“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

8- мисол
Компания баланс қиймати 30000 ш.б., йиғилган амортизация 80000 ш.б., 
қайта баҳолаш захираси 15000 ш.б. бўлган ески ускунани 40000 ш.б. га 
сотмоқда.
Сотиш проводкалари: 
Дт Жамғарилган амортизация ускуна 80000 
Дт Пул маблағлари 40000 
Кт Асосий восита 110000 
Кт Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши 10000 
Дт Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши 10000 
Кт Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда 10000 
Дт Асосий воситани қайта баҳолаш бўйича захира 15000 
Кт Тақсимланмаган фойда 15000 
Асосий воситанинг чиқиб кетишида унинг ўрнига олинадиган товон 
дастлаб унинг ҳаққоний қийматида тан олинади. Агарда асосий восита учун 
тўлов кечиктирилса, олинган товон дастлаб пул маблағидаги нарх 
еквивалентида тан олинади. Товоннинг номинал қиймати билан пул 
маблағидаги нарх еквиваленти ўртасидаги фарқ МҲХС 18 га мувофиқ фоизли 
даромад сифатида тан олинади ва бу еса дебиторлик қарз бўйича еффектив 
даромадлиликни акс еттиради.
Молиявий ҳисоботларда асосий воситаларнинг ҳар бир туркуми бўйича 
қуйидаги маълумотлар очиб берилиши керак:


98 
(а) ялпи баланс қийматиани аниқлаш учун қўлланилган баҳолаш 
асослари; 
(б) ескиришни ҳисоблаш учун фойдаланилган усуллар; 
(в) фойдали 
хизмат 
муддатлари 
ва 
ескиришни 
ҳисоблашнинг 
фойдаланилган меъёрлари; 
(г) давр бошига ва охирига бўлган ялпи баланс қиймати ва жамғарилган 
ескириш суммаси (қадрсизланиш бўйича йиғилган зарарлар билан 
умумлаштирилган); ва 
(д) давр бошига ва охирига бўлган баланс қийматининг қуйидагиларни 
кўрсатадиган солиштирмаси: 

асосий воситаларнинг кирими; 

МҲХС 5га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган 
ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига 
киритилган активлар ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар; 

бизнес бирлашуви орқали сотиб олинган асосий воситалар; 

БҲХС 36 га мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган ёки 
тикланган қадрсизланиш бўйича зарарлар натижасида юзага келган 
кўпайишлар ёки камайишлар; 
- БҲХС 36 га мувофиқ фойда ёки зарарларда тан олинган қадрсизланиш 
бўйича зарарлар; 
- БҲХС 36 га мувофиқ фойда ёки зарарларда тикланган қадрсизланиш 
зарарлари; 
- ескириш; 
- тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларини функционал 
валютадан ундан фарқ қиладиган тақдимот валютасига ўтказиш ва хорижий 
бўлинмани тақдимот валютасига ўтказиш натижасида юзага келган соф курс 
фарқлари; ва 

бошқа ўзгаришлар. 
Молиявий ҳисоботларда қуйидаги маълумотлар ҳам очиб берилиши 
керак:
(а) асосий воситаларга егалик ҳуқуқининг чекловлари мавжудлиги ва 
суммалари, ва мажбуриятлар бўйича гаровга берилган асосий воситалар; 
(б) асосий восита объекти қурилиши давомида унинг баланс қийматида 
тан олинган харажатлар суммаси; 
(в) асосий воситаларни сотиб олиш бўйича келишилган мажбурит 
суммаси; ва 
(г) умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида очиб берилмаса, 
қадрсизланган, йўқолган ёки арзонроқ бериб юборилган асосий воситалар учун 
учинчи томонлардан олинган ва фойда ёки зарар таркибида акс еттирилган 
қоплаш суммаси.
Агар асосий воситалар объекти қайта баҳоланган қиймати бўйича акс 
еттирилса, МҲХС 13га мувофиқ очиб берилиши талаб етилган маълумотларга 
қўшимча равишда қуйидагилар очиб берилиши керак:
(а) қайта баҳолаш ўтказилган сана; 


99 
(б) мустақил баҳоловчи иштирок етгани; 
(в) қайта баҳоланган асосий воситаларнинг ҳар бир туркуми бўйича 
унинг таркибидаги активлар таннарх бўйича ҳисобга олиш модели бўйича 
ҳисобга олинганида уларнинг тан олинган бўлган баланс қийматлари; ва 
(г) бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган 
суммаси, бу суммани акс еттирадиган счётда давр мобайнидаги ўзгаришларни 
кўрсатган ҳолда ҳамда қолдиқни акциядорларга тақсимлашдаги ҳар қандай 
чекловларни акс еттирган ҳолда. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish