Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
91
линган. 1961 йилнинг январида мактаб болалари, 
ҳатто, 1-синфда ўқийдиган ўғил ва қиз болалар ҳам 
мажбуран оммавий равишда канал тозалашга жўна
-
тилган. Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси М.Ш.Са
-
фарованинг (1950 йилда туғилган) хотирлашича,
Ангор туманидаги Қизил Юлдуз колхози (ҳозирги 
Зартепа, Занг ва М.Азизов хўжаликлари) болалари 
тонг қоронғусида эшакка минишиб, уйларидан 12 
км узоқликдаги 25-участкага, ҳозирги Гиламбоб 
маҳалласи ҳудудидаги Қорақир тепалиги яқини
-
дан ўтган Занг каналининг тармоғини тозалашга 
боришган. Иш жуда оғир эди. Болаларга тушлик бе
-
рилмаган. Шунинг учун уларнинг оналари махсус 
алюмин косачаларга нонни ўртасидан кесиб, шин
-
нига ботириб, орасига ўзлари куйдирган сариёғни 
суртиб, бутерброд қилиб беришар эди. Иссиқ сув 
тугул, совуқ сув ҳам йўқ эди. Чуқур ариқни тозалаш 
учун ёш болаларга нарвон қилиб берилган, бола
-
лар челаклаб тупроқ ташир эдилар. Кун бўйи тин
-
май ёмғир ёғавериб, болалар ивиб қолишганидан 
сўнг катта ёшдаги колхозчиларнинг раҳми келиб 
уларни кундузи соат 4 ларга яқин уйларига жўна
-
тишган. Болалар қаттиқ совқотганидан тарашадек 
қотиб қолишган, йиқилиб тушмасликлари учун 
эшакка арқон билан боғлаб қўйилган. Кечга яқин 
уйларига қайтишгач, уларнинг оналари арқонни 
ечиб бир амаллаб эшакдан туширишган. Ўша куни 
канал тозалашда иштирок этган юзга яқин бола 
қаттиқ шамоллаб қолади. Уларни парваришлаётган 
оналарнинг ҳаммаси касаллик юқтириб олишади. 
Маҳаллий совет арбобларининг ғайриинсоний буй
-
руғини бажариш оқибатида Зартепа ва Занг қиш-
лоқларининг ёш болалари ва аёллари тўлиғича 
икки ой давомида оғир бетоб бўлиб ётиб қолишган. 


Якубова Диларам Таджиевна
92
Эркаклар канал тозалашда бўлганликлари боис ка
-
салликка чалинишмаган. Касалларга қарайдиган 
бирорта ҳам врач бўлмаган. Икки қишлоқда фақат 
битта фельдшер – Қурбон Зияев бор эди. Қ.Зияев 
касаллик тарқалган ҳудудда қаттиқ карантин эълон 
қилади. Карантин ҳудудига ички ишлар ходимлари
-
дан ташқари ҳеч ким, ҳатто райком секретари ҳам 
киритилмади. Қ.Зияев ҳар куни уйма-уй юриб, бе
-
морларнинг ҳолидан хабар олар, уларга дори-дар
-
мон бериб, укол қилар, халққа ёрдам берар эди. 
Қиш лоқ фельдшери Қ.Зияевнинг маҳорати туфайли 
ҳар икки қишлоқда бирорта ҳам ўлим бўлишига йўл 
қўйилмади. Оғир вазиятдан фақат 1961 йилнинг 
мартида, яъни кунлар исиши билан чиқиб кетишга 
муваффақ бўлинган
172
. Бу воқеадан сўнг маҳаллий 
совет арбобларининг «кўзи» очилди. Бутун вилоят 
бўйича бўладиган канал тозалаш ишларига ёш бо
-
лалар, ўқувчилар ва аёлларни жалб этиш бутунлай 
тўхтатилди. Эркакларни катта юк машиналарига 
миндириб иш жойига олиб бориш ташкил этилди. 
Занг каналини лойқадан тозалаш учун бошқа усул
-
лар қўлланиладиган бўлди.
Воҳада пахта майдонларини кенгайтириш ва 
уларни доимий сув билан таъминлаш мақсадида 
1961 йил 3 февралида Ўзбекистон ССР Министр
-
лар Совети «Сурхондарё ҳавзасидаги янги ерларни 
«Жанубий Сурхон сув омбори»нинг кучи билан ўз
-
лаштириш ва суғориш бўйича чоралари ҳақида»ги 
қарорни қабул қилади. Унга кўра, 86,3 минг гектар 
ер майдонини етти йилда ўзлаштириш, шунингдек, 
«Занг» тизими бўйича 35 минг гектар янги ерлар
-
ни қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш масаласи 
кўриб чиқилди
173
.
172 
Дала ёзувлари. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, 2020 йил, 
февраль.
173 
ЎзРМДА, 837-фонд, 38-рўйхат, 8534-иш, 14-варақ.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish