“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 23 “Қарзлар бўйича харажатлар”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
4.3. БҲХС (IAS) 23 “Қарзлар бўйича харажатлар” 
Маълум талабларга жавоб берадиган активни сотиб олинишига, 
қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича 
харажатлар ушбу актив таннархининг қисмини ташкил етади. Бошқа қарзлар 
бўйича харажатлар давр харажати сифатида тан олинади. 
Ташкилот мазкур Стандартни қарзлар бўйича харажатларни ҳисобга 
олишда қўллаши лозим. 
Стандарт капиталнинг ҳақиқий ёки ҳисоблаб топилган қийматига, 
жумладан мажбурият сифатида таснифланмаган имтиёзли капиталга, нисбатан 
қўлланилмайди. 
Ташкилотдан 
Стандартни 
қуйидагиларнинг 
сотиб 
олинишига, 
қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича 
харажатларга нисбатан қўллашни талаб етмайди:
(а) 
ҳаққоний қийматда баҳоланган маълум талабларга жавоб берадиган 
маълум талабларга жавоб берадиган активнинг, масалан биологик активнинг; 
ёки 
(б) 
такрорий асосда кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган, ёки бошқа 
ҳолларда барпо етиладиган, товар-моддий заҳиралар. 
Қарзлар бўйича харажатлар
- бу ташкилот томонидан пул маблағларини 
қарзга олишда амалга ошириладиган фоиз ва бошқа харажатлардир. 
Маълум талабларга жавоб берадиган актив
- бу кўзланган фойдаланиш 
ёки сотув учун тайёр бўлишига жуда узоқ даврни зарурий талаб етадиган 
активдир.
Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 
(а) 
БҲХС 39 «Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш» да 
изоҳланганидек еффектив фоиз усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобланган фоиз 
харажати; 
(б) 
БҲХС 17 «Ижара» га мувофиқ тан олинган молиявий ижара 
келишувларга нисбатан молиявий харажатлар; ва 
(с) 
хорижий валютада қарз олишлардан юзага келадиган курс 
фарқлари, бунда улар фоиз сарфларига тўғриланишлар сифатида ҳисобланган 
даражада ҳисобга олинади. 
Вазиятга қараб, қуйидагилардан бири маълум талабларга жавоб 
берадиган активлар бўлиши мумкин: 
(а) 
товар-моддий заҳиралар 


100 
(б) 
ишлаб чиқариш корхоналари 
(c) 
електроенергия ишлаб чиқарадиган қувватлар 
(д) 
номоддий активлар 
(е) 
инвестицион мулклар. 
Молиявий активлар ҳамда қисқа давр мобайнида ишлаб чиқариладиган, 
ёки бошқа ҳолларда барпо етиладиган, товар-моддий заҳиралар маълум 
талабларга жавоб берадиган активлар бўлиб ҳисобланмайди. Сотиб олинганда 
улар бўйича кўзланган фойдаланиш ёки сотишга тайёрга активлар маълум 
талабларга жавоб берадиган активлар бўлиб ҳисобланмайди. 
Ташкилот маълум талабларга жавоб берадиган активнинг сотиб 
олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган 
қарзлар бўйича харажатларни ушбу актив таннархининг қисми сифатида 
капитализация қилиши лозим. Ташкилот бошқа қарзлар бўйича харажатларни 
давр харажати сифатида уларни амалга оширадиган даврда тан олиши лозим. 
Маълум талабларга жавоб берадиган активнинг сотиб олинишига, 
қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича 
харажатлар ушбу активнинг таннархига киритилади. Бундай қарз бўйича 
харажатлар актив таннархининг қисми сифатида капитализация қилинади, 
қачонки улар ташкилотга келгуси иқтисодий манфаатларни олиб келишининг 
еҳтимоли мавжуд бўлса ва харажатлар ишончли баҳоланиши мумкин бўлса. 
Қачонки ташкилот БҲХС 29 «Гиперинфляция иқтисодиётларида молиявий 
ҳисобот бериш» ни қўлласа, у БҲХС 29 га мувофиқ қарзлар бўйича 
харажатларнинг инфляцияни қоплайдиган қисмини айнан бир давр мобайнида 
харажат сифатида тан олади. 
Маълум талабларга жавоб берадиган активнинг сотиб олинишига, 
қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича 
харажатлар шундай қарзлар бўйича харажатларки, бунда маълум талабларга 
жавоб берадиган актив бўйича сарф амалга оширилмаганда еди, уларни четлаб 
ўтиш мумкин бўлар еди. Қачонки ташкилот хусусан маълум талабларга жавоб 
берадиган муайян активга ега бўлиш мақсадида пул маблағларини қарзга олса, 
ушбу маълум талабларга жавоб берадиган активга бевосита тегишли бўлган 
қарзлар бўйича харажатлар осонгина аниқланиши мумкин. 
Муайян қарзлар билан маълум талабларга жавоб берадиган актив 
ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш ва бошқа ҳолларда четлаб ўтилиши 
мумкин бўлган қарзларни аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Бундай қийинчилик, 
масалан, ташкилотнинг молиялаштириш фаолияти марказлашган ҳолда 
бошқарилганда содир бўлади. Шу билан бирга, гуруҳ турли фоиз ставкаларида 
пул маблағларини қарзга олиш учун бир қатор қарз инструментларидан 
фойдаланганда ва ушбу пул маблағларини гуруҳ ичидаги бошқа 
ташкилотларига турли шартларда кредитга берганда ҳам қийинчиликлар юзага 
келади. Бошқа қийинчиликлар, қачонки гуруҳ 
юқори инфляцион 
иқтисодиётларда фаолият юритаётганда, хорижий валюталарда белгиланган ёки 
бириктирилган кредитлардан фойдаланиш натижасида ва валюта курсларидаги 
тебранишлардан юзага келади. Бунинг натижасида, маълум талабларга жавоб 


101 
берадиган активнинг сотиб олинишига бевосита тегишли бўлган қарзлар 
бўйича харажатларнинг қийматини аниқлаш қийин бўлади ва мулоҳаза қилиш 
талаб етилади. 
Ташкилот хусусан маълум талабларга жавоб берадиган активга ега 
бўлиш мақсадида пул маблағларини қарзга олиш даражасида, ташкилот 
капитализация қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар қийматини давр 
мобайнида ушбу қарз бўйича амалга оширилган қарз бўйича ҳақиқий 
сарфлардан ушбу қарзларнинг вақтинчалик инвестицияси бўйича ҳар қандай 
инвестицион даромадни чегириш орқали аниқлаши лозим. 
Маълум талабларга жавоб берадиган актив бўйича молиялаштириш 
келишуви пул маблағларининг айрим қисми ёки барчаси маълум талабларга 
жавоб берадиган актив бўйича сарфларга йўналтирилишидан олдин 
ташкилотнинг қарз маблағларига ега бўлишига ва қарз бўйича тегишли 
сарфларни амалга оширишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда, пул 
маблағлари маълум талабларга жавоб берадиган актив бўйича сарфлар муддати 
келгунча кўп ҳолларда вақтинчалик инвестиция қилинади. Давр мобайнида 
капитализация қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар қийматини аниқлашда, 
бундай пул маблағлари бўйича ўзлаштирилган ҳар қандай инвестицион 
даромад амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлардан чегирилади. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish