“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

6-мисол.
Радио ешиттиришлар учун олинган лицензиянинг муддати номаълум. 
Уни маълум даврда тўлов қилиш орқали муддатини ноаниқ муддатга узайтириб 
туриш мумкин. Ўтган даврларда лицензия муддатини узайтириш бўйича 
қаршиликлар бўлмаган. Бу олинган лицензия компания томонидан ноаниқ 
муддатда ишлатилишини билдиради. 
Радио ешиттиришлар учун олинган лицензиянинг муддати номаълум 
бўлганлиги сабабли унинг муддати аниқ бўлгунча амортизация ҳисобланмайди. 
Унинг фойдали муддати аниқ бўлгач, амортизация ҳисобланади. 36 БҲХС га 
асосан унинг қадрсизланиши ҳар йили аниқлаб турилади. 
7-мисол.
6-мисолдаги радио ешиттиришлар учун олинган лицензиянинг муддатини 
узайтириш даврида орган томонидан яна 3 йилдан сўнг уни тўхтатилиши 
айтилди. 
Радио ешиттиришлар учун олинган лицензиянинг муддати аниқ 3 йил 
бўлганлиги сабабли унга амортизация ҳисобланади. Унинг фойдали муддати 
аниқ бўлгач, 3 йил давомида амортизация ҳисобланади. 36 БҲХС га асосан 
унинг қадрсизланиши ҳар йили аниқлаб турилади. 
Агарда янгилашдан тадбиркорлик субъектига оқими кутилган келгуси 
иқтисодий манфаатлар билан солиштирилганда, тадбиркорлик субъекти учун 
янгилаш харажати аҳамиятли бўлса, янгилаш қиймати моҳиятан янгилаш 
санасида янги номоддий активни сотиб олиш қийматини акс еттиради. 
Аниқ фойдали хизмат муддатларига ега номоддий активлар 
Аниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий активнинг ескириш 
ҳисобланадиган қиймат унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик 
тарзда тақсимланиши лозим. Амортизация бошланиши лозим, қачонки актив 
фойдаланишда бўлса, яъни қачонки у раҳбарият томонидан кўзланган ишлай 
олиш ҳолати учун зарур бўлган жойда ва шароитда бўлса. Амортизация 
вақтлироқ санада, яъни актив МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган 
сифатида таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган 
ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган) сана билан активни балансдан 
чиқариш санаси солиштирилгандаги вақтлироқ санада тўхтатилиши лозим. 
Фойдаланилган амортизация усули тадбиркорлик субъекти томонидан 
активнинг келгуси иқтисодий манфаатлари ўзлаштирилиши кўзда тутилган 
ҳолатини акс еттириши лозим. Агар ушбу ҳолат ишончли аниқланмаса, тўғри 
чизиқли (бир текис маромда) усул қўлланилиши лозим. Ҳар бир давр учун 
амортизация суммаси фойда ёки зарарларда тан олиниши лозим, бунда мазкур 
ёки бошқа Стандарт бошқа активнинг баланс қийматига киритишга рухсат 
бермагунча ёки талаб қилмагунча.
Активнинг ескириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат 


135 
муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб бориш учун турли 
амортизация усулларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу усуллар тўғри чизиқли 
усул, камаийб борувчи қолдиқ усули ва ишлаб чиқариш бирлиги усулини 
қамраб олади. Фойдаланадиган усул активда мужассамланган кутилган келгуси 
иқтисодий манфаатларни истеъмол қилишнинг кўзда тутилган ҳолатга 
асосланган ҳолда танланади ва даврдан даврга мувофиқ тарзда қўлланилади, 
бунда ушбу келгуси иқтисодий манфаатларни истеъмол қилишнинг кўзда 
тутилган ҳолатида ўзгаришлар бўлмагунча.
Амортизация одатда фойда ёки зарарда тан олинади. Бироқ, айрим 
ҳолатларда активда мужассамланган келгуси иқтисодий манфаатлар бошқа 
активларни юзага келтириш учун ўзлаштирилади. Бундай ҳолатда, амортизация 
миқдори бошқа актив таннархининг таркибий қисмини ташкил етади ва унинг 
баланс қийматига киритилади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида 
фойдаланиладиган номоддий активларнинг амортизацияси товар-моддий 
заҳираларнинг баланс қийматига киритилади (МҲХС 2 “Товар-моддий 
заҳиралар” га қаранг).
Аниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий активнинг тугатиш 
қиймати нолга тенг деб фараз қилиниши лозим, бунда қуйидагилар содир 
бўлмагунча:
(а) 
активнинг фойдали хизмат муддати охирида учинчи томоннинг уни 
сотиб олиш бўйича мажбурияти мавжуд бўлиши; ёки 
(б) 
актив учун фаол бозор (МҲХС 13 да таърифлангандек) мавжуд ва: 
- тугатиш қиймат ушбу бозор маълумотлари асосида аниқланиши 
мумкин; ва 
- активнинг фойдали хизмат муддати охирида бундай бозор мавжуд 
бўлиш ехтимоли бор. 
Аниқ фойдали хизмат муддатига ега активнинг ескириш ҳисобланадиган 
қиймат тугатиш қийматни чегиргандан сўнг аниқланади. Нолга тенг бўлмаган 
тугатиш қиймат шуни англатадики, тадбиркорлик субъекти номоддий активни 
унинг иқтисодий муддати якунланишидан олдин ҳисобдан чиқаришни кўзда 
тутади. 
Активнинг тугатиш қийматини баҳолаш ҳисобдан чиқаришда 
қопланадиган қийматга асосланади, бунда баҳолаш санасида фойдали хизмат 
муддати тугаган ва активдан фойдаланадиган ўхшаш шароитларда ишлаган 
ўхшаш активнинг сотилиши бўйича нархлардан фойдаланилади. Тугатиш 
қиймат камида ҳар молиявий йил якунида кўриб чиқилади. Активнинг тугатиш 
қийматидаги ўзгариш БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби 
мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ бухгалтерия 
ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш сифатида ҳисобга олинади.
Номоддий активнинг тугатиш қиймати активнинг баланс қийматига тенг 
ёки кўпроқ миқдорда ошиши мумкин. Агарда шундай бўлса, активнинг 
амортизация миқдори нолга тенг бўлади, бунда унинг тугатиш қиймати 
кейинчалик активнинг баланс қийматидан паст суммагача камаймагунча.
Аниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий актив учун амортизация 


136 
даври ва амортизация усули камида ҳар молиявий йилнинг якунида қайта кўриб 
чиқилиши лозим. Агарда активнинг кутилган фойдали хизмат муддати олдинги 
баҳолашлардан фарқ қилса, амортизация даври мувофиқ тарзда ўзгартирилиши 
лозим. Агарда активда мужассамланган келгуси иқтисодий манфаатларни 
истеъмол қилишнинг кўзда тутилган ҳолатида ўзгаришлар мавжуд бўлса, 
амортизация усули ўзгарган ҳолатни акс етитриш учун ўзгартирилиши лозим. 
Бундай ўзгаришлар МҲХС 8 га мувофиқ бухгалтерия ҳисоби мақсадида 
баҳолашлардаги ўзгаришлар сифатида ҳисобга олиниши лозим.
Номоддий активнинг муддати давомида, унинг фойдали хизмат 
муддатининг баҳоланиши ноўринлиги яққол намоён бўлиши мумкин. Масалан, 
қадрсизланиш бўйича зарарни тан олиш шуни кўрсатиши мумкинки, 
амортизация даври ўзгартирилиши зарур. 
Давр мобайнида, номоддий активдан тадбиркорлик субъектига оқими 
кутилган келгуси иқтисодий манфаатларнинг ҳолати ўзгариши мумкин. 
Амортизациянинг тўғри чизиқли усули емас, балки камайиб борувчи қолдиқ 
усули ўринлиги яққол намоён бўлиши мумкин. Бошқа мисол сифатида 
лицензияда акс еттирилган ҳуқуқлардан фойдаланиш кечиктирилишини, 
қайсики бизнес режанинг бошқа қисмларини тухтатиб қўйган ҳолатини, 
келтириш мумкин. Бундай ҳолатда, активдан оқиб келадиган иқтисодий 
манфаатлар кейинги даврларгача олинмаслиги мумкин. 
Аниқсиз фойдали хизмат муддатига ега бўлган номоддий актив 
амортизация қилинмаслиги лозим. 
БҲХС 8 га мувофиқ, тадбиркорлик субъектидан аниқсиз фойдали хизмат 
муддатига ега номоддий активнинг унинг қопланадиган қийматини унинг 
баланс қийматига солиштирган ҳолда,
(а) ҳар йили ва 
(б) қачонки номоддий активнинг қадрсизланиши мумкин бўлган пайтда 
қадрсизланишга текширилиши талаб етилади. 
Амортизация қилинмайдиган номоддий активнинг фойдали хизмат 
муддати ҳодиса ва шароитлар ушбу активнинг фойдали хизмат муддати 
аниқсиз деб баҳоланишига ҳалигача асос беришини аниқлаш учун ҳар даврда 
қайта кўриб чиқилиши лозим. Агар улар бундай хулоса учун асос бермаса, 
фойдали хизмат муддатининг баҳоланиши аниқсиздан аниққа ўзгариши БҲХС 
8 га мувофиқ бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш сифатида 
ҳисобга олинади.
БҲХС 36 га мувофиқ, номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини 
аниқсиз емас, балки аниқ деб қайта кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, активга 
зарар йетказилган бўлиши мумкин. Натижада, тадбиркорлик субъекти 
активнинг БҲХС 36 га мувофиқ аниқланган қопланадиган қийматини унинг 
баланс қийматига солиштириш орқали қадрсизланишга текширади ва баланс 
қийматининг қопланадиган қийматдан ҳар қандай ошган қисмини 
қадрсизланиш бўйича зарар сифатида тан олади. 
Номоддий активга зарар йетказилганлигини аниқлаш учун тадбиркорлик 
субъекти МҲХС 36 ни қўллайди. Ушбу Стандартда тадбиркорлик субъекти 


137 
қачон ва қандай қилиб ўз активларининг баланс қийматини кўриб чиқиши, 
қандай қилиб активнинг қопланадиган қийматини аниқлаши ва қачон 
қадрсизланиш бўйича зарарни тан олиши ёки тикланиши кераклиги 
тушунтирилади. 
Қуйидаги ҳолатларда номоддий актив ҳисобдан чиқарилиши лозим:
(а) 
актив чиқиб кетганида; ёки 
(б) 
ундан фойдаланишдан ёки унинг чиқиб кетишидан ҳеч қандай 
келгуси иқтисодий манфаатлар кутилмаганида. 
Номоддий активнинг ҳисобдан чиқарилиши натижасида юзага келадиган 
фойда ёки зарар активнинг чиқиб кетишидан олинадиган соф тушумлар, агарда 
бўлса, билан активнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши 
лозим. У фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, қачонки актив ҳисобдан 
чиқарилса (бунда МҲХС 17 да сотиш ва қайта ижарага олиш бўйича бошқа 
талаблар белгиланмаган бўлса). Фойда асосий фаолиятдан даромад сифатида 
таснифланмаслиги лозим.
Номоддий актив бир неча йўллар билан чиқиб кетиши мумкин (масалан, 
сотиш орқали, молиявий ижара келишувини тузиш орқали ёки ҳадя етиш 
орқали). Бундай активнинг чиқиб кетиши санасини аниқлашда, тадбиркорлик 
субъекти товарларни сотишдан тушган даромадларни тан олиш бўйича БҲХС 
18 “Даромад” даги мезонларни қўллайди. БҲХС 17 сотиш ва қайта ижарага 
олиш орқали активларнинг чиқиб кетишига нисбатан қўлланилади. 
Тадбиркорлик субъекти активнинг баланс қийматида номоддий 
активнинг қисмини алмаштириш танархини тан олса, у ески алмаштирилган 
қисмнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқаради. Агарда тадбиркорлик 
субъекти учун алмаштирилган қисмнинг баланс қийматини аниқлаш имкони 
бўлмаса, у алмаштириш таннархидан алмаштирилган қисмнинг қиймати у 
сотиб олинганда ёки ички ишлаб чиқилганда қанча бўлганлигини кўрсатадиган 
кўрсаткич сифатида фойдаланиши мумкин.
Бизнес бирлашувида қайта сотиб олинган ҳуқуқ ҳолатида, агарда ҳуқуқ 
учинчи томонга кейинчалик қайта чиқарилган (сотилган) бўлса, тегишли 
баланс қиймати, агарда бўлса, қайта чиқарилиш бўйича фойда ёки зарарни 
аниқлашда фойдаланилади. 
Номоддий активнинг чиқиб кетишида унинг ўрнига олинадиган товон 
дастлаб унинг ҳаққоний қийматида тан олинади. Агарда номоддий актив учун 
тўлов кечиктирилса, олинган товон дастлаб пул маблағидаги нарх 
еквивалентида тан олинади. Товоннинг номинал қиймати билан пул 
маблағидаги нарх еквиваленти ўртасидаги фарқ БҲХС 18 га мувофиқ фоизли 
даромад сифатида тан олинади ва бу еса дебиторлик қарз бўйича еффектив 
даромадлиликни акс еттиради.
Аниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий активнинг амортизацияси 
тўхтатилмайди, агар номоддий актив бошқача тарзда фойдаланилмаса, бунда 
актив бўйича тўлиқ ескириш ҳисобланган бўлмаса ёки у МҲХС 5 га мувофиқ 
сотишга мўлжалланган сифатида таснифланмаган бўлса (ёки сотишга 
мўлжалланган 
сифатида 
таснифланган ҳисобдан 
чиқариш 
гуруҳига 


138 
киритилмаган бўлса).
Тадбиркорлик субъекти номоддий активларнинг ҳар бир туркуми учун 
қуйидагиларни очиб бериши лозим, бунда ички ишлаб чиқилган номоддий 
активлар билан бошқа номоддий активларни фарқлаган ҳолда:
(а) 
фойдали хизмат муддатлари аниқсиз ёки аниқлиги ва агарда аниқ 
бўлса, фойдали хизмат муддатлари ва фойдаланилган амортизация ставкаси; 
(б) 
аниқ фойдали хизмат муддатларига ега номоддий активлар учун 
фойдаланилган амортизация усуллари; 
(в) 
давр бошидаги ва охиридаги жами баланс қиймати ва (йиғилган 
қадрсизланиш бўйича зарарлар билан умумлашган) ҳар қандай жамғарилган 
амортизация; 
(г) 
умумлашган 
даромад 
тўғрисидаги 
ҳисоботдаги 
номоддий 
активларнинг ҳар қандай амортизацияси киритилган модда қатор(лар)и; 
(д) 
давр бошидаги ва охиридаги баланс қийматининг солиштирмаси, 
бунда қуйидагиларни акс еттирган ҳолда: 
- қўшимчалар, бунда ички ишлаб чиқилганларини, алоҳида сотиб 
олинганларини ва бизнес бирлашуви орқали сотиб олинганларини алоҳида 
кўрсатган ҳолда; 
- МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган 
ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига 
киритилган активлар ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар; 
- БҲХС 36 га мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган ёки 
тикланган қадрсизланиш бўйича зарарлар (агарда бўлса) натижасида давр 
мобайнида юзага келадиган кўпайишлар ёки камайишлар; 
- БҲХС 36 га мувофиқ давр мобайнида фойда ёки зарарларда тан 
олинган қадрсизланиш бўйича зарарлар (агарда бўлса); 
- БҲХС 36 га мувофиқ давр мобайнида фойда ёки зарарларда тикланган
қадрсизланиш зарарлари (агарда бўлса); 
- давр мобайнида тан олинган ҳар қандай амортизация; 
- молиявий 
ҳисоботларни тадбиркорлик субъектининг тақдимот 
валютасига ўтказиш ва хорижий бўлинмани тақдимот валютасига ўтказиш 
натижасида юзага келадиган соф курс фарқлари; ва 
(виии) 
давр мобайнида баланс қийматидаги бошқа ўзгаришлар. 
Номоддий активларнинг туркуми активларнинг ўхшаш хусусиятлари ва 
тадбиркорлик субъекти фаолиятида фойдаланиши бўйича гуруҳлашни акс 
еттиради. Алоҳида туркумлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
(а) бренд номлари; 
(б) титул маълумотлари (номланишлар) ва нашр номлари; 
(в) компютер дастур таминотлари; 
(г) лицензиялар ва франчайзинглар; 
(д) авторлик ҳуқуқлари, патентлар ва бошқа индустриал мулк ҳуқуқлари, 
хизмат ва амалиёт ҳуқуқлари; 
(е) рецептлар, формулалар, моделлар, дизайнлар ва андозалар; ва 
(ж) тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш жараёнидаги номоддий 


139 
активлар. 
Юқорида қайд қилинган туркумлар кичикроқ (кенгроқ) туркумларга 
ажратилади (умумлаштирилади), агарда бу молиявий ҳисоботлардан 
фойдаланувчилар учун янада ўринлироқ маълумотларга олиб келса. 
Тадбиркорлик субъекти БҲХС 36 га мувофиқ қадрсизланган номоддий 
активлар бўйича маълумотларни очиб беради.
БҲХС 36 тадбиркорлик субъектидан жорий даврда аҳамиятли таъсирга 
ега ёки кейинги даврларда аҳамиятли таъсирга ега бўлиши кутилган 
бухгалтерия ҳисоби мақсадилда баҳолашдаги ўзгаришнинг хусусияти ва 
миқдорини очиб беришни талаб етади. Бундай маълумотлар очиб берилиши 
қуйидагилардаги ўзгаришлардан юзага келиши мумкин:
(а) 
номоддий активнинг фойдали хизмат муддатининг баҳоланиши; 
(б) 
амортизация усули; ёки 
(в) 
тугатиш қийматлар. 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни ҳам очиб бериши лозим:
(а) 
аниқсиз фойдали хизмат муддатга ега деб ҳисобланган номоддий 
активлар учун, ушбу активнинг баланс қиймати ва аниқсиз фойдали хизмат 
муддати деб ҳисобланишини тасдиқлайдиган сабаблар. Ушбу сабабларни қайд 
қилишда, тадбиркорлик субъекти шундай омил(лар)ни акс еттириши лозимки, 
қайсики активни аниқсиз фойдали хизмат муддатга егалигини аниқлашда 
аҳамиятли ўрин тутган. 
(б) 
Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида аҳамиятли 
бўлган ҳар қандай алоҳида номоддий активнинг изоҳи, баланс қиймати ва 
қолган амортизация даври. 
(в) 
Давлат гранти орқали сотиб олинган ва дастлаб ҳаққоний қийматда 
тан олинган номоддий активлар учун: 
- ушбу активлар бўйича дастлаб тан олинган ҳаққоний қиймат; 
- уларнинг баланс қиймати; ва 
- тан олингандан сўнг улар таннарх бўйича ҳисобга олиш модели 
асосида ёки қайта баҳолаш модели асосида баҳоланганлиги. 
(г) 
Егалик ҳуқуқи чекланган номоддий активларнинг мавжудлиги ва 
баланс қийматлари ҳамда мажбуриятлар учун таъминот сифатида ажратилган 
номоддий активларнинг баланс қийматлари. 
(д) 
Номоддий активларни сотиб олиш бўйича шартномавий 
мажбуриятларнинг суммаси. 
Агарда номоддий активлар қайта баҳоланган қийматларда ҳисобга 
олинса, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(а) 
номоддий активларнинг туркуми бўйича: 
- қайта баҳолаш санаси; 
- қайта баҳоланган номоддий активларнинг баланс қиймати; ва 
- баланс қиймат, қайсики номоддий активларнинг қайта баҳоланган 
туркуми тан олингандан сўнг таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан 
фойдаланган ҳолда баҳоланганда тан олинадиган; ва 
(б) 
Давр бошида ва охирида номоддий активларга тегишли бошланғич 


140 
қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси, бу счётдаги 
давр 
мобайнидаги 
ўзгаришларни 
ҳамда 
қолдиқни 
акциядорларга 
тақсимлашдаги ҳар қандай чекловларни акс еттирган ҳолда. 
Қайта баҳоланган активлар туркумларини очиб бериш мақсадларида 
кенгроқ туркумларга умумлаштириш зарур бўлиши мумкин. Бироқ туркумлар 
умумлаштирилмайди, агарда бу ҳам таннарх бўйича ҳиобга олиш модели ҳам 
қайта баҳолаш модели бўйича ҳисобланган қийматларни қамраб олган 
номоддий активлар туркумининг бирикмасини келтириб чиқарса. 
Тадбиркорлик субъекти давр мобайнида харажат сифатида тан олинган 
тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш сарфларининг жами 
суммасини очиб бериши лозим. 
Тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш сарфлари бевосита 
тадқиқот ёки тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятларига тегишли 
барча сарфларни қамраб олади. 
 
Тадбиркорлик субъекти томонидан қуйидаги маълумотларнинг очиб 
берилиши маъқулланади, бироқ талаб етилмайди:
(а) 
ҳар қандай тўлиқ амортизация қилинган номоддий активнинг изоҳи, 
қайсики ҳанузгача фойдаланишда бўлса; ва 
(б) 
Тадбиркорлик субъекти томонидан назорат қилинадиган, аммо 
активлар сифатида тан олинмаган, аҳамиятли номоддий активларнинг қисқача 
изоҳи, бунда активлар сифатида тан олинмаслигига сабаб шуки, улар мазкур 
Стандартдаги тан олиш мезонини қаноатлантирмаган. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish