“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг 
таъсирлари»
га мувофиқ тўлиқ чиқариб ташланмайдиган валюта курси ошиши 
ёки камайиши таъсирига дучор бўлишга олиб келса. БҲХС 21 га мувофиқ, 
гуруҳ ичидаги монетар моддалар бўйича валюта курси ўзгаришидан олинадиган 
фойда ёки зарарлар жамлашда тўлиқ чиқариб ташланмайди, қачонки гуруҳ 
ичидаги монетар модда бўйича операция турли функционал валюталарга ега 
гуруҳнинг икки тадбиркорлик субъектлари ўртасида амалга оширилганда. Шу 
билан бирга, юқори еҳтимолли режалаштирилган гуруҳ ичидаги операция 
бўйича хорижий валюта риски жамланган молиявий ҳисоботларда хежланган 
модда сифатида таснифланиши мумкин, агарда операция операцияни амалга 
ошираётган тадбиркорлик субъектининг функционал валютасидан бошқа 
валютада ифодаланган бўлса ва хорижий валюта риски жамланган фойда ёки 
зарарга таъсир қилса. 
Агарда хежланган модда молиявий актив ёки молиявий мажбурият бўлса, 
у фақатгина унинг пул оқимларининг ёки ҳаққоний қийматининг қисми 
(масалан, бир ёки ундан ортиқ танланган шартномавий пул оқимлари ёки 
уларнинг қисмлари ёки ҳаққоний қийматнинг улуши) билан боғлиқ рискларга 
нисбатан 
хежланган 
модда 
бўлиши 
мумкин, 
агарда 
хежлашнинг 


232 
самарадорлигини баҳолаш мумкин бўлса. Масалан, фоизли актив ёки фоизли 
мажбурият бўйича фоиз ставкаси рискининг аниқланадиган ва алоҳида 
баҳоланадиган қисми хежланган риск сифатида белгиланиши мумкин (масалан, 
рискдан-ҳоли фоиз ставкаси ёки хежланган молиявий инструмент бўйича жами 
фоиз ставкаси рискининг таянч фоиз ставкаси қисми). 
Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели бўйича фоиз 
ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежида (ва фақатгина бундай хежда), 
хежланган қисм алоҳида активлар (ёки мажбуриятлар) сифатида емас, балки 
валюта суммаси сифатида (масалан, доллар, йевро, фунт стерлинг ёки ренд 
суммасида) белгиланиши мумкин. Портфел, рискни бошқариш мақсадларида, 
активларни ва мажбуриятларни ўз ичига олиши мумкин бўлсада, белгиланган 
сумма активлар суммаси ёки мажбуриятлар суммасига тенг бўлади. Активлар 
билан мажбуриятлар ўртасидаги фарққа тенг бўлган соф суммани хежланган 
модда сифатида белгилашга рухсат етилмайди. Тадбиркорлик субъекти ушбу 
белгиланган сумма билан боғлиқ фоиз ставкаси рискининг қисмини хежлаши 
мумкин. Масалан, олдиндан тўланадиган активларни қамраб оладиган портфел 
хежи ҳолатида, тадбиркорлик субъекти, шартномавий емас, балки кутилган 
қайта нархлаш саналари асосида хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришга 
тегишли бўлган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришни хежлаши мумкин. Қачонки 
хежланган қисм кутилган қайта нархлаш саналарига асосланса, хежланган фоиз 
ставкасидаги ўзгаришларнинг ушбу кутилган қайта нархлаш саналарига 
нисбатан таъсири хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни 
аниқлашда инобатга олиниши лозим. Ўз навбатида, агарда олдиндан 
тўланадиган моддаларни қамраб оладиган портфел олдиндан тўланмайдиган 
дериватив билан хежланган бўлса, самарадорсизлик юзага келади агарда 
хежланган портфелдаги моддаларнинг олдиндан тўланиши кутилган саналар 
ўзгартирилса, ёки ҳақиқий олдиндан тўлов саналари кутилган саналардан фарқ 
қилса. 
Номолиявий моддаларни хежланган моддалар сифатида белгилаш 
Агарда хежланган модда номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият 
бўлса, у қуйидагилар учун хежланган модда сифатида белгиланиши лозим: (а) 
хорижий валюта рисклари учун; ёки (б), хорижий валюта рискларидан бошқа 
муайян рискларга тегишли бўлган пул оқимларининг ёки ҳаққоний қийматдаги 
ўзгаришларнинг ўринли қисмини ажратиш ва баҳолаш қийин бўлгани сабабли, 
хежланган модданинг бутун ҳолатида у билн боғлиқ бўлган барча рисклар учун. 
Моддалар гуруҳларини хежланган моддалар сифатида белгилаш 
Ўхшаш активлар ёки ўхшаш мажбуриятлар умумлаштирилиши ва гуруҳ 
сифатида хежланиши лозим, фақатгина агарда гуруҳдаги алоҳида активлар ёки 
алоҳида мажбуриятлар ўртасида хежланадиган сифатида белгиланган риск 
тақсимланса. Бундан ташқари, гуруҳдаги ҳар бир алоҳида модда бўйича 
хежланган рискга тегишли ҳаққоний қийматдаги ўзгариш моддалар гуруҳининг 
хежланган рискига тегишли ҳаққоний қийматдаги умумий ўзгаришга тахминан 
пропорционал бўлиши кўзда тутилиши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти хеж самарадорлигини хежлаш инструментининг 
ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимидаги ўзгаришни хежланган модда билан 


233 
қиёслаш орқали баҳолаши туфайли, хежлаш инструментини муайян хежланган 
модда билан емас, балки умумий соф позиция (масалан ўхшаш сўндириш 
муддатларига ега барча фоизлари қатъйи белгиланган активлар билан фоизлари 
қатъий белгиланган мажбуриятлар ўртасидаги фарққа тенг соф позиция) билан 
қиёслаш хеж ҳисоби сифатида таснифланмайди. 
Хежни ҳисобга олишда хежлаш инструменти билан хежланган модданинг 
ҳаққоний қийматларидаги ўзгаришларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши 
натижасида фойда ёки зарарга бўлган таъсир тан олинади. 
Хежлаш алоқалари уч хил бўлади:
(а) 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish