“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

3- мисол
2011 йил 1 июлда компания кечиктириб тўлаш шарти билан ускунани 
сотиб олди. Шартнома шартларига кўра 188600 ш.б. тўлов 20х2 йил 30 июнда 
амалга оширилади. Агар ускунани ҳозир сотиб олинса 164000 ш.б. тўланади.
Компания ускунани сотиб олиш пайтида қуйидаги проводка берилади: 
Дт Асосий воситалар 164000 
Кт Мол йетказиб берувчиларга тўланадиган счётлар 164000 
Ҳар ойда компания фоиз харажатларини тан олиб боради: 
Дт Фоиз харажатлари 2050 
Кт Кт Мол йетказиб берувчиларга тўланадиган счётлар 2050 
(188600-164000)/12=2050 
Асосий воситаларнинг бир ёки ундан кўп объекти номонетар актив ёки 
активларга алмаштириш, ёки монетар ва номонетар активларнинг гуруҳига 
алмаштириш орқали сотиб олиниши мумкин. Қуйида кўриб чиқилган қоидалар 
битта номонетар активни бошқа номонетар активга алмаштиришга ҳамда 
юқоридаги гапда тавсифланган барча алмашишларга нисбатан қўлланилади. 
Бундай асосий восита объектининг таннархи унинг ҳаққоний қийматида 
баҳоланади, бундан қуйидаги ҳолатлар истисно: (а) алмашиш операция 
тижорат мақсадларида фойда олиш учун амалга оширилаётган бўлмаса ёки (б) 
олинган ёки берилган активнинг ҳаққоний қиймати ишончли тарзда баҳолана 
олмаса. Олинган актив унинг ҳаққоний қийматида баҳоланади, агар 
тадбиркорлик субъекти бериладиган активни дарҳол ҳисобдан чиқара олмаса. 
Агар олинган актив ҳаққоний қийматида баҳолана олмаса, унинг таннархи 
бўлиб бериладиган активнинг баланс қиймати хизмат қилади.
Тадбиркорлик субъекти алмашиш операцияси тижорат мақсадларига ега 
бўлишини келгуси пул оқимлари операциянинг натижасини қай даражада 
ўзгартириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда аниқлайди. Алмашиш 
операцияси тижорат мақсадларига ега бўлади, агар:
(а) 
олинган актив бўйича пул оқимларининг тузилиши (яъни риски, 
муддати ва суммаси) берилган актив бўйича пул оқимларининг тузилишидан 
фарқ қилса; ёки
(б) 
тадбиркорлик субъектининг операция таъсир қилган фаолияти 
қисмининг тадбиркорлик субъектига хос бўлган қиймати алмашиш натижасида 
ўзгарса; ва 
(в) 
(а) ёки (б) даги фарқ алмаштириладиган активларнинг ҳаққоний 
қийматига нисбатан катта бўлса. 
Алмашиш операцияси тижорат мақсадларига ега еканлигини аниқлаш 


88 
учун, тадбиркорлик субъектининг операция таъсир қилган фаолияти қисмининг 
тадбиркорлик субъектига хос бўлган қиймати солиқ солингандан кейинги пул 
оқимларини акс еттириши керак. Бундай таҳлилнинг натижаси батафсил ҳисоб-
китоблар амалга оширилмасдан аниқ бўлиши мумкин. 
Активнинг ҳаққоний қийматини ишончли тарзда баҳолаш мумкин 
бўлади, агар (а) ҳаққоний қийматларнинг ишончли баҳоланишидаги 
ўзгарувчанлик ушбу актив учун катта бўлмаса ёки (б) ҳаққоний қийматни 
баҳолашда диапазон ичидаги турли баҳоланган қийматларнинг еҳтимоллик 
даражалари ишончли тарзда баҳоланиши ва ишлатилиши мумкин бўлса. Агар 
тадбиркорлик субъекти олинган ёки берилган активнинг ҳаққоний қийматини 
ишочли тарзда баола олса, олинган активнинг таннархини баҳолаш учун 
берилган активнинг ҳаққоний қиймати олинади, бироқ олинган активнинг 
ҳаққоний қиймати аниқроқ ҳолда аён бўлмаса. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish