"FARG'ONAAZOT" AJ
Режа: 1. Корхона тарихи. 2. Алоқалар.
3. Менежментнинг сифат ва интеграллашган тизими
4. Махсулотлар каталоги
Бугунги кунда «Farg'onaazot» очиқ акциядорлик жамияти “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Завод маҳсулотлари нафақат республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондиради, балки чет мамлакатларга экспорт қилинадиган харидоргир маҳсулот ҳисобланади.
Маълумки, Фарғона водийси ўша даврларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг асосий соҳаси – пахтачилик бўйича етакчи ўринда турар эди. Суғориладиган ва пахта етиштириладиган асосий майдонлар водийда жойлашган бўлиб, бу соҳани янада ривожлантириш, водийнинг поёнсиз боғларида етиштириладиган мева ва сабзавотлар ҳосилдорлигини ошириш учун ернинг қувватига қувват қўшадиган минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаб этилар эди. Шундай қилиб, “Фарғона азотли ўғитлар заводи” кучли ҳаётий эҳтиёж туфайли дунёга келди. Корхонамиз жамоаси Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тараққиёт тамойилларига амал қилиб, ўтиш даврининг барча қийинчиликларига бардош берди. Босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиш, мулк шаклини ўзгартириб, корхонани акциядорлик жамиятига айлантириш каби туб иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Олдимизда корхонани янада такомиллаштириш, давлат дастурига киритилган лойиҳаларни ўзлаштириш, жаҳон стандартларига мос, рақобатбардош, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, уларнинг ҳажми ва сифатини янада яхшилашдек муҳим вазифалар турибди. Бундай кенг кўламли режаларни рўёбга чиқариш учун жамоамизда тажриба ва имконият, билим ва сабот, куч-ғайрат етарли. Босиб ўтилган ярим асрлик шонли йўл давомида матонатли кишилар меҳнати билан қўлга киритилган обрў-эътиборни сақлаб қолиш, яхши анъаналарни давом эттириш бугунги авлоднинг муқаддас бурчидир.
Корхона тарихи
1958 йили Фарғонада азотли ўғитлар ишлаб чиқарадиган завод қуриш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди ва астойдил меҳнат туфайли 1962 йил сентябрь ойида биринчи маҳсулот – аммиакли селитра ишлаб чиқарилди.
Шундан буён 50 йил – ярим аср вақт ўтди. Бу йиллар чинакам қизғин ва фидокорона меҳнат йиллари, буюк яратувчилик, тинмай изланиш, ўрганиш ва юксалиш йиллари бўлди.
Бугунги кунда «Fargonaazot» очиқ акциядорлик жамияти “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси таркибидаги йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Завод маҳсулотлари нафақат республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондиради, балки чет мамлакатларга экспорт қилинадиган харидоргир маҳсулот ҳисобланади.
Айниқса, мустақиллик йилларида корхона ҳар жиҳатдан ўсди, улғайди ва ривожланди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримовнинг кимё саноатига бўлган юксак эътибори ва ғамхўрлиги туфайли янги, замонавий техника ва технологияга асосланган кимё корхоналари белгиланган муддатда қад кўтармоқда. Мустақиллик йилларида бу ерда экологик жиҳатдан жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган хлорат-магний дефолианти цехи маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Аммиакли селитра ҳамда концентрланмаган азот кислотаси цехлари қурилиши ҳам охирига етказилди ва ишга туширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |