80
нархлари
камайган
бўлса,
қопланмаслиги
мумкин.
Товар-моддий
захираларнинг таннархи, шунингдек, ишлаб чиқаришни охирига йетказиш
бўйича баҳоланган харажатлар ёки сотувни амалга ошириш бўйича баҳоланган
харажатлар ошган тақдирда ҳам копланмаслиги мумкин. Товар-моддий
захиралар қийматини таннархдан паст бўлган соф сотиш қийматигача
камайтириш амалиёти шундай нуқтаи назар билан тўғри келадики, бунда
активлар уларнинг сотилиши ёки фойдаланишидан олиниши кутилаётган
суммадан ошмаган қийматда ҳисобга олиниши зарур.
Одатда товар-моддий захиралар моддама-модда соф сотиш қийматигача
камайтирилади. Аммо айрим ҳолларда, бир хил ёки ўзаро боғлиқ моддаларни
гуруҳлаштириш ўринли бўлиши мумкин. Бу товар-моддий захираларнинг бир
хил мақсадда ёки бир хил якуний истеъмолчилар учун ишлаб чиқариладиган,
бир хил географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот
тури билан боғлиқ бўлган, ҳамда ушбу маҳсулот турига кирадиган бошқа
моддалардан амалда алоҳида баҳолана олмайдиган моддаларига тегишли
бўлиши мумкин. Товар-моддий захираларнинг таннархини, уларнинг
таснифланиши, масалан, тайёр маҳсулотлар ёки маълум бир оператив
сегментдаги барча товар-моддий захиралар, асосида камайтириш нотўғридир.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар одатда алоҳида сотиш наҳи белгиланадиган
ҳар бир хизмат бўйича харажатларни тўплайдилар. Шу туфайли, ҳар бир
бундай хизматга алоҳида модда сифатида қаралади.
Соф сотиш қийматининг баҳоланиши сотилиши кутилаётган товар-
моддий захираларнинг суммаси баҳоланган пайтида мавжуд бўлган енг
ишончли далилларга асосланади. Бундай баҳолашда, давр тугашидан кейин рўй
берадиган ҳодисалар билан бевосита боғлиқ бўлган нархнинг ёки таннархнинг
ўзгаришлари ҳисобга олинади, агар бундай ҳодисалар давр охирига мавжуд
бўлган шарт-шароитларни тасдиқласа.
Товар-моддий захиралар сотилганида, ушбу захираларнинг баланс
қиймати харажат сифатида, улар билан боғлиқ бўлган даромад тан олинадиган
даврда, тан олиниши лозим. Ҳар қандай товар-моддий захирани соф сотиш
қийматигача камайтириш суммаси ва захиралар бўйича йўқотишлар ушбу
камайтириш ёки йўқотиш рўй берган даврда харажат сифатида тан олиниши
лозим. Соф сотиш қийматининг ошиши натижасида келиб чиқадиган товар-
моддий захираларини камайтиришнинг ҳар қандай қайта тиклаш суммаси,
харажат бўлиб тан олинган ТМЗлар суммасининг камайиши сифатида бундай
қайта тиклаш рўй берган даврда тан олиниши лозим.
Баъзи товар-моддий захираларнинг қиймати бошқа активлар счётларига
олиб борилиши мумкин, масалан, ўз кучи билан қурилган асосий воситанинг
таркибий қисми сифатида. Бундай усул билан бошқа активларга киритилган
товар-моддий захиранинг қиймати, ушбу активдан фойдаланиш муддати
давомида харажат сифатида тан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: