“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


-мисол. Компания бош бошқармаси биносини сотиш



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

1-мисол. Компания бош бошқармаси биносини сотиш 
Компания бош бошқарма биносини сотиш режасини тузди. 


144 
А) Компания харидорга бинони тўла бўшатгандан сўнг беради. Бўшатиш 
учун кетадиган вақт шундай сотишлар учун умумий вақт каби қаралади. Демак, 
активни тезда сотиш талаби бажарилмоқда. 
В) Компания бу бинони янги бино тўла битгунча ишлатади. Бу 
кечиктириш компания томонидан бинони тезда сотиш зарур емаслигини 
билдиради. Мазкур мезон янги бинони тўла битирмагунча кўчиб ўтиш мумкин 
емаслигини ифодалайди. 
Сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган узоқ муддатли 
активларни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳларини) баҳолаш 
Узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) баҳолаш 
Тадбиркорлик 
субъекти 
сотиш 
учун 
мўлжалланган 
сифатида 
таснифланган узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) унинг 
баланс қиймати билан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати 
ўртасидаги камроғида баҳолаши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти мулк егаларига тақсимлаш учун мўлжалланган 
сифатида таснифланган узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш 
гуруҳини) 
унинг 
баланс 
қиймати 
билан 
тақсимлаш 
харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги камроғида баҳолаши лозим. 
Агарда янги сотиб олинган актив (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳи) сотиш 
учун мўлжалланган сифатида таснифланиш мезонларини қаноатлантирса, 
дастлабки тан олинишда активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) унинг 
баланс қиймати, агарда шундай таснифланмаган бўлса (маслан, таннархда), 
билан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги 
камроғида баҳоланишига олиб келади. Демак, агарда актив (ёки ҳисобдан 
чиқариш гуруҳи) бизнес бирлашувининг қисми сифатида сотиб олинса, у сотиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим. 
Қачонки сотув бир йилдан ортиқ муддатда содир бўлиши кутилса, 
тадбиркорлик субъекти сотиш харажатларини уларнинг келтирилган қийматида 
баҳолаши лозим. Вақт ўтишидан юзага келадиган сотиш харажатларининг 
келтирилган қийматидаги ҳар қандай кўпайиш фойда ёки зарарда 
молиялаштириш харажати сифатида тақдим етилиши лозим. 
Активнинг (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳининг) сотиш учун 
мўлжалланган сифатида дастлабки таснифланишидан бевосита олдин, 
активнинг (ёки гуруҳдаги барча активлар ва мажбуриятларнинг) баланс 
қийматлари ўринли МҲХСларга мувофиқ баҳоланиши лозим. 
Ҳисобдан чиқариш гуруҳининг кейинги қайта баҳоланишида, ҳисобдан 
чиқариш гуруҳининг сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати 
қайта баҳоланишидан олдин, мазкур МҲХС нинг баҳолаш талаблари доирасида 
бўлмаган, аммо сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан 
чиқариш гуруҳига киритилган, ҳар қандай активларнинг ва мажбуриятларнинг 
баланс қийматлари ўринли МҲХСларга мувофиқ қайта баҳоланиши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматгача ҳар қандай дастлабки ёки 
кейинги қисман ҳисобдан чиқариш бўйича қадрсизланиш зарарини тан олиши 


145 
лозим. 
Тадбиркорлик субъекти активнинг сотиш харажатлари чегирилгандаги 
ҳаққоний қийматидаги ҳар қандай кейинги кўпайиш бўйича фойдани тан 
олиши лозим, аммо бу мазкур МҲХС га мувофиқ ёки олдин БҲХС 36 
“Активларнинг қадрсизланиши” га мувофиқ тан олинган йиғилган 
қадрсизланиш зараридан ортиқ суммада бўлмаслиги лозим.
Тадбиркорлик субъекти ҳисобдан чиқариш гуруҳининг сотиш харажатлар 
чегирилгандаги ҳаққоний қийматидаги ҳар қандай кейинги кўпайиш бўйича 
фойдани тан олиши лозим:
(а) 
буни амалга ошириш ҳисобдан чиқариш гуруҳининг сотиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати қайта баҳоланишидан олдин, 
мазкур МҲХС нинг баҳолаш талаблари доирасида бўлмаган, аммо сотиш учун 
мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган, 
ҳар қандай активларнинг ва мажбуриятларнинг баланс қийматлари ўринли 
МҲХСларга мувофиқ
мувофиқ тан олинмаган даражада бўлади; аммо 
(б) 
бу мазкур МҲХС га мувофиқ ёки олдин МҲХС 36 га мувофиқ, 
мазкур МҲХС нинг баҳолаш талаблари доирасида бўлган узоқ муддатли 
активлар бўйича тан олинган йиғилган қадрсизланиш зараридан ортиқ суммада 
бўлмаслиги лозим. 
Узоқ муддатли актив (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳи) сотувининг санаси 
ҳолатига олдин тан олинмаган фойда ёки зарар ҳисобдан чиқариш санасида тан 
олиниши лозим.
Тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли актив бўйича у сотиш учун 
мўлжалланган сифатида таснифланганда ёки сотиш учун мўлжалланган 
сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳининг қисми бўлганда 
ескириш (ёки амортизация) ҳисобламаслиги лозим. Сотиш учун мўлжалланган 
сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳининг мажбуриятларига 
тегишли фоизли ва бошқа харажатларнинг тан олиниши давом еттирилиши 
лозим.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish