“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

ҳаққоний қиймат хежи
: тан олинган активнинг ёки мажбуриятнинг 
ёки тан олинмаган қатъий келишувнинг, ёки бундай активнинг, мажбуриятнинг 
ёки қатъий келишувнинг аниқланадиган қисмининг, ҳаққоний қийматидаги 
ўзгаришларга дучорлик рискининг хежи бўлиб, у муайян рискга тегишли бўлади 
ва фойда ёки зарарга таъсир етиши мумкин.
(б) 
пул оқими хежи
: пул оқимларидаги ўзгарувчанликка дучорлик 
рискининг хежи бўлиб, у - тан олинган актив ёки мажбурият (масалан 
ўзгарувчан фоизли қарз бўйича барча ёки айрим келгуси фоиз тўловлари) ёки 
юқори еҳтимолли режалаштирилган операция билан боғлиқ муайян рискга 
тегишли бўлади ва - фойда ёки зарарга таъсир етиши мумкин.
(в) 
хориждаги бўлинмага соф инвестициянинг хежи, 
бунда БҲХС 21 да 
таърифлангандек.
Қатъий келишув бўйича хорижий валюта рискининг хежи ҳаққоний 
қиймат хежи сифатида ёки пул оқими хежи сифатида ҳисобга олиниши мумкин. 
Хежлаш алоқаси хеж ҳисоби сифатида таснифланади, фақатгина агарда 
қуйидаги барча шартлар қаноатлантирилса.
(а) 
хеж бошланишида, хежлаш алоқасининг ва тадбиркорлик 
субъектининг хежни амалга ошириш бўйича рискни бошқариш мақсади ва 
стратегиясининг расмий белгиланган ва ҳужжатлаштирилган бўлса. Ушбу 
ҳужжатлаштириш хежлаш инструментини, хежланган модда ёки операцияни, 
хежланадиган риск хусусиятини ва тадбиркорлик субъекти хежланган 
модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки хежланган рискга тегишли пул 
оқимларидаги ўзгаришларга дучорликни ўзаро қоплаш бўйича хежлаш 
инструментининг самарадорлигини қандай баҳолашини аниқлашни ўз ичига 
олади. 
(б) 
Муайян хежлаш алоқаси бўйича дастлабки ҳужжатлаштирилган 
рискни бошқариш стратегиясига мос тарзда, хеж хежланган рискга тегишли 
ҳаққоний қийматдаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни ўзаро қоплашга 
еришишда юқори самарадор бўлиши кутилади. 
(в) 
Пул оқими хежларида, хежнинг предмети бўлган режалаштирилган 
операция юқори еҳтимолли бўлиши шарт ва якуний босқичда фойда ёки зарарга 
таъсир етиши мумкин бўлган пул оқимларининг ўзгаришига нисбатан 
дучорликни акс еттириши шарт. 
(г) 
Хежнинг самарадорлиги ишончли баҳоланиши мумкин, яъни 
хежланган рискга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қиймати ёки пул 
оқимлари билан хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ишончли 


234 
баҳоланиши мумкин. 
(д) 
Хеж уклуксиз баҳоланиб, у хеж белгиланган молиявий ҳисобот 
даврлари мобайнида юқори самарадор бўлгани учун аниқланади. 
Ҳаққоний қиймат хежлари 
Агарда ҳаққоний қиймат хежи давр мобайнида у қуйидагича 
ҳисобга олиниши лозим:
(а) 
хежлаш инструментини ҳаққоний қийматда (дериватив хежлаш 
инструменти учун) ёки БҲХС 21 га мувофиқ баҳоланган унинг баланс 
қийматининг хорижий валюта қисмини (нодериватив хежлаш инструменти 
учун) қайта баҳолашдан юзага келадиган фойда ёки зарар фойда ёки зарар 
таркибида тан олиниши лозим; ва 
(б) 
хежланган рискга тегишли хежланган модда бўйича фойда ёки зарар 
хежланган модданинг баланс қийматини тўғрилаши ва фойда ёки зарар 
таркибида тан олиниши лозим. Бу қўлланилади, агарда хежланган модда 
таннархда баҳоланган бўлса. 
Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфелининг қисми 
бўйича фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежида фойда ёки зарарни 
қуйидагича акс еттириш орқали қаноатлантирилиши мумкин:
(а) 
хежланган модда актив бўлган қайта нархлаш даврлари учун, 
активлар ичидаги битта ажратилган қатор моддаси; ёки 
(б) 
хежланган модда мажбурият бўлган қайта нархлаш даврлари учун, 
мажбуриятлар ичидаги битта ажратилган қатор моддаси. 
(а) ва (б) да келтирилган ажратилган қатор моддалари молиявий активлар 
ёки молиявий мажбуриятлар акс еттирилган қаторлар тагида акс еттирилиши 
лозим. Ушбу қатор моддаларида киритилган суммалар молиявий ҳолат 
тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариб ташланиши лозим, қачонки улар тегишли 
бўлган активлар ёки мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилса. 
Агарда фақатгина хежланган моддага тегишли муайян рисклар хежланган 
бўлса, хежланган рискга тегишли бўлмаган хежланган модданинг ҳаққоний 
қийматидаги тан олинган ўзгаришлар МҲХС 9 да белгилангандек тан олинади.
Тадбиркорлик субъекти хеж ҳисобини проспектив тарзда тўхтатиши 
лозим, агарда:
(а) 
хежлаш инструментининг муддати тугаса ёки у сотилса, бекор 
қилинса ёки амалга оширилса (ушбу мақсад учун, хежлаш инструментини бошқа 
хежлаш инструменти орқали алмаштириш ёки муддатини узайтириш хежлаш 
инструментининг муддати тугашини ёки у бекор қилинишини англатмайди, 
агарда бундай алмаштириш ёки муддатини узайтириш тадбиркорлик 
субъектининг ҳужжатлаштирилган хежлаш стратегиясининг қисми бўлса); 
(б) 
хеж ҳисобининг мезонларини бундан буён қаноатлантирмаса; ёки 
(в) 
тадбиркорлик субъекти белгилашни бекор қилади. 
Еффектив фоиз усули қўлланилган хежланган молиявий инструментнинг 
баланс қийматига (ёки фоиз ставкаси риски бўйича портфел хежи ҳолатида, 
юзага келадиган ҳар қандай тузатиш амортизация қилиш орқали фойда ёки 
зарарга олиб борилиши лозим. Амортизациялаш тузатиш пайдобўлиши билан 
бошланиши мумкин ва хежланган модданинг хежланадиган рискга тегишли 


235 
унинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга тузатилиши тўхтатилишидан 
кечиктирмасдан бошланиши лозим. Тузатиш амортизациялаш бошланадиган 
санадаги қайта ҳисобланган еффектив фоиз ставкасига асосланади. Бироқ, 
молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели бўйича фоиз ставкаси 
рискининг ҳаққоний қиймат хежи ҳолатида (ва фақат бундай хежда), агарда 
қайта ҳисобланган еффектив фоиз ставкаси орқали амортизациялаш амалий 
имконсиз бўлса, тузатиш бир текис маромда амортизацияланиши лозим. 
Тузатиш молиявий инструментнинг сўндирилишига қадар ёки, фоиз ставкаси 
риски бўйича портфел хежи ҳолатида, тегишли қайта нархлаш даврининг 
тугашига қадар тўлиқ амортизацияланиши лозим.
Қачонки тан олинмаган қатъий келишув хежланган модда сифатида 
белгиланса, хежланган рискга тегишли қатъий келшувнинг ҳаққоний 
қийматидаги кейинги йиғилган ўзгариш фойда ёки зарарда тан олинган мос 
равишдаги фойда ёки зарар билан бирга актив ёки мажбурият сифатида тан 
олинади. Хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ҳам 
фойда ёки зарарда тан олинади.
Қачонки тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қиймат хежида хежланган 
модда бўлган актив сотиб олиш ёки мажбуриятни тан олиш бўйича қатъий 
келишувни имзоласа, тадбиркорлик субъекти қатъий келишувни бажариши 
натижасида юзага келадиган актив ёки мажбуриятнинг дастлабки баланс 
қиймати шундай мақсадда тўғриланадики, бунда у молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботда тан олинган хежланган рискга тегишли қатъий келишувнинг 
ҳаққоний қийматидаги йиғилган ўзгаришни ўз ичига олади. 
Агарда пул оқими хежи давр мобайнида қуйидагича ҳисобга олиниши 
лозим:
(а) 
самарали хеж деб аниқланган хежлаш инструменти бўйича фойда 
ёки зарарнинг қисми бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим; ва 
(б) 
хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг самарасиз қисми 
фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 
Янада аниқроқ қилиб, пул оқими хежи қуйидагича ҳисобга олинади:
(а) 
капиталнинг хежланган модда билан боғлиқ алоҳида қисми 
қуйидагиларнинг камроғида тўғриланади (мутлақ суммаларда): 

хеж бошланишидан буён хежлаш инструменти бўйича йиғилган 
фойда ёки зарар; ва 

хеж бошланишидан буён хежланган модда бўйича кутилган келгуси 
пул оқимларининг ҳаққоний қийматидаги (келтирилган қийматидаги) йиғилган 
ўзгариш; 
(б) 
хежлаш инструменти ёки унинг белгиланган қисми (қайсики 
самарасиз хеж) бўйича ҳар қандай қолдиқ фойда ёки зарар фойда ёки зарар 
таркибида тан олиниши лозим; ва 
(в) 
агарда тадбиркорлик субъектининг муайян хежлаш алоқаси бўйича 
ҳужжатлаштирилган рискни бошқариш стратегияси хеж самарадорлигини 
баҳолашда хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг ёки тегишли пул 
оқимларининг маълум қисмини инобатга олмаса фойда ёки зарарнинг ушбу 
инобатга олинмаган қисми МҲХС 9 га мувофиқ тан олинади. 


236 
Агарда режалаштирилган операциянинг хежи кейинчалик молиявий актив 
ёки молиявий мажбуриятни тан олинишига олиб келса, умумлашган даромадда 
тан олинган тегишли фойда ёки зарарлар қайта таснифлашнинг тўғриланиши 
сифатида капиталдан фойда ёки зарарга шундай даврда ёки даврларда олиб 
борилиши (қайта таснифланиши) лозимки, бунда ушбу давр ёки даврлар 
мобайнида хежланган режалаштирилган пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир 
етади (масалан, фоизли даромад ёки фоизли харажат тан олинган даврлар). 
Бироқ, агарда тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган даромадда тан 
олинган зарарнинг барчаси ёки қисми бир ёки ундан ортиқ келгуси даврларда 
тикланмаслигини кўзда туца, у фойда ёки зарарда қайта таснифлашнинг 
тўғриланиши сифатида тикланиши кутилмаган суммани қайта таснифлаши 
лозим.
Агарда режалаштирилган операциянинг хежи кейинчалик номолиявий 
актив ёки номолиявий мажбуриятни тан олинишига олиб келса, ёки 
режалаштирилган операция номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият учун 
ҳаққоний қиймат хежи ҳисоби қўлланиладиган қатъий келишувга айланса, 
тадбиркорлик субъекти қуйидаги (а) ёки (б) ни қабул қилиши лозим:
(а) 
умумлашган даромадда тан олинган тегишли фойда ёки зарарларни 
қайта таснифлашнинг тўғриланиши сифатида фойда ёки зарарга шундай даврда 
ёки даврларда олиб борилиши (қайта таснифлаши) лозимки, бунда ушбу давр 
ёки даврлар мобайнида хежланган режалаштирилган пул оқимлари фойда ёки 
зарарга таъсир етади (масалан, ескириш харажати ёки сотувлар таннархи тан 
олинган даврлар). Бироқ, агарда тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган 
даромадда тан олинган зарарнинг барчаси ёки қисми бир ёки ундан ортиқ 
келгуси даврларда тикланмаслигини кўзда туца, у фойда ёки зарарда қайта 
таснифлашнинг тўғриланиши сифатида тикланиши кутилмаган суммани қайта 
таснифлаши лозим.
(б) 
у умумлашган даромадда тан олинган тегишли фойда ёки 
зарарларни чиқариб ташлайди ва уларни активнинг ёки мажбуриятнинг 
дастлабки таннархига ёки бошқа баланс қийматига киритади. 
Тадбиркорлик субъекти (а) ёки (б) ни ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида 
қабул қилиши лозим ва уни бир меъёрда барча хежларга нисбатан қўллаши 
лозим.
Пул оқими хежларидан бошқа пул оқими хежларида, бошқа умумлашган 
даромадда тан олинган суммалар қайта таснифлашнинг тўғриланиши сифатида 
капиталдан фойда ёки зарарга шундай даврда ёки даврларда қайта 
таснифланиши лозимки, бунда ушбу давр ёки даврлар мобайнида хежланган 
режалаштирилган пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир етади (масалан, 
режалаштирилган сотув содир бўлганда).
Қуйидаги ҳолатларнинг бирортасида тадбиркорлик хеж ҳисобини 
проспектив тарзда тўхтатиши лозим:
(а) 
Хежлаш инструментинг муддати тугаса ёки у сотилса, бекор қилинса 
ёки амалга оширилса (ушбу мақсад учун, хежлаш инструментини бошқа хежлаш 
инструменти орқали алмаштириш ёки муддатини узайтириш муддат тугашини 
ёки хежлаш инструметининг бекор қилинишини англатмайди, агарда бундай 


237 
алмаштириш ёки муддатини узайтириш тадбиркорлик субъектининг 
ҳужжатлаштирилган хежлаш стратегиясининг қисми бўлса). Бундай ҳолатда, 
хеж амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа умумлашган даромадда тан олинган 
хежлаш инструменти бўйича йиғилган фойда ёки зарар режалаштирилган 
операция содир бўлгунга қадар капитал таркибида ажратилган ҳолда қолиши 
лозим. (б) Хеж бундан буён хеж ҳисобининг мезонларини қаноатлантирмайди. 
Бундай ҳолатда, хеж амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа умумлашган 
даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича йиғилган фойда ёки зарар 
режалаштирилган операция содир бўлгунга қадар капитал таркибида ажратилган 
ҳолда қолиши лозим.
(в) 
Режалаштирилган операциянинг бундан буён содир бўлиши 
кутилмайди ва бундай ҳолатда хеж амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа 
умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича ҳар қандай 
тегишли йиғилган фойда ёки зарар қайта таснифлашнинг тўғриланиши
сифатида капиталдан фойда ёки зарарга олиб борилиши (қайта таснифланиши) 
лозим. (г) Тадбиркорлик субъекти хежни белгилашни бекор қилади. 
Режалаштирилган операция хежларида, хеж амалда бўлган даврдан бошлаб 
бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича 
йиғилган фойда ёки зарар режалаштирилган операция содир бўлгунга қадар ёки 
унинг содир бўлиши бундан буён кутилмаслигига қадар капитал таркибида 
алоҳида модда бўлиб қолиши лозим. Агарда операциянинг содир бўлиши 
бундан буён кутилмаса, бошқа умумлашган даромадда тан олинган йиғилган 
фойда ёки зарар қайта таснифлашнинг тўғриланиши сифатида капиталдан 
фойда ёки зарарга олиб борилиши (қайта таснифланиши) лозим.
Хориждаги бўлинмага соф инвестициянинг хежлари, жумладан соф 
инвестциянинг қисми сифатида ҳисобга олинган монетар модда (БҲХС 21) 
хежи, пул оқими хежларига ўхшаш тарзда ҳисобга олиниши лозим:
(а) 
самарали хеж деб аниқланган хежлаш инструменти бўйича фойда 
ёки зарарнинг қисми бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим; ва 
(б) 
самарасиз қисм фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 
Бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежнинг самарали қисмига 
тегишли бўлган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарар қайта 
таснифлашнинг тўғриланиши ифатида капиталдан фойда ёки зарарга БҲХС 21 
га мувофиқ хориждаги бўлинманинг чиқиб кетишида ёки қисман чиқиб 
кетишида қайта таснифланиши лозим. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish