“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

1-мисол
А футбол командаси Б футбол командаси ҳужумчисни (форвард) 45000 
ш.б. га сотиб олди. Ўйинчи А футбол командаси билан 3 йилга шахсий 
шартнома тузди. Шартномада унинг иш хақи, мукофоти, бошқа жавобгарлик ва 
мажбуриятлари келтирилган. 
Шартномада ўйинчининг маҳорати ва ўйнаш тартиблари кўриб 
чиқилганлиги сабабли А футбол клуби ўйинчининг келтирадиган фойдасидан 
келиб чиқиб, 3 йиллик шартномани номоддий актив сифатида тан олади. 
Тадбиркорлик субъекти мижозлар портфелига ёки бозор улушига ега 
бўлиши мумкин ва тадбиркорлик субъекти, мижоз билан алоқаларни ва 
уларнинг содиқлигини ҳосил қилиш ҳаракатлари туфайли, мижозлар 
тадбиркорлик субъекти билан савдо олиб боришни давом еттиришини кутиши 
мумкин. Бироқ, ҳимоя қилишнинг юридик ҳуқуқлари ёки назоратнинг бошқа 
йўллари, мижозлар билан алоқалар ёки тадбиркорлик субъектига мижозларнинг 
содиқлиги мавжуд бўлмаганда, тадбиркорлик субъекти номоддий актив 
таърифини қаноатлантирадиган даражада мижоз алоқаларидан ва содиқлигидан 
(масалан, мижозлар портфели, бозор улушлари, мижоз билан алоқалар ва 
содиқлик) келадиган кутилган иқтисодий манфаатлар устидан йетарлича 
назоратга ега емас. Мижоз алоқаларини ҳимоя қилишнинг юридик ҳуқуқлари 
мавжуд бўлмаганда, бир хил ёки ўхшаш ношартномавий мижоз алоқалари 
(бизнес бирлашуви қисмидан ташқари) бўйича айирбошлаш операциялари 
шуни тасдиқлайдики, тадбиркорлик субъекти бунга қарамасдан, мижоз билан 
алоқалардан оқиб келадиган кутилаётган келгуси иқтисодий манфаатларни 
назорат қила олади. Чунки бундай айирбошлаш операциялари яна шуни 
тасдиқлайдики, мижоз билан алоқалар ажраладиган, ҳамда ушбу мижоз билан 
алоқалар номоддий актив таърифини қаноатлантиради. 
Номоддий активдан келиб тушадигн келгуси иқтисодий манфаатлар 
товарлар ёки хизматлар сотувидан, харажат тежашларидан ёки тадбиркорлик 
субъекти томонидан активдан фойдаланишдан юзага келадиган бошқа 
даромадларни қамраб олиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида 
интеллектуал мулкдан фойдаланиш келгуси даромадларни кўпайтирмаган 
ҳолда келгуси ишлаб чиқариш ҳаражатларни камайтириши мумкин. 
Моддани номоддий актив сифатида тан олиш тадбиркорлик субъектидан 
модда қуйидагиларни қаноатлантиришини намойиш етишини талаб етади:
(а) 
номоддий актив таърифини; ва 
(б) 
тан олиш мезонларини. 
Ушбу талаб номоддий активни сотиб олишда ёки ички яратишда 
сарфланган ҳамда қисмни қўшиш, алмаштириш ёки унга хизмат кўрсатишда 
сарфланган ҳаражатларга нисбатан қўлланилади. 
Номоддий активларнинг хусусияти шундаки, кўп ҳолларда, уларга 
қўшимча қилинадиган актив ёки алмаштириладиган қисм бўлмайди. Демак, 
кейинги ҳаражатларнинг кўпчилиги ушбу Стандартдаги номоддий активнинг 
таърифини ва тан олиш мезонини қаноатлантириш ўрнига амалдаги номоддий 


120 
активда мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий манфаатларни сақлаши 
мумкин. Шу билан бирга, одатда кейинги ҳаражатларни бевосита бутун 
бизнесга нисбатан маълум номоддий активга тегишли еканлигини аниқлаш 
қийинроқдир. Шу туфайли, фақат камдан-кам ҳолларда кейинги харажатлар – 
сотиб олинган номоддий активнинг дастлабки тан олингандан ёки ички 
яратилган номоддий актив тугагандан кейинги сарфланган харажатлар – 
активнинг баланс қийматида тан олинади. (ташқи сотиб олинган ёки ички 
яратилган бўлишига қарамасдан) брендлар, титул номлари, нашр номлари, 
мижозлар рўйхатлари ва моҳиятан ўхшаш моддалар бўйича кейинги 
харажатлар сарфланганда доимо фойда ёки зарарда тан олинади. Бунга сабаб 
шуки, бундай харажатлар бутун бизнесни ривожлантиришга йўналтириладиган 
харажатлардан фарқлана олинмайди.
Номоддий актив тан олиниши лозим, фақатгина агарда:
(а) 
тадбиркорлик субъекти томонидан номоддий актив билан боғлиқ 
келгуси иқтисодий манфаатлар олиниши еҳтимоли мавжуд бўлса; ва 
(б) 
активнинг таннархи ишончли баҳолана олса. 
Активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган 
иқтисодий шароитлар мажмуи бўйича раҳбариятнинг енг яхши баҳолашини акс 
еттирадиган оқилона ва тасдиқловчи фаразлардан фойдаланган ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти кутилган келгуси иқтисодий манфаатларнинг 
еҳтимолини баҳолаши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланишдан келадиган келгуси 
иқтисодий манфаатлар оқимининг аниқлик даражасини баҳолашда малакали 
мулоҳаза қилишдан фойдаланади, бунда дастлабки тан олиш пайтида мавжуд 
далилларга, кўпроқ ташқи далилларга асосланади.
Номоддий актив дастлаб таннархда баҳоланиши лозим. 
Одатда, тадбиркорлик субъекти номоддий активни алоҳида сотиб олишда 
тўлайдиган нарх активда мужассамланган кутилаётган келгуси иқтисодий 
манфаатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши еҳтимоли 
тўғрисидаги кутилишларни акс еттиради. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий 
манфаатлар оқимининг вақти ёки суммаси бўйича ноаниқлик мавжуд 
бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти иқтисодий манфаатлар 
олинишини кутади. Шу билан бирга, алоҳида сотиб олинган номоддий 
активнинг таннархи одатда ишончли баҳоланади. Хусусан, бундай ҳолат юз 
беради, қачонки активнинг сотиб олинишида ўрнига бериладиган товон пул 
маблағи ёки бошқа монетар активлар шаклида бўлса. 
Алоҳида сотиб олинган номоддий активнинг таннархи қуйидагиларни 
қамраб олади:
(а) 
савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг сотиб 
олиш нархини, жумладан импорт божлари ва қопланмайдиган сотиб олиш 
солиқларини; ва 
(б) 
активдан кўзланган фойдаланишга тайёрлаш учун сарфланган ҳар 
қандай бевосита харажатлар. 
Қуйидагилар бевосита харажатларга мисолдир:


121 
(а) 
активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган 
ходимларга тўланадиган ҳақ бўйича харажатлар (МҲХС 19 да 
таърифлангандек); 
(б) 
активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган 
профессионал ҳақлар; ва 
(c) 
актив тўғри ишлаётганлигини текшириш бўйича харажатлар. 
Қуйидагилар номоддий активнинг таннархида ҳисобга олинмайдиган 
сарфларга мисолдир:
(а) 
янги маҳсулотнинг ёки хизматнинг намойиш харажатлари (шу 
жумладан, рекламага ва сотиш бўйича чораларга харажатлар); 
(б) 
янги жойда ёки янги мижозлар билан бизнесни амалга ошириш 
харажатлари (жумладан ходимлар учун тренинг харажатлари); ва 
(в) 
маъмурий ва бошқа умумий устама харажатлар. 
Номоддий активнинг баланс қийматида харажатларни тан олиш 
тўхтатилади, қачонки номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган 
ҳолатга келтирилганда. Шу туфайли, номоддий активдан фойдаланиш ёки уни 
бошқа жойга кўчириш билан боғлиқ харажатлар унинг баланс қийматига 
киритилмайди. Масалан, қуйидаги харажатлар номоддий активнинг баланс 
қийматига киритилмайди:
(а) 
номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга 
келтирилган, лекин фойдаланилмаган пайтда сарфланган харажатлар; ва 
(б) 
активнинг маҳсулотига талаб шаклланаётган даврдаги зарарлар 
каби дастлаб кўрилган операцион зарарлар. 
Айрим операциялар номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб 
чиқиш билан боғлиқ ҳолда содир бўлади, аммо улар номоддий активни 
раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур емас. 
Ушбу иккинчи даражали операциялар тажриба-конструкторлик ишлаб 
чиқишдан олдин ёки тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш давомида содир 
бўлиши мумкин. Иккинчи даражали операциялар активни раҳбарият 
кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур бўлмаганлиги 
туфайли, иккинчи даражали операциялар бўйича даромадлар ва тегишли 
харажатлар бевосита фойда ёки зарарда тан олинади ва улар даромад ва 
харажатнинг тегишли таснифларига киритилади. 
Агарда номоддий актив учун тўлов одатий кредит шартлари доирасидан 
ташқарида кечиктирилса, унинг қиймати пул маблағидаги нарх еквивалентига 
тенг бўлади. Мазкур қиймат билан жами тўловлар орасидаги фарқ МҲХС 23 
“Қарзлар бўйича харажатлар” га мувофиқ капитализация қилинмагунча, кредит 
даври мобайнида фоизли харажат сифатида тан олинади.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish