“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

“Активларнинг қадрсизланиши” 
га 
мувофиқ текширади.
Тадбиркорлик субъекти оғирлик қиладиган шартномага ега бўлса, ушбу 
шартнома бўйича ҳозирги пайтда мавжуд бўлган мажбурият резерв сифатида 
тан олиниши ва баҳоланиши керак. 
Кўпгина шартномалар (масалан, мол йетказиб бериш бўйича баъзи 
одатдаги шартномалар) бошқа томонга жарима ва пеня тўланмасдан бекор 
қилиниши мумкин, ва, бинобарин, мажбурият мавжуд бўлмайди. Бошқа 
шартномалар бўйича ҳар бир шартнома томонининг ҳуқуқлари ва 
мажбуриятлари белгиланган бўлиши мумкин. Ҳодисалар натижасида бундай 
шартнома оғирлик қиладиган шартномага айланганида, шартнома ушбу 
стандартнинг қўллаш доирасида бўлади ва тан олинадиган мажбурият мавжуд 
бўлади. Оғирлик қиладиган охиригача бажарилмаган шартномалар ушбу 
стандартнинг қўллаш доирасидан ташқаридадир. 
Ушбу стандартда оғирлиқ қиладиган шартнома у бўйича мажбуриятларни 
бажариш учун муқаррар амалга оширилиши зарур бўлган харажатлар ушбу 
шартнома бўйича олиниши кутилаётган иқтисодий нафдан ошиб кетадиган 
шартнома
 
сифатида таърифланади. Шартнома бўйича муқаррар амалга 
оширилиши зарур бўлган харажатлар шартномадан чиқиш учун керак бўладиган 
минимал соф харажатларни акс еттиради. Бу минимал харажатлар 
қуйидагилардан қайси бириси камроқ бўлса, ўша суммага тенг бўлади: 


186 
шартномани бажариш учун талаб етиладиган харажатлар ва уни бажармаслик 
натижасида юзага келадиган ҳар қандай компенсациялар ёки жарималар.
Оғирлик қиладиган шартнома бўйича алоҳида резерв яратилишидан 
олдин, тадбиркорлик субъекти ушбу шартнома учун ажратилган активларнинг 
ҳар қандай қадрсизланиши бўйича зарарни тан олади (БҲХС 36 га қаранг).
Қуйидагилар реструктуризация таърифига тўғри келиши мумкин бўлган 
ҳодисаларга мисоллардир:
(а) бизнес йўналишини сотиш ёки тугатиш; 
(б) мамлакат ёки ҳудуд ичидаги бўлинмаларни ёпиш ёки тадбиркорлик 
фаолиятини бир мамлакатдан ёки ҳудуддан бошқасига кўчириш; 
(c) бошқариш 
тузилмасида ўзгаришлар, масалан, бошқаришнинг 
қандайдир поғонасини олиб ташлаш; ва 
(д) тадбиркорлик субъекти операцияларининг табиатига ва йўналишига 
аҳамиятли даражада таъсир қиладиган фундаментал қайта ташкил етишлар. 
Реструктуризация қилиш бўйича конструктив мажбурият фақатгина 
тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни бажарганида пайдо бўлади:
(а) 
минимал равишда қуйидагиларни аниқлайдиган батафсил расмий 
режага ега бўлганида: 

реструктуризация қилинадиган бизнес ёки бизнеснинг бир қисми; 

реструктуризация таъсир қиладиган асосий жойлар; 

хизматларидан воз кечилиши учун компенсация қилинадиган 
ходимларнинг жойлашиши, вазифалари ва тахминий сони; 

амалга ошириладиган харажатлар; ва 

режа амалга оширилиши пайти; ва 
(б) 
реструктуризация 
таъсир 
қиладиган 
томонларда 
у 
реструктуризацияни 
амалга 
ошириши 
юзасидан 
асосли 
кутишни 
реструктуризация режасини бажаришни бошлаш ёки унинг асосий жиҳатларини 
еълон қилиш орқали тўғдирганида.
Тадбиркорлик субъекти реструктуризация режасини бошлаганининг 
далилини, масалан, асбоб-ускунани демонтаж қилиш ёки активларни сотиш ёки 
ушбу режанинг асосий жиҳатларини еълон қилиш орқали таъминлайди. 
Реструктуризация 
қилиш 
бўйича 
батафсил 
режани 
еълон 
қилиш 
реструктуризация бўйича конструктив мажбуриятни ҳосил қилади, агар 
фақатгина тадбиркорлик субъекти у реструктуризацияни амалга ошириши 
юзасидан харидорлар, мол йетказиб берувчилар ва ходимлар (ёки уларнинг 
вакиллари) каби бошқа томонларда асосли кутишни тўғдирадиган тарзда ва 
йетарлича батафсил равишда (яъни режанинг асосий жиҳатларини белгилаб) 
қилинган бўлса. 
Режа у таъсир қиладиган томонларга маълум қилинганида конструктив 
мажбуриятни келтириб чиқариш учун йетарли бўлиши учун унинг имкони 
борича тезроқ бажариб бошланиши керак ва режага катта ўзгаришлар 
киритилиши еҳтимолини йўққа чиқарадиган муддатда тугалланиши керак. Агар 
реструктуризация давомли кечиктириш билан бошланиши ёки реструктуризация 
ҳаддан ташқари узоқ вақт давомида амалга оширилиши кутилса, режа 
тадбиркорлик субъекти ҳозирги пайтда реструктуризацияни амалга ошириши 


187 
бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олгани тўғрисида бошқа томонларда асосли 
кутишни тўғдириши еҳтимолдан узоқдир, чунки вақт муддати тадбиркорлик 
субъектига ўз режаларини ўзгартиришига имконият беради. 
Раҳбарият ёки кенгашнинг реструктуризацияни амалга ошириш тўғрисида 
ҳисобот даври охиригача қабул қилинган қарори ҳисобот даври охирида 
конструктив мажбуриятни келтириб чиқармайди, агар тадбиркорлик субъекти 
ҳисобот даври охиригача:
(а) 
реструктуризация бўйича режани бажаришни бошламаган; ёки
(б) 
реструктуризация 
бўйича 
режанинг 
асосий 
жиҳатларини 
тадбиркорлик субъекти реструктуризацияни амалга ошириши юзасидан ушбу 
режа таъсир қиладиган томонларда асосли кутиш тўғдириш учун йетарлича аниқ 
равишда уларга еълон қилган бўлса. 
Агар тадбиркорлик субъекти фақатгина ҳисобот даври охиридан кейин 
реструктуризация бўйича режани бажаришни бошласа ёки унинг асосий 
жиҳатларини у таъсир қиладиган томонларга еълон қилган бўлса, БҲХС 10 
“Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” 
га мувофиқ маълумотлар очиб 
берилиши керак, агар реструктуризация аҳамиятли бўлса ва бундай 
маълумотларни очиб бермаслик фойдаланувчилар молиявий ҳисоботлар асосида 
қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир етиши мумкин бўлса. 
Конструктив мажбурият ёлғиз раҳбариятнинг қарори билан пайдо 
бўлмаслигига қарамасдан, мажбурият ушбу қарор билан бирга бошқа олдинги 
ҳодисалар натижасида келиб чиқиши мумкин. Масалан, ишдан бўшатиш билан 
боғлиқ бўладиган тўловлар бўйича ходимларнинг вакиллари билан музоқаралар 
ёки бизнесни сотиш бўйича харидолар билан музоқаралар натижалари фақат 
кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг қабул қилиниши мумкин. Бундай 
тасдиқлаш олинганидан кейин ёки бошқа томонларга маълум қилинганидан 
кейин, тадбиркорлик субъекти конструктив мажбуриятга ега бўлади.
Баъзи мамлакатларда, қарор қабул қилиш бўйича енг юқори ваколат 
кузатув кенгашига берилган бўлиши, бунда кенгаш аъзоларига раҳбариятдан 
ташқари манфаатдор томонларнинг (масалан ходимларнинг) вакиллари киради, 
ёки кенгаш қарор қабул қилишидан олдин бундай вакилларга хабар қилиши 
талаб етилиши мумкин. Бу кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарор бундай 
вакилларга маълум қилиниши туфайли у реструктуризация бўйича конструктив 
мажбурият пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Бизнесни сотиш бўйича мажбурият тадбиркорлик субъекти бундай сотув 
бўйича мажбурият олмагунича, яъни сотув бўйича мажбурий кучга ега келишув 
мавжуд бўлмагунча, мажбурият пайдо бўлмайди.
Ҳаттоки тадбиркорлик субъекти бизнесни сотиш тўғрисида қарор қабул 
қилган бўлса ва бу тўғрисида очиқ еълон қилган бўлса, у сотиш бўйича 
мажбурият олган деб ҳисобланмайди, токи харидор аниқланмагунча ва сотув 
бўйича мажбурий кучга ега келишув мавжуд бўлмагунча. Сотув бўйича 
мажбурий кучга ега келишув мавжуд бўлмаса, тадбиркорлик субъекти ўз 
қарорини ўзгартириши мумкин ва ҳақиқатда ҳам, мақбул шартларда харидор 
топилмаса, бошқача йўналишдаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишга мажбур 
бўлиши мумкин. Бизнесни сотиш реструктуризациянинг битта қисми сифатида 


188 
кўзланганида, бизнеснинг активлари қадрсизланишга БҲХС 36 га мувофиқ 
текширилиши керак. Сотиш реструктуризациянинг фақатгина бир қисми 
бўлганида, сотув бўйича мажбурий кучга ега келишув келишилган бўлмагунича 
реструктуризациянинг бошқа қисмлари бўйича конструктив мажбурият пайдо 
бўлиши мумкин.
Реструктуризация бўйича резерв реструктуризация бўйича юзага 
келадиган фақатгина бевосита харажатларни қамраб олиши керак. Бу бевосита 
харажатлар бўлиб қуйидаги иккита хусусиятга ҳам ега бўлган харажатлар 
ҳисобланади:
(а) 
реструктуризация 
натижасида 
муқаррар 
пайдо 
бўладиган 
харажатлар; ва 
(б) 
тадбиркорлик субъектининг давом етадиган фаолияти билан боғлиқ 
харажатлар. 
Реструктуризация бўйича резерв қуйидагилар каби харажатларни қамраб 
олмайди:
(а) 
қолган ходимларни қайта тайёрлаш ёки бошқа жойга кўчириш; 
(б) 
маркетинг; ёки 
(c) 
янги тизимларга ва сотиш тармоқларига маблағларни сарф қилиш. 
Ушбу харажатлар бизнесни келгусида юритишга таалуқли бўлади ва 
ҳисобот даврининг охирида реструктуризация бўйича мажбуриятларни ифода 
етмайди. Бундай харажатлар улар реструктуризацияга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
пайдо бўлганидек бир хил асосда тан олинади. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish