“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

4- мисол
Компания ускунани ўзининг юк автомобилига айрибошламоқда. Келишув 
тижорат характерига ега. Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000 ш.б.(ишончли 
баҳоланган). Юк автомобилининг баланс қиймати 60000 ш.б. (дастлабки 
қиймати 80000 ш.б.) унинг ҳақоний қиймати 85000 ш.б. (ишончли баҳоланган). 
Ускуна сотувчисига компания 10000 ш.б. пул маблағи тўлайди. 
1-ечим. Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000 ш.б. ишончлироқ деб 
баҳоласа,
Дт Асосий восита (М0130) 100000 
Дт Асосий воситанинг ескириши (М0260) 20000 
Кт Асосий восита (М0160) 80000 
Кт Пул маблағлари (М5110) 10000 
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 30000 
Дт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 30000 
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда (М9310) 30000 
2-ечим. Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000 ш.б. ишончлироқ емас деб 
баҳоласа, компания ускунанинг қийматини айрибошланаётган актив ҳаққоний 
қиймати ва пул тўловлари йиғиндиси сифатида акс еттиради:
Дт Асосий восита (М0130) 95000 (85000+10000) 
Дт Асосий воситанинг ескириши (М0260) 20000 
Кт Асосий восита (М0160) 80000 
Кт Пул маблағлари (М5110) 10000 
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 25000 
Дт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 25000 
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда (М9310) 25000 
Тадбиркорлик субъекти таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини ёки 
қайта баҳолаш моделини ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида қабул қилиши керак 
ва ушбу сиёсатни асосий воситаларнинг алоҳида бутун туркумига нисбатан 
қўллаши керак.
Актив сифатида тан олинганидан сўнг, асосий восита объекти унинг 
таннархидан ҳар қандай жамғарилган ескириш суммаси ва ҳар қандай 


89 
қадрсизланиш бўйича йиғилган зарарлар чегириб ташланган қийматда ҳисобга 
олиниши керак.
5- мисол. 
1 апрел 2011 йилда компания 120000 ш.б. ка ускуна сотиб олди. У 
тўғридан-тўғри фойдаланишга топширилади. Фойдали муддати 8 йил. Қолдиқ 
қиймати йўқ. Тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблайди ва ҳақиқий 
харажат модели бўйича ҳисобга олади. 31 декабр 20х1 йилда компания 
ускунанинг қиймати 5000 ш.б.га қадрсизланганлигини аниқлади. Бу 
қадрсизланишни зарар сифатида баҳолади. 
1.
Амортизация ҳисобланиши: 
Дт Умумишлаб чиқариш харажатлари (М2400) 11250 
Кт Жамланган амортизация ускуна (М0230) 11250 
(120000/8х9/12) 
2.
31 декабр 2011 йилда актив қадрсизланиши ҳисоби: 
Дт Номолиявий активлар қадрсизланишидан зарар (М9440) 5000 
Кт Асосий воситалар қадрсизланиши бўйича жамланган зарар 
(М0330) 5000 
Ускунанинг 31 декабр 2011 йилга баланс қиймати (120000-11250-5000)= 
103750 ш.б. 
Актив сифатида тан олинганидан сўнг, ҳаққоний қиймати ишончли 
тарзда баҳоланиши мумкин бўлган асосий восита объекти қайта баҳоланган 
қиймати бўйича ҳисобга олиниши керак. Бунда унинг қайта баҳоланган 
қиймати бўлиб уни қайта баҳолаш санасига бўлган ҳаққоний қийматидан 
кейинчалик жамғарилган ескириш суммаси ва кейинчалик йиғилган 
қадрсизланиш бўйича зарарлар чегирилгандаги қиймати ҳисобланади. 
Активнинг баланс қиймати ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қиймати 
асосида аниқланадиган қийматидан аҳамиятли даражада фарқ қилмаслиги учун 
қайта баҳолашлар йетарлича мунтазам равишда амалга оширилиши керак. 
Қайта баҳолашларнинг мунтазам равишда такрорланиши қайта 
баҳоланаётган асосий восита объектининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга 
боғлиқ бўлади. Қайта баҳоланаётган активнинг ҳаққоний қиймати унинг баланс 
қийматидан аҳамиятли даражада фарқ қилмаслиги учун, кейинги қайта 
баҳолашларни ўтказиш талаб етилади. Айрим асосий воситаларнинг ҳаққоний 
қийматида катта даражада ва ўзгарувчан тебранишлар кузатилиши мумкин, 
бунинг натижасида қайта баҳолашларни йиллик асосда ўтказиш талаб етилади. 
Бундай қайта баҳолашларни тез-тез ўтказиш ҳаққоний қиймати фақатгина катта 
бўлмаган даражада ўзгариб турадиган асосий воситалар объектлари учун талаб 
етилмайди. Аксинча, бундай объектлар фақатгина уч ёки беш йилда бир марта 
қайта баҳоланиши талаб етилиши мумкин. 
Асосий восита объекти қайта баҳоланганида, қайта баҳолаш санасигача 
жамғарилган ҳар қандай ескириш суммаси қуйидаги усулларнинг бири 
ёрдамида тузатилади:
(а) 
активнинг ялпи баланс қийматидаги ўзгаришга пропорционал 
тарзда қайта ҳисобланадики, натижада қайта баҳолашдан сўнг активнинг 


90 
баланс қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига тенг бўлади. Ушбу усулдан 
активнинг қайта тиклаш қийматини аниқлаш учун индекс қўлланилганида 
кўпинча фойдаланилади (МҲХС 13 га қаранг). 
(б) 
активнинг ялпи баланс қийматидан чегириб ташланади ва соф 
баланс қиймати активнинг қайта баҳоланган қиймати суммасида акс 
еттирилади. Ушбу усулдан кўпинча бинолар учун фойдаланилади. 
Жамғарилган ескиришни қайта ҳисоблаш ёки чегириб ташлашда юзага 
келадиган тузатиш суммаси баланс қийматининг қўпайиши ёки камайишининг 
бир қисмини ташкил етади. 
Агар асосий восита объекти қайта баҳоланса, ушбу актив тегишли бўлган 
асосий воситаларнинг бутун туркуми ҳам қайта баҳоланиши керак. 
Асосий воситаларнинг туркуми – бу бир хил хусусиятга ва тадбиркорлик 
субъектининг фаолиятида фойдаланиш мақсадларига ега бўлган активларнинг 
гуруҳидир. Қуйидагилар алоҳида туркумларга мисоллардир:
(а) 
ер; 
(б) 
ер ва бинолар; 
(в) 
асбоб-ускуна; 
(г) 
кемалар; 
(д) 
самолёт; 
(е) 
транспорт воситалари; 
(ё) 
мебел ва жиҳозлар; ва 
(ж) 
офис асбоб-ускунаси. 
Асосий воситаларнинг туркумидаги объектлар активларнинг ихтиёрий 
равишда турлича қайта баҳоланишига ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳар хил 
саналарга бўлган таннарх ва қийматларнинг аралашмаси акс еттирилишига йўл 
қўймаслик мақсадида бир пайтда қайта баҳоланади. Бироқ, активларнинг 
туркуми ўзгарувчи график асосида активлар туркумининг қайта баҳоланиши 
қисқа давр ичида тугалланиши ва қайта баҳолашлар янгиланиши шарти билан 
амалга оширилиши мумкин. 
Агар қайта баҳолаш натижасида активнинг баланс қиймати ошса, ошган 
қисм бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва капитал таркибидаги 
бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси 
ҳисобга олинадиган счётда йиғилиши лозим. Бироқ, ошган қисм фойда ёки 
зарарларда шу даражада тан олиниши лозимки, бунда олдин айнан шу активни 
қайта баҳолаш натижасида фойда ёки зарарларда тан олинган унинг камайиши 
суммаси олдин қопланиши лозим. 
Агарда активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, 
камайган қисм фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Бироқ, камайган 
қисм бошқа умумлашган даромадда ушбу актив бўйича бошланғич қийматига 
нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган 
счётининг ҳар қандай кредит салдосига тенг миқдорда тан олиниши лозим. 
Бошқа умумлашган даромадда тан олинган камайган қисм капитал таркибидаги 
бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси 
ҳисобга олинадиган счётда йиғилган суммани камайтиради. 


91 
Капиталда бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг 
ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда асосий восита объекти бўйича 
жамланган сумма тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдага ўтказилиши 
мумкин, қачонки бу актив ҳисобдан чиқарилганида. Жами бундай сумма 
активнинг фойдали хизмат муддати тугаганида ёки у балансдан чиқарилганида 
ўтказилиши мумкин. Бироқ, бу счётдаги сумманинг маълум қисми актив 
тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланилаётганида ўтказилиши мумкин. 
Бунда ўтказиладиган сумма – активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати 
асосида ҳисобланган ескириш суммаси билан активнинг бошланғич таннархи 
асосида ҳисобланган ескириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг бўлади. 
Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси 
тақсимланмаган фойдага ўтказилганда фойда ёки зарарларда акс еттирилмайди. 
 
Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши натижасида юзага келадиган 
фойда солиқларига бўлган таъсир БҲХС 12 “Фойда солиғи” га мувофиқ тан 
олинади ва у бўйича маълумотлар очиб берилади.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish