“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

Таянч сўзлар. 
Мажбурият – бу тадбиркорлик субъектининг бўлиб ўтган ҳодисалардан 
юзага келадиган ҳозирги пайтда мавжуд бўлган мажбурияти бўлиб, уни 
сўндириш 
натижасида 
тадбиркорлик 
субъектидан 
иқтисодий 
нафни 
мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиши кутилади.
Конструктив мажбурият - тадбиркорлик субъектининг қуйидаги 
ҳолатлардаги хатти-ҳаракатларидан келиб чиқадиган мажбурият: 
(а) 
унинг олдинги шаклланган амалиёти, чоп етилган сиёсатлари ёки 
йетарлича аниқ бўлган жорий билдиргиси асосида тадбиркорлик субъекти 
маълум жавобгарликларни олишини намоён етган; ва 
(б) 
бунинг 
натижасида, 
тадбиркорлик 
субъекти 
у 
ушбу 
жавобгарликларни бажаради деган асосли кутишларни бошқа томонларда 
туғдирган. 
Шартли мажбурият - бу:
(а) 
бўлиб ўтган ҳодисалардан юзага келиши мумкин бўлган мажбурият. 
Унинг мавжудлиги фақатгина тадбиркорлик субъектининг тўлиқ назорати 
остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси содир 
бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланади; ёки 
бўлиб ўтган ҳодисалардан юзага келадиган, лекин қуйидагилар туфайли 
тан олинмайдиган ҳозирги пайтда мавжуд бўлган мажбурият: 
- ушбу 
мажбуриятни 
сўндириш 
учун 
иктисодий 
нафни 
мужассамлаштирган ресурслар чиқиб кетишининг талаб етилиши еҳтимоли йўқ; 
ёки 
- ушбу мажбуриятнинг суммаси йетарлича ишончли тарзда баҳолана 
олмайди.
Шартли актив – бу бўлиб ўтган ҳодисалардан юзага келиши мумкин 
бўлган ва унинг мавжудлиги фақатгина тадбиркорлик субъектининг тўлиқ 
назорати остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси 
содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланадиган активдир.
Реструктуризация – бу раҳбарият томонидан режалаштирилган ва назорат 
қилинадиган дастур бўлиб, у қуйидагиларни аҳамиятли равишда ўзгартиради:
(а) 
тадбиркорлик субъекти томонидан амалга ошириладиган бизнеснинг 
кўламини; ёки
(б) 
ушбу бизнес амалга оширилиши тарзини. 
Бухгалтерия ҳисоби бўйича фойда – бу солиқ харажатлари чегириб 
ташланмагунча бўлган давр фойдаси ёки зарари. 
Солиқ солинадиган фойда (солиқ зарари) –бу солиқ идоралари томонидан 
белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланган ва ундан фойда солиқлари 
тўланиши (қопланиши) талаб етиладиган давр фойдаси (зарари). 
Солиқ харажати (солиқ даромади) –бу давр фойдаси ёки зарари 
аниқланишида ҳисобга олинган жорий ва муддати кечиктирилган солиқ бўйича 
умумий сумма. 
Жорий солиқ -бу давр учун солиқ солинадиган фойда (солиқ зарари)дан 


197 
тўланадиган (қопланадиган) фойда солиқлари суммаси. 
Муддати кечиктирилган солиқ мажбуриятлари -бу келгусида солиқ 
солинадиган вақтинчалик фарқлар бўйича келгуси даврларда тўланадиган фойда 
солиқларининг суммаси. 
Муддати кечиктирилган солиқ активлари – фойда солиқларининг 
қуйидагилар бўйича келгуси даврларда қопланадиган суммаси: 
(а) келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар; 
(б) фойдаланилмаган солиқ зарарларини келгуси даврларга ўтказиш; ва 
(в) фойдаланилмаган солиқ имтиёзларини келгуси даврларга ўтказиш. 
Вақтинчалик фарқлар – бу молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс 
еттирилган актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати билан унинг солиқ базаси 
ўртасидаги фарқлардир. Вақтинчалик фарқлар қуйидагича бўлиши мумкин: 
(а) 
келгусида cолиқ солинадиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик 
фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган 
ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ 
зарарини) ҳисоблашда солиқ солинадиган суммалар юзага келишига олиб 
келади; ёки 
(б) 
келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик 
фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган 
ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ 
зарарини) ҳисоблашда чегириб ташланадиган суммалар юзага келишига олиб 
келади. 
Актив ёки мажбуриятнинг солиқ базаси – ушбу актив ёки мажбуриятнинг 
солиқ мақсадларидаги қиймати. 
Солиқ харажати (солиқ даромади) жорий солиқ бўйича харажатни (жорий 
солиқ бўйича даромадни) ҳамда муддати кечиктирилган солиқ бўйича 
харажатни (муддати кечиктирилган солиқ бўйича даромадни) қамраб олади. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish