8- МАВЗУ. КОНСОЛИДАЦИЯЛАШ АСОСЛАРИНИ ҲИСОБГА
ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
8.1. БҲХС (IAS) 28 “Қарам ташкилотлардаги ва қўшма
корхоналардаги инвестициялар”
Мазкур Стандартнинг мақсади қарам ташкилотлардаги инвестицияларга
нисбатан бухгалтерия ҳисобини белгилаш ҳамда қарам ташкилотлар ва қўшма
корхоналардаги инвестицияларни ҳисобга олишда улуш бўйича ҳисобга олиш
усули қўлланилишига нисбатан талабларни белгилашдан иборатдир.
Агарда ташкилот, бевосита ёки билвосита (масалан шўъба ташкилотлари
орқали), инвестиция объектида 20 фоиз ёки ундан кўпроқ овоз бериш ҳуқуқига
ега бўлса, бундай ташкилот жиддий таъсирга ега деб ҳисобланади, агарда
бундай таъсир мавжуд емаслиги яққол намоён бўлмаса. Аксинча, агарда
ташкилот, бевосита ёки билвосита (масалан шўъба ташкилотлари орқали),
инвестиция объектида 20 фоиздан камроқ овоз бериш ҳуқуқига ега бўлса,
бундай ташкилот жиддий таъсирга ега емас деб ҳисобланади, агарда бундай
таъсир яққол намоён бўлмаса. Бошқа инвестор инвестиция объектида сезиларли
ёки кўпчилик егалик ҳуқуқига ега бўлиши ташкилотнинг жиддий таъсирга ега
бўлишига тусқинлиқ қилишини англатмайди.
Ташкилот томонидан жиддий таъсирнинг мавжудлиги одатда қуйидаги
ҳолатнинг бирида ёки бир нечасида намоён бўлади:
(а)
инвестиция объектининг директорлар кенгашида ёки шўнга ўхшаш
бошқарув органида вакилга ега бўлиш;
(б)
сиёсатни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок етиш, жумладан
дивидендлар ёки бошқа тақсимотлар бўйича муҳокамаларда иштирок етиш;
(в)
ташкилот билан унинг инвестиция объекти ўртасидаги аҳамиятли
операциялар;
(г)
раҳбарият ходимларининг ўзаро алмашинуви; ёки
(д)
муҳим техник маълумотларни таъминлаш.
Ташкилот акция варрантларини, акция “колл” опционларини, оддий
акцияларга конвертация қилинадиган қарз ёки улушли инструментлар, ёки,
агарда қўлланилганда ёки конвертация қилинганда, ташкилотга бошқа
ташкилотнинг молиявий ва операцион сиёсатлари бўйича қўшимча овоз бериш
ҳуқуқини берадиган ёки бошқа томоннинг овоз бериш ҳуқуқини камайтирадиган
потенциалга ега бошқа шўнга ўхшаш инструментларга (яъни потенциал овоз
бериш ҳуқуқларига) егалик қилиши мумкин. Жорий даврда қўлланилиши ёки
конвертацияланиши мумкин бўлган потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг,
жумладан бошқа ташкилотлар томонидан егалик қилинадиган потенциал овоз
бериш ҳуқуқларининг мавжудлиги ва таъсири ташкилот жиддий таъсирга ега
бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолашда инобатга олинади. Потенциал овоз бериш
ҳуқуқлари жорий даврда қўлланилмайди ёки конвертация қилинмайди деб
ҳисобланади, қачонки улар, масалан, келгуси санагача ёки келгуси ҳодисагача
қўлланилмаса ёки конвертация қилинмаса.
Потенциал овоз бериш ҳуқуқлари жиддий таъсирга олиб келишини
баҳолашда, ташкилот потенциал ҳуқуқларга таъсир етадиган барча
255
маълумотларни ва ҳолатларни (жумладан, потенциал овоз бериш ҳуқуқларини
қўллаш шартлари ҳамда алоҳида ёки биргаликда инобатга олинишидан қатъий
назар, ҳар қандай бошқа шартномавий келишувларни) таҳлил қилади, бундан
ушбу потенциал ҳуқуқларни қўллаш ёки конвертация қилиш бўйича
раҳбариятнинг ҳоҳиши ва молиявий имкониятлар истисно.
Қачонки ташкилот инвестиция объектининг молиявий ва операцион
сиёсатининг қарорларида иштирок етиш ҳуқуқини йўқоца, у ушбу инвестицион
объект устидан жиддий таъсирни йўқотади. Жиддий таъсирнинг йўқотилиши
мутлақ ёки нисбий егалик ҳуқуқининг даражасидаги ўзгариш билан ёки ушбу
ўзгаришсиз содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолат, масалан, қарам ташкилот
ҳукумат, суд, маъмурият ёки тартибга солувчи орган назорати остида бўлганида
содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолат шартномавий келишув натижасида ҳам
содир бўлиши мумкин.
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулида, дастлабки тан олинишда қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестиция таннархда тан олинади, ва
унинг баланс қиймати харид санасидан сўнг инвестиция объектининг фойда ёки
зараридаги инвесторнинг улушини тан олиш пайтида кўпаяди ёки камаяди.
Инвестиция объектининг фойда ёки зараридаги инвесторнинг улуши
инвесторнинг фойда ёки зарари таркибида тан олинади. Инвестиция объекти
томонидан тақсимланган суммаларни олиш натижасида инвестициянинг баланс
қиймати камаяди. Инвестиция объектининг бошқа умумлашган даромадидаги
ўзгаришлардан юзага келадиган инвестиция объектидаги инвесторнинг
улушидаги ўзгаришлар натижасида ҳам инвестициянинг баланс қийматини
тўғрилаш зарур бўлиши мумкин. Бундай ўзгаришлар асосий воситаларни қайта
баҳолашдан ва бир валютадан бошқа валютага ўтказишдаги валюта курси
фарқларидан юзага келадиган ўзгаришларни ўз ичига олади. Ушбу
ўзгаришлардаги инвесторнинг улуши инвесторнинг бошқа умумлашган
даромадида тан олинади (БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим етиш” га
қаранг).
Инвестиция объекти томонидан тақсимланган суммаларни олиш
натижасида тан олинадиган даромад қарам ташкилотдаги ёки қўшма
корхонадаги инвестициядан инвестор томонидан ишлаб топилган даромаднинг
мақбул ўлчовини англатмаслиги мумкин, чунки олинган суммалар қарам
ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг фаолияти натижаларини йетарлича акс
еттирмаслиги мумкин. Инвестор инвестиция объекти устидан биргаликдаги
назоратга, ёки жиддий таъсирга, ега бўлганлиги туфайли, инвестор қарам
ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг фаолияти натижасида улушга, ва бунинг
натижасида, ўз инвестицияси бўйича фойдалиликка егадир. Инвестор ушбу
улушни шундай ҳисобга оладики, бунда ушбу инвестиция объектининг фойда
ёки зараридаги инвесторнинг улушини молиявий ҳисоботларда акс еттириш
натижасида инвесторнинг молиявий ҳисоботлари кўлами кенгаяди. Натижада,
улуш бўйича ҳисобга олиш усули инвесторнинг соф активлари ва фойда ёки
зарари тўғрисида кўпроқ маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни
таъминлайди.
Баъзи ҳолатларда, ташкилот унинг егалик улуши билан боғлиқ
256
даромадларга унга айни пайтда ҳуқуқ берадиган операция натижасида, аслида,
мавжуд бўлган егалик улушига ега бўлади. Бундай ҳолатларда, инвестиция
объекти томонидан тақсимланадиган суммаларнинг ташкилотга тегишли улуши
ушбу потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда айни
пайтда даромадларни олишга ҳуқуқ берадиган бошқа дериватив
инструментлардан амалда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” улуш бўйича ҳисобга олиш усули
бўйича ҳисобга олинган қарам ташкилотлардаги ва қўшма корхоналардаги
улушларга нисбатан қўлланилмайди. Қачонки потенциал овоз бериш
ҳуқуқларини қамраб оладиган инструментлар мазмунан қарам ташкилотдаги ва
қўшма корхонадаги егалик улуши билан боғлиқ даромадларга нисбатан ҳуқуқни
таъминласа, инструментлар МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлмайди. Бошқа
барча ҳолатларда, қарам ташкилотдаги ва қўшма корхонадаги потенциал овоз
бериш ҳуқуқларини қамраб оладиган инструментлар МҲХС 9 га мувофиқ
ҳисобга олинади.
Қарам ташкилотдаги ва қўшма корхонадаги инвестиция, ёки
инвестициянинг қисми, МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли
активлар ва тугатилган фаолиятлар” га мувофиқ сотишга мўлжалланган
сифатида таснифланмагунча, инвестиция, ёки сотишга мўлжалланган сифатида
таснифланмаган инвестициядаги ҳар қандай қолдиқ улуш, узоқ муддатли актив
сифатида таснифланиши лозим.
Инвестция объекти устидан биргаликдаги назоратга, ёки жиддий таъсирга,
ега ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ўзининг қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестициясини ҳисобга олиши лозим.
Ташкилот ўзининг қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги
инвестициясига нисбатан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаши талаб
етилмайди, агарда ташкилот МҲХС 10даги истисно доирасида жамланган
молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан озод етиладиган бош ташкилот бўлса ёки
агарда қуйидагиларнинг барчаси қўлланилса:
(а)
Ташкилот тўлиқ егалик қилинадиган шўъба ташкилотидир, ёки
бошқа ташкилотнинг қисман егалик қилинадиган шўъба ташкилотидир ва унинг
бошқа мулк егалари, жумладан бошқа ҳолларда овоз бериш ҳуқуқига ега
бўлмаган мулк егалари, ташкилотнинг улуш бўйича ҳисобга олиш усулини
қўллаши тўғрисида хабардор қилинган ва бунга қаршилик қилмайдиган бўлса.
(б)
Ташкилотнинг қарз ёки улушли инструментлари очиқ бозорда (ички
ёки ташқи фонд биржаси ёки биржадан ташқари бозор, жумладан маҳаллий ва
ҳудудий бозорларда) савдо қилинмаса.
(в)
Ташкилот очиқ бозорда инструментларнинг ҳар қандай туркумини
емиссия қилиш мақсадида қимматли қоғозлар қумитасига ёки бошқа тартибга
солувчи ташкилотга ўзининг молиявий ҳисоботларини тақдим етмаган бўлса
ҳамда тақдим етиш жараёнида бўлмаса.
(г)
Ташкилотнинг якуний ёки ҳар қандай оралиқ бош ташкилот
МҲХСларга мос келадиган жамланган молиявий ҳисоботларни аҳоли
фойдаланиши учун чоп еца.
Қачонки қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестиция
257
бевосита, ёки билвосита, венчур капитал ташкилоти бўлган ташкилот, ёки ўзаро
фонд, бирлик траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлари, жумладан
инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, орқали егалик қилинса, ташкилот
ушбу қарам ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги инвестицияларни
МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда
ҳисобга олинадиган инвестиция сифатида акс еттиришни танлаши мумкин.
Қачонки ташкилот қарам ташкилотда инвестицияга ега бўлиб, унинг
маълум қисми билвосита венчур капитал ташкилоти, ёки ўзаро фонд, бирлик
траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлари, жумладан инвестицияга-боғланган
суғурта фондлари, орқали егалик қилинса, бунда венчур капитал ташкилоти, ёки
ўзаро фонд, бирлик траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлари, жумладан
инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, инвестициянинг ушбу қисми
устидан жиддий таъсирга ега бўлишидан қатъий назар, ташкилот қарам
ташкилотдаги инвестициянинг ушбу қисмини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний
қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестиция
сифатида акс еттиришни танлаши мумкин. Агарда ташкилот ушбу танловни
амалга оширса, ташкилот венчур капитал ташкилоти, ёки ўзаро фонд, бирлик
траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлари, жумладан инвестицияга-боғланган
суғурта фондлари, орқали егалик қилинмайдиган қарам ташкилотдаги ўз
инвестициясининг ҳар қандай қолдиқ қисмига нисбатан улуш бўйича ҳисобга
олиш усулини қўллаши лозим.
Ташкилот сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланиш мезонини
қаноатлантирадиган қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестицияга,
ёки инвестициянинг қисмига, нисбатан МҲХС 5 ни қўллаши лозим. Сотиш
учуна мўлжалланган сифатида таснифланмаган қарам ташкилотдаги ёки қўшма
корхонадаги инвестициянинг ҳар қандай қолдиқ қисми сотиш учун
мўлжалланган сифатида таснифланган қисмнинг чиқиб кетиши содир бўлгунга
қадар улуш бўйича ҳисобга олиш усулида ҳисобга олиниши лозим. Чиқиб кетиш
содир бўлгандан сўнг, ташкилот қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги
ҳар қандай қолдиқ улушни МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олиши лозим, бунда
қолдиқ улуш ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усулидан фойдаланадиган
ҳолатдаги қарам ташкилот ёки қўшма корхона бўлишда давом етмагунча.
Қачонки олдин сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестицияга, ёки инвестициянинг қисми,
бундан буён бундай таснифланиш мезонини қаноатлантирмаса, у сотиш учун
мўлжалланган сифатида таснифланган санадан бошлаб ретроспектив тарзда
улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисобга олиниши лозим. Сотиш
учун мўлжалланган сифатида таснифланишдан кейинги даврлардаги молиявий
ҳисоботлар ўз навбатида ўзгартирилиши лозим.
Ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усулидан фойдаланишни шундай
санадан бошлаб тўхтатиши лозимки, бунда унинг инвестицияси қарам ташкилот
ёки қўшма корхонага инвестиция бўлиб бошқа ҳисобланмайди:
(а)
Агар инвестиция шўъба ташкилотга инвестиция бўлиб ўзгарадиган
бўлса, ташкилот ўз инвестициясини МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” ва МҲХС
10 га мувофиқ ҳисобга олиши лозим.
258
(б)
Агарда собиқ қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги қолдиқ
улуш молиявий актив бўлса, ташкилот қолдиқ улушни ҳаққоний қийматда
баҳолаши лозим. Қолдиқ улушнинг ҳаққоний қиймати, худди МҲХС 9 га
мувофиқ молиявий активдек, дастлабки тан олинишда унинг ҳаққоний қиймати
сифатида ҳисобланиши лозим. Ташкилот фойда ёки зарарда қуйидагилар
ўртасидаги ҳар қандай фарқни тан олиши лозим:
-
ҳар қандай қолдиқ улушнинг ҳаққоний қиймати ва қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги улуш қисмининг чиқиб кетиши бўйича
ҳар қандай тушумлар билан
-
улуш бўйича ҳисобга олиш усули тўхтатилган санадаги
инвестициянинг баланс қиймати.
(в)
Қачонки ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усулидан
фойдаланишни тўхтаца, ташкилот ушбу инвестицияга нисбатан олдин бошқа
умумлашган даромадда тан олинган барча миқдорларни шундай бир хил асосда
ҳисобга олиши лозимки, худди инвестиция объекти тегишли активларни ёки
мажбуриятларни бевосита ҳисобдан чиқарганда талаб етилган каби асосда.
Шу туфайли, агарда инвестиция объекти томонидан олдин бошқа
умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарар тегишли активлар ёки
мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилганида фойда ёки зарар таркибида қайта
таснифланадиган бўлса, ташкилот олдин капиталда акс еттирилган фойда ёки
зарарни улуш бўйича ҳисобга олиш усули тўхтатилганида фойда ёки зарар
таркибига ўтказади (қайта таснифлаш бўйича тузатиш сифатида). Масалан,
агарда қарам ташкилот ёки қўшма корхона хориждаги бўлинмага тегишли
йиғилган курс фарқларига ега бўлса ва ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш
усулидан фойдаланишни тўхтаца, ташкилот хориждаги бўлинмага нисбатан
олдин бошқа умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарарни фойда ёки
зарарга ўтказиши (қайта таснифлаши) лозим.
Агарда қарам ташкилотдаги инвестиция қўшма корхонадаги инвестицияга
ўзгарса ёки қўшма корхонадаги инвестиция ташкилотдаги инвестицияга ўзгарса,
ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашни давом еттиради ва
қолдиқ улушни қайта баҳоламайди.
Агарда ташкилотнинг қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги егалик
улуши камайса, аммо ташкилот улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашни
давом еттирса, ташкилот егалик улушидаги ушбу камайишга нисбатан олдин
бошқа умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарарнинг қисмини фойда
ёки зарарга ўтказиши (қайта таснифлаши) лозим, худдики ушбу фойда ёки зарар
тегишли активлар ёки мажбуриятларнинг чиқиб кетишида фойда ёки зарарга
ўтказилиши (қайта таснифланиши) талаб етилганидек.
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаш учун ўринли бўлган
амалларнинг кўпчилиги БҲХС 10 да изоҳланган жамлаш амалларига ўхшашдир.
Бундан ташқари, шўъба ташкилотини сотиб олишни ҳисобга олишда
қўлланиладиган амалларни белгилайдиган тушунчалар қарам ташкилотдаги ёки
қўшма корхонадаги инвестицияни сотиб олишни ҳисобга олишда ҳам қабул
қилинади.
Гуруҳнинг қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги улуши бош
259
ташкилот ва унинг шўъба ташкилотлари томонидан ушбу қарам ташкилотдаги
ёки қўшма корхонадаги егалик ҳуқуқларининг жамланмасидир. Гуруҳнинг
бошқа қарам ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги егалик ҳуқуқлари
ушбу мақсадда инобатга олинмайди. Қачонки қарам ташкилот ёки қўшма
корхона шўъба ташкилотларга, қарам ташкилотларга ёки қўшма корхоналарга
ега бўлса, улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашда ҳисобга олинадиган
фойда ёки зарар, бошқа умумлашган даромад ва соф активлар бўлиб молиявий
ҳисоботларда бир хил ҳисоб сиёсатлари акс еттирилиши учун зарур бўлган ҳар
қандай тузатишлар киритилишидан кейин қарам ташкилотнинг ёки қўшма
корхонанинг молиявий ҳисоботларида тан олинган фойда ёки зарар, бошқа
умумлашган даромад ва соф активлари ҳисобланади (жумладан қарам
ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг унинг қарам ташкилотлар ёки қўшма
корхоналари фойда ёки зараридаги, бошқа умумлашган даромадидаги ва соф
активларидаги улуши) .
Ташкилот (жумладан унинг жамланган шўъба ташкилотлари) билан унинг
қарам ташкилоти ёки қўшма корхонаси ўртасидаги “Пастдан юқорига
қаратилган” ва “Юқоридан пастга қаратилган” операциялардан юзага келадиган
фойда ёки зарарлар ташкилотнинг молиявий ҳисоботларида фақатгина ўзаро
боғлиқ бўлмаган инвесторларнинг қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги
улушлари даражасида тан олинади. “Пастдан юқорига қаратилган” операциялар,
масалан, қарам ташкилотдан ёки қўшма корхонадан инвесторга активларнинг
сотилишидир. “Юқоридан пастга қаратилган” операциялар, масалан,
инвестордан унинг қарам ташкилотга ёки қўшма корхонасига активларнинг
сотилиши ёки тақдим етилишидир. Ушбу операциялардан юзага келадиган
инвесторнинг қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг фойда ёки
зарарларидаги улуши чиқариб ташланади.
Қачонки юқоридан пастга қаратилган операциялар сотиладиган ёки
тақдим етиладиган активларнинг соф сотиш қийматида камайишни, ёки ушбу
активларнинг қадрсизланиши натижасида олинадиган зарарни, акс еттирса,
ушбу зарарлар инвестор томонидан тўлиқ тан олиниши лозим. Қачонки пастдан
юқорига қаратилган операциялар сотиб олинадиган активларнинг соф сотиш
қийматида камайишни, ёки ушбу активларнинг қадрсизланиши натижасида
олинадиган зарарни, акс еттирса, инвестор ушбу зарарлардаги ўз улушини тан
олиши лозим.
Номонетар активнинг қарам ташкилотга ёки қўшма корхонага қарам
ташкилот ёки қўшма корхона капиталидаги улуш евазига берилиши БҲХС 16
“Асосий воситалар” да изоҳлангандек ушбу номонетар активнинг капиталга
қўйилма сифатида берилиши тижорат мақсадларида амалга оширилмаган
ҳолатдан ташқари. Агарда ушбу қўйилма тижорат мақсадида амалга
оширилмаган бўлса, фойда ёки зарар ўзлаштирилмаган деб ҳисобланади. Бундай
ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёрдамида
ҳисобга олинган инвестициядан чегириб ташланиши лозим ва ташкилотнинг
молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган ҳисоботида ёки ташкилотнинг
инвестициялари улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисобга олинган
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида муддати кечиктирилган фойда ёки
260
зарарлар сифатида тақдим етилмаслиги лозим.
Агар ташкилот қарам ташкилот ёки қўшма корхона капиталидаги улушга
ега бўлишга қўшимча тарзда, монетар ёки номонетар активларни ҳам олса,
ташкилот олинган монетар ёки номонетар активларга тегишли бўлган номонетар
қўйилма бўйича фойда ёки зарарнинг қисмини ўзининг фойда ёки зарарида
тўлиқ тан олади.
Инвестиция қарам ташкилот ёки қўшма корхонани ташкил етадиган
санадан бошлаб улуш бўйича ҳисобга олиш усули асосида ҳисобга олинади.
Инвестиция сотиб олинганида, инвестициянинг таннархи билан инвестиция
объектининг аниқланадиган активлари ва мажбуриятларининг соф ҳаққоний
қийматларидаги ташкилотнинг улуши ўртасидаги ҳар қандай фарқ қуйидагича
ҳисобга олинади:
(а)
Қарам ташкилотга ёки қўшма корхонага тегишли гудвилл
инвестициянинг баланс қийматига киритилади. Ушбу гудвиллни амортизация
қилишга рухсат етилмайди.
(б)
инвестиция
объектининг
аниқланадиган
активлари
ва
мажбуриятларининг соф ҳаққоний қийматидаги ташкилот улушининг
инвестиция таннархидан ҳар қандай ортиқ қисми инвестиция сотиб олинган
даврда қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг фойда ёки зараридаги
ташкилотнинг улушини аниқлашда даромад сифатида ҳисобга олинади.
Қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг фойда ёки зараридаги
ташкилотнинг улушига харид санасидан сўнгги тегишли тузатишлар, масалан,
харид
санасидаги
ескириш
ҳисобланадиган
активларнинг
ҳаққоний
қийматларига асосланган уларнинг ескиришини ҳисобга олиш мақсадида амалга
оширилади. Худди шунингдек, қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг
фойда ёки зараридаги ташкилотнинг улушига харид санасидан сўнгги тегишли
тузатишлар гудвилл ёки асосий воситалар кабилар учун қадрсизланишдан
олинган зарарларни ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилади.
Қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг енг яқин орадаги олдинги
давр учун молиявий ҳисоботлари ташкилот томонидан улуш бўйича ҳисобга
олиш усулини қўллашда фойдаланилади. Қачонки ташкилотнинг ҳисобот
даврининг охири қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанининг ҳисобот даври
охиридан фарқ қилса, қарам ташкилот ёки қўшма корхона ташкилотнинг
фойдаланиши учун ташкилотнинг молиявий ҳисоботларининг санаси билан бир
хил бўлган сана ҳолатига ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлайди, бунда уни
тайёрлаш амалий имконсиз бўлмагунча.
Қачонки улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашда фойдаланилган
қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг молиявий ҳисоботлари
ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари санасидан фарқ қиладиган санада
тайёрланган бўлса, тузатишлар ушбу сана билан ташкилотнинг молиявий
ҳисоботлари санаси орасида содир бўладиган муҳим операциялар ёки ҳодисалар
таъсирларига нисбатан амалга оширилиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда, қарам
ташкилотнинг ёки қўшма корхонанининг ҳисобот даври охири билан
ташкилотнинг ҳисобот даврининг охири ўртасидаги фарқ уч ойдан ортиқ
бўлмаслиги лозим. Ҳисобот даврларининг узунлиги ва ҳисобот даврлари
261
охирлари ўртасидаги ҳар қандай фарқ даврдан даврга бир хил бўлиши лозим.
Ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари бир хил бўлган операциялар ва
ҳодисалар учун ягона ҳисоб сиёсатлари асосида тайёрланиши лозим.
Агарда қарам ташкилот ёки қўшма корхона бир хил операциялар ва
ҳодисалар учун ташкилотнинг ҳисоб сиёсатларидан фарқ қиладиган
сиёсатлардан фойдаланса, тузатишлар қарам ташкилотнинг ёки қўшма
корхонанинг ҳисоб сиёсатларини ташкилотнинг сиёсатларига мос келишини
таъминлаш учун амалга оширилади, қачонки қарам ташкилотнинг ёки қўшма
корхонанинг молиявий ҳисоботлари ташкилот томонидан улуш бўйича ҳисобга
олиш усулини қўллашда фойдаланилса.
Агарда қарам ташкилот ёки қўшма корхона ташкилотдан ташқари бошқа
томонлар томонидан егалик қилинадиган амалдаги кумулятив имтиёзли
акцияларга ега бўлса ва улар капитал сифатида таснифланган бўлса, ташкилот
фойда ёки зарардаги ўзининг улушини бундай акциялар бўйича дивидендларга
нисбатан тўғрилагандан сўнг ҳисоблайди, бунда дивидендлар еълон қилинган
ёки қилинмаганлигидан қатъий назар.
Агарда қарам ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг зарарларидаги
ташкилотнинг улуши унинг қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги
улушига тенг ёки ортиқ бўлса, ташкилот кейинги зарарлардаги ўз улушини тан
олишни тўхтатади. Қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги улуш, улуш
бўйича ҳисобга олиш усули асосида аниқланган қарам ташкилотдаги ёки қўшма
корхонадаги инвестициянинг баланс қиймати бўлиб, унга қарам ташкилотдаги
ёки қўшма корхонадаги ташкилотнинг соф инвестициясининг қисмини,
моҳиятан, ташкил етадиган ҳар қандай узоқ муддатли улушлар қўшилади.
Масалан, яқин келажакда ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилмаган ёки содир
бўлиш еҳтимоли мавжуд бўлмаган модда, моҳиятан, ушбу қарам ташкилотдаги
ёки қўшма корхонадаги ташкилотнинг инвестициясининг кўпайишига олиб
келади. Бундай моддалар имтиёзли акцияларни ва узоқ муддатли дебиторлик
қарзлари ёки кредитларни ўз ичига олиши мумкин, аммо савдо бўйича
дебиторлик қарзлари, савдо бўйича кредиторлик қарзларини ёки кафолатланган
кредитлар каби тегишли гаров мавжуд бўлган ҳар қандай узоқ муддатли
дебиторлик қарзларини ўз ичига олмайди. Оддий акциялардаги ташкилотнинг
инвестициясидан ортиқ миқдорда улуш бўйича ҳисобга олиш усули орқали тан
олинган зарарлар қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги ташкилот
улушининг бошқа таркибий қисмларига уларнинг муддатига тескари (яъни
ликвидацияда афзаллиги) тарзда қўлланилади.
Ташкилотнинг
инвестиция
объектидаги
улуши
нолгача
камайтирилганидан сўнг, фақатгина ташкилот юридик ёки конструктив
мажбуриятларга ега бўлган ёки қарам ташкилот ёки қўшма корхона номидан
тўловларни амалга оширган даражада қўшимча зарарлар қопланади, ва
мажбурият тан олинади. Агарда қарам ташкилот ёки қўшма корхона кейинчалик
фойдаларни ҳисоботда акс еттирса, ташкилот фақатгина фойдалардаги ўзининг
улуши тан олинмаган зарарлардаги улушига тенг бўлгандан сўнг ушбу
фойдалардаги ўз улушини тан олишни бошлайди.
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашдан, жумладан қарам
262
ташкилотнинг ёки қўшма корхонанинг зарарларини ташкилот қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги ўзининг соф инвестициясининг қўшимча
қадрсизланиши бўйича зарарни тан олиши керак ёки керак емаслигини аниқлаш
учун БҲХС 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш” ни қўллайди.
Ташкилот соф инвестициянинг маълум қисмини ва қадрсизланиш бўйича
зарар миқдорини ташкил етмайдиган қарам ташкилотдаги ёки қўшма
корхонадаги ўзининг соф инвестициясига нисбатан ҳар қандай қўшимча
қадрсизланиш зарарини тан олиши зарурлигини аниқлаш учун БҲХС 39 ни
қўллайди.
Қарам ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг баланс
қийматининг қисмини ташкил етадиган гудвилл алоҳида тан олинмаслиги
туфайли, у БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” даги қадрсизланишга
текшириш талабларини қўллаш мақсадида унинг қардсизланганлиги
текширилмайди. Аксинча, инвестициянинг бутун баланс қиймати БҲХС 36 га
мувофиқ
ягона
актив
сифатида
унинг
қопланадиган
суммасини
(фойдаланишдаги қиймат билан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний
қиймат ўртасидаги кўпроғи) унинг баланс қийматига таққослаш йўли билан
инвестициянинг қадрсизланганлиги текширилади, агар БҲХС 39 нинг талаблари
қўлланилиши натижасида инвестиция қадрсизланган бўлиши мумкинлиги
аниқланса. Ушбу ҳолатларда тан олинган қадрсизланиш бўйича зарар қарам
ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг баланс қийматининг
маълум қисмини ташкил етадиган ҳар қандай актив, жумладан гудвил,
ҳисобидан қопланмайди. Ўз навбатида, ушбу қадрсизланиш бўйича зарарнинг
тикланиши БҲХС 36 га мувофиқ инвестициянинг қопланадиган суммаси ошиши
даражасида тан олинади. Инвестициянинг фойдаланишдаги қийматини
аниқлашда, ташкилот қуйидагиларни баҳолайди:
(а)
қарам ташкилот ёки қўшма корхона томонидан ҳосил қилиниши
кутилган келгуси пул оқимларининг жорий қийматидаги ўзининг улушини,
жумладан қарам ташкилот ёки қўшма корхона фаолиятларидан пул оқимлари ва
инвестициянинг якуний чиқиб кетишидан тушумлардаги улушини; ёки
(б)
инвестициядан ва унинг якуний чиқиб кетишидан олинадиган
дивидендлардан юзага келиши кутилган баҳоланган келгуси пул оқимларининг
жорий қийматини.
Тўғри фаразлардан фойдаланган ҳолда, иккала усул ҳам бир хил натижани
таъминлайди.
Қарам
ташкилотдаги
ёки
қўшма
корхонадаги
инвестициянинг
қопланадиган қиймати ҳар бир қарам ташкилот ёки қўшма корхона учун
баҳоланиши лозим, бунда қарам ташкилот ёки қўшма корхона ўз фаолиятида
ташкилотнинг бошқа активлари бўйича пул оқимларидан сезиларли даражада
мустақил бўлган пул оқимларини юзага келтирмагунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |