“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
7.2. БҲХС (IAS) 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш” 
Мазкур Стандарт барча тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий 
инструментларнинг барча турларига нисбатан қўлланилиши лозим, қуйидагилар 
бундан мустасно:
(а) 
БҲХС 10 “Жамланган молиявий ҳисоботлар”, БҲХС 27 “Алоҳида 
молиявий ҳисоботлар” ёки БҲХС 28 “Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва 
қўшма корхоналардаги инвестициялар” га мувофиқ ҳисобга олинадиган шуъба 
тадбиркорлик субъектларидаги, қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма 
корхоналардаги улушлар. Бироқ, тадбиркорлик субъектлари БҲХС 27 ёки
 
БҲХС 
28 га мувофиқ мазкур Стандарт бўйича ҳисобга олинадиган шуъба тадбиркорлик 
субъектидаги, қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улушга 
нисбатан ушбу Стандартни қўллаши лозим. Тадбиркорлик субъектлари шуъба 
тадбиркорлик субъектидаги, қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма 
корхонадаги улуш бўйича деривативларга нисбатан ҳам ушбу Стандартни 
қўллаши лозим, бунда деривативлар БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: 
тақдим етиш” даги тадбиркорлик субъектининг улушли инструменти таърифини 
қаноатлантирмагунча. 
(б) 
БҲХС 17 “Ижара” қўлланиладиган ижара келишувлари бўйича 
ҳуқуқлар ва мажбуриятлар. Бироқ: 

ижарага берувчи томонидан тан олинган ижара бўйича дебиторлик 
қарзларига 
нисбатан 
мазкур 
Стандартнинг 
ҳисобдан 
чиқариш 
ва 
қадрсизланишга тегишли шартлари қўлланилади; 

ижарага олувчи томонидан тан олинган молиявий ижара бўйича 
мажбуриятларга нисбатан мазкур Стандартнинг ҳисобдан чиқаришга тегишли 
шартлари қўлланилади; ва 

ижараларга 
сингдирилган 
деривативларга 
нисбатан 
мазкур 
Стандартнинг сингдирилган деривативлар шартлари қўлланилади. 
(в) 
БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари” қўлланиладиган ходимларга 
ҳақ (ва нафақа) тўлаш тизимларига асосан ходимлар ҳуқуқлари ва 
мажбуриятлари. 
(г) 
тадбиркорлик 
субъекти 
томонидан 
чиқарилган 
молиявий 
инструментлар, қайсики БҲХС 32 даги улушли инструментнинг таърифини 
қаноатлантиради. Бироқ, бундай улушли инструментларнинг егаси ушбу 


224 
инструментларга нисбатан ушбу Стандартни қўллаши лозим, бунда улар 
юқоридаги (а) да келтирилган истиснони қаноатлантирмагунча.
(д) 
ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, қайсики - МҲХС 4 “Суғурта 
шартномалари” да таърифланган суғурта шартномаси асосида юзага келади, 
бунда МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” нинг А-иловасида келтирилган 
молиявий кафолат шартномаси таърифини қаноатлантирадиган суғурта 
шартномаси асосида юзага келадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ташқари, 
ёки - МҲХС 4 қўллаш доирасидаги шартнома асосида юзага келади, чунки у 
ихтиёрий иштирок етиш имкониятини ўз ичига олади. Бироқ, мазкур Стандарт 
МҲХС 4 қўллаш доирасидаги шартномага сингдирилган деривативга нисбатан 
қўлланилади, агарда деривативнинг ўзи МҲХС 4 қўллаш доирасида алоҳида 
шартнома 
бўлмаса. 
Бундан 
ташқари, 
агарда 
молиявий 
кафолат 
шартномаларининг емитенти бундай шартномаларни суғурта шартномалари 
сифатида инобатга олганини ва суғурта шартномаларига хос равишда ҳисобга 
олганини олдинроқ аниқ тарзда тасдиқлаган бўлса, емитент бундай молиявий 
кафолат шартномаларига нисбатан мазкур Стандартни ёки МҲХС 4 ни 
қўллашни танлаши мумкин. Емитент ушбу танловни шартномага қараб амалга 
ошириши мумкин, аммо ҳар бир шартнома учун танланган ёндашув кейинчалик 
ўзгартирилмайди. 
(е) 
сотиб олувчи ва сотувчи акциядор ўртасидаги сотиб олинувчини 
сотиб олиш ёки сотиш бўйича ҳар қандай форвард шартномаси, қайсики келгуси 
харид санасида бизнес бирлашувига олиб келади. Форвард шартномасининг 
муддати одатда талаб етилган ҳар қандай тасдиқлашлар ва операцияни тугатиш 
учун зарур бўлган ўринли муддатдан ошмаслиги керак. 
(ж) 
Кредит мажбуриятларнинг емитенти ушбу Стандартнинг қўллаш 
доирасида бўлмаган кредит мажбуриятлари учун БҲХС 37 “Резервлар, шартли 
мажбуриятлар ва шартли активлар” ни қўллаши лозим. Бироқ, барча кредит 
мажбуриятларига нисбатан мазкур Стандартнинг ҳисобдан чиқаришга тегишли
шартлари қўлланилади.
(з) 
МҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” қўлланиладиган акцияга 
асосланган тўлов операцияларидаги молиявий инструментлар, шартномалар ва 
мажбуриятлар. 
(и) 
шундай мажбуриятни ҳисоб-китоб қилишни амалга ошириш учун 
тадбиркорлик субъектидан талаб етилган сарфларни қоплаш бўйича тўловларни 
олиш ҳуқуқларики, бунда тадбиркорлик субъекти ушбу мажбуриятни БҲХС 37 
га мувофиқ резерв сифатида тан олади ёки ушбу мажбурият учун олдинги 
даврда БҲХС 37 га мувофиқ резервни тан олган.
Қуйидаги 
кредит 
мажбуриятлари 
ушбу 
Стандартнинг 
қўллаш 
доирасидадир:
(а) 
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда 
ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбуриятлар сифатида 
белгилайдиган кредит мажбуриятлари. Кредит мажбуриятларидан юзага 
келадиган активларни уларни шакллантиришдан қисқа муддатдан сўнг сотиш 
бўйича олдинги амалиётларга ега бўлган тадбиркорлик субъекти айнан шу 
туркумдаги ўзининг барча кредит мажбуриятларига нисбатан ушбу Стандартни 


225 
қўллаши лозим.
(б) 
Ҳисоблашишдаги фарқи соф асосда пул маблағлари билан тўланиши 
ёки бошқа молиявий инструментни йетказиб бериш ёки емиссия қилиш орқали 
ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлган кредит мужбуриятлари. Ушбу кредит 
мужбуриятлари деривативлардир. Кредит мажбурияти кредит бўлиб-бўлиб 
тўланганлиги туфайлигина соф ҳолда ҳисоб-китоб қилинди деб ҳисобланмайди 
(масалан, қурилишни амалга ошириш давомида қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаб 
бориладиган қурилиш ипотека кредити). 
(в) 
Бозор фоиз ставкасидан паст даражада кредит ажратиш бўйича 
мажбуриятлари.
Мазкур Стандарт пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент билан 
соф асосда, ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали, худдики 
шартномалар молиявий инструментлар бўлганидек, ҳисоб-китоб қилиниши 
мумкин бўлган номолиявий моддани сотиб олиш ёки сотиш шартномалари учун 
қўлланилиши лозим, бундан тадбиркорлик субъекти кўзда тутган харид, сотув 
ёки фойдаланиш талабларига мувофиқ номолиявий моддани қабул қилиш ёки 
йетказиб бериш мақсадида тузилган ва сақланаётган шартномалар мустасно. 
Бир неча усуллар мавжудки, бунда номолиявий моддани сотиб олиш ёки 
сотиш шартномаси пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент билан соф 
асосда, ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали, ҳисоб-китоб 
қилиниши мумкин. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) 
қачонки шартнома шартлари бирор томонга пул маблағлари ёки 
бошқа молиявий инструмент билан соф асосда, ёки молиявий инструментларни 
айирбошлаш орқали, ҳисоб-китоб қилишга имкон берганида; 
(б) 
қачонки пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент билан соф 
асосда, ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали ҳисоб-китоб қилиш 
имконияти шартнома шартларида аниқ белгиланмаган, аммо тадбиркорлик 
субъекти шунга ўхшаш шартномаларни пул маблағлари ёки бошқа молиявий 
инструмент билан соф асосда, ёки молиявий инструментларни айирбошлаш 
орқали ҳисоб-китоб қилиш амалиётига ега бўлганида (контрагент билан ўзаро 
ҳисоб-китоб шартномаларини тузиш орқали ёки шартноманинг ҳисоб-китоб 
қилинишидан ёки муддати тугашидан олдин шартномани сотиш орқали); 
(в) 
ўхшаш шартномалар бўйича, қачонки тадбиркорлик субъекти 
асосдаги активнинг йетказиб берилишини қабул қилиш ва йетказиб берилгандан 
сўнг қисқа муддат ичида нархдаги қисқа муддатли тебранишлар ёки дилер 
маржасидан фойдага еришиш мақсадида уни сотиш тажрибасига ега бўлганда; 
ва 
(г) 
қачонки шартнома предмети бўлган номолиявий модда пул 
маблағига тезда айлантирилганда. 
(б) ёки (в) қўлланиладиган шартномалар тадбиркорлик субъекти кўзда 
тутган харид, сотув ёки фойдаланиш талабларига мувофиқ номолиявий моддани 
қабул қилиш ёки йетказиб бериш мақсадида тузилган шартномалар емас, ва шу 
туфайли, у мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидадир.
(а) ёки (г) бандга мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа молиявий 
инструмент билан соф асосда, ёки молиявий инструментларни айирбошлаш 


226 
орқали ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган номолиявий моддани сотиб олиш ёки 
сотиш бўйича чиқарилган опцион мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидадир. 
Бундай шартнома тадбиркорлик субъекти кўзда тутган харид, сотув ёки 
фойдаланиш талабларига мувофиқ номолиявий моддани қабул қилиш ёки 
йетказиб бериш мақсадида тузилмайди.
МҲХС 9 ва БҲХС 32 да таърифланган атамалар ушбу стандартда МҲХС 
9да белгиланган маъноларда фойдаланилади: МҲХС 9 ва БҲХС 32 қуйидаги 
атамаларни таърифлайди:
• 
ҳисобдан чиқариш 
• 
дериватив 
• 
улушли инструмент 
• 
ҳаққоний қиймат 
• 
молиявий актив 
• 
молиявий кафолат шартномаси 
• 
молиявий инструмент 
• 
молиявий мажбурият 
ва ушбу таърифларни қўллаш бўйича қўлланмани таъминлайди. 
Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан 
фойдаланилади: 
Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган 
қиймати - бу молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг дастлаб тан 
олинганда баҳоланган қиймати минус асосий қарз тўловлари, плюс ёки минус 
еффектив фоиз ставкасини қўллаган ҳолда бошланғич қиймат билан сўндириш 
қиймати орасидаги аниқланган ҳар қандай фарқнинг йиғилган амортизацияси 
ҳамда минус қадрсизланиш ёки умидсиз қарзлар бўйича ҳар қандай камайиш 
суммаси (бевосита ёки резерв счётидан фойдаланган ҳолда). 
Еффектив фоиз усули - бу молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг 
(ёки 
молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар гуруҳининг) 
амортизацияланган қийматини ҳисоблаш ва фоизли даромад ёки фоизли 
харажатни тегишли даврда тақсимлаш усулидир.
Еффектив фоиз ставкаси - бу молиявий инструментнинг кутилган хизмат 
муддати, ёки ўринли бўлганда, қисқароқ муддат давомида баҳоланган келгуси 
пул тўловлари ёки тушумларини молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг 
соф баланс қийматигача мутлақо тўғри дисконтлайдиган фоиз ставкасидир. 
Еффектив фоиз ставкасини ҳисоблашда, тадбиркорлик субъекти молиявий 
инструмент шартномасининг барча шартларини (масалан, олдиндан тўлов, 
“колл” ва шунга ўхшаш опциопларни) инобатга олган ҳолда пул оқимларини 
баҳолаши лозим, аммо келгуси кредитзарарларини еътиборга олмаслиги лозим. 
Ҳисоблаш шартнома томонлари ўртасида тўланган ёки олинган ҳамда еффектив 
фоиз ставкасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган барча ҳақлар ва йиғимларни 
(БҲХС 18 “Даромад” га қаранг), битимга доир харажатларни ва бошқа барча 
мукофотлар ёки дисконтларни қамраб олади. Бунда шундай фараз мавжудки, 
пул оқимлари ва ўхшаш молиявий инструментлар гуруҳининг кутилган хизмат 
муддати ишончли баҳоланади. Бироқ, пул оқимларини ёки молиявий 
инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) кутилган хизмат 


227 
муддатини ишончли баҳолаш имкони бўлмаган айрим ҳолатларда, тадбиркорлик 
субъекти молиявий инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) 
тўлиқ шартномавий муддати давомидаги шартномавий пул оқимларидан 
фойдаланиши лозим. 
Битимга оид харажатлар - бу молиявий актив ёки молиявий 
мажбуриятнинг хариди, емиссияси ёки чиқиб кетиши билан бевосита боғлиқ 
қўшимча харажатлардир. Қўшимча харажат бу шундай харажатки, қайсики 
сарфланмаган бўлар еди, агарда тадбиркорлик субъекти молиявий инструментни 
сотиб олмаганда, емиссия қилмаганда ёки чиқиб кетишини амалга оширмаганда 
еди. 
Қатъий келишув - бу белгиланган келгуси сана ёки саналарда белгиланган 
нархда ресурсларнинг белгиланган миқдорининг алмашинуви бўйича мажбурият 
юклайдиган келишувдир.
Режалаштирилган операция - бу мажбурий бўлмаган, аммо кутилган 
келгуси операциядир.
Хежлаш инструменти - бу белгиланган дериватив ёки (фақат хорижий 
валюта курсидаги ўзгариш рискининг хеджи учун) белгиланган но-дериватив 
молиявий актив ёки белгиланган но-дериватив молиявий мажбурият бўлиб, 
уларнинг ҳаққоний қиймати ва пул оқимлари белгиланган хежланган модданинг 
ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни қоплаши кутилади.
Хежланган модда - бу актив, мажбурият, қатъий келишув, юқори 
еҳтимолли режалаштирилган операция ёки хориждаги бўлинмага соф 
инвестиция бўлиб, бунда у (а) тадбиркорлик субъектини ҳакқоний қийматдаги 
ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар рискига дучор етади ва (б) хежланадиган 
сифатида белгиланади. 
Хеж самарадорлиги - бу хежланган рискга тегишли бўлган хежланган 
модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларнинг 
хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги 
ўзгаришлар билан қопланиш даражасидир.
Амортизацияланган қийматда баҳоланган молиявий активлар бўйича 
қадрсизланиш ва умидсиз қарзлар. 
Тадбиркорлик 
субъекти 
ҳар 
бир 
ҳисобот 
даври 
охирида 
амортизацияланган қийматда баҳоланган молиявий активнинг ёки молиявий 
активлар гуруҳининг қадрсизланганлигини тасдиқловчи ҳар қандай объектив 
далил мавжуд ёки мавжуд емаслигини баҳолаши лозим. Агар бундай далил 
мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъекти ҳар қандай қадрсизланиш зарари 
суммасини аниқлаш учун қўллаши лозим.
Молиявий актив ёки молиявий активлар гуруҳи қадрсизланган бўлади ва 
қадрсизланиш зарарлари ҳисобга олинади, фақатгина агарда актив дастлаб тан 
олингандан сўнг содир бўлган бир ёки бир неча ҳодисалар (“зарарли ҳодиса”) 
натижасида қадрсизланишнинг объектив далили мавжуд бўлса ва зарарли 
ҳодиса (ёки ҳодисалар) ишончли баҳоланиши мумкин бўлган молиявий актив 
ёки молиявий активлар гуруҳининг баҳоланган келгуси пул оқимларига 
нисбатан таъсирга ега бўлса. Қадрсизланишга сабаб бўлган ягона, аниқ бир 
ҳодисани аниқлаш имкони бўлмаслиги мумкин. Балки бир неча ҳодисаларнинг 


228 
умумлашган таъсири қадрсизланишга сабаб бўлиши мумкин. Келгуси ҳодисалар 
натижасида кутилаётган зарарлар, еҳтимоли қанчалик бўлишидан қатъий назар, 
тан олинмайди. Молиявий актив ёки молиявий активлар гуруҳи 
қадрсизланганлигини билдирадиган объектив далил қуйидаги зарарли ҳодисалар 
тўғрисида актив егасининг еътиборидаги кузатиладиган маълумотларни ўз ичига 
олади:
(а) 
емитент ёки кредидорнинг сезиларли молиявий қийинчилиги; 
(б) 
шартноманинг бузилиши, масалан, асосий қарз ёки фоиз бўйича 
дефолт ёки тўлаш муддатининг чузилиши; 
(в) 
қарздорнинг молиявий қийинчилигига боғлиқ иқтисодий ёки юридик 
сабаблар туфайли, кредитор томондан қарздорга бошқа ҳолатларда тақдим 
етилмайдиган имтиёз тақдим етилиши; 
(г) 
қарздорнинг банкрот бўлиши ёки молиявий қайта ташкил 
етилишининг еҳтимоли юзага келиши; 
(д) 
молиявий қийинчиликлар туфайли ушбу молиявий актив бўйича 
фаол бозорнинг йўқ бўлиши; ёки 
(е) 
молиявий активлар гуруҳининг баҳоланган келгуси пул оқимларида, 
улар дастлаб тан олингандан буён, сезиларли камайиш мавжудлигини намоён 
етаётган кузатиладиган маълумот, бунда камайиш гуруҳдаги алоҳида молиявий 
активлар орқали аниқланмаса ҳам, жумладан: 

гуруҳдаги қарздорларнинг тўлов қобилиятида салбий ўзгаришлар 
(масалан, кечиктирилган тўловларнинг кўпайган миқдори ёки ўзларининг 
кредит лимитига еришган ва ойлик минимум суммасини тўлаётган кредит карта 
қарздорларининг кўпайган миқдори); ёки 

гуруҳдаги активлар бўйича дефолтлар билан боғлиқ миллий ёки 
маҳаллий иқтисодий ҳолатлар (масалан, қарздорларнинг географик жойида 
ишсизлик даражасининг ўсиши, тегишли жойдаги ипотекалар учун кўчмас мулк 
нархларида камайиш, нефт қазиб чиқарувчиларга берилган кредит активлар 
учун нефт нархларида камайиш ёки гуруҳдаги қарздорларга таъсир етадиган 
соҳа ҳолатларидаги салбий ўзгаришлар). 
Тадбиркорлик субъектининг молиявий инструментларининг бундан буён 
очиқ бозорда савдо қилинмаслиги туфайли фаол бозорнинг йўқ бўлиши 
қадрсизланишнинг далили ҳисобланмайди. Тадбиркорлик субъектининг кредит 
рейтингининг пасайиши, бошқа мавжуд маълумотлар билан кўрилганда 
қадрсизланиш далили бўлса ҳам, ўзи алоҳида қадрсизланишнинг далили бўлиб 
ҳисобланмайди. Молиявий активнинг ҳаққоний қиймати унинг таннархидан ёки 
амортизацияланган қийматидан паст даражада камайиши қадрсизланиш далили 
бўлиши шарт емас (масалан, рискдан-ҳоли фоиз ставкасининг кўтарилиши 
натижасида қарз инструментидаги инвестициянинг ҳаққоний қийматида 
камайиш). 
Айрим ҳолатларда, молиявий актив бўйича қадрсизланиш зарари 
суммасини баҳолашда талаб етилган кузатиладиган маълумотлар чекланган 
бўлиши ёки бундан буён жорий шарт-шароитлар учун тўлиқ ўринли бўлмаслиги 
мумкин. Масалан, бундай ҳолат қарздор молиявий қийинчиликларда бўлганда ва 
ўхшаш қарздорларга тегишли кам тарихий маълумотлар мавжуд бўлганда содир 


229 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти қадрсизланиш 
зарари суммасини баҳолашда ўзининг тажрибаси асосида мулоҳаза қилиб ҳукм 
чиқаради. Худди шунингдек, тадбиркорлик субъекти жорий шарт-шароитларни 
акс еттириш учун молиявий активлар бўйича кузатиладиган маълумотларни 
тўғрилашда ўзининг тажрибаси асосида мулоҳаза қилиб ҳукм чиқаради. Ўринли 
тахминий баҳолашлардан фойдаланиш молиявий ҳисоботларнинг асосий қисми 
бўлиб, уларнинг ишончлилигига путур йетказмайди. 
Агарда амортизацияланган қийматда баҳоланган молиявий активлар 
бўйича қадрсизланиш зарари йетказилганлиги тўғрисида объектив далил мавжуд 
бўлса, зарар суммаси активнинг баланс қиймати билан молиявий активнинг 
дастлабки еффектив фоиз ставкасида (яъни дастлаб тан олишда ҳисобланган 
еффектив фоиз ставкасида) дисконтланган ҳолда баҳоланган келгуси пул 
оқимларининг келтирилган қиймати ўртасидаги фарқ сифатида баҳоланади. 
Активнинг баланс қиймати бевосита ёки резерв счётидан фойдаланган ҳолда 
камайтирилиши лозим. Зарар суммаси фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти дастлаб қадрсизланишнинг объектив далили 
алоҳида муҳим бўлган молиявий активлар учун алоҳида тарзда мавжудлигини ва 
алоҳида муҳим бўлмаган молиявий активлар учун алоҳида ёки бирлашган тарзда 
мавжудлигини баҳолайди. Агарда тадбиркорлик субъекти қадрсизланишнинг 
ҳеч қандай объектив далили алоҳида баҳоланган молиявий актив учун, актив 
муҳим ёки муҳим емас бўлишидан қатъий назар, мавжуд емаслигини аниқласа, у 
активни ўхшаш кредит рискининг хусусиятларига ега молиявий активлар 
гуруҳига киритади ва уларнинг қадрсизланишини бирлашган тарзда баҳолайди. 
Қадрсизланиши алоҳида баҳоланган ва қадрсизланиш зарари тан олинган ёки 
тан олиниши давом етадиган активлар қадрсизланишнинг бирлашган тарзда 
баҳоланишига киритилмайди.
Кейинги даврда, агарда қадрсизланиш зарарининг суммаси камайса ва 
камайиш қадрсизланиш тан олингандан сўнг содир бўладиган ҳодисага объектив 
тарзда тегишли бўлиши мумкин бўлса (масалан, қарздор кредит рейтингида 
яхшиланиш), олдин тан олинган қадрсизланиш зарари бевосита ёки резерв 
счётини тўғрилаш орқали қайта тикланиши лозим. Қайта тикланиш натижасида 
молиявий активнинг баланс қийматиагарда қадрсизланиш у қайта тикланган 
санада тан олинмаганда бўлиши мумкин бўлган амортизацияланган қийматдан 
ошмаслиги керак. Қайта тиклаш қиймати фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 
Мазкур Стандарт дериватив хежлаш инструменти сифатида белгиланиши 
мумкин бўлган ҳолатларни чекламайди. Бироқ, нодериватив молиявий актив ёки 
нодериватив молиявий мажбурият фақатгина хорижий валюта рискининг 
хежида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин.
Хеж ҳисоби мақсадларида, фақатгина ҳисобот берадиган тадбиркорлик 
субъектига (яъни, гуруҳга ёки фаолияти бўйича ҳисобот бериладиган алоҳида 
тадбиркорлик субъектига) нисбатан ташқи томонни ўз ичига оладиган 
инструментлар хежлаш инструментлари сифатида белгиланиши мумкин. 
Жамланган гуруҳ ичидаги алоҳида тадбиркорлик субъектлари ёки тадбиркорлик 
субъекти ичидаги бўлинмалар бошқа гуруҳ ичидаги тадбиркорлик субъектлари 
ёки тадбиркорлик субъекти ичидаги бўлинмалар билан хежлаш операцияларни 


230 
амалга ошириши мумкин бўлсада, бундай гуруҳ ичидаги операциялар жамлашда 
чиқариб ташланади. Шу туфайли, бундай хежлаш операциялари гуруҳнинг 
жамланган молиявий ҳисоботларидаги хеж ҳисоби сифатида таснифланмайди. 
Бироқ, улар гуруҳ ичидаги алоҳида тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ёки 
ажратилган молиявий ҳисоботларидаги хеж ҳисоби сифатида таснифланиши 
мумкин, агарда улар фаолияти бўйича ҳисобот бериладиган алоҳида 
тадбиркорлик субъектига нисбатан ташқи томон бўлса. 
Одатда бутун хежлаш инструменти учун ягона ҳаққоний қиймат мавжуд 
бўлади ва ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган омиллар бир 
бирига боғлиқдир. Шу туфайли, хежлаш алоқаси тадбиркорлик субъекти 
томонидан бутун хежлаш инструменти учун белгиланади. Бунда рухсат етилган 
истиснолар қуйидагилардир:
(а) 
опцион шартномасининг ички қийматини ва муддатдаги қийматини 
ажратиш ва хежлаш инструменти сифатида фақатгина опционнинг ички 
қийматидаги ўзгаришни белгилаш ва унинг муддатдаги қийматидаги ўзгаришни 
истисно етиш; ва 
(б) 
форвард шартномасининг фоиз жиҳати билан спот нархини 
ажратиш. 
Опционнинг ички қиймати ва форвард бўйича мукофот умуман олганда 
алоҳида баҳоланиши мумкинлиги сабабли, ушбу истисноларга рухсат етилади. 
Опцион шартномасининг ҳам ички қийматини ҳам муддатдаги қийматини 
баҳолайдиган динамик хежлаш стратегияси хеж ҳисоби сифатида таснифланиши 
мумкин. 
Бутун хежлаш инструментининг қисми, масалан номинал қийматнинг 50 
фоизи, хежлаш алоқасида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. 
Бироқ, хежлаш алоқаси хежлаш инструменти амалда бўлган муддатнинг 
фақатгина маълум қисми учун белгиланиши мумкин емас.
Ягона хежлаш инструменти бирдан ортиқ риск турининг хежи сифатида 
белгиланиши мумкин, агарда (а) хежланган рисклар аниқ аниқланиши мумкин 
бўлса; (б) хеж самарадорлигини намоён етиши мумкин бўлса; ва (в) хежлаш 
инструментининг ва турли риск ҳолатларининг муайян белгиланиши мавжуд 
бўлишини таъминлаш имкони бўлса. 
Икки ёки ундан ортиқ деривативлар, ёки уларнинг қисмларлари (ёки 
валюта рискининг хежи ҳолатида, икки ёки ундан ортиқ нодеривативлар ёки 
уларнинг қисмларлари, ёки деривативлар ва нодеривтивлар бирлашмаси ёки 
уларнинг қисмлари), биргаликда инобатга олиниши ва хежлаш инструменти 
сифатида биргаликда белгиланиши мумкин, масалан айрим деривативлардан 
юзага келадиган риск(лар) бошқа деривативлардан юзага келадиган риск(лар)ни 
ўзаро қоплайдиган ҳолат шу жумладандир. Бироқ, фоиз ставкаси «коллар»и ёки 
чиқарилган опцион билан сотиб олинган опционни бирлаштирадиган бошқа 
дериватив инструмент хежлаш инструменти сифатида таснифланмайди, агарда у 
ҳақиқатда соф чиқарилган опцион (соф мукофот олинадиган опцион) бўлса. 
Худди шунингдек, икки ёки ундан ортиқ инструментлар (ёки уларнинг 
қисмларлари) хежлаш инструменти сифатида биргаликда белгиланиши мумкин, 
фақатгина агарда уларнинг ҳеч бири чиқарилган опцион ёки соф чиқарилган 


231 
опцион бўлмаса. 
Хежланган модда тан олинган актив ёки мажбурият, тан олинмаган қатъий 
келишув, юқори еҳтимолли режалаштирилган операция ёки хориждаги 
бўлинмага соф инвестиция бўлиши мумкин. Хежланган модда (а) ягона актив, 
мажбурият, қатъий келишув, юқори еҳтимолли режалаштирилган операция ёки 
хориждаги бўлинмага соф инвестиция, (б) ўхшаш риск хусусиятларига ега 
активлар, 
мажбуриятлар, 
қатъий 
келишувлар, 
юқори 
еҳтимолли 
режалаштирилган операциялар ёки хориждаги бўлинмага соф инвестициялар 
гуруҳи ёки (с) фақат фоиз ставкаси риски бўйича портфел хежида, хежланадиган 
риск тақсимланган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар 
портфелининг қисми бўлиши мумкин. 
Хеж ҳисоби мақсадларида, фақатгина тадбиркорлик субъектига нисбатан 
ташқи томонни ўз ичига оладиган активлар, мажбуриятлар, қатъий келишувлар 
ёки юқори еҳтимолли режалаштирилган операциялар хежланган моддалар 
сифатида белгиланиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, хеж ҳисоби айнан бир 
гуруҳдаги тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги операцияларга нисбатан 
гуруҳнинг жамланган молиявий ҳисоботларида емас, балки фақатгина ушбу 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
алоҳида 
ёки 
ажратилган 
молиявий 
ҳисоботларида қўлланилади, бундан БҲХС 10 да таърифланган инвестицион 
тадбиркорлик субъектининг жамланган молиявий ҳисоботлари мустасно бўлиб, 
БҲХС 10 га мувофиқ инвестицион тадбиркорлик субъекти билан ҳаққоний 
қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган унинг 
шуъбалари ўртасидаги операциялар жамланган молиявий ҳисоботлардан 
чиқариб ташланмайди. Истисно тариқасида, гуруҳ ичидаги монетар моддага 
тегишли (масалан, иккита шуъба тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги 
дебиторлик/кредиторлик қарзи) хорижий валюта риски жамланган молиявий 
ҳисоботларда хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин, агарда у 
ҳисоботларни жамлашда БҲХС 21 «

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish