“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

тўланадиган кредитлар
бўйича, 
тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак:
(а) 
ушбу тўланадиган кредитларнинг сўндириш шартлари, қарзни узиш 
фонди, асосий қарз суммаси, фоизларни тўлаш шартларини ҳар қандай бузиш 
ҳолатининг тафсилотлари; 
(б) 
ҳисобот 
даври 
охирида 
шартлари 
бузилган 
тўланадиган 
кредитларнинг баланс қиймати; ва 
(в) 
молиявий ҳисоботлар еълон қилиш учун тасдиқланишидан олдин 
шартлари бузилган кредит бўйича зарарни камайтиришга қаратилган чоралар 
қабул 
қилинганлиги 
ёки 
тўланадиган 
кредитларнинг 
шартлари 
ўзгартилганлигини. 
Тадбиркорлик субъекти умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ёки 
изоҳларда қуйидаги даромадлар, харажатлар, фойда ёки зарарлар моддаларини 
очиб бериши керак: 
(а) 
қуйидагилар бўйича соф фойда ёки соф зарарлар: 
- ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга 
олинадиган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар. Бунда дастлабки 
тан олишда бундай молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар сифатида 
белгиланганлар ва МҲХС 9 га мувофиқ мажбурий равишда ҳаққоний қиймат 
бўйича баҳоланадиган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар 
(масалан, МҲХС 9 бўйича олди-сотди учун мўлжалланган таърифига мос 
келадиган молиявий мажбуриятлар) бўйича маълумотлар алоҳида очиб 
берилади. Ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга 
олинадиган молиявий мажбуриятлар бўйича, тадбиркорлик субъекти бошқа 
умумлашган даромадда тан олинадиган суммани ва фойда ёки зарарда тан 
олинадиган суммани алоҳида кўрсатиши керак. 
- амортизацияланган 
қиймат 
бўйича 
баҳоланадиган 
молиявий 
мажбуриятлар. 
- амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий активлар. 
- ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда 
ҳисобга олинадиган молиявий активлар. 
(б) 
амортизацияланган қиймат (еффектив фоиз усули асосида 
ҳисобланган) бўйича баҳоланадиган молиявий активлар ёки ҳаққоний 
қийматидаги ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олинмайдиган молиявий 
мажбуриятлар бўйича жами фоизли даромадлар ва жами фоизли харажатлар. 
(в) 
қуйидагилардан юзага келадиган комиссион даромадлар ва 
харажатлар (еффектив фоиз ставкасини аниқлашда ҳисобга олинган 
суммалардан ташқари): 
- амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий активлар 
ёки ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга 
олинмайдиган молиявий мажбуриятлар; ва 
- алоҳида шахслар, трастлар, пенсион тизимлар ва бошқа ташкилотлар 
номидан активларни инвестиция қилиш ёки сақлаб туришга олиб келадиган 
ишонч ва бошқа фидуциар операциялар. 
(г) 
қадрсизланган молиявий активлар бўйича БҲХС 39 “Молиявий 


245 
Инструментлар: тан олиш ва баҳолаш”га мувофиқ ҳисобланган фоизли 
даромадлар
(д) 
молиявий активларнинг ҳар бир тоифаси бўйча ҳар қандай 
қадрсизланиш зарарининг суммаси. 
Тадбиркорлик субъекти умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда тан 
олинган ва амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий 
активларни ҳисобдан чиқаришдан юзага келадиган фойда ёки зарарнинг 
таҳилини очиб бериши керак, бунда у ушбу молиявий активларнинг ҳисобдан 
чиқарилишидан олинган фойда ва зарарларни алоҳида кўрсатиши керак. Ушбу 
очиб 
бериладиган 
маълумотлар 
молиявий 
активларнинг 
ҳисобдан 
чиқарилишининг сабабларини қамраб олиши керак. 
БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим етиш”га мувофиқ, тадбиркорлик 
субъекти муҳим ҳисоб сиёсатларнинг қисқача баёнида молиявий ҳисоботларни 
тайёрлашда фойдаланилган баҳолаш асосини (ёки асосларини) ва молиявий 
ҳисоботларни тушуниш учун ўринли бўлган бошқа қўлланилган ҳисоб 
сиёсатларини очиб бериши керак.
Тадбиркорлик субъекти БҲХС 39 да тавсифланган хежларнинг ҳар бир 
тури бўйича қуйидагиларни алоҳида очиб бериши керак (яъни, ҳаққоний қиймат 
хежлари, пул оқимлари хежлари, хорижий бўлинмага соф инвестициялар 
хежлари):
(а) ҳар бир турдаги хежнинг тавсифи; 
(б) хежлаш 
инструментлари 
сифатида 
белгиланган 
молиявий 
инструментларнинг тавсифини ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний 
қийматларини; ва 
(в) хежланган рискларнинг хусусиятини. 
Пул оқимларининг хежи бўйича, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни 
очиб бериши керак:
(а) пул оқимлари юзага келиши кутилган даврлар ва ушбу пул оқимлари 
фойда ёки зарарга таъсир етиши кутилган даврлар; 
(б) олдин хеж ҳисоби қўлланилган, лекин бошқа содир бўлиши 
кутилмайдиган ҳар қандай прогноз қилинадиган операциянинг тавсифи; 
(в) давр мобайнида бошқа умумлашган даромадда тан олинган сумма; 
(г) давр давомида капиталдан фойда ёки зарарга ўтказилган (қайта 
таснифланган) сумма, бунда умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар 
бир сатрда кўрсатиладиган моддасига киритилган суммани алоҳида очиб берган 
ҳолда; ва 
(д) давр давомида капиталдан чиқариб ташланган ва сотиб олиниши ёки 
содир бўлиши хежланган еқори еҳтимолга ега ва прогноз қилинадиган операция 
бўлган номолиявий активнинг ёки номолиявий мажбуриятнинг бошланғич 
қийматига ёки бошқа баланс қийматига киритилган сумма. 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни алоҳида очиб бериши керак: 
(а) ҳаққоний қийматнинг хежларида, қуйидагилар бўйича фойда ёки 
зарарларни: 

хежлаш инструменти; ва 

хежланган рискка тегишли хежланган модда. 


246 
(б) пул оқимларининг хежи бўйича келиб чиққан ва фойда ёки зарарда тан 
олинган самарасизлик. 
(в) хорижий бўлинмага соф инвестициядан келиб чиққан ва фойда ёки 
зарарда тан олинган самарасизлик. 
Тадбиркорлик 
субъекти, 
молиявий 
активлар 
ва 
молиявий 
мажбуриятларнинг ҳар бир туркуми бўйича, ушбу активлар ва мажбуриятлар 
туркумининг ҳаққоний қийматини уларнинг баланс қиймати билан солиштириб 
бўладиган тарзда очиб бериши керак.
Ҳаққоний 
қиймат 
тўғрисидаги 
маълумотларни 
очиб 
берганда, 
тадбиркорлик субъекти молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни 
туркумларга гуруҳлаши керак, лекин уларнинг баланс қийматлари молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ўзаро ҳисоб-китоб қилинган даражадагина уларни 
ўзаро ҳисоб-китоб қилиши керак. 
Баъзи ҳолатларда, молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний 
қиймати у билан бир хил активнинг ёки мажбуриятнинг фаол бозордаги 
котировка қилинадиган баҳоси (яъни ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1-чи 
даражаси) билан тасдиқланмаганлиги ёки фақат кузатиладиган бозорлардан 
олинган маълумотлар асосидаги баҳолаш усулларига асосланмаганлиги
туфайли тадбиркорлик субъекти молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг 
дастлабки тан олишда фойда ёки зарарни тан олмайди. Бундай ҳолатларда, 
тадбиркорлик субъекти молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг 
туркумлари бўйича қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
бозор иштирокчилари мазкур актив ёки мажбуриятларнинг нархини 
белгилашда ҳисобга олган бўлган омилларнинг (шу жумладан, вақтнинг) 
ўзгаришини акс еттириш мақсадида дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат 
ва операция баҳоси ўртасидаги фарқни фойда ёки зарарда тан олиш бўйича 
ҳисоб сиёсатини. 
(б) 
давр боши ва охирида фойда ёки зарарда ҳали тан олиниши керак 
бўлган умумий фарқни ва ушбу фарқ қолдиғидаги ўзгаришларнинг 
солиштирмасини. 
(в) 
тадбиркорлик субъекти операция баҳоси ҳаққоний қийматнинг енг 
яхши далили емас деган хулосага келганлигининг сабабини, шу жумладан 
ҳаққоний қийматни исботлайдиган далилнинг тавсифини. 
Ҳаққоний қиймат бўйича маълумотлар қуйидаги ҳолатларда очиб 
берилиши талаб етилмайди: 
(а) 
баланс қиймати ҳаққоний қийматнинг оқилона таҳмини бўлганида, 
масалан, савдога оид қисқа муддатли дебиторлик қарзлари ва кредиторлик 
қарзлари каби молиявий инструментлар бўйича; 
(б) 
иҳтиёрий иштирок имконини берадиган хусусиятга ега шартнома 
(МҲХС 4 да тавсифлангандек) ҳолатида, агар ушбу хусусиятнинг ҳаққоний 
қиймати ишончли даражада баҳолана олмаса. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар 
бундай шартномаларнинг баланс қиймати ва ҳаққоний қиймати ўртасидаги 
мумкин бўлган фарқлар суммаси тўғрисида ўз мулоҳазаларини чиқариши учун 
имкон берадиган маълумотларни очиб бериши керак, шу жумладан: 


247 
(а) 
ушбу инструментлар бўйича ҳаққоний қиймат ишончли даражада 
баҳола олинмаганлиги туфайли ушбу ҳаққоний қиймат очиб берилмаганлиги 
фактини; 
(б) 
молиявий 
инструментларнинг 
тавсифини, 
уларнинг 
баланс 
қийматини, ва ҳаққоний қиймат нима сабабларга кўра ишончли даражада 
баҳолана олинмаганилиги бўйича тушунтиришни; 
(в) 
ушбу инструментлар бўйича бозорнинг мавжудлиги тўғрисидаги 
маълумотлар; 
(г) 
тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларнинг чиқиб 
кетишини 
режалаштирганлиги 
ва 
қандай 
қилиб 
чиқиб 
кетишини 
режалатираётганини; ва 
(д) 
агар олдин ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаб бўлмаган 
молиявий инструментлар ҳисобдан чиқарилса, ушбу ҳисобдан чиқариш 
тўғрисидаги факт, ҳисоб чиқариш пайтида инструментларнинг баланс қиймати, 
ва тан олинган фойда ёки зарар. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга 
молиявий инструментлар бўйича юзага келадиган ва тадбиркорлик субъекти 
давр оҳирида дучор бўладиган рискларнинг хусусиятини ва даражасини 
баҳолашга имкон берадиган маълумотларни очиб бериши керак. 
Миқдорий маълумотлар очиб берилганида уларга тегишли сифатий 
маълумотларни ҳам очиб бериш фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни 
ўзаро боғлаш ва шу тариқа молиявий инструментлардан юзага келадиган 
рискларнинг 
хусусияти 
ва 
даражаси 
тўғрисида 
тўлиқ 
тасаввурни 
шакллантиришга ёрдам беради. Очиб бериладиган миқдорий ва сифатий 
маълумотларнинг 
ўзаро 
боғлиқлиги 
фойдаланувчиларга 
тадбиркорлик 
субъектининг рискларга дучорлигини яхшироқ баҳолашга имкон беради. 
Молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар бир тури 
бўйича, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
рискка дучорликни ва рисклар қандай қилиб пайдо бўлишини; 
(б) 
рискларни бошқариш мақсадлари, сиёсатлари ва жараёнларини 
ҳамда рискни баҳолаш учун қўлланилган усуллар; ва 
(в) 
олдинги даврга нисбатан (а) ёки (б) даги ҳар қандай ўзгариш. 
Молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар бир тури 
бўйича, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак: 

ҳисобот даврининг охирида ушбу рискка дучорлик бўйича йиғма 
миқдорий маълумотлар. Ушбу очиб бериладиган маълумотлар тадбиркорлик 
субъектининг асосий раҳбариятига (БҲХС 24 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish