“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

4-мисол
Почта рекламаси билан шуғилланувчи маркетинг компанияси мижозлар 
рўйхатини тайёрлади ва ундан камида бир йил кўпи билан уч йил 
фойдаланишни мўлжаллаяти. 
Бу номоддий активга компания рахбарияти белгилаган фойдали муддатда 
масалан 18 ойда амортизация ҳисоблаши мумкин. Мижозлар рўйхати 36 БҲХС 
га асосан қадрсизланиб боради. 
5-мисол. 
Камида 15 йил давомида фойда келтириши кутилаётган патент сотиб 
олинган. Уни бошқа компания 5 йилдан сўнг унинг ҳаққоний қийманининг 60 
% га сотиб олишни режалаштирмоқда ва компания уни 5 йилдан сўнг сотишни 
режалаштирмоқда. 
Компания патентни 5 йил давомида ҳаққоний қийманининг 60 % ни 
амаортизация қилади. Ҳар йили патентнинг қадрсизланиши 36 БҲХС га асосан 


133 
ҳисоблаб борилади. 
“Аниқсиз” атамаси “чексиз” маъносини англатмайди. Номоддий 
активнинг фойдали хизмат муддати фақатгина активни унинг фойдали хизмат 
муддатини баҳолаш пайтида ҳисобланган ишлаш стандартида сақлаш учун 
талаб етилган келгуси сақлаш сарфлари даражасини ҳамда тадбиркорлик 
субъектининг бундай даражага еришишдаги имконияти ва ҳоҳишини акс 
еттиради. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати аниқсизлиги 
тўғрисидаги хулоса активни ушбу ишлаш стандартида сақлаш учун талаб 
етилгандан ортиқ режалаштирилган келгуси сарфларга асосланмаслиги керак. 
Технологиядаги тез ўзгаришлар тарихини инобатга олганда, комптер 
дастурий таъминоти ва кўпгина бошқа номоддий активлар технологик 
ескиришларга учрайдилар. Шу туфайли, уларнинг фойдали хизмат муддати 
қисқа бўлиш еҳтимоли мавжуд.
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати жуда узоқ ёки ҳаттоки 
аниқсиз бўлиши мумкин. Ноаниқлик номоддий активнинг фойдали хизмат 
муддатини еҳтиёткорлик билан ҳисоблашни таъкидлайди, бироқ у нореал қисқа 
муддатни танлашни таъкидламайди.
Шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлардан келиб чиқадиган номоддий 
активнинг фойдали хизмат муддати шартномавий ёки юридик ҳуқуқларнинг 
муддатидан ошмаслиги лозим, бироқ тадбиркорлик субъекти активдан 
фойдаланишининг кутилаётган даврига боғлиқ ҳолда қисқароқ бўлиши мумкин. 
Агарда шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар янгиланиши мумкин бўлган 
чекланган муддатга такдим етилса, номоддий активнинг фойдали хизмат 
муддати янгиланадиган даврни қамраб олиши лозим, фақатгина қачонки 
янгилашни тадбиркорлик субъекти томонидан аҳамияциз харажатлар евазига 
амалга ошириш далили мавжуд бўлса. Бизнес бирлашувидаги номоддий актив 
сифатида тан олинган қайта сотиб олинган ҳуқуқнинг фойдали хизмат муддати 
ҳуқуқ тақдим етилган битимнинг қолган шартномавий даври бўлади ва 
янгиланадиган даврларни ўз ичига олмаслиги лозим. 
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатига таъсир етадиган ҳам 
иқтисодий ҳам юридик омиллар мавжуд бўлиши мумкин. Иқтисодий омиллар 
тадбиркорлик 
субъекти 
томонидан 
олинадиган 
келгуси 
иқтисодий 
манфаатларнинг даврини аниқлаши мумкин. Юридик омиллар ушбу 
манфаатлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тадбиркорлик субъекти назорат 
қиладиган даврни чеклаши мумкин. Фойдали хизмат муддати ушбу омиллар 
асосида аниқланган даврларнинг қисқароғидир. 
Шу ўринда, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги шуни таъкидлайдики, 
тадбиркорлик субъекти шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқларни аҳамияциз 
харажатлар евазига янгилай олади:
(а) 
еҳтимол тажрибага асосланган ҳолда, шундай далил мавжудки, 
шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар янгиланади. Агарда янгилаш учинчи 
томоннинг розилиги шарти остида бўлса, учинчи томон ўз розилигини тақдим 
етиши бўйича далил мавжуд; 
(б) 
шундай далил мавжудки, янгилашга еришиш учун зарур бўлган ҳар 


134 
қандай шартлар қаноатлантирилади; ва 
(в) 
янгилашдан тадбиркорлик субъектига оқими кутилган келгуси 
иқтисодий манфаатлар билан солиштирилганда, тадбиркорлик субъекти учун 
янгилаш харажати аҳамиятли емас. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish