“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

6- мисол
1 июл 2011 йилда компания 2 млн. ш.б. га бино сотиб олди. Фойдаланиш 
муддати 40 йил. Қолдиқ қиймати йўқ. Тўғри чизиқли усулда амортизация 
ҳисоблайди ва қайта баҳолаш модели бўйича ҳисобга олади. Қайта баҳолашда 
жамғарилган амортизация объектнинг ялпи баланс қийматидан ҳисобдан 
чиқарилади. 
Уч йил давомида бинонинг 31 декабр ҳолатига қайта баҳолаш қиймати: 
2011 йил 31 декабр 2106000 ш.б. 
2012 йил 31 декабр 1900000 ш.б. 
2013 йил 31 декабр 1924000 ш.б. 
2011 йил 
Олти ойда йиғилган амортизация суммаси: 2000000/40х6/12=25000 ш.б. 
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 25000 
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 25000 
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (2011 йил 31 декабр): 
2000000-25000= 1975000 ш.б. 
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2011 йил 31 декабр): 
Дт Асосий восита (М0120) 131000 
Кт Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, 
М8010) 131000 
(2106000-1975000)=131000 ш.б. 
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (20х1 йил 31 декабр): 
2106000 ш.б. 
2012 йил 
Йиллик йиғилган амортизация суммаси: 2000000/39=54000 ш.б. 
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 54000 
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 54000 
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (2012 йил 31 декабр): 
2106000-54000= 2052000 ш.б. 


92 
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2012 йил 31 декабр): 
Дт Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 
131000 
Дт Номолиявий активлар қадрсизланишидан зарар (М9440) 21000 
Кт Асосий восита (М0120) 131000 
Кт Асосий воситаларни қадрсизланишидан зарар (М0330) 21000 
2052000-1900000=152000-131000=21000 ш.б. 
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (2012 йил 31 декабр):
1900000 ш.б. 
2013 йил 
Йиллик йиғилган амортизация суммаси: 1900000/38=50000 ш.б. 
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 50000 
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 50000 
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (2013 йил 31 декабр): 
1900000-50000= 1850000 ш.б. 
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2013 йил 31 декабр): 
Дт Асосий воситалар бино (М0120) 53000 
Дт Асосий воситалар қадрсизланиши бўйича жамланган зарар (М0330) 
21000 
Кт Асосий воситани қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 
53000 
Кт Қадрсизланиш бўйича зарарни реверсирлаш (М9440) 21000 
1924000-1850000=74000-21000=53000 ш.б. 
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (2013 йил 31 декабр): 
1924000 ш.б. 
Асосий восита объектининг қандайдир қисмининг таннархи ушбу 
объектнинг умумий таннархига нисбатан катта бўлганида, бундай ҳар бир қисм 
бўйича ескириш алоҳида ҳисобланиши керак.
Тадбиркорлик субъекти асосий восита объекти бўйича дастлаб тан 
олинган суммани унинг катта бўлган қисмлари ўртасида тақсимлайди ва 
бундай ҳар бир қисм бўйича ескиришни алоҳида ҳисоблайди. Масалан, 
самолётнинг корпуси ва мотори бўйича ескиришни алоҳида ҳисоблаш тўғри 
бўлиши мумкин, бу самолёт тадбиркорлик субъектининг ўзиники бўлиши ёки 
молиявий ижарага олинганлигидан қатъий назар. Шунга ўхшаш, агар 
тадбиркорлик субъекти асосий воситаларни оператив ижарага бериш учун 
сотиб олса ва ушбу оператив ижарада у ижарага берувчи бўлиб ҳисобланса, 
ижаранинг бозор шароитларига нисбатан ижобий ёки салбий шартларига 
тегишли бўлган ва ушбу активнинг таннархида акс еттирилган алоҳида 
суммалар бўйича ескиришни алоҳида ҳисоблаш ўринли бўлиши мумкин. 
Асосий восита объектининг катта қисми бўйича фойдали хизмат муддати 
ва ескиришни ҳисоблаш усули ушбу активнинг бошқа катта қисми бўйича 
фойдали хизмат муддати ва ескиришни ҳисоблаш усули билан бир хил бўлиши 
мумкин. Бундай қисмлар ескириш харажатларини аниқлаш мақсадида 
гуруҳланиши мумкин. 


93 
Тадбиркорлик субъекти асосий восита объектининг айрим қисмлари 
бўйича ескиришни алоҳида ҳисоблаганида, у ушбу активнинг қолган қисми 
бўйича ҳам ескиришни алоҳида ҳисоблайди. Қолган қисми алоҳида катта 
бўлмаган қисмлардан иборат бўлади. Агар тадбиркорлик субъектининг ушбу 
қисмлардан фойдаланиш режалари ўзгарса, объектнинг қолган қисми бўйича 
ескиришни ҳисоблаш учун унинг қисмларидан фойдаланиш тарзини ёки 
фойдали хизмат муддатини тўғри акс еттирадиган тахминий ҳисоблаш 
усулларидан фойдалани зарур бўлиши мумкин 
Тадбиркорлик субъекти асосий восита объектининг таннархи ушбу 
объектнинг умумий таннархига нисбатан катта бўлмаган қисмлар бўйича 
ескиришни алоҳида ҳисоблашга қарор қилиши мумкин. 
Ҳар бир давр учун ескириш харажатлари, улар бошқа активнинг баланс 
қийматига қўшилмаганида, фойда ёки зарар таркибида тан олиниши керак. 
Ескириш харажатлари одатда фойда ёки зарар таркибида тан олинади. 
Бироқ, баъзида, активда мужжасамлаштирилган келгуси иқтисодий наф бошқа 
активларга ишлаб чиқариш жараёнида ўтказилади. Бундай ҳолатда, ескириш 
харажатлари бошқа активлар таннархининг бир қисмини ташкил етади ва унинг 
баланс қийматига қўшилади. Масалан, ишлаб чиқариш заводининг ва асбоб-
ускунанинг ескириши товар-моддий заҳираларини қайта ишлаш қийматига 
киритилади (БҲХС 2 га қаранг). Шунга ўхшаш, тажриба-конструкторлик ишлаб 
чиқишда фойдаланилган асосий воситаларнинг ескириши МҲХС 38 “Номоддий 
активлар” га мувофиқ номоддий активнинг таннархида ҳисобга олиниши 
мумкин.
Активнинг ескириш ҳисобланадиган қиймати систематик тарзда унинг 
фойдали хизмат муддати давомида тақсимланиши керак. 
Активнинг тугатиш қиймати ва фойдали хизмат муддати камида ҳар 
молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак ва, кутишлар олдинги 
баҳолашлардан фарқ қилса, ўзгариш (лар) бухгалтерия ҳисоби мақсадида 
баҳолашдаги ўзгариш сифатида МҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия 
ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ ҳисобга 
олиниши керак.
Ескириш хаттоки активнинг ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан 
кўпроқ бўлганида ҳам тан олинади, агар активнинг тугатиш қиймати унинг 
баланс қийматидан ошмайдиган бўлса. Активнинг таъмирланиши ва унга 
техник хизмат кўрсатилиши у бўйича ескириш ҳисобланиши заруратини инкор 
қилмайди.
Активнинг ескириш ҳисобланадиган қиймати унинг тугатиш қиймати 
чегирилганидан сўнг аниқланади. Амалиётда, активнинг тугатиш қиймати 
кўпинча катта бўлмайди ва шу боис ескириш ҳисобланадиган қийматни 
ҳисоблашда аҳамиятли бўлмайди. 
Активнинг тугатиш қиймати активнинг баланс қийматига тенг бўлган ёки 
ундан ошган суммагача кўпайиши мумкин. Бундай ҳолатда, активнинг ескириш 
суммаси нолга тенг бўлади, агар унинг тугатиш қиймати кейинчалик активнинг 
баланс қийматидан паст бўлган суммагача камаймаса. 


94 
Актив бўйича ескириш ҳисобланиши ушбу актив фойдаланиш учун 
яроқли ва мавжуд бўлганидан сўнг бошланади, яъни у раҳбарият томонидан 
кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарру бўлган жой ва ҳолатига 
келтирилганида. Актив бўйича ескириш ҳисобланиши актив МҲХС 5 га 
мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган (лекин сотиш учун 
мўлжалланган сифатида таснифланган чиқиб кетиш гуруҳига киритилган) сана 
ва актив ҳисобдан чиқарилган санадан қайси бири ертароқ келадиган бўлса, 
ўша санада тўхтатилиши керак. Шунинг учун, ескириш ҳисобланиши актив 
тўхтаб қолганида ёки фаол фойдаланишдан чиқарилганида, токи актив бўйича 
тўлиқ ескириш ҳисобланмагунча, тўхтатилмайди. Бироқ, ескиришни 
ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш бирликлари усулида ишлаб чиқариш йўқлиги 
туфайли ескириш суммаси нолга тенг бўлиши мумкин. 
Активда мужассамлаштирилган келгуси иқтисодий нафни тадбирқорлик 
суъекти асосан ундан фойдаланиш орқали ўзлаштиради. Бироқ, бошқа омиллар, 
масалан техник ёки тижорат ескириш ёки актив тўхтаб турганида жисмоний 
ескириш кўпинча ушбу активдан олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафнинг 
камайишига олиб келади. Бунинг натижасида, активнинг фойдали хизмат 
муддатини аниқлашда қуйидаги барча омиллар ҳисобга олинади:
(а) активдан кўзланган фойдаланиш. Фойдаланиш активнинг ҳисобланган 
қуввати ёки физик маҳсулдорлиги асосида аниқланиши мумкин. 
(б) актив фойдаланадиган сменалар сони, уни таъмирлаш ва техник 
хизмат кўрсатиш дастури, актив тўхтаб турганида унга техник хизмат кўрсатиш 
каби операцион омилларга боғлиқ бўлган кутилган жисмоний ескириш. 
(в) ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар ёки такомиллаштиришлар, ёки актив 
фойдаланалишида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматга 
бозор талаби ўзгариши натижасида техник ёки тижорат ескириш. 
(г) активдан фойдаланишга қўйиладиган юридик ёки шунга ўхшаш 
чекловлар, масалан тегишли ижара келишувлари муддатининг тугаши 
саналари. 
Активнинг фойдали хизмат муддати активнинг тадбиркорлик субъекти 
учун кутилган фойдалилиги нуқтаи назаридан аниқланади. Тадбиркорлик 
субъектининг активларни бошқариш сиёсати активлар чиқиб кетишини махсус 
вақтдан сўнг ёки активда мужассамлаштирилган келгуси иқтисодйи нафни 
маълум қисми ўзлаштирилганидан сўнг кўзда тутиши мумкин. Шунинг учун, 
активнинг фойдали хизмат муддати унинг иқтисодий фойдаланиш муддатидан 
қисқароқ бўлиши мумкин. Активнинг фойдали хизмат муддатини баҳолаш 
тадбиркорлик субъектининг ўхшаш активлар билан тажрибаси асосида 
мулоҳаза қилган ҳолда амалга оширилади. 
Ер ва бинолар бир биридан ажратилиши мумкин бўлган активлар ва улар 
биргаликда сотиб олинган бўлсада алоҳида ҳисобга олинади. Айрим 
истисноларни ҳисобга олган ҳолда, масалан чиқиндилар учун ажратиладиган 
йерлар сифатида ишлатиладиган карерлар ва майдонларни, йернинг фойдали 
хизмат муддати чегараланмаган ва шу боис унинг ескириши ҳисобланмайди. 
Биноларнинг фойдали хизмат муддати чегараланган ва шунинг учун улар 


95 
бўйича ескириш ҳисобланади. Бино турган йер майдонининг қиймати ошиши 
бинонинг ескириш ҳисобланадиган қийматига таъсир етмайди. 
Ернинг таннархи унда жойлашган асосий воситаларнинг демонтажи ва 
олиб ташланиши, йер майдонидаги табиий ресурсларни тиклаш бўйича 
харажатларни ўз ичига олса, йер активининг ушбу қисми бундай харажатларни 
амалга оширишдан нафлар олиниши даврини қамраб олади. Айрим ҳолатларда, 
йернинг ўзи чегараланган фойдали хизмат муддатига ега бўлиши мумкин, 
бундай ҳолатда йер у бўйича олинадиган нафларни акс еттирадиган тарзда 
ескириши ҳисобланиши керак. 
Ескириш усули тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олинадиган 
келгуси иқтисодий нафлар қай тарзда сарфланишини акс еттириши керак. 
Актив бўйича қўлланиладиган ескириш усули камида ҳар молиявий 
йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак ва, активда мужассамланган 
келгуси иқтисодий нафлар олиниши кутилаётган тарзда жиддий ўзгариш пайдо 
бўлганида, ушбу ўзгарган тарзни акс еттириш учун қўлланиладиган усул ҳам 
ўзгартирилиши керак. Бундай ўзгариш бухгалтерия ҳисоби мақсадида 
баҳолашдаги ўзгариш сифатида МҲХС 8 га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.
Активнинг ескириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат 
муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб бориш учун турли 
ескиришни ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу усуллар тўғри 
чизиқли (бир текис маромдаги) усул, камаийб борувчи қолдиқ усули ва ишлаб 
чиқариш бирлиги усулини қамраб олади. Ескиришни ҳисоблашнинг тўғри 
чизиқли усули активнинг тугатиш қиймати ўзгармаганида активнинг фойдали 
хизмат муддати давомида бир хил (ўзгармас) суммаси харажатларга олиб 
борилишига олиб келади. Камайиб борувчи қолдиқ усули қўлланилганда 
активнинг фойдали хизмат муддати давомида камайиб борадиган сумма 
харажатларга олиб борилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш бирликлари 
усули кутилаётган фойдаланиш ёки ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлган 
сумма харажатларга олиб борилишига олиб келади. Тадбиркорлик субъекти 
активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда сарфланишини 
аниқроқ акс еттирадиган усулни танлаши керак. Ушбу усул изчил равишда 
даврдан даврга, келгуси иқтисодий наф сарфланиши тарзи ўзгармаганида, 
қўлланилиши керак. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish