1-мисол.
2011 йил 1 июлда компания қиймати 600000 ш.б. бўлган маъмурий
бинони келгусида операцион ижарага бериш мақсадида сотиб олди. Воситачи
учун бино умумий қийматининг 0,7% миқдорида комиссион мукофот берилди.
Компания инвестицион мулкни хаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш
моделидан фойдаланади. 2011 йил 31 декабрда бино хаққоний қиймати 610000
ш.б. ни ташкил етди.
Инвестицион мулк қиймати сотиб олинган пайтда 2011 йил 1 июлда
600000+600000х0.7%=604200 ш.б.
2011 йил 31 декабрда инвестицион мулк қиймати ўзгарганда:
Дт Инвестицион мулк (М0400) 5800
Кт Ҳаққоний қийматнинг ўсиши (М9391) 5800
610000-604200=5800 ш.б.
2012 йил 31 декабрда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати пасайди
ва 605000 ш.б.ни ташкил қилди:
Дт Ҳаққоний қийматнинг камайиши (М9491) 5000
Кт Инвестицион мулк (М0400) 5000
(605000-610000) = 5000
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион
мулкнинг баланс қийматини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти алоҳида
активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олинган активлар ва мажбуриятларни
икки марта ҳисобга олмайди. Масалан:
(а)
Ускуналар, масалан лифтлар ёки кондиционерлар, алоҳида активлар
сифатида тан олинмайди, балки улар бинонинг ажралмас қисми бўлиб, умуман
олганда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига киритилган
бўлади.
(б)
Агарда офис мебеллар билан ижарага берилган бўлса, офиснинг
ҳаққоний қиймати мебелларнинг ҳаққоний қийматини ҳам ўз ичига олади,
чунки ижарадан даромад мебелли офисга тааллуқлидир. Қачонки мебеллар
инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматига киритилганда, тадбиркорлик
субъекти ушбу мебелларни алоҳида актив сифатида тан олмайди.
(в)
Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига оператив
ижарадан даромадлар бўйича олдиндан тўлов ёки ҳисобланган даромад
кирмайди, чунки тадбиркорлик субъекти уни алоҳида актив ёки мажбурият
сифатида тан олади.
(г)
Ижара бўйича егалик қилинаётган инвестицион мулкнинг ҳаққоний
қиймати кутилаётган пул оқимларини акс еттиради (шу жумладан, тўланиши
мумкинлиги кутилаётган шартли ижара ҳақлари). Шу туфайли, агар мулкни
баҳолаш амалга оширилиши кутилаётган барча соф тўловлар бўлса, ҳаққоний
қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион мулкнинг ҳаққоний
қийматини аниқлаш учун ҳар қандай тан олинган ижара мажбуриятини ушбу
тўловларга қайта қўшиш зарур.
Тадбиркорлик субъектининг доимий асосда инвестицион мулкнинг
110
ҳаққоний қийматини ишончли аниқлай олишини рад етадиган фараз мавжуд.
Бироқ, истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион
мулкни дастлаб сотиб олганда (ёки фойдаланишдаги ўзгариш натижасида
мавжуд мулк дастлаб инвестицион мулкка айланганда), инвестицион мулкнинг
ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслиги аниқ далили
мавжуд бўлади. Бундай ҳолат содир бўлади, фақатгина қачонки қийсий
мулклар бозори фаол бўлмаса (масалан, яқин саналардаги операциялар жуда
кам, белгиланган нархлар жорий емас ёки кузатилган операция нархлари шуни
кўрсатадики сотувчи сотишга мажбур бўлган) ва ҳаққоний қийматининг
муқобил ишончли баҳолари (масалан, дисконтланган пул оқимлари режаларига
асосланган) мавжуд бўлмаса. Агар тадбиркорлик субъекти қурилиш
жараёнидаги
инвестицион
мулкнинг
ҳаққоний
қиймати
ишончли
аниқланмаслигини аниқласа, аммо қурилиш тугаганда мулкнинг ҳаққоний
қийматини ишончли аниқлашни тахмин қилса, унинг ҳаққоний қиймати
ишончли аниқлангунча ёки қурилиш тугагунча (қайси бири вақтлироқ бўлса),
тадбиркорлик субъекти ушбу қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни
таннархда баҳолаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти инвестицион
мулкнинг (қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкдан ташқари) ҳаққоний
қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслигини аниқласа,
тадбиркорлик субъекти ушбу инвестицион мулкни БҲХС 16 даги таннарх
бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда баҳолаши лозим.
Инвестицион мулкнинг қолдиқ қиймати нол деб фараз қилиниши лозим.
Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни балансдан чиқаргунча БҲХС 16
ни қўллаши лозим.
Қачонки тадбиркорлик субъекти олдин таннархда баҳоланган қурилиш
жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш
имконига ега бўлса, у ушбу мулкни унинг ҳаққоний қийматида баҳолаши
лозим. Ушбу мулкнинг қурилиши тугаганда, ҳаққоний қиймат ишончли
баҳоланиши мумкин деб фараз қилинади. Агар бундай ҳолат бўлмаса, мулк
БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда
ҳисобга олиниши лозим.
Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини
ишончли баҳолаш мумкинлиги тўғрисидаги фараз фақатгина дастлабки тан
олишда рад етилиши мумкин. Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулк
объектини ҳаққоний қийматда баҳолаган тадбиркорлик субъекти қурилиши
тугаган инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин
емаслиги тўғрисида хулоса қила олмайди.
Истисно ҳолатларда, МҲХС 16даги таннарх бўйича ҳисобга олиш
моделидан фойдаланган ҳолда баҳолашга мажбур бўлса, у бошқа инвестицион
мулкларни, шу жумладан қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни,
ҳаққоний қийматда баҳолайди. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти
таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини битта инвестицион мулкка нисбатан
қўлласа ҳам, тадбиркорлик субъекти қолган мулкларнинг ҳар бирини ҳаққоний
қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олишни
111
давом еттириш лозим.
Агарда тадбиркорлик субъекти олдин инвестицион мулкни ҳаққоний
қийматда баҳолаган бўлса, қиёсий бозор битимлари тез-тез юз бермай қолиши
ёки бозор нархлари кам мавжуд бўлиб қолишига қарамасдан, у балансдан
ташқарига чиқаргунча (ёки мулк мулк-егаси-егаллаган мулк бўлгунча ёки
тадбиркорлик субъекти оддий хўжалик фаолиятидаги сотиш учун мулкни
такомиллаштиришни бошлагунча) мулкни ҳаққоний қийматда баҳолашни
давом еттириш лозим.
Дастлабки тан олингандан сўнг, таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини
танлайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг барча инвестицион мулкларини
ушбу бўйича ҳисобга олиш моделига нисбатан БҲХС 16 нинг талабларига
мувофиқ баҳолаши лозим, бундан МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ
муддатли активлар ва давом еттирилмайдиган фаолият” га мувофиқ сотишга
мўлжалланган таснифининг мезонларини қаноатлантирадиганлар (ёки сотишга
мўлжалланган сифатида таснифланган балансдан чиқариш гуруҳига
киритилганлар) мустасно. Сотишга мўлжалланган таснифининг мезонларини
қаноатлантирадиган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган
балансдан чиқариш гуруҳига киритилган) инвестицион мулклар МҲХС 5 га
мувофиқ баҳоланиши лозим.
Инвестицион мулк таснифига, ёки таснифидан, ўтказмалар амалга
оширилиши лозим, фақат ва фақат, фойдаланишда ўзгариш бўлиши
қуйидагилар орқали тасдиқланганда:
(а)
инвестицион мулкдан мулк-егаси-егаллаган мулкка ўтказма учун,
егаси томонидан егаллашнинг бошланиши;
(б)
инвестицион мулкдан товар-моддий заҳираларга ўтказма учун,
сотишни кўзлаб такомиллаштиришни бошланиши;
(в)
мулк-егаси-егаллаган мулкдан инвестицион мулкка ўтказма учун,
егаси томонидан егаллашнинг тугаши; ёки
(г)
товар-моддий заҳиралардан инвестицион мулкка ўтказма учун,
бошқа томон билан оператив ижаранинг бошланиши.
Тадбиркорлик субъектидан мулкни инвестицион мулкдан товар-моддий
заҳираларга ўтказишни талаб еца, фақатгина қачонки сотишни кўзлаб
такомиллаштиришни бошлаш оқибатида фойдаланишда ўзгариш бўлса.
Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни такомиллаштирмасдан балансдан
чиқаришга қарор қилса, уни тан олишни тухтатгунча (молиявий ҳолат
тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариб ташлагунча) инвестицион мулк сифатида
ҳисобга олишни давом еттиради ва товар-моддий заҳиралар сифатида
ҳисобламайди. Худди шунингдек, агар тадбиркорлик субъекти келгусида
инвестицион мулк сифатида фойдаланишни давом еттириш учун амалдаги
инвестицион мулкни қайта такомиллаштиришни бошласа, мулк инвестицион
мулк сифатида қолади ва у қайта такомиллаштириш мобайнида мулк-егаси-
егаллаган мулк сифатида қайта таснифланмайди.
Ҳаққоний қийматда акс еттирилган инвестицион мулкдан мулк-егаси-
егаллаган мулкка ёки товар-моддий заҳираларга ўтказмада, МҲХС 16 ёки
112
МҲХС 2 га мувофиқ кейинги ҳисоб-китоб учун мулкнинг назарда тутилган
қиймати фойдаланишда ўзгариш бўлган санадаги унинг ҳаққоний қиймати
бўлиши лозим.
Тадбиркорлик субъекти ўша санада МҲХС 16 га мувофиқ мулкнинг
баланс қиймати билан унинг ҳаққоний қиймати орасидаги ҳар қандай фарқни
МҲХС 16 га мувофиқ қайта баҳолаш каби ҳисобга олиши лозим.
Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган
суммаси тақсимланмаган фойдага ўтказилганда у фойда ёки зарарга таъсир
қилмайди.
Товар-моддий заҳиралардан ҳаққоний қийматда акс еттириладиган
инвестицион мулкка ўтказма учун, мулкнинг ўша санадаги ҳаққоний қиймати
билан унинг олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ фойда ёки
зарарда тан олиниши лозим.
Товар-моддий заҳиралардан ҳаққоний қийматда акс еттириладиган
инвестицион мулкка ўтказмаларнинг ёндашуви товар-моддий заҳираларнинг
сотилишининг ёндаушвига мутаносибдир.
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматда акс еттириладиган ўзи
томонидан
қурилаётган
инвестицион
мулкнинг
қурилишини
ёки
такомиллаштирилишини тугатганда, мулкнинг ўша санадаги ҳаққоний қиймати
билан унинг олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ фойда ёки
зарарда тан олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |