“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

2-мисол
Компания 2011 йил 1 октябрда қиймати 900000 ш.б. бўлган саноат 
объектини қурди. Фойдали муддати 15 йил. Қолиқ қиймати йўқ. Бу бинога 
компания тўғри чизиқли амртизация усулини қўллайди. Ҳар икки йилда бинони 


85 
техник кўрикдан ўтказиш керак, техник кўрик харажатлари 72000 ш.б. бино 
таннархига киритилган.
Компания амортизация ҳисоблашда иккита алоҳида фойдали муддати 
турли бўлган компонентни ҳисобга олади: “А” компонент фойдали муддати 15 
йил, қиймати 82800 ш.б. (90000-72000), “В” компонент фойдали муддати 2 йил, 
қиймати 72000 ш.б. 1 октябр 2014 йилгача 2 йил давомида компания ҳар ойда 
7600 ш.б. (828000/15х1/12)+(72000/2х1/12) амортизация ҳисоблайди. Келгуси 
техник кўрикда харажат асосий восита таннархига киритилади. 
Активни тан олиш мезонларига мос келадиган асосий восита объекти 
таннарх бўйича баҳоланиши лозим.
Асосий воситанинг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:
(а) савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг харид 
нархи, жумладан импорт божлари ва сотиб олиш билан боғлиқ қопланмайдиган 
солиқлар. 
(б) активни ундан тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти томонидан 
кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатига олиб келиш 
билан боғлиқ бевосита харажатлар. 
(в) тадбиркорлик субъектининг товар-моддий захиралар яратиш билан 
боғлиқ бўлмаган мақсадларда қандайдир объектни сотиб олиш ёки ундан 
қандайдир давр мобайнида фойдаланиш пайтида ўз зиммасига оладиган асосий 
восита объектини демонтаж ва йўқ қилиш хамда у егаллаган йер участкасида 
табий ресурсларни қайта тиклаш харажатларининг бошланғич баҳоси активни 
демонтаж қилиш ва олиб ташлаш ҳамда у жойлашган майдондаги табиий 
ресурсларни қайта тиклаш билан боғлиқ харажатларнинг даслабки баҳоланиши, 
агар тадбиркорлик субъекти булар бўйича мажбуриятга актив сотиб олинганида 
ёки ундан маълум давр мобайнида товар-моддий қимматликларни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш натижасида ега 
бўлса. 
Қуйидагилар бевосита харажатларга мисоллардир:
(а) 
асосий восита объектини барпо етиш (қуриш) ёки сотиб олиш 
натижасида бевосита ҳосил бўладиган ҳодимларга ҳақ тўлаш харажатлари 
(БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари” да келтирилганидек); 
(б) 
жойни тайёрлаш харажатлари; 
(в) 
етказиб бериш ва ортиш-тушириш билан боғлиқ бошланғич 
харажатлар; 
(г) 
ўрнатиш ва монтаж бўйича харажатлар; 
(д) 
активнинг тўғри ишлашини синаб кўриш харажатларидан активни 
тегишли жойга ва ҳолатга келтириш пайтида ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
(ускуналарни синовдан ўтказишда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар каби) 
сотишдан олинган соф тушумнинг айирмаси; ва 
(е) 
малакали хизматлар учун ҳақлар. 
Тадбиркорлик субъекти объектдан маълум бир давр мобайнида товар-
моддий захиралар ишлаб чиқариш учун фойдаланиши оқибатида пайдо 
бўладиган объектни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш хамда у егаллаган йер 


86 
майдонида табиий ресурсларни қайта тиклаш мажбуриятлари бўйича 
харажатларга нисбатан БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” ни қўллайди. БҲХС 
2 ёки БҲХС 16 га мос равишда ҳисобланадиган харажатлар бўйича 
мажбуриятлар БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли 
активлар” га мос равишда тан олинади ва баҳоланади.
Асосий воситалар объектига кирмайдиган харажатларга қуйидагилар 
мисол бўла олади:
(а) янги ишлаб чиқариш объектини ташкил етиш харажатлари; 
(б) янги махсулот ёки хизмат турини татбиқ етиш билан боғлиқ 
харажатлар (шу жумладан, реклама ва маркетинг фаолияти харажатлари); 
(в) тижоратни 
янги жойга ёки мижозларнинг янги тоифасига 
мослаштириш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан, ҳодимларни қайта 
тайёрлаш харажатлари); ва 
(г) маъмурий ва бошқа умумий устама харажатлар. 
Асосий воситалар объекти ундан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатига 
келтирилганида бу объектнинг баланс қийматига қўшиладиган харажатларнинг 
тан олиниши тўхтатилади. Шу боис, объектдан фойдаланиш ёки уни бошқа 
жойга кўчиришда ҳосил бўладиган харажатлар шу объектнинг баланс 
қийматига киритилмайди. Масалан, қуйидаги харажатлар асосий воситалар 
объектининг баланс қийматига киритилмайди:
(а) 
раҳбарият томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун тайёр 
бўлган объект ҳалигача фойдаланишга топширилмаган ёки тўлиқ қувватидан 
паст даражада фойдаланилганда ҳосил бўлган харажатлар; 
(б) 
бирламчи операцион зарарлар, масалан объект ёрдамида ишлаб 
чиқарилган маҳсулотга талаб ҳосил бўлиши давридагилар каби; ва 
(в) 
тадбиркорлик субъекти қувватларини қисман ёки тўла қайта 
қўчириш ёки қайта ташкил етиш харажатлари. 
Айрим операциялар асосий воситалар объектини қуриш ёки барпо етиш 
билан боғлиқ бўлади, аммо бу объектни ундан тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва 
ҳолатига келтириш учун зарур бўлмайди. Бу ёрдамчи операциялар қурилиш ёки 
барпо етиш ишлари давомида ёки ундан олдин рўй бериши мумкин. Масалан, 
қурилиш майдонидан қурилиш ишлари бошланишидан олдин автостоянка 
сифатида фойдаланишдан фойда олиниши мумкин. Ёрдамчи операциялар 
объектни раҳбарият томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган 
жой ва ҳолатига келтириш учун зарур бўлмаганлиги сабабли, ёрдамчи 
операциялар билан боғлиқ даромад ва харажатлар фойда ёки зарарнинг 
таркибида тан олинади ва даромад ёки харажатларнинг тегишли гуруҳларига 
киритилади. 
Хўжалик усулида қурилган активнинг таннархи худди сотиб олинган 
актив таннархини аниқлаш тамойилларини қўллаш орқали аниқланади. Агар 
тадбиркорлик субъекти активларни ўзининг асосий фаолияти доирасида сотиш 
учун барпо еца, активнинг таннархи сотиш учун қурилган актив билан бир хил 


87 
бўлади (МҲХС 2 га қаранг). Шу сабабли, бу каби таннархларни аниқлашда хар 
қандай ички фойда айириб ташланади. Шунга ўхшаш, активни хўжалик 
усулида қуришда меъёридан ортиқ сарфланган материал, меҳнат, ёки бошқа 
ресурслар харажати активнинг таннархига киритилмайди. БҲХС 23 “Қарзлар 
бўйича харажатлар” фоизларни хўжалик усулида қурилган асосий воситалар 
баланс қийматининг бир қисми сифатида тан олиш мезонларини белгилаб 
беради.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish