“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

5-мисол
Автобус компанияси бешта алоҳида йўналишларнинг ҳар бири 
бўйича минимум хизмат кўрсатишни талаб етадиган ва тегишли ҳокимият 
билан тузилган шартнома асосида хизматларни кўрсатади. Ҳар бир йўналишга 
ажратилган активлар ва ҳар бир йўналиш бўйича пул оқимлари алоҳида 
аниқланиши мумкин. Йўналишлардан бири сезиларли зарар билан фаолият 
кўрсатади. Тадбиркорлик субъекти бирор автобус йўналишини қисқартириш 
имконига ега бўлмаганлиги сабабли, бошқа активлардан ёки активлар 
гуруҳларидан келадиган пул киримларидан катта даражад мустақил бўлган 
ҳолда аниқланадиган пул киримларининг енг қуйи даражаси бўлиб бутун бешта 
йўналиш томонидан юзага келтириладиган пул киримлари ҳисобланади. Ҳар 
бир йўналиш учун пул маблағларини ҳосил қиладиган бирлик бўлиб бутун 
автобус компанияси ҳисобланади.
Пул киримлари бу тадбиркорлик субъектига нисбатан ташқи 


163 
томонлардан олинадиган пул маблағи ва пул маблағи еквивалентларининг 
киримларидир. Активдан (ёки активлар гуруҳидан) келадиган пул киримлари 
бошқа активлардан (ёки активлар гуруҳларидан) келадиган пул киримларидан 
кўпроқ мустақил бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти 
турли омилларни, жумладан раҳбарият тадбиркорлик субъектининг 
операцияларини (масалан, маҳсулот турлари, бизнеслар, алоҳида жойлашувлар, 
туманлар ёки ҳудудий жойлар бўйича) қандай назорат қилишини ёки раҳбарият 
тадбиркорлик субъекти активларининг ва операцияларининг давом етиши ёки 
чиқиб кетиши тўғрисида қандай қарорлар қабул қилишини, кўриб чиқади.
Пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг қопланадиган қиймати – 
пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг чиқиб кетиш харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қиймати билан унинг фойдаланишдаги қиймати 
ўртасидаги кўпроғи ҳисобланади. Пул маблағларини ҳосил қиладиган 
бирликнинг қопланадиган қийматини аниқлаш мақсадида, “актив”га ҳар қандай 
ҳавола “пул маблағларини ҳосил қиладиган бирлик”ка ҳавола сифатида 
ўқилади. 
Пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг баланс қиймати пул 
маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг қопланадиган қийматини аниқлаш 
усулига мувофиқ бўлган асосда аниқланиши лозим. 
Пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг баланс қиймати:
(а) 
фақатгина пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка нисбатан 
ўринли ва мос равишда бевосита акс еттирилиши, ёки тақсимланиши мумкин 
бўлган активларнинг баланс қийматини ўз ичига олади ва пул маблағларини 
ҳосил қиладиган бирликнинг фойдаланишдаги қийматини аниқлашда 
фойдаланиладиган келгуси пул киримларини юзага келтиради; ва 
(б) 
ҳар қандай тан олинган мажбуриятнинг баланс қийматини ўз ичига 
олмайди, бунда пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг қопланадиган 
қиймат ушбу мажбуриятни инобатга олмаган ҳолда аниқланиши мумкин 
бўлмагунча. 
Бунга сабаб шуки, пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг чиқиб 
кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ва фойдаланишдаги 
қиймати пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг қисми бўлмаган 
активларга ва тан олинган мажбуриятларга тегишли пул оқимларини инобатга 
олмаган ҳолда аниқланади. 
Пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликларда гудвиллни тақсимлаш 
Қадрсизланишга текшириш мақсадида, бизнес бирлашувида сотиб 
олинган гудвилл харид санасидан бошлаб сотиб олувчининг, бирлашув 
фаолиятидан манфаат олиши кутилган, пул маблағларини ҳосил қиладиган 
бирликларининг ҳар бирига, ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликлар 
гуруҳларига, тақсимланиши лозим, бунда сотиб олинувчининг бошқа 
активлари ёки мажбуриятлари ушбу бирликларга ёки бирликлар гуруҳларига 
бириктирилган бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар. Гудвилл бундай 
тақсимланган ҳар бир бирлик ёки бирликлар гуруҳи:
(а) тадбиркорлик субъекти ичидаги гудвилл ички бошқарув мақсадларида 


164 
назорат қилинадиган енг қуйи даражани акс еттириши лозим; ва 
(б) умумлаштиришдан олдин МҲХС 8 “Операцион сегментлар”да 
таърифланган операцион сегментдан каттароқ бўлмаслиги лозим. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish