“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 40 “Инвестицион мулк”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
4.4. БҲХС (IAS) 40 “Инвестицион мулк” 
Мазкур стандартнинг мақсади инвестицион мулкни ҳисобга олиш ҳамда 
тегишли маълумотларни очиб бериш бўйича талабларни белгилашдан иборат. 
Мазкур Стандарт инвестицион мулкни тан олишда, баҳолашда ва очиб 
беришда қўлланилиши лозим. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур Стандарт ижара олувчининг 
молиявий ҳисоботларида молиявий ижара сифатида ҳисобга олинган ижара 
шартномаси асосида егалик қилинаётган инвестицион мулкдаги улушларини 
баҳолашда ҳамда ижара берувчининг молиявий ҳисоботларида оператив ижара 
шартномаси асосида ижарага олувчига берилган инвестицион мулкни 
баҳолашда қўлланилади. Мазкур Стандарт МҲХС 17 ”Ижара” да қамраб 
олинган масалаларга нисбатан қўлланилмайди. 
Мазкур Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
(а) 
қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активларга (БҲХС 
41 “Қишлоқ хўжалиги” га қаранг); ва 
(б) 
фойдали қазилмалар бўйича ҳуқуқларга ва фойдали қазилмалар 
захираларига, масалан, нефт, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган 
ресурсларга. 
Баланс қиймати - бу активнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда 
тан олинадиган қийматидир.
Таннарх - бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш 
учун тўланган пул маблағлари ёки пул маблағларининг еквивалентидаги сумма 
ёки бошқа турдаги товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли ҳолларда, бошқа 
МҲХСларнинг, масалан МҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” нинг аниқ 
талабларига мувофиқ ушбу активнинг дастлабки тан олинишидаги қийматдир. 
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари 
ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки 
мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (МҲХС 13 
“Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг). 
Инвестицион мулк – бу ижарадан даромад олиш мақсадида ёки 
капиталнинг қиймати қимматлашиши учун ёки иккаласи учун (мулк егаси ёки 
молиявий ижара шартномаси асосида ижара олувчи томонидан) егалик 
қилинаётган мулк (ер ёки бино – ёки бинонинг қисми – ёки иккаласи) бўлиб, 
бундан қуйидаги мулклар кирмайди: 
(а) 
ишлаб чиқаришда ёки товарлар йетказиб бериш ёки хизматлар 
кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган; ёки 
(б) 
оддий хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган мулклар.
Мулк-мулк-егаси-егаллаган мулк – бу (мулк егаси ёки молиявий ижара 


106 
шартномаси асосида ижара олувчи томонидан) ишлаб чиқаришда ёки товарлар 
йетказиб бериш ёки хизматлар кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда 
фойдаланиладиган егаликдаги мулк.
Қуйидагилар инвестицион мулкка мисолдир:
(а) 
оддий хўжалик фаолияти доирасида қисқа муддатда сотиш учун 
емас, балки узоқ муддат давомида капиталнинг қиймати қимматлашиши учун 
егалик қилинадиган йер. 
(б) 
келгусида 
қайси 
мақсадда 
фойдаланилиши 
аниқланмаган 
егаликдаги йер. (Агарда тадбиркорлик субъекти йердан мулк-егаси-егаллаган 
мулк сифатида фойдаланишини ёки оддий хўжалик фаолияти доирасида қисқа 
муддатда сотиш учун фойдаланишини аниқламаган бўлса, йер капиталнинг 
қиймати қимматлашиши мақсадида сақланаётган деб ҳисобланади.) 
(в) 
тадбиркорлик субъекти томонидан егалик қилинадиган (ёки 
молиявий ижара шартномаси асосида тадбиркорлик субъекти томонидан егалик 
қилинадиган) ҳамда бир ёки бир неча оператив ижара шартномалари асосида 
ижарага берилган бино. 
(г) 
банд бўлмаган, аммо бир ёки бир неча оператив ижара бўйича 
ижарага беришга мўлжалланган бино. 
(д) 
келгусида инвестицион мулк сифатида фойдаланиш учун 
қурилаётган ёки такомиллаштирилаётган мулк. 
Қуйидагилар инвестицион мулк бўлмаган моддаларга мисолдир ва 
шунинг учун улар мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасидан ташқаридадир:
(а) 
оддий хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган ёки бундай 
сотишга мўлжалланган қурилиш ёки такомиллаштириш жараёнидаги мулк 
(МҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” га қаранг), масалан, фақатгина яқин 
келажакда қайта сотиш ёки такомиллаштириш ва қайта сотиш мақсадида харид 
қилинган мулк. 
(б) 
учинчи томон номидан қурилаётган ёки такомиллаштирилаётган 
мулк (БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” га қаранг). 
(в) 
мулк-егаси-егаллаган мулк (МҲХС 16 га қаранг), шу жумладан (шу 
ўринда) келгусида мулк-егаси-егаллаган мулк сифатида фойдаланиладиган 
егаликдаги мулк, келгусида такомиллаштириладиган ва ўз навбатида мулк-
егаси-егаллаган мулк сифатида фойдаланиладиган егаликдаги мулк, ходимлар 
томонидан банд қилинган мулк (ходимлар бозор ставкасида ижара ҳақи тўлаши 
ёки тўламаслигидан қатъий назар) ва балансдан чиқаришга мўлжалланган 
мулк-егаси-егаллаган мулк. 
(г) 
бошқа тадбиркорлик субъектига молиявий ижара бўйича ижарага 
берилган мулк
12

Баъзи мулклар ҳам ижарадан даромад олиш ёки капитал қийматининг 
қимматлашиши мақсадиад егалик қилинадиган қисмни ҳам товарлар ёки 
хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда 
фойдаланишга мўлжалланган қисмни қамраб олиши мумкин. Агар ушбу 
12
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 2. 
p.1166-1174.


107 
қисмларни алоҳида сотиш (ёки молиявий ижара бўйича алоҳида ижарага 
бериш) мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти қисмларни алоҳида ҳисобга 
олади. Агарда ушбу қисмларни алоҳида сотиш мумкин бўлмаса, мулк 
инвестицион мулк бўлади, қачонки катта бўлмаган қисми товарлар ёки 
хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда 
фойдаланишга мўлжалланган бўлса.
Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти ўз егалигидаги мулкни банд 
қилганларга қўшимча хизматлар кўрсатади. Тадбиркорлик субъекти ушбу 
мулкни инвестицион мулк сифатида ҳисобга олади, қачонки хизматлар бутун 
шартноманинг катта бўлмаган қисми бўлса. Мисол тариқасида, офис биноси 
егаси томонидан бинони банд қиладиган ижарачиларга қўриқлаш ва сақлаш 
хизматларини кўрсатишини келтириш мумкин. 
Бошқа ҳолатларда, кўрсатиладиган хизматлар катта даражада бўлиши 
мумкин. Масалан, агарда тадбиркорлик субъекти меҳмонхонага егалик қилса ва 
уни бошқарса, меҳмонларга кўрсатиладиган хизматлар бутун шартноманинг 
катта қисмини ташкил еца. Шу туфайли, егаси-бошқарадиган меҳмонхона 
инвестицион мулк емас, балки мулк-егаси-егаллаган мулкдир. 
Баъзида, қўшимча хизматлар шунчалик катта даражада бўлиши мумкин 
ва бунда мулк инвестицион мулк сифатида таснифланмаслигини аниқлаш 
қийиндир. Масалан, баъзи ҳолларда меҳмонхона егаси бошқарув шартномаси 
асосида айрим жавобгарликларни учинчи томонга ўтказади. Бундай 
шартномаларнинг шартлари турли хил бўлади. Бир томондан, мулк егаси 
моҳиятан пассив инвестор бўлиши мумкин. Бошқа томондан, мулк егаси 
меҳмонхона фаолиятидан келадиган пул оқимлари ўзгаришининг хатарига 
катта даражада дучорлигини сақлаган ҳолда, кунлик функцияларни бошқа 
томонга ўтказиб юборган бўлади. 
Мулк инвестицион мулк сифатида таснифланишини аниқлаш учун 
мулоҳаза қилиши зарур. Тадбиркорлик субъекти мезон ишлаб чиқади ва 
натижада инвестицион мулк таърифига мувофиқ келадиган мулоҳазани қўллаш 
имконига ега бўлади.
Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти егалигидаги мулк унинг бош 
ташкилоти ёки бошқа шуъба тадбиркорлик субъекти томонидан ижарага 
олинган ва банд қилинган бўлади. Жамланган молиявий ҳисоботларда ушбу 
мулк инвестицион мулк сифатида таснифланмайди, чунки мулк гуруҳ нуқтаи 
назаридан мулк-егаси-егаллаган мулкдир. Бироқ, мулкка егалик қилаётган 
тадбиркорлик субъекти нуқтаи назаридан қараганда, агарда мулк ижарадан 
даромад олиш мақсадида ёки капиталнинг қиймати қимматлашиши учун ёки 
иккаласи учун егалик қилинса, у инвестицион мулкдир. Шу туфайли, ижарага 
берувчи ўз молиявий ҳисоботларида мулкни инвестицион мулк сифатида 
ҳисобга олади.
Инвестицион мулк актив сифатида тан олиниши лозим, фақатгина 
қачонки:
(а) тадбиркорлик субъекти томонидан инвестицион мулк билан боғлиқ 
келгуси иқтисодий фойда олиниши еҳтимоли мавжуд бўлса; ва 


108 
(б) инвестицион мулкнинг таннархи ишончли баҳоланиши мумкин бўлса. 
Тадбиркорлик субъекти ушбу тан олиш мезонига асосан инвестицион 
мулкнинг барча харажатларини улар сарфланган пайтда баҳолайди. Ушбу 
харажатлар дастлаб инвестицион мулкни сотиб олиш учун сарфланган 
харажатларни ҳамда кейинчалик мулкка нисбатан амалга оширилган 
қўшимчалар, ўзгартиришлар ёки хизматлар харажатларини қамраб олади. 
Инвестицион мулк дастлаб унинг таннархида баҳоланиши лозим. 
Битимга оид харажатлар дастлабки баҳолаш таркибига киритилиши лозим. 
Сотиб олинган инвестицион мулкнинг таннархи унинг сотиб олиш нархи 
ва ҳар қандай бевосита тегишли харажатларни қамраб олади. Бевосита тегишли 
харажатларга, масалан, профессионал юридик хизматларга харажатлар, мулкни 
ўтказиш бўйича солиқлар ва бошқа битимга оид харажатлари кириши мумкин. 
Ижара бўйича егалик қилинадиган ва инвестицион мулк сифатида 
таснифланадиган мулк улушининг бошланғич таннархи МҲХС 17да 
белгиланган молиявий ижарага мос равишда аниқланиши лозим. 
МҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби мақсадида 
баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар”да таъкидланадики, ўз ихтиёрига кўра 
ҳисоб сиёсатини фақатгина ўзгариш молиявий ҳисоботларда операцияларнинг, 
бошқа ҳодисалар ёки шароитларнинг тадбиркорлик субъектининг молиявий 
ҳолатига, молиявий натижаларига ёки пул оқимларига таъсири тўғрисида 
ишончли ва ўринлироқ маълумотларни таъминлаган ҳолда ўзгартириш мумкин. 
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини таннарх бўйича ҳисобга 
олиш моделига ўзгартириш ўринлироқ маълумот тақдим етишига олиб келиш 
еҳтимоли жудаям пастдир. 
Мазкур Стандарт барча тадбиркорлик субъектларидан баҳолаш (агар 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан 
фойдаланса) ёки очиб бериш (агар у таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан 
фойдаланса) мақсадида инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини баҳолашни 
талаб етади. Тадбиркорлик субъекти тан олинган ва тегишли профессионал 
малакага ега ҳамда баҳоланаётган инвестицион мулк жойида ва тоифасида яқин 
тажрибага ега мустақил баҳоловчи томонидан нархлаш асосида инвестицион 
мулкнинг ҳаққоний қийматини аниқлаши маъқулланади, аммо талаб 
етилмайди.
Дастлаб тан олингандан сўнг, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш 
моделини танлайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг барча инвестицион 
мулкларини ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим.
Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида 
вужудга келадиган фойда ёки зарар у қайси даврда вужудга келган бўлса, ўша 
даврнинг фойда ёки зарарида тан олиниши лозим.
МҲХС 13 га мувофиқ инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини 
баҳолаш пайтида, тадбиркорлик субъекти шуни таъминлаши лозимки, 
ҳаққоний қиймат, шу ўринда, жорий ижара келишувларидан ижара 
даромадларини ҳамда бозор иштирокчилари жорий бозор шароитларида 
инвестицион мулкларни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа 


109 
фаразларни акс еттиради.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish