103
1 феврал 2011 йил
1000000
10/12
13,5%
112500
1 апрел 2011 йил
800000
8/12
13,5%
72000
1 июл 2011 йил
700000
5/12
13,5%
39375
1 октябр 2011 йил
500000
2/12
13,5%
11250
жами
3000000
235125
Қачонки маълум талабларга жавоб берадиган активнинг баланс қиймати
ёки кутилган якуний қиймати унинг қопланадиган суммасидан ёки соф сотиш
қийматидан ошса, баланс қиймат бошқа Стандартларнинг талабларига мувофиқ
қисман ёки тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Муайян ҳолатларда, қисман ёки тўлиқ
ҳисобдан чиқарилган қиймат бошқа Стандартларга мувофиқ қайта тикланади.
Ташкилот қарзлар бўйича харажатларни маълум талабларга жавоб
берадиган актив таннархининг қисми сифати капитализацияни бошланиш
санасидан бошлаши лозим. Капитализация учун бошланиш санаси ташкилот
қуйидаги барча шартларни дастлаб қаноатлантирадиган санадир:
(а)
у актив бўйича сарфларни амалга оширса;
(б)
у қарзлар бўйича харажатлар ни амалга оширса; ва
(c)
у актив бўйича кўзланган фойдаланиш ва сотиш учун уни
тайёрлашда зарур бўлган чораларни амалга оширса.
Маълум талабларга жавоб берадиган актив бўйича сарфлар фақатгина
шундай сарфларни ўз ичига оладики, улар пул маблағларининг тўланишига,
бошқа активларнинг ўтказилишига ёки фоизли мажбуриятларнинг қабул
қилинишига олиб келади. Сарфлар актив билан боғлиқ тарзда олинган ҳар
қандай оралиқ тўловларга ва олинган грантларга (МҲХС 20 «Давлат
грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиб бериш» га қаранг)
камайтирилади. Давр мобайнидаги активнинг ўртача баланс қиймати, шу билан
бирга олдин капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар , одатда ушбу
даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг асосли
тахмини бўлиб ҳисобланади.
Активни кўзланган фойдаланишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур
чоралар активнинг фақатгина жисмоний барпо етилиши қамраб олмайди. Улар
жисмоний барпо етилиши бошланишигача бўлган техник ва маъмурий
ишларни, масалан жисмоний барпо етилиши бошланишигача рухсатларни
олиш билан боғлиқ чораларни, ўз ичига олади. Бироқ, бундай чоралар
активнинг ҳолатини ўзгартирадиган ҳеч қандай ишлаб чиқариш ёки
такомиллаштириш содир бўлмаётган пайтда активга егалик қилишни ўз ичига
олмайди. Масалан, йерни такомиллаштириш пайтида амалга оширилган
қарзлар бўйича харажатлар такомиллаштиришга тегишли чоралар амалга
оширилаётган давр мобайнида капитализация қилинади. Бироқ, қурилиш
мақсадларида сотиб олинган йер ҳеч қандай тегишли такомиллаштириш
чорасисиз егалик қилинаётганда амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар
капитализация қилиш бўйича талабларга жавоб бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: