“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


- МАВЗУ. НОМОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

6- МАВЗУ. НОМОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА 
ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ 
 
6.1. БҲХС (IAS) 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли 
активлар” 
БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” номли 
стандартнинг мақсади резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларга 
нисбатан тўғри тан олиш мезонлари ва баҳолаш асослари қўлланилишини ҳамда
фойдаланувчилар ушбу резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли 
активларнинг моҳиятини, вақтини ва суммасини тушуниши учун молиявий 
ҳисоботларга 
изоҳларда 
йетарлича 
маълумотлар 
очиб 
берилишини 
таъминлашдан иборатдир. 
Ушбу 
стандарт 
ҳамма 
тадбиркорлик 
субъектлари 
томонидан 
қуйидагилардан ташқари резервларни, шартли мажбуриятларни ва шартли 
активларни ҳисобга олишда қўлланилиши лозим:
(а) 
охиргача йетказилмаган шартномалардан келиб чиқадиганлар, агар 
бу шартномалар оғирлик қиладиган шартномалар бўлмаса; ва 
(б) 
бошқа стандартнинг қўллаш доирасида бўлган резервлар, шартли 
мажбуриятлар ва шартли активлар. 
Ушбу стандарт МҲХС 9 
“Молиявий инструментлар”
нинг қўллаш 
доирасида бўлган молиявий инструментларга (шу жумладан кафолатларга) 
нисбатан қўлланилмайди.
Охиргача йетказилмаган шартномалар бўлиб томонларининг ҳеч бириси 
шартномада белгиланган ўз мажбуриятларнинг ҳеч бир қисмини бажармаган ёки 
иккита томон ҳам ўз мажбуриятларини тенг тарзда қисман бажарган 
шартномалар ҳисобланади. Ушбу стандарт бундай шартномаларга нисбатан, 
агар улар оғирлик қиладиган шартномалар бўлмаса, қўлланилмайди. 
Айрим турдаги резерв, шартли мажбурият ёки шартли актив бошқа 
стандартда кўриб чиқилганида, тадбиркорлик субъекти ушбу стандарнинг 
ўрнига ўша стандартни қўллаши керак. Масалан, резервларнинг баъзи турлари 
қуйидагилар бўйича стандартларда кўриб чиқилган:
(а) 
қурилиш шартномалари (БҲХС 11 
“Қурилиш шартномалари” 
га 
қаранг); 
(б) 
фойда солиқлари (БҲХС 12 
“Фойда солиқлари” 
га қаранг); 
(c) 
ижара келишувлари (БҲХС 17 
Ижара” 
га қаранг). Бироқ, БҲХС 17 
да оператив ижара бўйича оғирлик қилиб бошлаган шартномаларга нисбатан ҳеч 
қандай талаблар қўйилмагани учун, ушбу стандарт бундай ҳолатларга нисбатан 
қўлланилади; 
(д) 
ходимларнинг даромадлари (БҲХС 19 
“Ходимларнинг даромадлари” 
га қаранг);
(е) 
суғурта шартномалари (МҲХС 4 
“Суғурта шартномалари” 
га 
қаранг). Бироқ, суғурталовчининг МҲХС 4 нинг қўллаш доирасидаги суғурта 
шартномалари остида пайдо бўладиган шарномавий мажбуриятлари ва 
ҳуқуқларидан юзага келадиганлардан ташқари резервлар, шартли мажбуриятлар 
ва шартли активларга нисбатан ушбу стандарт қўлланилади. 


177 
Резервлар сифатида қараладиган баъзи суммалар даромаднинг тан 
олиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин, масалан тадбиркорлик субъекти ҳақ 
евазига кафолатлар берадиган ҳолларда. Ушбу стандартда бундай 
даромадларнинг тан олиниши кўриб чиқилмайди. БҲХС 18 
“Даромад” 
даромадлар тан олинадиган ҳолатларни белгилайди ва тан олиш мезонларининг 
қўлланиши бўйича амалий йўриқнома беради. Ушбу стандарт БҲХС 18 нинг 
талабларини ўзгартирмайди.
Ушбу стандарт резервларни ноаниқ муддат ёки суммага ега бўлган 
мажбуриятлар сифатида аниқлайди. Баъзи мамлакатларда “резерв” атамаси 
ескириш, активларнинг қадрсизланиши ёки шубҳали қарзлар каби моддаларга 
тегишлилигида фойдаланилади: бундай резервлар активларнинг баланс 
қийматларига тузатиш бўлиб ҳисобланади ва ушбу стандартда кўриб 
чиқилмайди.
Бошқа стандартларда харажатлар активлар ёки харажатлар сифатида 
ҳисобга олиниши белгиланади. Бу масалалар ушбу стандартда кўриб 
чиқилмайди. Шу сабабдан, ушбу стандарт резерв шаклланганида тан олинадиган 
харажатларнинг капитализациясини талаб ҳам қилмайди тақиқлаб ҳам 
қўймайди. 
Ушбу стандарт реструктуризация (шу жумладан, давом еттирилмайдиган 
фаолият) бўйича резервларга нисбатан қўлланилади. Реструктуризация давом 
еттирилмайдиган фаолият таърифига тўғри келганида, МҲХС 5 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish