4.5. БҲХС (IAS) 38 “Номоддий активлар”
Мазкур Стандартнинг мақсади бошқа Стандарт қамраб олмаган
номоддий активлар учун бухгалтерия ҳисобининг ёндашувини белгилашдан
иборатдир. Мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектидан номоддий активни у
фақатгина белгиланган мезонларга жавоб берганида тан олишни талаб етади.
Ушбу Стандарт номоддий активларнинг баланс қийматини қандай баҳолашни
белгилайди ва номоддий активлар тўғрисида муайян маълумотлар очиб
берилишини талаб етади.
Стандарт номоддий активларни ҳисобга олишда қўлланиши лозим,
бундан қуйидагилар мустасно:
(а) бошқа Стандарт қўллаш доирасидаги номоддий активлар;
(б) БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: Тақдим етиш” да таърифланган
молиявий активлар;
(д) активларнинг қидируви ва баҳоланишини тан олиш ва баҳолаш
(МҲХС 6 “Минерал ресурсларнинг қидируви ва баҳоланиши” га қаранг); ва
(г) Фойдали қазилмалар, нефт, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта
тикланмайдиган ресурсларни қайта ишлаш ва қазиб олиш харажатлари.
Стандарт қуйидагилар учун қўлланилмайди:
(а) тадбиркорлик субъекти томонидан оддий бизнес фаолиятида сотиш
учун егалик қилинаётган номоддий активлар (БҲХС 2 “Товар-моддий
заҳиралар” ва БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” га қаранг).
(б) кечиктирилган солик активлари (БҲХС 12 «Фойда солиқлари» га
115
қаранг).
(в) БҲХС 17 «Ижара» нинг қўллаш доирасидаги ижаралар.
(г) Ходимларга ҳақ тўлашдан юзага келадиган активлар (БҲХС 19
«Ходимларнинг даромадлари» га қаранг).
(д) БҲХС 32 да таърифланган молиявий активлар. Баъзи молиявий
активларнинг тан олиниши ва баҳоланиши МҲХС 10 “Жамланган молиявий
ҳисоботлар”, БҲХС 27 «Алоҳида молиявий ҳисоботлар” ва БҲХС 28 «Қарам
тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар” да
қамраб олинган.
(е) Бизнес бирлашувида сотиб олинган гудвилл (МҲХС 3 «Бизнес
бирлашувлари» га қаранг).
(ж) МҲХС 4 «Суғурта шартномалари» нинг қўллаш доирасидаги суғурта
шартномалари асосидаги суғуртачининг шартномавий ҳуқуқларидан келиб
чиқадиган кечиктирилган харид ҳаражатлари ва номоддий активлар. МҲХС 4
ушбу номоддий активлар учун емас, балки ушбу кечиктирилган харид
ҳаражатлари учун аниқ маълумотлар очиб берилиши талабларини белгилайди.
Шу туфайли, мазкур Стандартдаги маълумотларни очиб бериш бўйича
талаблар ушбу номоддий активлар учун қўлланилади.
(з) МҲХС 5 «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва
давом еттирилмайдиган фаолият» га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида
таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан
чиқариш гуруҳига киритилган) узоқ муддатли номоддий активлар
13
.
Баъзи номоддий активлар моддий кўринишда сақланиши мумкин,
масалан, компакт диск (компютер дастури мисолида), ҳуқуқий ҳужжатлар
(лицензия ёки патент мисолида) ёки филм. Номоддий ва моддий жиҳатларга ега
активни БҲХС 16 “Асосий воситалар” бўйича ҳисобга олиниши ёки мазкур
Стандарт бўйича номоддий активлар сифатида ҳисобга олинишини аниқлаш
учун, тадбиркорлик субъекти қайси жиҳат аҳамиятлироқлигини баҳолашда
ҳукм чиқаришдан фойдаланади. Масалан, аниқ бир компютер дастурисиз
фаолият кўрсатмайдиган компютер-назорат-қиладиган ускуна учун компютер
дастури тегишли еҳтиёт қисмнинг ажралмас қисмидир ва у асосий восита
сифатида ҳисобга олинади. Айнан шу ёндашув компютернинг операцион
тизимига нисбатан қўлланилади. Қачонки дастур тегишли еҳтиёт қисмнинг
ажралмас қисми бўлмаса, компютер дастури ноддий актив сифатида ҳисобга
олинади.
Шу билан бирга, мазкур Стандарт реклама, тренинг, бизнесни бошлаш,
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятлари бўйича
ҳаражатлар учун қўлланилади. Тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб
чиқиш фаолиятлари билимни ривожлантиришга йўналтирилгандир. Шу
туфайли, ушбу фаолиятлар натижаси моддий кўринишдаги активга (масалан,
намуна) олиб келишига қарамасдан, активнинг моддий жиҳати унинг номоддий
қисмига иккиламчидир, яъни унда билим сингдирилгандир.
13
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 2.
p.1036-1037.
116
Молиявий ижара ҳолатида, асосдаги актив моддий ёки номоддий бўлиши
мумкин. Дастлаб тан олингандан сўнг, ижарага олувчи молиявий ижара
келишуви асосида егалик қилинаётган номоддий активни мазкур Стандартга
мувофиқ ҳисобга олади. Тасвирий филмлар, видео тасмалари, ёзма асарлар,
қўлёзмалар, патентлар ва авторлик ҳуқуқлари каби моддалар учун лицензиялаш
келишувлари асосидаги ҳуқуқлар БҲХС 17 қўллаш доирасидан чиқарилгандир
ва мазкур стандарт қўллаш доирасидадир.
Агарда фаолиятлар ёки операциялар шунчалик махсуслаштирилиб,
бошқача ёндашув зарур бўладиган бухгалтерия ҳисобини қўллашга олиб келса,
мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидан истисно бўлиши мумкин. Бундай
масалалар қазиб олиш соҳасида нефт, газ ва минерал депозитларни қидирув
ёки қайта ишлаш ва қазиб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олишда ҳамда
суғурта шартномалари ҳолатларида юзага келади. Шу туфайли, мазкур
Стандарт бундай фаолиятлардаги ҳаражатлар ва шартномалар учун
қўлланилмайди. Бироқ, мазкур Стандарт қазиб олиш соҳаларида ёки
суғуртачилар томонидан фойдаланилган бошқа номоддий активлар (масалан,
компютер дастури) ва сарфланган бошқа ҳаражатлар (масалан, бизнесни
бошлаш ҳаражатлари) учун қўлланилади.
Амортизация - бу номоддий активнинг ескириш ҳисобланадиган
қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда
харажатларга олиб боришдир.
Актив - ресурс бўлиб, у:
(а)
олдинги ҳодисалар натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан
назорат қилинади; ва
(б)
ундан тадбиркорлик суъекти томонидан келгусида иқтисодий наф
олиниши кутилади.
Баланс қиймати - бу шундай қийматки, бунда актив ҳар қандай
жамғарилган амортизация ва йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарларни
чегирилгандан сўнг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинади.
Таннарх - бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш
учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи еквивалентидаги қиймат ёки бошқа
турдаги унинг евазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли
ҳолларда, бошқа БҲХСларнинг, масалан БҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов”
нинг аниқ талабларига мувофиқ ушбу активни дастлабки тан олинишидаги
қийматдир.
Ескириш ҳисобланадиган қиймат - бу активнинг тугатиш қиймати
чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс еттириладиган бошқа
қийматдир.
Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш - бу тижорат мақсадларида ишлаб
чиқариш ёки фойдаланишни бошлашдан олдин, янги ёки сезиларли тарзда
такомиллашган материаллар, ускуналар, товарлар, жараёнлар, тизимлар ёки
хизматларни ишлаб чиқариш режасига ёки дизайнига нисбатан тадқиқот
топилмаларини ёки бошқа билимларни қўллашдир.
Тадбиркорлик субъектига хос қиймат - бу тадбиркорлик субъекти
117
томонидан активдан давомий фойдаланишидан ва фойдали хизмат муддати
охирида балансдан чиқаришдан ёки мажбурият учун ҳисоб-китоб қилинганда
кутиладиган пул оқимларининг келтирилган қийматидир.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари
ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки
мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13
“Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг)
Қадрсизланиш бўйича зарар - бу активнинг баланс қийматининг унинг
қопланадиган қийматидан ортиқ қисмидир.
Номоддий актив - бу моддий-ашёвий мазмунга ега бўлмаган
аниқланадиган номонетар актив.
Монетар активлар - бу егаликдаги пул маблағлари ва қатъий белгиланган
ёки аниқланадиган пул миқдорларида олинадиган активлардир.
Тадқиқот - бу янги илмий ёки техник билимга ва тушунчага еришиш
истиқболини кўзлаб амалга оширилган асл ва режалаштирилган изланишдир.
Номоддий активнинг тугатиш қиймати - бу активнинг чиқиб кетиши
бўйича баҳоланган ҳаражатлар чегирилган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айни
пайтда худди актив фойдали хизмат муддати охирида кутилган муддати ва
ҳолатида бўлганидек активнинг чиқиб кетишидан оладиган баҳоланган
қийматидир.
Фойдали хизмат муддати - бу:
(а)
тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланиши учун ушбу
активнинг яроқли бўлиши кутилган давр; ёки
(б)
тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган
ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори) ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.
Тадбиркорлик субъектлари номоддий активларни, масалан, илмий ёки
техник билим, янги жараёнлар ёки тизимлар дезайни ва амалга оширилиши,
лицензиялар, интеллектуал мулк, бозор билими ва савдо мулкларини
(жумладан,
бренд номлар ва чоп етиш номлари) сотиб олишда,
такомиллаштиришда,
сақлаш
ёки
яхшилашда
тез-тез
ресурсларни
кенгайтирадилар ёки мажбуриятларни тан оладилар. Ушбу кенг кўламни
қамраб оладиган оддий мисолларга компютер дастури, патентлар, авторлик
ҳуқуқлари, тасвирий филмлар, мижозлар рўйхатлари, ипотекага хизмат
кўрсатиш ҳуқуқлари, балиқ овлаш лицензиялари, импорт квоталари,
франчайзинглар, мижоз ёки таъминотчи алоқалари, мижоз содиқлиги, бозор
улуши ва маркетинг ҳуқуқларини келтириш мумкин
14
.
Масалан, аниқланган еканлигига, ресурс устидан назорат ва келгуси
иқтисодий манфаатларнинг мавжудлигига тўғри келмайди. Агарда модда
мазкур Стандартни қўллаш доирасида номоддий актив таърифини
қаноатлантирмаса, уни сотиб олиш ёки ички яратиш ҳаражатлари улар
сарфланган пайтда ҳаражатлар сифатида тан олинади. Бироқ, агарда модда
бизнес бирлашувида сотиб олинган бўлса, у харид санасида гудвиллнинг
14
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 2.
p.1040-1042.
118
маълум қисмини ташкил етади.
Номоддий актив таърифи уни гудвиллдан фарқлаш учун номоддий
активни аниқланадиган бўлишини талаб етади. Бизнес бирлашувида тан
олинган гудвилл бизнес бирлашувида сотиб олинган бошқа активлардан
келадиган келгуси иқтисодий манфаатларни ифода етувчи актив бўлиб, у
алоҳида аниқланмайди ва тан олинмайди. Келгуси иқтисодий манфаатлар сотиб
олинганда аниқланадиган активлар ёки алоҳида олганда молиявий
ҳисоботларда тан олинмайдиган активлардан биргаликда фойдаланишдан
келиши мумкин.
Актив аниқланадиган ҳисобланади, агарда у ёки:
(а)
ажратиладиган бўлса, масалан, тадбиркорлик субъектидан ажратиш
ва бўлиниш ёки алоҳида ёки тегишли шартнома, аниқланадиган актив ёки
мажбурият билан бирга сотилиши, ўтказилиши, лицензия сифатида берилиши,
ижарага берилиши ёки алмашиниши имконига ега бўлса, бунда тадбиркорлик
субъекти буни амалга оширишни кўзлаганлигидан қатъий назар; ёки
(б)
шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса,
бунда ушбу ҳуқуқлар ўтказиладиган ёки тадбиркорлик субъектидан ёки бошқа
ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ажратилишидан қатъий назар.
Тадбиркорлик субъекти активни назорат қилади, агарда тадбиркорлик
субъекти асосий ресурсдан оқиб келадиган келгуси иқтисодий манфаатларни
олиш ва бошқаларнинг ушбу манфаатларга ега бўлишини чеклаш имкониятига
ега бўлса. Тадбиркорлик субъектининг номоддий активдан келадиган келгуси
иқтисодий манфаатларни назорат қилиш имконияти одатда ҳуқуқий кучга ега
юридик ҳуқуқлар негизида бўлади. Юридик ҳуқуқлар мавжуд бўлмаганда,
назоратни намойиш етиш қийинроқдир. Бироқ, ҳуқуқнинг юридик кучга
егалиги назорат учун зарурий шарт емас, чунки тадбиркорлик субъекти келгуси
иқтисодий манфаатларни айрим бошқа усуллар билан назорат қилиши мумкин.
Бозор ва техник билим келгуси иқтисодий манфаатларни ўсишига олиб
келиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ушбу манфаатларни назорат қилади,
агарда, масалан, билим юридик ҳуқуқ билан ҳимояланган, жумладан, авторлик
ҳуқуқи, савдо келишуви чеклови (рухсат етилган жойда) ёки махфийликни
сақлаш учун ходимларнинг юридик мажбурияти билан ҳимояланган бўлса.
Тадбиркорлик субъекти малакали ходимлар гуруҳига ега бўлиши мумкин
ва тренинг орқали келгуси иқтисодий манфаатларга олиб борадиган малакали
ходимларни аниқлай олиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти шуни ҳам кўзда
тутиши мумкинки, ходимлар тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўз
кўникмаларини намойиш етишда давом етиши мумкин. Бироқ, тадбиркорлик
субъекти одатда малакали ходимлар гуруҳидан ва тренингдан келадиган
кутилган келгуси иқтисодий манфаатлар устидан йетарли бўлмаган назоратга
ега бўлиши мумкин ва натижада ушбу моддалар номоддий актив таърифини
қаноатлантирмаслиги мумкин. Шу сабабли, муайян бошқарув ва техник
қобилият номоддий актив таърифини қаноатлантирмаслик еҳтимоли мавжуд,
бунда у ундан фойдаланиш ва келгуси иқтисодий манфаатлар олиш бўйича
юридик ҳуқуқ билан ҳимояланмагунча ва таърифнинг айрим қисмларини
119
қаноатлантирмагунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |