давлат қўшилди. Трибунал-
да асосий қораловчи давлатлар: СССР, АҚШ, Англия ва Фран-
циядан иборат Қораловчилар комитети тузилди. Иттифоқчилар
судни ўтказиш жойи сифатида нацистлар даврида унинг партияси
(НСДАП) съездлари анъанавий ўтиб турадиган Нюрнберг шаҳрини
танлашди. Шаҳарнинг бутун тарихий маркази Америка авиацияси
томонидан вайрон қилинган, фақат ҳуқуқшунослик саройининг ул-
кан биноси омон қолган эди.
Суд қилишнинг барча расмиятчиликларига амал қилиш учун
ҳар бир ғолиб давлат суд жараёни учун трибуналга ўз вакилини
(СССРдан юстиция генерал-майори Никитченко) ва айбловчиси
(бўлажак СССР бош прокурори Руденко)ни тайинлади. Ғолиб дав-
латлар юристлари ўртасида ўзаро тушуниш қуйидагича бўлди: аме-
рикалик айбловчиларга “СССРга қарши агрессия” бўлими бўйича,
шўро айбловчисига эса “Инсониятга қарши жиноят” бўлими бўйича
нутқ сўзлашга ишонч билдиришди.
Трибуналнинг суд мажлисида “тегинилмайдиган” мавзулар ҳам
441
бор эди. Ғолиб давлатларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, СССР
Австриянинг қўшиб олиниши ва Чехословакиянинг босиб олини-
шининг Англия ва Франция томонидан тан олиниши тўғрисидаги
масалани “ковлаштирмади”. Бунинг учун Ғарб мамлакатлари
Собиқ Иттифоқ учун ноқулай бўлувчи Молотив-Риббентроп Пакти
тўғрисидаги тарихга тегишмади.
Нюрнберг судида собиқ шўролар Фемидаси (адолат рамзи, қози)
мамлакат раҳбарияти томонидан улар олдига вазифа қилиб қўйилган
барча масалаларни ҳал қила олмади. Масалан, ҳар қанча ҳаракат
қилинганига қарамай, Хатинда поляк офицерлари отиб ташланган-
лигини олмонларнинг бўйнига қўйишга эришилмади. 29 августда
фашист бош айбдорларининг рўйхати эълон қилинди. Улар 24 нафар
бўлиб, нацист сиёсатчилари, ҳарбийлари, дипломатлари, идеологла-
ри ва ишлаб чиқаришдаги мутахассислардан иборат эди. Жумладан,
Геринг, Гесс, Риббентроп, Борман, Кейтель, Лей, Крупп, Кальтен-
бруннер, Розенберг, Франк, Фрик, Штрейхер, Шахт, Функ, Дениц,
Редер, Ширах, Заукель, Йодль, Папен, Зейсс-Инкварт, Шпеер, Ней-
рат ва Фричлардан иборат эди.
1945 йил 18 октябрда Қораловчилар Комитети томонидан улар-
нинг рўйхати барча ҳужжатлари билан Халқаро ҳарбий трибунал-
га топширилди. Унинг секретариати орқали ҳар бир қораланувчига
ҳам етказилди. Трибунал раиси Англиялик судья лорд Ж. Лоренс:
“Трибунал Бош Қораловчилар Комитети томонидан тайёрлаб топ-
ширилган ишлардан мамнунки, у етарли даражада, барча ҳужжатлар
асосида тайёрланган”, – деган эди.
Нюрнбердаги суд жараёни халқаро жамоатчилик кўзи олдида ош-
кора олиб борилди. 403 та очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд залига
60 мингта рухсатнома тарқатилган эди. Радио, кино, матбуот милли-
онлаб кишиларни бўлаётган суд жараёнидан хабардор қилиб борди.
Бунинг учун оммавий ахборот воситаларининг вакилларига залдан
кўп ўрин ажратилди, жумладан, 350 ўриннинг 250 таси уларга бе-
рилди.
Нюрнбергдаги суд жараёнида 22 та бош олмон-нацистлари усти-
дан 2500 та ҳужжатли далиллар келтирдики, уларнинг оқловчи-
ҳимояловчилари ҳам бирон-бир иш қилолмай қолдилар. Нима учун
22 нафар? Шунинг учунки, Борман иши у яширинганлиги учун сирт-
дан кўрилди ва ҳукм чиқарилди. Крупп камерада ўзини уриб шол
қилиб ташлаганлиги учун, унинг иши тўхтатилади. Лей айблов ху-
442
лосаси билан танишиб чиққандан кейин, камерада ўзини-ўзи осиб
қўяди.
Нюрнбергдаги суд жараёни 10 ой давом этди ва 1946 йилнинг
1 октябрида Халқаро ҳарбий трибунал ўзининг ҳукмини чиқарди.
Осиб ўлдириш жазосига қуйидагилар ҳукм қилинган эди: Гит-
лернинг вориси ва авиация рейхминистри Герман Геринг, ташқи
ишлар министри Иоахим фон Риббентроп, Вермахтнинг Олий
қўмондонлиги (ВОҚ) бошлиғи Вильгельм Кейтель, Империя Хавф-
сизлиги бош бошқармаси бошлиғи (РСХА) Эрнст Кальтенбруннер,
шарқий ҳудудлар иши бўйича министр Альфред Розенберг, Польша
генерал-губернатори Ганс Франк, ички ишлар министри Вильгельм
Фрик, антисемит публицист Юлиус Штрайхер, ташқи ишчи кучлар-
дан фойдаланиш бўйича бош вакил Фриц Заукель, ВОҚ тезкор (опе-
ратив) штаби бошлиғи Альфред Йодль, нидерландлар империя ко-
миссари Артур Зейсс-Инкварт, НСДАП девонхонаси (канцелярияси)
бошлиғи Мартин Борман, Германия Меҳнат фронти (Касаба уюш-
малари) раҳбари Роберт Лей (Роберт Лей айблов хулосасини ўқигач,
камерада ўзини ўзи осди).
Кечирим ҳақидаги илтимослар рад этилди. Ҳарбийлар томони-
дан осиб ўлдиришни отиб ўлдириш билан алмаштириш тўғрисидаги
илтимослари ҳам рад этилди. Уларни 16 октябр куни дорга осишди.
Биринчи бўлиб дорга Риббентроп осилди. Миллионлар томонидан
ўлимга ҳукм қилинганлар ҳайратли даражада жони қаттиқ махлуқлар
экан. Риббентроп 10 дақиқагача ҳаёт билан видолаша олмади, Йодль –
18, Кейтель – 24 дақиқагача. Қатл этилганларнинг жасади яқин ора-
даги крематорийда куйдирилиб, кули самолёт орқали шамолга сову-
рилди. Трибунал барча айбдорларни дор тагига йўлламади. Гитлер-
нинг партия бўйича биринчи ўринбосари Рудольф Гесс, Рейхсбанк
президенти Вальтер Функ, олмон флоти қўмондони Эрих Редер
умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Қуролланиш министри Аль-
берт Шпеер ва гитлерюгенд фюрери Бальдур фон Ширах 20 йилга,
Чехиядаги ноиб (наместник) фон Нейрат 15 йилга, сувости кучлари
қўмондони Карл Дёниц 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Трибуналнинг Низоми принциплари ва ҳукми 1946 йилнинг 11
декабрида БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланди.
Халқаро ҳарбий трибуналнинг Низомига мувофиқ, суд жараёнла-
ри мамлакатларнинг миллий ҳуқуқий органлари томонидан ҳам
ўтказилди. 1945 йилнинг декабридан 1946 йилнинг январигача фа-
шист жиноятчилари устидан Киев, Минск, Рига, Ленинград, Смо-
443
ленск ва Брянск шаҳарларида суд жараёнлари ўтказилди. 1952 йил
февралида СССР Олий судининг ҳарбий коллегияси генерал-фельд-
маршаллар: Э. Фон Клейст ва Ф. Шернерларни узоқ муддатга озод-
ликдан маҳрум этди. Шарқий Германияда СССР ҳарбий маъмурия-
тининг суд органлари 48 минг киши устидан тергов ишларини олиб
борди ва шундан 17 минг 175 киши турли муддатларга озодликдан
маҳрум этилди.
1981–86 йилларда СССРда 60 нафар собиқ гитлерчи-жиноятчи-
лар устидан суд жараёни бўлди ва улар турли муддатларга озодлик-
дан маҳрум қилинди. Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам шун-
дай суд жараёнлари бўлиб ўтди. Масалан, ГДРда 1945 йил 8 майдан
1984 йил 31 декабргача 12 минг 873 нафар гитлерчи-жиноятчилар
устидан суд жараёни ўтказилиб, кўпчилиги тегишли жазоларини
олдилар. Польшада 1945–65 йилларда 8000 нафар собиқ нацист-
лар устидан суд жараёни ўтказилди. Шундан 5400 нафари “Учинчи
Рейх”нингфуқаролари эди. АҚШга келсак, Нюрнбергнинг ўша са-
ройида Америка ҳарбий суди 12 нафар суд жараёнини ўтказди ва 176
нафар нацист жиноятчиларини тегишли жазолади. Умуман олганда,
АҚШ ҳарбий суди томонидан 1941 нафар гитлерчи-жиноятчилар суд
қилинди. Шундан 324 таси ўлимга ҳукм қилинди, 367 таси оқланди,
57 тасининг иши ёпилмай қолди. Англия суди 1085 та жиноятчи
устидан суд жараёни ўтказди ва шундан 240 нафари ўлимга ҳукм
қилди. Франция суди 2107 нафар ишни кўриб чиқди ва 104 нафари
ўлим жазосига ҳукм қилди. Кўпчилик Ғарб мамлакатларида ўлимга
ҳукм қилинганларнинг аксарият қисмига чиқарилган ҳукм умрбод
қамоқ жазоси билан алмаштирилди.
1957–58-йилларда деярли барча ҳуқуқий жиноятчилар АҚШ, Ан-
глия ва Франция қамоқхонларидан чиқариб юборилди. Кўпчилик
нацистларга “яшириниш” учун имконият берилди. Шундан 10000
таси АҚШдан бошпана топди. Суд жараёни ГФР ҳудудида ҳам олиб
борилди. 1945 йил 8 майидан 1982 йил 31 декабригача ГФРда 87765
киши устидан жиноий иш қўзғатилиб, шундан 6456 киши жавобгар-
ликка тортилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |