“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 16 “Асосий воситалар”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
4.2. БҲХС (IAS) 16 “Асосий воситалар” 
БҲХС (IAS) 16 “Асосий воситалар” номли стандартининг мақсади 


81 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар тадбиркорлик субъектининг асосий 
воситаларига қилган инвестицияларини ва бундай инвестициялардаги 
ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни тушуниши учун асосий воситаларни 
ҳисобга олиш тартибини белгилаб беришдан иборатдир. Асосий воситаларни 
ҳисобга олишда асосий масалалар бўлиб активларни тан олиш, уларнинг баланс 
қийматини аниқлаш ва улар бўйича ескириш харажатларини ва қадрсизланиш 
бўйича зарарларни тан олиш ҳисобланади. 
Ушбу Стандарт асосий воситаларни ҳисобга олишда қўлланилиши лозим, 
бироқ бошқа Стандартлар асосий воситаларни ўзгача ҳисобга олишни талаб 
етган ёки рухсат етган ҳоллари бундан мустасно.
Ушбу Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди
10
:
(а) 
МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва 
давом еттирилмайдиган фаолият” га асосан сотиш учун мўлжалланган деб 
таснифланадиган асосий воситалар; 
(б) 
қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар (БҲХС 
41 “Қишлоқ хўжалиги” га қаранг); 
(в) 
фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлашда ушбу фойдали 
қазилмаларнинг тан олиниши ва баҳоланиши (МҲХС 6 “Фойдали 
қазилмаларни қидириш ва аниқлаш” га қаранг); ёки 
(г) 
нефт, табий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурслар 
каби фойдали қазилмаларга ҳуқуқлар ва фойдали қазилмаларнинг заҳиралари. 
Бироқ, ушбу Стандарт (б)–(г) бандларда қайд қилинган активларни қазиб 
олиш ёки ишлатишда фойдаланиладиган асосий воситаларга нисбатан 
қўлланилади. 
Баланс қиймати – бу ҳар қандай жамғарилган ескириш ва йиғилган 
қадрсизланиш бўйича зарарлар чегириб ташланганидан сўнг активнинг тан 
олинадиган суммасидир. 
Таннарх – бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш 
учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи еквивалентидаги қиймат ёки бошқа 
турдаги унинг евазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли 
ҳолларда, бошқа МҲХСларнинг, масалан МҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” 
нинг аниқ талабларига мувофиқ ушбу активнинг дастлабки тан олинишидаги 
қийматдир.
Ескириш ҳисобланадиган қиймат – бу активнинг тугатиш қиймати 
чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс еттириладиган бошқа 
қийматдир. 
Ескириш – бу активнинг ескириш ҳисобланадиган қийматини унинг 
фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб 
боришдир.
Тадбиркорлик субъектига хос қиймат - бу тадбиркорлик субъекти 
томонидан активдан давомий фойдаланишидан ва фойдали хизмат муддати 
охирида балансдан чиқаришдан ёки мажбурият сўндирилганида кутиладиган 
10
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 2. 
p.1122-1123.


82 
пул оқимларининг келтирилган қийматидир.
Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари 
ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки 
мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13 
“Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг). 
Қадрсизланиш бўйича зарар - бу активнинг баланс қийматининг унинг 
қопланадиган қийматидан ошадиган қисмидир. 
Асосий воситалар – қуйидагилар учун мўлжалланган моддий 
активлардир: 
(а) 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш, ёки 
хизматларни кўрсатиш, ёки бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий 
мақсадларда фойдаланиш учун мўлжаланган; ва 
(б) 
бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган. 
Қопланадиган қиймат – бу активнинг қуйидаги қийматларидан 
юқорироғи: сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ва унинг 
фойдаланишдаги қиймати. 
Активнинг тугатиш қиймати - бу активнинг чиқиб кетиши бўйича 
баҳоланган ҳаражатлар чегирилган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айни пайтда 
худди актив фойдали хизмат муддати охирида кутилган муддати ва ҳолатида 
бўлганидек активнинг чиқиб кетишидан оладиган баҳоланган қийматидир.
Фойдали хизмат муддати бу
11

(а) 
активнинг тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланиши учун 
яроқли бўлиши кутилган давр; ёки 
(б) 
тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган 
ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори) ёки шунга ўхшаш бирликлар сони. 
Асосий воситалар объектининг таннархи фақатгина қуйидаги шартлар 
бажарилганда актив сифатида тан олинади:
(а) 
тадбиркорлик субъекти томонидан асосий восита билан боғлиқ 
келгуси иқтисодий наф олиниши еҳтимоли мавжуд бўлса; ва 
(б) 
активнинг таннархи ишончли баҳолана олса.
Еҳтиёт қисмлар, ёрдамчи ва таъмирловчи жиҳозлар каби моддалар асосий 
воситалар таърифига мос келганида ушбу МҲХСга мувофиқ тан олинади. Акс 
ҳолларда бундай моддалартовар-моддий захиралар сифатида таснифланади. 
Ушбу Стандарт тан олиш учун ўлчов бирлигини, яъни асосий восита 
объекти нимадан ташкил топишини белгилаб бермайди. Шунинг учун, 
тадбиркорлик субъектининг ўзига хос шарт-шароитларида тан олиш 
мезонларини қўллаш учун мулоҳаза қилиш талаб етилади. Қолиплар, дастаклар 
ва муҳрлар каби алоҳида муҳим бўлмаган моддаларни бирлаштириш ва тан 
олиш мезонларини ушбу бирлаштирилган қийматга нисбатан қўллаш ўринли 
бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик субъекти барча асосий воситалар билан боғлиқ 
харажатларни уларнинг келиб чиқиш пайтига қараб ушбу тан олиш мезонлари 
11
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 2. 
p.1128.


83 
асосида баҳолайди. Бундай харажатлар ўз ичига асосий восита объектини сотиб 
олиш ёки қуриш билан боғлиқ бошланғич харажатларни, хамда асосий 
воситани кейинчалик кенгайтириш, қандайдир қисмини алмаштириш ёки унга 
техник хизмат кўрсатиш учун амалга оширилган харажатларни қамраб олади.
Асосий воситалар объектлари хавфсизлик ёки атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш мақсадларида сотиб олиниши мумкин. Бу каби асосий воситаларни 
сотиб олиш мавжуд бўлган қандайдир асосий восита объектидан олинадиган 
келгуси иқтисодий нафни бевосита оширмасада, тадбиркорлик субъекти бошқа 
активларидан келгусида иқтисодий наф олиши учун зарур бўлиши мумкин. 
Бундай асосий воситалар объектлари актив сифатида тан олинади, чунки улар 
ёрдамида тадбиркорлик субъекти томонидан улар билан боғлиқ бўлган 
активлардан келгусида олинадиган иқтисодий наф бундай объектлар сотиб 
олинмаганида олинадиган нафдан кўра кўпроқ бўлади. Масалан, кимёвий 
махсулотларни ишлаб чиқарувчи корхона хавфли кимёвий моддаларни ишлаб 
чиқариш ва сақлаш билан боғлиқ екологик талабларга риоя етиш мақсадида 
янги кимёвий моддалар билан ишлаш технологияларини жалб етиши мумкин; 
тегишли янги технологиялар актив сифатида тан олинади, чунки уларсиз 
тадбиркорлик субъекти кимёвий махсулотларни ишлаб чиқара ва сота олмайди. 
Бироқ, бундай актив ва у билан боғлиқ бўлган активларнинг баланс қиймати 
қадрсизланганлиги БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” га мувофиқ 
текширилади.
Айрим компаниялар асосий воситалари таркибида ижтимоий объектлар 
мавжуд. Масалан, уй жойлар, боғча ва шу кабилар, ходимларни пулсиз 
кўринишда рағбатлантиришни ифодалайди ва натижада, ходимларга пуллик 
харажатларни камайишига сабаб бўлади. 
Тан олиш мезонларига кўра, тадбиркорлик субъекти асосий восита 
объектининг баланс қийматига объектнинг кундалик хизмат кўрсатиш билан 
боғлиқ харажатларини киритмайди. Бундай харажатлар келиб чиқиш пайтида 
фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Кундалик хизмат кўрсатиш 
харажатлари асосан меҳнат ҳақи ва материаллардан ташкил топади, хамда ўз 
ичига майда ехтиёт қисмлар қийматини хам олиши мумкин. Бу каби 
харажатларнинг мақсади кўпинча асосий воситалар объектига “жорий хизмат 
кўрсатиш ва таъмирлаш” сифатида изоҳланади. 
Айрим асосий воситалар объектларининг қисмлари мунтазам равишда 
алмаштирилиши талаб етилиши мумкин. Масалан, печнинг футеровкаси 
маълум ишлаш соатлари ўтганидан сўнг алмаштирилиши керак бўлиши 
мумкин, самолётлардаги ўриндиклар ва ошхона каби асбоб-ускуналар 
самолётнинг фойдали хизмат муддати давомида бир неча марта 
алмаштирилиши мумкин. Асосий воситаларнинг объектлари бинонинг ички 
деворларини алмаштириш каби алмаштиришларни камроқ такрорлаш ёки 
такрорланмайдиган қилиб алмаштириш мақсадида сотиб олиниши мумкин. 
Тан олиш мезонларига кўра, тадбиркорлик субъекти асосий воситанинг баланс 
қийматида унинг бир қисмини алмаштириш бўйича харажатларни ушбу 
харажатлар амалга оширилган пайтда тан олиши керак, агар бунда харажатлар 


84 
тан олиш мезонларига мос келса. Алмаштирилган қисмларнинг баланс қиймати 
ушбу Стандартдаги ҳисобдан чиқариш қоидаларига мувофиқ ҳисобдан 
чиқарилади. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish