63
истеъмол қийматини баҳолаш усули;
мақсадли даромад меъѐри олиш усули;
харажатларни тез қайтариш усули.
Янгилик-товарларга нарх шакллантиришнинг шу ва бошқа
усулларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:
харажатли ѐндашув (нарх маҳсулот таннархи ва рентабеллик
нормативларига қараб белгиланади) гуруҳи;
янгилик киритишнинг умумий фойдалилигидан келиб
чиқадиган усуллар гуруҳи.
Нарх белгилашда асосий истеъмолчилар гуруҳининг эҳтимолий
реакциясини ҳам ҳисобга олиш зарур. У ишлаб чиқарувчининг
нуфузи ва истеъмолчининг умидларига қалин боғлиқдир. Истеъмолчи
қимматроқ бўлсада, ўзини яхши томонидан кўрсатишга
улгурган
маркадаги маҳсулотни харид қилишни афзал кўриш эҳтимоли юқори.
Бироқ бунда ҳаттоки ишлаб чиқарувчининг нуфузи юқори бўлган
тақдирда ҳам жамоатчиликнинг «ортиқча фойда» деб аталадиган
салбий фикри шаклланишининг олдини олиш лозим. Бу истеъмолчи
буюртмасини мақбул келадиган муқобил
вариант мавжуд томон
буриб юбориши мумкин.
Инновацион маҳсулотга якуний нарх белгилаш масаласини ҳал
қилишга киришишда шуни эсдан чиқармаслик керакки, унинг
ҳажмини аниқлаш бозордаги вазиятни ва корхонанинг умумий
стратегиясини ҳисобга олмасдан туриб
амалга оширилиши мумкин
эмас.
Амалиѐтнинг кўрсатишича, якуний нарх ҳажми маркетинг
бўлими, сотув бўлими, иқтисодиѐт бўлими ва молия бўлими
раҳбарлари томонидан белгиланиши лозим. Улардан ҳар бирининг
нарх даражаси ҳақида ўз тасаввури бўлади ва
баъзида муросага
келиш учун кўп ишларни бажаришга тўғри келади.
Инновацион маҳсулот нархини белгилашда ҳисобга олинадиган
асосий омил рақобатчилар нархларини ўрганиш ҳисобланади. Реал ва
потенциал рақобатчилар доимо ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда
ва нархлар структурасини баҳолашга ҳаракат қилади. Реал
рақобатчилар худди шундай ѐки бундан яхшироқ маҳсулот таклиф
64
қилишга, потенциал рақобатчилар эса – агар уларнинг фикрига кўра
фойда юқори бўладиган бўлса, бозорга киришга интилади.
Нарх рақобатбардошлик таркибий қисмлари ичида энг
сезиларлиси ҳисобланади,
шундай экан, унинг ўзгариши тезроқ
аниқланади ва жавоб тариқасидаги реакцияга сабабчи бўлади. Бошқа
элементлар ўзгариши унчалик сезиларли бўлмаслиги мумкин, уларни
аниқлаш ва жавоб тариқасидаги ҳаракатларни ташкил қилиш
қийинроқ бўлади.
Янги товар ѐки хизматларга нарх белгилашда асосийси
шундаки, нарх (товар ѐки хизматларнинг ўзи каби) осон
тушунилиши, мижоз нарх товар ѐки хизматнинг «асл» қийматини акс
эттиришини кўриши лозим, бу эса мижознинг компанияга бўлган
ишончини оширади ва такрорий харидларга олиб келади. Агарда гап
янги товар ѐки хизмат ҳақида борадиган бўлса, компаниянинг фаол
сиѐсати мижознинг ишонмаслик
даражасини пасайтиради, мижозлар
ишончини мотивациялайди.
Инновацион
маҳсулотлар
нархини
шакллантиришга
ѐндашувларни биринчидан, сотув объектига қараб, иккинчидан,
инновацион фаолият босқичига қараб тақсимла лозим бўлиб, бу
маҳсулот ҳақидаги ахборот ҳажми ва
уни деталлаштириш даражаси
турлича эканлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: