“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

3-мисол
Хақиқий харажат модели бўйича ҳисобга олинадиган номоддий 
активнинг қадрсизланиши ҳисобга олинмоқда. Активнинг баланс қиймати 
74000 ш.б. Ҳаққоний қиймат 75000 ш.б.(малакали баҳоловчи хулосаси). Сотиш 
харажатлари умумий таннархнинг 4%ни ташкил қилади. Активдан фойдаланиш 
қиймати 70000 ш.б.га тенг. 
Қопланадиган қиймат 72000 ш.б.га тенг.(74000-74000х4%). Актив 
қадрсизланишидан зарар 2000 ш.б. (74000-72000). 
Дт Номолиявий активнинг қадрсизланиши бўйича зарар (М9440) 2000 
Кт Номоддий активнинг қадрсизланишидан йиғлган зарар (М0900) 
2000 
Агарда актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор ишораси 
мавжуд бўлса, қопланадиган қиймат алоҳида актив учун баҳоланиши лозим. 
Агарда алоҳида активнинг қопланадиган қийматни баҳолашнинг имкони 
бўлмаса, тадбиркорлик субъекти актив тегишли бўлган пул маблағларини 
ҳосил қиладиган бирликнинг (активнинг пулни юзага келтирадиган бирлиги) 


162 
қопланадиган қийматни аниқлаши лозим. 
Алоҳида активнинг қопланадиган қийматни аниқлаш мумкин бўлмайди, 
агарда:
(а) 
активнинг фойдаланишдаги қийматини унинг чиқиб кетиш 
харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига яқин бўлган ҳолда баҳолаш 
мумкин бўлмаса (масалан, активдан уклуксиз фойдаланишдан келадиган 
келгуси пул оқимлари аҳамияциз деб баҳоланмаганда); ва 
(б) 
актив бошқа активлардан келадиган пул киримларидан кўпроқ 
мустақил бўлган пул киримларини юзага келтирмаса. 
Бундай ҳолатларда, фойдаланишдаги қиймат ва, шу туфайли, 
қопланадиган қиймат фақатгина активнинг пулни юзага келтирадиган бирлиги 
учун аниқланиши мумкин. 
4-мисол. 
Қазиб олувчи тадбиркорлик субъекти ўзининг қазиш 
фаолиятини амалга ошириши учун хусусий темир йўлга ега. Хусусий темир 
йўл темир парчасининг қиймати бўйича сотилиши мумкин ва у коннинг бошқа 
активларидан келадиган пул киримларидан катта даражада мустақил бўлган 
пул киримларини юзага келтирмайди. 
Хусусий темир йўлнинг қопланадиган қийматини баҳолаш мумкин 
бўлмайди, чунки унинг фойдаланишдаги қийматини аниқлашни имкони йўқ ва 
у темир парчасининг қийматидан еҳтимол фарқ қилади. Шу туфайли, 
тадбиркорлик субъекти хусусий темир йўл тегишли бўлган пул маблағларини 
ҳосил қиладиган бирликнинг, яъни бутун коннинг қопланадиган қийматини 
баҳолайди. 
Активнинг пулни юзага келтирадиган бирлиги активларнинг енг кичик 
гуруҳи бўлиб, ушбу гуруҳ активни ўз ичига олади ҳамда бошқа активлардан 
ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул киримларидан катта даражада 
мустақил бўлган пул киримларини юзага келтиради. Активнинг пулни юзага 
келтирадиган бирлигини аниқлаш мулоҳаза қилинишини ўз ичига олади. 
Агарда қопланадиган қийматни алоҳида актив учун аниқлаш мумкин бўлмаса, 
тадбиркорлик субъекти катта даражада мустақил бўлган пул киримларини 
юзага келтирадиган активларнинг енг қуйи жамланмасини аниқлайди.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish