“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

2-мисол.
Уй жой қуриб сотувчи компания сотиш учун қурган уйларидан бирини 
2011 йил 1 октябрида яқин йиллар учун операцион ижарага беришга қарор 
қилди. Бу уйнинг таннархи 740000 ш.б.ни ташкил қилади. Инвестицион 
мулкнинг ҳаққоний қиймати 1000000 ш.б.га тенг.
1 октябр 2011 йилда компания ўз захирасини инвестицион мулкка 
ўтказиш операцияси учун қуйидаги проводка беради: 
Дт Инвестицион мулк (М0400) 1000000 
Кт Ҳаққоний қийматнинг ўсиши (М9391) 260000 
Кт Тайёр маҳсулот (М2700) 740000 
Ҳисобдан чиқаришда, ёки қачонки инвестицион мулк узоқ муддатда 
фойдаланишда бўлмаганда ва унинг ҳисобдан чиқарилишидан келгуси 
иқтисодий манфаатлар кутилмаганда, инвестицион мулкнинг тан олиниши 
тўхтатилиши (молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқарилиши) лозим. 
Инвестицион мулкни ҳисобдан чиқариш уни сотиш орқали ёки молиявий 
ижарага бериш орқали амалга оширилиши мумкин. Инвестицион мулкни 
ҳисобдан чиқариш санасини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти товарларни 
сотишдан даромадни тан олиш бўйича БҲХС 18 да келтирилган мезонларни 
қўллайди ва БҲХС 18 да келтирилган мисоллардаги тегишли кўрсатмаларни 
еътиборга олади. БҲХС 17 молиявий ижарага бериш орқали ҳисобдан 
чикаришга ҳамда сотиш ва қайта ижарага олишга нисбатан қўлланилади. 
Инвестицион мулкнинг фойдалилик муддати тугаши ёки ҳисобдан 
чиқарилиши натижасида вужудга келадиган фойдалар ёки зарарлар ҳисобдан 


113 
чиқариш бўйича соф тушумлар билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ 
сифатида аниқланиши лозим ҳамда фойдалилик муддати тугаши ёки балансдан 
чиқарилиши давридаги фойда ёки зарарда тан олиниши лозим (БҲХС 17 сотиш 
ва қайта ижарага олишга нисбатан бошқасини талаб етмагунча).
Инвестицион мулкнинг ҳисобдан чиқарилишида олиниши мумкин бўлган 
қийматни қоплаш дастлаб ҳаққоний қийматда тан олинади. Хусусан, агар 
инвестицион мулк учун тўлов кечиктирилса, олинадиган қийматни қоплаш 
дастлаб пул маблағи еквивалентида тан олинади. Қийматни қоплашнинг 
номинал қиймати билан пул маблағи еквиваленти ўртасидаги фарқ БҲХС 17 га 
мувофиқ самарали фоиз бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаган ҳолда фоиз 
даромадлари сифатида тан олинади. 
Шикастланган, йўқотилган ёки тақдим етилган инвестицион мулкларнинг 
учинчи томондан қопланиши фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, қачонки 
қоплаш олиниши мумкин бўлса.
Инвестицион мулкларнинг шикастланиши ёки йўқотилиши, учинчи 
томондан талаб қилинадиган ёки тўланадиган тегишли қоплашлар ва 
алмаштириладиган активларнинг сотиб олиниши ёки қурилиши алоҳида 
иқтисодий ходисалардир ва улар қуйидагича алоҳида ҳисобга олинади:
(а) 
инвестицион мулкларнинг шикастланиши БҲХС 36 га мувофиқ тан 
олинади; 
(б) 
инвестицион мулкнинг фойдаланиш муддати тугаши ёки ҳисобдан 
чиқарилиши қачонки инвестицион мулк узоқ муддатда фойдаланишда 
бўлмаганда ва унинг ҳисобдан чиқарилишидан келгуси иқтисодий манфаатлар 
кутилмаганда, инвестицион мулкнинг тан олиниши тухтатилиши (молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқарилиши) тан олинади; 
(в) 
шикастланган, йўқотилган ёки тақдим етилган инвестицион 
мулкларнинг учинчи томондан қопланиши фойда ёки зарарда тан олиниши 
лозим, қачонки қоплаш олиниши мумкин бўлса; ва 
(г) 
алмаштиришлар сифатида тикланган, сотиб олинган ёки қурилган 
активларнинг қиймати дастлаб унинг таннархида баҳоланиши лозим. Битимга 
оид харажатлар дастлабки баҳолаш таркибига киритилиши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(а) 
у ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки таннарх 
бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаётганини. 
(б) 
агар у ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўлласа, 
оператив ижара келишуви асосида егалик қилинаётган мулк улушлари 
инвестицион мулк сифатида таснифланганини ва ҳисобга олинганини ва бу 
қандай ҳолатларда амалга оширилганини. 
(в) 
қачонки таснифлаш қийин бўлганда, мулк-егаси-егаллаган мулкдан 
ва оддий хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган мулкдан инвестицион 
мулкни фарқлаш учун у қўллайдиган мезонларни. 
(г) 
инвестицион мулкнинг (молиявий ҳисоботларда баҳоланган ёки 
очиб берилган ) ҳаққоний қиймати қай даражада тан олинган ва тегишли 
профессионал малакага ега ҳамда баҳоланаётган инвестицион мулк жойида ва 


114 
тоифасида яқин тажрибага ега мустақил баҳоловчи томонидан нархлашга 
асосланганлигини. Бундай нархлаш бўлмаган бўлса, ушбу факт очиб берилиши 
лозим. 
(д) 
Қуйидагилар бўйича фойда ёки зарарда тан олинган суммалар: 

инвестицион мулкдан ижара даромадлари; 

давр мобайнида ижара даромадлари келтирган инвестицион мулкка 
нисбатан бевосита оператив харажатлар (жумладан, таъмирлаш ва сақлаш 
харажатлари); ва 

давр мобайнида ижара даромадлари келтирмаган инвестицион 
мулкка нисбатан бевосита оператив харажатлар (жумладан, таъмирлаш ва 
сақлаш харажатлари). 

таннарх бўйича ҳисобга олиш модели фойдаланилган тўпламдан 
ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели фойдаланилган тўпламга 
инвестицион мулкнинг сотилиши бўйича фойда ёки зарарда тан олинган 
ҳаққоний қийматдаги йиғилган ўзгариш. 
(е) 
инвестицион мулкнинг сотилиши, ёки ҳисобдан чиқаришдан 
олинган даромадларнинг ва тушумларнинг ўтказилиши бўйича чекловларнинг 
мавжудлиги ва суммалари. 
(ж) 
инвестицион мулкни сотиб олиш, қуриш ёки такомиллаштириш 
бўйича ёки таъмирлаш, сақлаш ёки яхшилаш бўйича шартномавий 
мажбуриятлар. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish